Skip to main content

Валавекс

Улашиш:
  Reading time 16 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВАЛАВЕКС

VALAVEX

 

Препаратнинг савдо номи: Валавекс

Таъсир этувчи модда (ХПН): валацикловир

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар 500 мг

Таркиби:

1 таблетка, қобиқ билан қопланган қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: валацикловир гидрохлориди 556 мг (валацикловирга эквивалент 500 мг),

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, кросповидон, повидон, коллоид кремний диоксиди (Аэросил 200), магний стеарати,

Қобиқ таркиби: оқ II Опадри (85F18422): титан диоксиди (Е 171), полиэтиленгликоль 6000, тальк, поливинил спирти.

Таърифи: узунчоқ шаклли, икки томони қабариқ, оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Вирусларга қарши восита.

АТХ коди: J05AB11

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Одам организмида валацикловир валацикловиргидролаза ферменти таъсири остида ацикловирга ва L – валинга тез ва тўлиқ айланади. In vitro шароитида ацикловир 1 ва 2 турдаги Неrpes simplex вирусларига, Varicella zoster вирусига ва Эпштейн-Барр вируси цитомегаловирусга, ва 6 – турдаги одам герпеси вирусига қарши фаол. Ацикловир-фосфорланиш ва фаол шакли ацикловир трифосфатига айланади кейин натижада ацикловир вирус дезоксирибонуклеин кислотаси (ДНК) си синтезини ингибиция қилади ва фаол ацикловир трифосфатига айланади. Фосфорланишнинг биринчи босқичи вирусспецифик бўлган ферментлар иштирокида амалга оширилади. Вируслар учун бундай ферментлар тимидинкиназаси ҳисобланади. У вирус билан зарарланган ҳужайраларда мавжуд бўлади. Фосфорланишнинг қилган селективлиги цитомегаловирус инфекцияларида сақланади ацикловирни ва – UL 97 фосфотрансфераза генининг маҳсулоти билан боғлиқ бўлади.

Ацикловирнинг фосфорланиш (монофосфатдан трифосфатга ўтиши) жараёни ҳужайра киназалари билан якунланади. Ацикловир трифосфати вируснинг ДНК полимераза ферментини рақобатли ингибиция қилади, бу ДНК занжирини облигат (тўлиқ) узилишига, ДНК синтезини тўхташига, ва оқибатда вирус репликациясини блокланишига олиб келади.

Herpes simplex и Vаricella zoster вирусларига иммунитети сақланган пациентларда валацикловирга сезувчанлиги паст бўлганлар кам учрайди (0,1% кам), аммо баъзида иммунитетни оғир даражали бузилишлари бўлган пациентларда, масалан суяк кўмигини кўчириб ўтказиш билан, хавфли ўсмалар туфайли химётерапия олувчи ва одам иммунотанқислиги вируси (ОИТС) билан инфицирланганларда аниқланиши мумкин.

Резистентлик вируснинг тимидинкиназа танқислиги билан боғлиқ, бу хўжайин организмида вирусларни хаддан зиёд тарқалишига олиб келади. Баъзида ацикловирга сезувчанликни пасайиши вирус тимидинкиназали ёки ДНК – полимераза структурасини бузилиши бўлган вирус штамларини пайдо бўлиши билан боғлиқ. Вирулентность этих разновидностей вирусов напоминает таковую у его дикого штамма.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин валацикловир ва ацикловир бир хил фармакокинетик кўрсаткичга эга.

Сўрилиши

Ичга қабул қилинганидан кейин валацикловир меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади ва ацикловир ва L-валинга тез ва деярли тўлиқ айланади. Бу айланиш одам жигаридан ажралган валацикловиргидролаза ферменти билан катализацияланади.

После однократного приема 0,25-2 г валоцикловира максимальная концентрация в плазме крови (Сmax) ацикловира у здоровых добровольцев с нормальной функцией почек составляет в среднем 10-37 мкмоль/л (2,2-8,3 мкг/мл), а медиана времени достижения этой концентрации 1-2 ч.

1 г валацикловирни қабул қилинганда унинг биокираолишлиги 54% ни ташкил қилади ва овқат билан қабул қилишга боғлиқ эмас.

