Skip to main content

Увиромед

Улашиш:
  Reading time 21 minute

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА 

УВИРОМЕД

UVIROMED

 

Препаратнинг савдо номи: Увиромед 

Таъсир этувчи модда (ХПН): валацикловир 

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: 

фаол модда: валацикловир (валацикловир гидрохлориди шаклида) 500 мг ёки 1000 мг.

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, повидон К30, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

қобиғини таркиби: оқ опадри II 85F18422 (қисман гидролизланган поливинил спирти, титан диоксиди, макрогол, тальк).

Таърифи: 

Увиромед 500 мг: узунчоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида «U500» гравировкаси бўлган оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 

Увиромед 1000 мг: узунчоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида «U1000» гравировкаси ва бошқа томонидан бўлиш учун рискаси бўлган оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши восита.

АТХ коди: J05AB11

 

Фармакологик хусусиятлари 

Увиромед – вирусларга қарши препарат. Одам организмида валацикловир валацикловиргидролаза таъсирида ацикловир ва L-валинга тез ва тўлиқ айланади. In vitro шароитларида ацикловир Herpes simplex вирусининг 1 ва 2 турлари, Varicella zoster ва Эпштейн-Барр, цитомегаловирус (ЦМВ) ва одам герпес вирусининг 6 турига нисбатан специфик ингибиция қилувчи фаолликка эга. Ацикловир фосфор гуруҳини бириктириши ва фаол шакли ацикловир трифосфатга айланган заҳоти вируслардаги дезоксирибонуклеин кислотаси (ДНК) синтезини ингибиция қилади. Фосфорланишини биринчи босқичи вирусга специфик ферментлар иштирокида амалга ошади. Herpes simplex, Varicella zoster ва Эпштейн-Барр вируслари учун бундай фермент бўлиб вирус томонидан шикастланган ҳужайраларда мавжуд бўлган вирус тимидинкиназа ҳисобланади. Фосфорланишга қисман селективлик ЦМВ да сақланади ва UL 97 фосфотрансфераза генининг маҳсулоти орқали намоён бўлади. Ацикловирни специфик вирус ферменти томонидан фаоллашуви унинг юқори даражада селективлиги билан тушунтирилади. 

Ацикловирни фосфорланиш жараёни (монофосфатдан трифосфатга ўтиши) ҳужайра киназалари томонидан тугатилади. Ацикловир трифосфати вирусдаги ДНК-полимеразани рақобатли ингибиция қилади ва нуклеозидни аналоги сифатида вирус ДНК сига сафланади, бу ҳолат ДНК занжирини облигат (тўлиқ) узилишига, ДНК синтезини тўхташига ва ниҳоят вирус репликациясини блокланишига олиб келади. 

Иммунитети сақланган валацикловирга сезувчанлиги паст бўлган Herpes simplex ва Varicella zoster вируслари жуда кам (0,1% дан кам) учрайди, аммо баъзида иммунитетни оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда, масалан суяк кўмиги кўчириб ўтказилган, хавфли ўсмалари борлиги сабабли кимёвий даволаш олаётган ва одам иммунитет танқислиги вируси (ОИТВ) билан инфекцияланган пациентларда аниқланиши мумкин. 

Резистентлик вирусдаги тимидинкиназани танқислиги билан ифодаланади, бу ҳолат одам организмида вирусни ҳаддан ташқари тарқалишига олиб келади. Баъзида ацикловирга сезувчанликни пасайиши вирусдаги тимидинкиназа ёки ДНК-полимераза тузилиши бузилган вирус штаммларини пайдо бўлиши билан ифодаланади. Вируснинг бундай турларини вирулентлиги унинг ёввойи штаммини эслатади. 

Фармакокинетикаси 

Сўрилиши. Ичга қабул қилинганидан сўнг валацикловир меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан яхши сўрилади, ацикловир ва L-валинга тез ва деярли бутунлай айланади. Ушбу ўзгаришлар одам жигаридан ишлаб чиқариладиган валацикловиргидролаза ферменти томонидан катализланади. 

0,25-2 г валацикловир бир марта қабул қилинганидан сўнг буйрак фаолияти нормал бўлган соғлом кўнгиллиларда ацикловирнинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Сmax) ўртача 10-37 мкмоль/л (2,2-8,3 мкг/мл) ни ташкил этади, ушбу концентрацияга эришиш вақти медианаси – 1-2 соатни ташкил этади. 

Валацикловир 1 г дан бошлаб дозада қабул қилинганида ацикловирнинг биокираолишлиги 54% ни ташкил этади ва овқат қабул қилишга боғлиқ эмас. 

Плазмада валацикловирнинг Сmax ацикловирнинг концентрациясидан атиги 4% ни ташкил этади ва бунга препарат қабул қилингандан сўнг ўртача 30-100 минутдан кейин эришилади; 3 соатдан кейин Сmax даражаси дастлабки даражада қолади ёки пасаяди.

Тақсимланиши 

Ацикловирни плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси жуда паст – тахминан 15%. Ацикловир организмнинг тўқималарига, айниқса жигар, буйраклар, мушаклар, ўпкаларга тез тақсимланиди. У шунингдек қин секрети, цереброспинал суюқлик ва герпес пуфакчаларидаги суюқликка ҳам ўтади. 

Чиқарилиши 

Буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда ацикловирнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) бир марталик дозаси ва такроран қўлланганидан сўнг тахминан 3 соатни ташкил этади. Валацикловир сийдик билан, асосан ацикловир ҳолида (дозанинг 80% дан кўпроқ қисми) ва унинг 9-карбоксиметоксиметилгуанин метаболити кўринишида чиқарилади, ўзгармаган ҳолда препаратнинг 1% дан камроқ қисми чиқарилади. 

Айрим клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси 

Терминал босқичидаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ацикловирнинг Т1/2 тахминан 14 соатни ташкил этади. 

Herpes simplex ва Varicella zoster вируслари билан инфекцияланган пациентларда, шунингдек кекса ёшдаги пациентларда, шунингдек жигар циррози бўлган пациентларда ацикловирнинг фармакокинетикаси аҳамиятли даражада бузилмайди. 

Буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда ацикловирнинг Сmax соғлом пациентлардагига нисбатан тахминан икки марта юқори бўлади, ацикловирнинг Т1/2 5 марта ошади. Валацикловирнинг асосий метаболити ацикловир кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Валацикловир ичга 500 мг дозада қабул қилинганидан сўнг кўкрак сутидаги ацикловирнинг Сmax уни она плазмасидаги мувофиқ концентрациясидан 0,5-2,3 марта (ўртача 1,4 марта) юқори бўлган. Кўкрак сутида мавжуд бўлган ацикловирнинг “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдонини она плазмасидаги ацикловирнинг AUC га нисбати 1,4-2,6 (ўртача 2,2) ташкил этган. Кўкрак сутидаги ацикловирнинг концентрациясини ўртача қиймати – 2,24 мкг/мл. Онага валацикловир 500 мг дозада кунига 2 марта буюрилганида, бола ацикловирни кунига тахминан 0,61 мг/кг дозада қабул қилинганида кузатиладиган ацикловирнинг таъсирига учрайди. Ацикловирни кўкрак сутидан Т1/2 қон плазмасидан Т1/2 билан бир хил бўлади. Валацикловир она плазмаси, кўкрак сути ёки болани сийдигида ўзгармаган ҳолда аниқланмайди. 

Ҳомиладорликнинг кечки муддатларида валацикловир 1 г дозада қабул қилинганидан сўнг барқарор суткалик AUC кўрсаткичи, ацикловир суткада 1,2 г дозада қабул қилинганида кўрсаткичга нисбатан тахминан 2 марта юқори бўлган. Ҳомиладорликда валацикловирнинг фармакокинетик ҳусусиятлари ўзгармайди. 

Валацикловирни 1 г ва 2 г дозада қабул қилиш ОИТВ билан инфекцияланган пациентларда валацикловирни тақсимланиши ва унинг фармакокинетик кўрсаткичларини соғлом шахсларга нисбатан издан чиқармайди. 

Валацикловирни 2 г дозада суткада 4 марта олаётган, аъзолар кўчириб ўтказилган реципиентларда ацикловирни Сmax препаратни айнан шундай дозада олаётган соғлом кўнгиллилардаги Сmax га тенг ёки устун бўлади, уларда AUC суткалик кўрсаткичлари аҳамиятли даражада юқори бўлган. 