Плазмада валацикловирнинг Cmax ацикловир концентрациясидан 4% ташкил қилади ва препарат қабул қилингандан ўртача 30-100 минут ўтгач эришилади; 3 соатдан кейин Cmax даражаси илгаригидек қолади ёки пасаяди.

Тақсимланиши

Валацикловирнинг плазма оқсиллари билан боғланиши жуда паст – тахминан 15%.

Чиқарилиши

Буйрак функцияси нормал бўлган беморларда ацикловирнинг қон зардобидан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) бир марта ва кўп марта юборилганидан кейин тахминан 3 соатни ташкил қилади. Валацикловир организмдан сийдик билан асосан ацикловир (дозанинг 80% кўпроғи) ва унинг метаболити 9-карбоксиметоксиметилгуанин кўринишида чиқарилади, препаратнинг 1% дан камроқ қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Алохида клиник холатлардаги фармакокинетикаси

Буйрак етишмовчилигининг терминал босқичидаги беморларда ацикловирнинг Т1/2  кўрсаткичи тахминан 14 соатни ташкил қилади.

Herpes simplex ва Varicella zoster вируслари билан инфекцияланган пациентларда, фармакокинетикаси аҳамиятли даражада бузилмайди.

Валацикловирнинг асосий метаболити ацикловир, кўкрак сути билан чиқарилади. Валацикловирни ичга 500 мг дозада буюрилгандан кейин, ацикловирнинг Сmax кўкрак сутида 0,5–2,3 мартага (ўртача 1,4 марта) онанинг қон плазмасидаги унинг концентрациясига мувофиқ юқорироқ. Кўкрак сутидаги АUC ацикловирнинг онанинг қон плазмасидаги ацикловир АUC га нисбати 1,4–2,6 ташкил қилади (ўртача 2,2).

Кўкрак сутдаги ацикловир концентрациясининг ўртача миқдори-2,24 мкг/мл. Онага валацикловирни 500 мг дозада кунига 2 марта буюрилса, бола ацикловирнинг кунига 0,61 мг/кг дозада ичга қабул қилгандаги каби таъсирига учрайди. Ацикловирни Т1/2 она сутида ҳам қон плазмасида хам бир ҳил. Валацикловир онанинг қон плазмасида, кўкрак сутида ёки бола сийдигида ўзгармаган ҳолда аниқланмайди.

Ҳомиладорликнинг кечки даврида валацикловирни 1 г қабул қилгандан кейин турғун суткалик АUC кўрсаткичи суткада 1,2 г дозада ацикловирни қабул қилгандагига нисбатан тахминан 2 мартага юқори бўлган.

1 г ва 2 дозада валацикловир қабул қилинганда валацикловирни ОИТС – инфекцияланган пациентлардаги кўрсаткичи соғлом шахслардагига солиштирганда тақсимланиши ва фармакокинетик кўрсаткичлари ўзгармайди.

Аъзолари кўчириб ўтказиладиган пациентларда, валацикловирни суткада 4 марта 2 г дозада қабул қилувчи ацикловирнинг Сmax  тенг ёки соғлом кўнгиллилардагидан юқори , препаратнинг шу дозасини қабул қилувчи доза, суткалик АUC кўрсаткичлари эса уларда аҳамиятли юқори.

 

Қўлланилиши

– ўраб олувчи герпесни даволашда;

– оддий герпес вируси томонидан чақирилган тери ва шиллиқ қаватларининг инфекцияларини даволаш ва олдини олишда (шу жумладан аниқланган ва рецидив генитал герпесни);

– лабиал герпесни даволашда;

– рецидив оддий герпесни биринчи симптомлари пайдо бўлишига қараб қўлланганда тошмаларни ривожланишини олдини олишда;

– супрессив даволаш сифатида хавфсиз жинсий алоқа билан мажмуада уни қўллаганда, соғлом шерикни генитал герпес билан инфекцияланишини камайтиришида;

– аъзоларни кўчириб ўтказишда пайдо бўлувчи цитомегаловирус инфекциясининг профилактикаси, (буйраги кўчириб ўтказилган пациентларнинг кўчириб ўтказилган аъзонинг ўткир кўчиши яққол реакцияларини камайиши) оппортунистик инфекциялари, чақирган катталар ва 12 ёшдан катта болаларда Herpes simplex ва Varicella zoster вируслари бошқа инфекцияларни ривожланишида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга. Катталарга.