 

Қўлланилиши 

  • ўраб олувчи герпесни даволаш; 
  • тери ва шиллиқ қаватларни оддий герпес вируси (шу жумладан биринчи марта аниқланган ва қайталанувчи генитал герпес) чақирган инфекцияларни қайталанишларини даволаш ва олдини олиш; 
  • лабиал герпесни даволаш; 
  • агар препарат хавфсиз жинсий алоқа билан бирга супрессив даволаш сифатида қабул қилинса, соғлом шерикни генитал герпес билан инфекцияланиш хавфини пасайтириш; 
  • катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда аъзолар кўчириб ўтказилганида ривожланадиган цитомегаловирус инфекциясини олдини олиш (буйраклар кўчириб ўтказилган пациентларда транслантатни ўткир кўчиш реакциясини яққоллигини, оппортунистик инфекциялар ҳамда Herpes simplex ва Varicella zoster чақирган бошқа вирусли инфекцияларни ривожланиши камайтиради) учун қўлланади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари 

Увиромед препарати ичга қабул қилинади. 

Катталарга: 

Ўраб олувчи герпесда 1000 мг дан суткада 3 марта 7 кун давомида буюрилади. 

Оддий герпесда – 500 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Қайталанганида даволаш курси 3 кунни ёки 5 кунни ташкил этиши керак. Биринчи оғир кечувчи ҳуружларида даволаш давомийлиги 10 кунгача узайтирилиши мумкин (қайталанишларда Увиромедни продромал даврида буюрган афзал ёки касалликни биринчи симптомлари пайдо бўлганида, яъни чимчилаш, қичишиш, ачишиш белгилари пайдо бўлганида буюрган афзал). 

Лабиал герпесни даволаш учун препаратни 2 г дозад 2 марта 1 кун давомида буюриш самаралидир: иккинчи дозаси биринчи дозани қабул қилинганидан сўнг тахминан 12 соатдан кейин (аммо камида 6 соатдан кейин) қабул қилиниши керак (ушбу даволаш тартибини 1 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас, чунки маълум бўлиши-ча, қўшимча клиник имтиёз бермайди). 

Оддий герпес вируси чақирган инфекциянинг қайталанишларини олдини олиш учун: иммунитети сақланган пациентларда – 500 мг дан суткада 1 марта; қайталанишлари жуда кўп (йилига 10 ва ундан кўп) бўлганида – 250 мг дан суткада 2 марта; иммунитет танқислиги бўлган катта ёшдаги пациентлар учун 500 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги: 4-12 ойни ташкил этади. 

Соғлом жинсий шерикни генитал герпес билан инфекцияланишини олдини олиш учун: иммунитети сақланган ва зўрайишларни сони йилига 9 мартагача кузатиладиган инфекцияланган гетеросексуал катталарга – 500 мг дан кунига 1 марта 1 йил ва ундан кўп, жинсий алоқа мунтазам равишда бўлганида ҳар куни, номунтазам жинсий алоқаларда Увиромедни қабул қилишни кўзланган жинсий алоқадан 3 кун олдин бошлаш керак (бошқа беморлар популяцияларида инфекцияланишни олдини олиш юзасидан маълумотлар йўқ). 

Цитомегаловирус инфекциясини олдини олиш учун: катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга – 2 г дан суткада 4 марта (трансплантациядан кейин имкон борича эртароқ) буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги: 90 кун, аммо хавф юқори бўлган беморларда даволаш давомлироқ бўлиши мумкин. Препаратнинг дозасини буйрак фаолияти аҳамиятли даражада пасайган пациентларда камайтириш тавсия этилади. 

 

Турли терапевтик кўрсатмаларда Увиромед препаратини креатинин клиренсига (КК) қараб дозалаш тартиби

 

Қўлланилиши Креатинин клиренси 

(мл/мин)

Валацикловирнинг дозаси 
Сувчечак вируси (СВ) чақирган инфекциялар 
Иммунитети сақланган катта ёшдаги пациентларда ва иммунитети сусайган катта ёшдаги пациентларда ўраб олувчи герпес (ўраб олувчи темиратки) ни даволаш ≥ 501000 мг суткада 3 марта 
30 дан 49 гача 1000 мг суткада 2 марта 
10 дан 29 гача 1000 мг суткада 1 марта 
< 10500 мг суткада 1 марта 
Оддий герпес вируси (ОГВ) чақирган инфекциялар 
ОГВ инфекциясини даволаш 
– иммунитети сақланган катта ёшдаги пациентлар ва ўсмирлар ≥ 30500 мг суткада 2 марта
< 30500 мг суткада 1 марта 
– иммунитети суст бўлган катта ёшдаги пациентлар ≥ 301000 мг суткада 2 марта
< 301000 мг суткада 1 марта 
Иммунитети сақланган катта ёшдаги пациентлар ва ўсмирларда лаб герпеси (лаб иситмаси) ни даволаш (муқобил 1 кунлик даволаш тартиби) ≥ 502000 мг суткада 2 марта 
30 дан 49 гача 1000 мг суткада 2 марта 
10 дан 29 гача 500 мг суткада 2 марта 
< 10500 мг суткада 1 марта 
ОГВ инфекциясини супрессияси 
– иммунитети сақланган катта ёшдаги пациентлар ва ўсмирлар ≥ 30500 мг суткада 1 марта 
< 30250 мг суткада 1 марта 
– иммунитети суст бўлган катта ёшдаги пациентлар ≥ 30500 мг суткада 2 марта 
< 30500 мг суткада 1 марта 
ЦМВ инфекцияси 
Катталар ва ўсмирларда бутун аъзолар кўчириб ўтказилган реципиентларда ЦМВ ни олдини олиш ≥ 752000 мг суткада 4 марта 
50 дан < 75 гача1500 мг суткада 4 марта 
25 дан < 50 гача 1500 мг суткада 3 марта 
10 дан < 25 гача 1500 мг суткада 2 марта 
< 10 ёки диализ 1500 мг суткада 1 марта 

Гемодиализдаги пациентларга Увиромед препаратини гемодиализ сеанси тугаганидан сўнг дарҳол КК минутига 15 мл дан кам бўлган пациентларга қўлланадиган дозада қўллаш тавсия этилади. 

Гемодиализдаги пациентларга препаратни гемодиализ сеанси тугаганидан сўнг буюриш керак. креатинин клиренси (КК) ни тез-тез, айниқса, буйрак фаолияти тез ўзгарадиган даврларда, масалан, трансплантациядан сўнг ёки трансплантат битиб кетганидан сўнг дарҳол аниқлаш керак. Бунда Увиромеднинг дозаси КК кўрсаткичларига мувофиқ равишда коррекция қилинади. 

Жигар фаолиятини бузилиши: енгил ва ўртача даражадаги жигар циррозида (жигарнинг синтетик фаолияти сақланган) препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. 

Оғир даражадаги жигар циррози (жигарнинг синтетик фаолиятини бузилиши ва портал тизим ва умумий қон-томирлар ҳавзаси ўртасида шунт бўлган) бўлган пациентларда фармакокинетик маълумотлар ҳам препаратнинг дозасига тузатиш киритиш кераклигидан далолат беради, аммо бундай патологияда уни клиник қўллаш тажрибаси чекланган. Кекса ёшдаги шахсларда буйрак фаолиятини аҳамиятли даражада бузилишидан ташқари ҳолатларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. сув-электролитлар мувозанатини адекват равишда тутиб туриш керак. 

 

Ножўя таъсирлари 

Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (< 1/10000), учраш тезлиги аниқланмаган – учраш тезлиги кўрсаткичларини мавжуд бўлган маълумотлар бўйича баҳолаш мумкин эмас. 

Валацикловир қўлланганида энг кўп ривожланадиган ножўя реакциялар: бош оғриғи ва кўнгил айниши; жиддийроқ ножўя реакциялар: тромботик тромбоцитопеник пурпура / гемолитик-уремик синдром, ўткир буйрак етишмовчилиги ва неврологик бузилишлар ҳисобланади. 

МИЙ аъзолари томонидан: тез-тез – кўнгил айниши; кам ҳолларда – қоринда дискомфорт, шу жумладан қоринда оғриқ; қусиш, диарея; жуда кам ҳолларда – жигарнинг функционал синамаларини қайтувчи бузилишлари, улар баъзида гепатитни кўринишлари сифатида баҳоланади. 

Қон ва лимфа тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – лейкопения (асосан иммунитети суст бўлган пациентларда), тромбоцитопения, учраш тезлиги номаълум – нейтропения, апластик анемия, лейкопластик васкулит, тромботик тромбоцитопеник пурпура. 

Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – анафилаксия. 