Ўраболувчи герпес – суткада 3 марта 1000 мг дан 7 кун давомида.

Оддий герпес – суткада 2 марта 500 мг дан. Қайталаниш холатида даволаш курси 3 ёки 5 кунни ташкил қилади. Биринчи эпизодида оғир кечишида даволаш давомийлиги 10 кунгача оширилиши мумкин (қайталанишида Валавексни продромал даврда буюриш идеалдир ёки касалликларни биринчи белгилари пайдо бўлганда, яъни чимчилаш, қичишиш, ачишиш).

Лабиал герпесни даволаш учун препаратни 1 кун давомида 2 марта 2 г дозада буюриш самарали: иккинчи доза тахминан 12 соатдан кейин қабул қилинади (аммо 6 соатдан олдин эмас). Биринчи дозадан кейин (бу дозалаш тартиби 1 кундан кўп қўлланмайди, чунки, бу қўшимча клиник аҳамият касб этмайди);

Оддий герпес вируси чақирган қайталанувчи инфекцияларни олдини олишда: иммунитети сақланган пациентларда – суткада 1 марта 500 мг дан; тез-тез қайталанишлари билан (йилига 10 ва ундан кўп) – суткада 2 марта 250 мг дан. Катта пациентлар учун иммунотанқислиги билан суткада 2 марта 500 мг дан. Даволаш курсининг давомийлиги -4-12 ой.

Генитал герпес билан соғлом шерикни инфекцияланишини олдини олиш: гетеросексуал  инфекцияланган катталар сақланган иммунитети билан ва 9 мартагача йилига зўрайиш сони бўлганларда – кунига 1 марта  500 мг дан 1 йил давомида ва ундан кўп, хар кунги мунтазам жинсий ҳаётда, мунтазам бўлмаган жинсий алоқаларда Валавексни қўллашни режалаштирилган жинсий алоқадан 3 кун олдин бошлаш зарур (инфекцияланишни олдини олиш тўғрисида бошқа беморлар ҳақида маълумотлар йўқ).

Цитомегаловирусли инфекцияни олдини олиш: катталар ва 12 ёшдан катта ўспиринларга – суткада 4 марта 2 г дан (трансплантациядан кейин иложи борича эртароқ). Даволаш курси – 90 кун, лекин юқори даволаш хавфи бўлган беморларда узоқ давомий бўлиши мумкин.

Буйрак етишмовчилиги: Валавекс дозасини буйрак функцияси аҳамиятли пасайган пациентларда камайиши мумкин (жадвалга қаранг).

 

Терапевтик кўрсатмаларКреатинин клиренси мл/минДозалаш тартиби
Ўраболувчи герпес15-30Суткада 2 марта 1 г дан
15 камСуткада 1 марта 1 г дан
Оддий герпес15 камСуткада 1 марта 500 мг дан
Лабиал герпес31-49Суткада 2 марта 1 г дан
15-30Суткада 2 марта 500 мг дан
15 камСуткада 1 марта 500 мг дан

 

Оддий герпесСақланган иммунитети бўлган пациентлар15 камСуткада 1 марта 250 мг дан

 

Иммунитети паст бўлган пациентлар15 камСуткада 1 марта 500 мг дан
Генитал герпес билан инфекцияланишни пасайиши15 камСуткада 1 марта 250 мг дан
Цитомегаловирусли инфекция75 ва ундан кўпСуткада 4 марта 2 г дан
50-74Суткада 4 марта 1,5 г дан
25-49Суткада 3 марта 1,5 г дан
10-24Суткада 2 марта 1,5 г дан
10 кам ёки гемодиализСуткада 1 марта 1,5 г дан

Гемодиализдаги беморларда Валавекснинг креатинин клиренси (КК) минутига 15 мл дан кам бўлган беморлардаги каби гемодиализ сеансидан кейин дозасини қўллаш тавсия этилади.

Препарат гемодиализ муолажасидан кейин қабул қилинади.

Диализдаги пациентларга Валавекс гемодиализ муолажасидан кейин

Тез-тез аниқлаш керак, айниқса буйрак функцияси тез ўзгариб туриш даврида, масалан трансплантациядан кейин дарҳол ёки кўчириб ўтказилгандан кейин трансплантант яхши тутиб қолгандан кейин. При этом доза Валавекса корректируется в соответствии с показателями КК.