Руҳий бузилишлар ва нерв тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – бош оғриғи; тез-тез эмас – ажитация, жумладан тажаввузкор ҳаракатлар; кам ҳолларда – бош айланиши, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, ақлий қобилиятни пасайиши; жуда кам ҳолларда – қўзғалувчанлик, тремор, атаксия, дизартрия, психотик симптомлар (шу жумладан, маниялар), депрессия, тиришишлар, энцефалопатия, кома. Санаб ўтилган симптомлар орқага қайтувчан ва одатда жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда ёки бошқа касалликлар фонида кузатилади. ЦМВ инфекциясини олдини олиш учун валацикловирнинг юқори дозалари (суткада 8 г) ни олаётган, аъзолар кўчириб ўтказилган беморларда неврологик реакциялар кичикроқ дозаларини қабул қилингандагига нисбатан кўпроқ ривожланади. 

Нафас ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: тез-тез эмас – диспноэ. 

Тери ва тери ости ёғ қавати томонидан: тез-тез эмас – тошмалар, шу жумладан ёруғликка сезувчанликни кўринишлари; кам ҳолларда – қичишиш; учраш тезлиги номаълум – кўп шаклли эритема. 

Аллергик реакциялар: жуда тез-тез – эшакеми, ангионевротик шиш.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – буйрак фаолиятини бузилиши; жуда кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги, буйрак санчиғи (буйрак фаолиятини бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин). 

Сезги аъзолари томонидан: учраш тезлиги номаълум – кўришни бузилиши. 

Лаборатор кўрсаткичлар: учраш тезлиги номаълум – гемоглобинни пасайиши, гиперкреатининемия. 

Бошқалар: учраш тезлиги номаълум – дисменорея, артралгия, назофарингит, нафас йўлларини инфекциялари, юзни шиши, артериал босимни ошиши, тахикардия, толиқиш; болаларда қўшимча равишда – иситма, дегидратация, ринорея. 

Иммунитетни оғир даражада бузилишлари бўлган беморларда, айниқса валацикловирнинг катта дозалари (суткада 8 г) ни узоқ вақт давомида олаётган, орттирилган иммунитет танқислиги синдромини жуда кечиккан босқичи бўлган пациентларда, номаълум тезликда буйрак етишмовчилиги, микроангиопатик гемолитик анемия ва тромбоцитопения (баъзида мажмуада) ҳоллари кузатилган. Бундай асоратлар шундай касалликлари бўлган, аммо валацикловир олмаган пациентларда ҳам кузатилган. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар 

  • валацикловирга, ацикловирга ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанликда; 
  • ОИТВ-инфекциянинг клиник яққол ифодаланган шакллари С04+-лимфоцитларнинг миқдори 100/мкл дан кам бўлганида; 
  • суяк кўмиги кўчириб ўтказилганида; 
  • буйрак кўчириб ўтказилганида; 
  • болалар (ЦМВ да 12 ёшгача, қолган кўрсатмалар бўйича – 18 ёшгача) да қўллаш мумкин эмас. 

Эҳтиёткорлик билан: жигар етишмовчилиги (препаратнинг юқори дозалари), буйрак етишмовчилиги, ҳомиладорлик, лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўлланади. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Клиник жиҳатдан аҳамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган. 

Циметидин ва пробенецид 1 г валацикловир қабул қилинганидан сўнг ацикловирнинг AUC ошириб, буйрак клиренсини пасайтирадилар (бироқ ацикловирнинг терапевтик индекси кенг бўлганлиги сабабли, валацикловирнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. 

Валацикловирни юқори дозаларда (суткада 4 г) ва элиминация учун ацикловир билан рақобатлашадиган дори воситалар бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (охиргилари буйрак найчалари орқали фаол секрецияси натижасида сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади), чунки плазмада бир ёки ҳар иккала препаратнинг ёки уларнинг метаболитлари даражасини потенциал ошиш хавфи мавжуд. 

Ацикловир микофенолат мофетил билан бир вақтда қўлланганида биринчисининг AUC ва иккинчисининг нофаол метаболитини ошиши кузатилган. 

Валацикловир юқори дозаларда (суткада 4 г ва ундан ортиқ) буйрак фаолиятига таъсир қилувчи препаратлар (масалан, циклоспорин, такролимус) бирга қўлланганида ҳам эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. 

Валацикловирни нефротоксик дори воситалари билан мажмуада, айниқса буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак ва бунда буйрак фаолиятини мунтазам равишда мониторинг қилиш талаб этилади. Бу ҳолат аминогликозидлар, платинани органик бирикмалари, йодланган контраст воситалар, метотрексат, пентамидин, фоскарнет, циклоспорин ва такролимусларни бир вақтда қўллашга ҳам тааллуқлидир. 

 

Махсус кўрсатмалар 

Дегидратация хавфи бўлган пациентларга, айниқса кекса ёшдаги беморларга, Увиромед препарати билан даволаниш даврида организмни адекват гидратациясини таъминлаш керак. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда неврологик асоратлар ривожланишини юқори хавфи мавжуд. 

Ацикловир организмдан буйрак клиренси орқали чиқарилади, шунинг учун буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга валацикловирнинг дозасини камайтириш керак. 

Кекса ёшдаги пациентларга препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди, буйрак фаолиятини аҳамиятли даражада бузилиши бундан мустасно. Сув-электролитлар мувозанатини адекват ҳолда тутиб туриш керак. 

Жигар фаолиятини бузилишларида енгил ёки ўртача даражада ифодаланган жигар циррози (жигарнинг синтетик фаолияти сақланган) Увиромед препаратининг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Жигар касалликлари бўлган пациентларга препаратни юқори дозаларда (суткада 4 г ва ундан юқори) қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ, шунинг учун ушбу тоифадаги пациентларга препаратни юқори дозаларда эҳтиёткорлик билан буюриш керак. 

Жигар кўчириб ўтказилган пациентларга препаратнинг таъсирини ўрганиш бўйича махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Бироқ, ацикловирни юқори дозаларда профилактик буюриш ЦМВ инфекциясини редукция қилиши кўрсатилган. 

Яққол ифодаланган иммунитет танқислиги билан кечувчи ҳолатларда (суяк кўмигини кўчириб ўтказиш, ОИТВ-инфекциясини клиник яққол ифодаланган шакллари, буйрак трансплантацияси) препаратни юқори дозаларда узоқ вақт давомида қабул қилиш, тромбоцитопеник пурпура ва гемолитико-уремик синдроми, ҳатто ўлим билан тугаган ҳолатлар ривожланишига олиб келган. Марказий нерв тизими томонидан ножўя самаралар (шу жумладан, ажитация, галлюцинациялар, онгни чалкашиши, алаҳлаш, тиришишлар ва энцефалопатия) ривожланганида препарат бекор қилинади. 

Уивромед препарати билан супрессив даволаш генитал герпесни юқиш хавфини пасайтиради, аммо уни бутунлай бартараф қилмайди ва бутунлай соғайиб кетишига олиб келмайди. Препарат билан даволаниш вақтида пациент жинсий алоқаларда жинсий шерикнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриши керак. 

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши 

Ҳомиладорликда препаратни, она учун даволашдан кутилган самара ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш мумкин (ҳомиладорликда қўллаш юзасидан маълумотлар етарли эмас). 

Ацикловир (валацикловирнинг асосий метаболити) кўкрак сути билан ажралиб чиқади. 

Валацикловир билан даволанишда, она учун даволашдан кутилган самара бола учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолатдагина эмизиш мумкин. 

Педиатрияда қўлланиши 

Препаратни болаларда клиник қўллаш тажрибаси йўқлиги сабабли, ЦМВ да 12 ёшгача бўлган болаларга, қолган кўрсатмалар бўйича – 18 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас. 

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири 

Препарат қўлланганида психомотор реакциялар тезлигига таъсир қилувчи ножўя реакциялар ривожланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши 

Ҳозирги вақтда валацикловирнинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар етарли эмас. 

Симптомлари: валацикловир ичга ҳаддан ташқари катта дозаларда бир неча кун давомида қабул қилинганида кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, қўзғалувчанлик, тиришишлар, кома, ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланган. 

Даволаш: препаратнинг токсик белгиларини аниқлаш учун беморлар синчков тиббий кузатув остида бўлишлари керак. Гемодиализ ацикловирни қондан чиқарилишини аҳамиятли даражада кучайтиради ва валацикловирни дозаси ошириб юборилган пациентларни олиб боришда танлов усули бўлиши мумкин. 

 

Чиқарилиш шакли 

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Увиромед 500 мг: 7 таблеткадан блистерда. 3 ёки 6 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. 10 таблеткадан блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. 

Увиромед 1000 мг: 7 таблеткадан блистерда. 3 ёки 6 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. 

 

Сақлаш шароити 

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати 

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365