Жигар етишмовчилиги: жигар функцияси бузилганда: енгил ва ўртача даражали яққол жигар циррозида (жигарни синтезловчи функцияси сақланганда) препаратни дозасини тўғрилаш талаб қилинмайди. Оғир даражали жигар циррози билан бўлган пациентларда фармакокинетик кўрсаткичлар, жигарни синтезловчи функцияси ва портал тизим (умумий қон томир оқими) шунтлаш оралиғи мавжудлигида Валавексни дозасини тўғрилаш зарурати йўқ, аммо ушбу патологияда клиник қўлланишини тажрибаси чекланган.

Кексалар: кекса ёшдаги пациентларда, буйрак функциясини аҳамиятли бузилишларидан ташқари дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Сув – электролит балансини бир хил тутиб туриши керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Валацикловирга, ацикловирга ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик; СD4+ лимфоцитларни 100 мкл дан кам сақланганда ОИТС инфекциясини клиник яққол шакли, болаларда (12 ёшгача ЦМВ да олдини олиш) қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Кутилмаган реакциялар пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича қуйида кўрсатилган.

Қўлланган тез-тезлик кўрсаткичлари:

Жуда тез-тез: ³ 1 – 10 тага;

Тез-тез: ³ 1 – 100тага ёки < 1 – 10 тага;

Тез-тез эмас: ³ 1 – 1000тага ёки < 1 – 100 тага;

Кам ҳолларда: ³ 1 – 10000 тага ёки < 1 – 1000 тага;

Жуда кам ҳолларда: < 1 – 10000 тага.

Тез-тез:

– бош оғриғи;

– кўнгил айниши.

Тез-тез эмас:

– хансираш;

– тошма, жумладан фотосезувчанлик кўринишлари.

Кам ҳолларда:

– бош айланиши, онгнинг чалкашуви, галлюцинациялар, ақлий қобилиятини пасайиши;

– қоринда дискомфорт, қусиш, диарея;

– қичишиш;

– буйрак функциясини бузилиши.

Жуда кам ҳолларда:

– лейкопения, тромбоцитопения. Асосан лейкопения иммунитети паст беморларда кузатилган;

– анафилаксия;

– қўзғалувчанлик, тремор, харакат координациясини бузилишлари, дизартрия, психотик симптомлар, тиришлар, энцефалопатия, кома;

– функционал жигар тестларини қайтувчан бузилишлари, гоҳида гепатитни намоён бўлиши каби бахоланади;

– эшакеми, ангионевротик шиш;

– ўткир буйрак етишмовчилиги.

Юқорида кўрсатилган симптомлар қайтувчан ва одатда буйрак функцияси бузилишлари бўлган беморларда ёки бошқа келтириб чиқарувчи холатлар фонида кузатилади. Аъзоси кўчириб ўтказилган, ЦМВ инфекцияларини олдини олиш учун Валавексни юқори дозаларда (кунига 8 г) олувчиларда неврологик реакциялар камроқ дозалар қабул қилгандагига нисбатан тезроқ ривожланади.

Иммунитетни оғир бузилишлари бўлган пациентларда, айниқса орттирилган иммунтанқислик синдромининг ўтказиб юборилган босқичидаги пациентларда, валацикловирни юқори дозаларда (8 г/сут) узоқ вақт давомида олувчиларда, буйрак етишмовчилиги, микроангиопатик гемолитик анемиялар ва тромбоцитопениялар (гоҳида мажмуавий) ҳолатлари кузатилган. Бундай асоратлар худди шу касалликлари бўлган лекин валацикловир қабул қилмаган пациентларда кузатилган.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

1 г валацикловир қабул қилинганидан кейин циметидин ва пробенецид ацикловирнинг уни буйрак клиренсини пасайтириб унинг (аммо АUС ни оширади, ацикловирни кенг терапевтик индекси туфайли валоцикловирнинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди).

Цитомегаловирус инфекцияларни олдини олиш учун Вальтровирни юқори дозаларда (суткада 4 г) ва ацикловир билан организмдан чиқарилиш йўллари учун рақобатлашувчи (охиргиси фаол канальцийли секреция натижасида сийдик билан ўзгармаган холда чиқарилади) дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки бу бир ёки ҳар иккала препаратнинг ёки уларнинг метаболитларини қон плазмасидаги концентрациясини ошишини потенциал ҳавфи бор.

Ацикловир микофенолатмофетил билан бир вақтда қўлланганида, биринчи ва иккинчи нофаол метоболитинингн АUС ни ошиши кузатилган.

Шунингдек валоцикловирни юқори дозаларда (суткада 4 г ва юқори) буйраклар функциясига таъсир қилувчи препаратлар (масалан, циклоспорин, такролимус) билан қўлланганда эхтиёткорликка риоя қилиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Герпес зостер вируси чақирган ўраб олувчи темираткида Валавекс қўлланганда оғриқни давом этиш муддати ва ўраб олувчи лишай чақирган оғриғи бўлган беморлар сонини, жумладан ўткир ва қуйигерпетик невралгияни камайтиради.

ЦМВ инфекцияларида Валавексни профилактика мақсадида буюриш кўчириб ўтказилган аъзони ўткир кўчишини яққол реакциясини (буйраги кўчириб ўтказилагн беморларда), оппортунистик инфекциялар ва бошқа герпесли вирусли инфекцияларни (ВПГ, ВВЗ) сусайтиради.

Дегидратация хавфи бўлган пациентларда, айниқса кекса ёшдагиларда, адекват суюқлик билан тўлдиришни таъминлаш керак. Буйрак етишмовчилигида доза буйрак функциясини бузилиш даражасига қараб тузатиш киритиши керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда неврологик асоратларнинг ривожланишини хавфи бор. Валавекс препаратини жигар касалликлари (жигар етишмовчилиги ва кўчириб ўтказилган жигар) бўлган беморларда юқори дозаларда (суткада 4 г ва ундан кўпроқ) юқори дозаларда қўллаш бўйича маълумотлар йўқ, шунинг учун бундай пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Жигар кўчириб ўтказилган пациентларда Валавекс препаратининг таъсирини ўрганиш бўйича махсус текширувлар ўтказилмаган. Аммо юқори дозаларда ацикловирни профилактик буюриш цитомегаловирус инфекцияни редукция қилинишини кўрсатилган.

Валавекс препарати билан сусрессив даволаш генитал герпеснинг ўтиши хавфини пасайтиради, лекин уни тўлиқ истисно қилмайди ва тўлиқ даволанишга олиб келмайди. Валавекс препарати билан даволаниш вақтида пациент жинсий алоқалар хамкорнинг ҳавфсизлигини таъминлаш учун чора кўриши керак.

Болалар

Препаратни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ, аммо 12 ёшдан ошган болаларга ЦМВ инфекцияларини профилактикаси учун қўлланади.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Психомотор реакциялар тезлигига таъсир қилувчи ножўя реакциялар ривожланган ҳолда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Агар она учун кутиладиган терапевтик самара ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлса ҳомиладорликда қўллаш мумкин (ҳомиладорликда қўллаш ҳақида маълумотлар етарли эмас).

Ацикловир валацикловирни асосий метаболити кўкрак сути билан чиқарилади.

Агар она учун кутиладиган терапевтик самара бола учун потенциал хавфдан юқори бўлса валацикловир даволанишида кўкрак билан эмизиш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Хозирги вақтда валацикловирнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар етарли эмас.

Симптомлари: Ацикловир 20 г гача ўта юқори дозада бир марта қабул қилинганида, у меъда-ичак йўлларидан қисман сўрилганида, препаратнинг токсик таъсири кузатилмаган. Ацикловир ичга бир неча кун давомида ўта юқори дозаларда қабул қилинганида кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, онгнинг чалкашиши кузатилади, вена ичига юборилганида зардоб креатинининг концентрациясини ошиши, буйрак етишмовчилигини ривожланиши, онгнинг чалкашиши, галлюцинациялар, қўзғалиш, тиришишлар, кома кузатилган.

Даволаш: токсик таъсирини белгиларини аниқлаш учун беморлар синчков тиббий          кузатув остида бўлишлари керак. Гемодиализ ацикловирнинг қондан чиқиб кетишини аҳамиятли кучайтиради ва валацикловирнинг дозаси ошириб юборилган пациентларда танлов усули ҳисобланиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан поливинилхлорид пленкали ва алюмин фольгали печатли контур уяли ўрамга жойланади.

1 контур ўрам давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: