Skip to main content

Урсокодар

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

УРСОКОДАР

URSOKODAR

 

Препаратнинг савдо номи: Урсокодар

Таъсир этувчи модда (ХПН): урсодезоксихолат кислотаси 

Дори шакли: капсула

Таркиби:

бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: урсодезоксихолат кислотаси – 250 мг;

ёрдамчи моддалар: крахмал желатинланган, натрий лаурилсульфати, коллоид кремний икки оксиди, магний стеарати.

капсула қобиғининг таркиби: желатин, титан диоксиди, сув.

Таърифи: каттиқ желатин “0” ўлчамли капсулалар. Корпуси ва қопқоғи оқ рангли капсулалар. Капсула ичида оқ ёки деярли оқ рангли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гепатопротектор.

АТХ коди: A05AA02

6-yillik-qizil-jenshen

 

Фармакологик хусусиятлари

Дори воситасининг фармакологик таъсирини таъминловчи фаол модда – урсодезоксихолат кислотасидир.

Гепатопротектор, сафро ҳайдовчи, холелитолитик, гипохолестеринемик, гиполипидемик, антихолестатик, антифиброз, апоптозга қарши ва кучсиз иммуномодулятор таъсир кўрсатади.

Гепатоцит мембранасига жойлашиб, унинг структурасини барқарорлаштиради ва жигар хужайраларини ўт кислотаси тузларининг шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади, шу йўл билан цитотоксик самарани пасайтиради. Холестазда Са2+ га боғлиқ альфа-протеазани фаоллаштиради ва экзоцитозни рағбатлантиради, токсик ўт кислоталарининг (хенодезоксихол, литохол, дезоксихол ва бошқ.) концентрациясини пасайтиради, уларнинг концентрацияси сурункали жигар касалликлари бўлган беморларда ошган бўлади. 

Урсодезоксихол кислотаси юқори қутбликка эга бўлиб, аполяр (токсик) ўт кислоталари билан токсик бўлмаган аралаш мицеллаларни ҳосил қилади, бу билиар рефлюкс-гастритда ва рефлюкс-эзофагитда меъда рефлюктатининг ҳужайра мембраналарини шикастлаш ҳусусиятини пасайтиради. Бундан ташқари, урсодезоксихолат кислотаси цитопротектив, гепатопротектив самара кўрсатади, ҳужайра мембраналарининг (гепатоцитлар, холангиоцитлар, меъда-ичак йўлларининг эпителиоцитлари) таркибига кириб олиш, уларни мустаҳкамлаш ва цитотоксик мицеллаларнинг таъсирига сезмайдиган қилиб қўйиш хусусиятига эга бўлган иккиланган молекулаларни ҳосил қилади.

Сафрони холестерин билан тўйинганлигини, уни ичакда сўрилишини сусайтириши, жигарда синтезини бостириши ва сафрога чиқарилишини пасайтириши ҳисобига камайтиради; сафрода холестеринни эрувчанлигини ошириб, у билан суюқ кристалларни ҳосил қилади; сафронинг литоген индексини камайтиради. Бунинг натижасида холестеринли ўт тошларини (сафрода холестерин/ўт кислоталари нисбатини ўзгариши оқибатида) эриши ва янги конкрементларни ҳосил бўлишини (сафрода холестериннинг миқдорини камайиши натижасида) олдини олиши – литолитик самара юз беради.

Бикарбонатларга бой холерезни индукциялайди, бу сафрони пассажини ошишига олиб келади ва ичак орқали токсик ўт кислоталарини чиқарилишини рағбатлантиради, бу жигар ичида холестазни тузалишига ёрдам беради – антихолестатик самара юз беради.

Иммуномодулятор таъсири HLA-антигенларни гепатоцитлар ва холангиоцитларнинг мембраналарида экспрессиясини сусайтириши, иммунокомпетент иммуноглобулинларнинг (биринчи навбатда Ig M нинг) фаоллигини пасайиши, лимфоцитларнинг табиий киллерлик фаоллигини нормаллашиши, интерлейкин-2 ни ҳосил бўлишига таъсири, эозинофиллар сонини камайиши ва бошқаларга боғлиқ.

Бирламчи билиар циррози, муковисцидози ва алкоголли стеатогепатити бўлган беморларда фиброзни ривожланиб боришини ишончли секинлаштиради – антифибролитик самара юз беради. Қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайишини ривожланиши хавфини камайтиради.

Урсодеоксихолат кислотаси ҳужайраларни (гепатоцитлар, холангиоцитлар ва бошқаларни) барвақт қариш ва нобуд бўлиш жараёнларини секинлаштиради – апоптозга қарши самара.

Колоректал раки ҳужайраларини ўсишини тормозлайди (йўғон ичакнинг ракига нисбатан ўсмага қарши таъсири).

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида ингичка ичакда пассив диффузия ҳисобига, ёнбош ичакда эса – фаол ташилиши ёрдамида сўрилади. Масимал концентрацияга (Сmax) 1-3 соатдан кейин эришилади. Оқсиллар билан боғланиши юқори (соғлом кўнгиллиларда оқсиллар билан конъюгирланмаган урсодезоксихолат кислотасининг хеч бўлмаганда 70% боғланган).

500 мг бир марталик дозада қабул қилинганида қон зардобидаги концентрацияси 30, 60 ва 90 минутдан кейин мувофиқ 3,8; 5,5 ва 3,7 мкмоль/л ни ташкил қилади. Мунтазам қабул қилинганида урсодезоксихолат кислотаси қон зардобининг асосий ўт кислотаси бўлиб қолади (ўт кислоталарининг умумий миқдорини 48%). 

Терапевтик самараси сафродаги урсодезоксихолат кислотасининг концентрациясига боғлиқ; даволаш фонида ўт кислоталарининг умумий миқдорида унинг улуши дозага боғлиқ 50-75% гача ошади (10-20 мг/кг суткалик дозаларда).

Меъда-ичак циркуляцияси тизимига қўшилади. 

Урсодезоксихолат кислотаси жигарда глицин ва таурин билан боғланади; ҳосил бўлган конъюгатлар жигарга чиқарилади.

Йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

Асосан ичак орқали (50-70%), жуда кам (1% дан кам) миқдори – сийдик билан чиқарилади. Сўрилмаган урсодезоксихолат кислотасининг аҳамиятсиз миқдори йўғон ичакда бактериялар таъсирида (7-дегидроксидланиш) литохол кислотасигача парчаланади, у йўғон ичакда қисман сўрилиб, жигарда сульфатланади ва сульфатилхолилглицинли ёки сульфотилхолилтауринли конъюгатлар кўринишида аҳлат билан тез чиқарилади. Литохол кислотасининг бир қисми энтерогепатик циркуляцияга тушади ва жигарда хено- ва урсодеоксихолат кислоталарига қайта айланади.

 

Қўлланилиши

– жарроҳлик хавфи юқори бўлган беморларда ва литотрипсиядан кейин беморларда ўт холестеринли тошларни эритиш учун. Фаолият кўрсатаётган ўт пуфаги ва диаметри 2 см дан катта бўлмаган тоза радиотранспарант холестерин тошларни борлиги муваффақиятли даволаш шартлари бўлиб ҳисобланади.

– I ва II босқичли бирламчи билиар жигар циррози;

– бирламчи склерозловчи холангит;

– гепатит (сурункали, фаол, шу жумладан сурункали аутоиммун атипик шакллари, сурункали ва ўткир вирусли);

– ноалкоголли стеатогепатит;

– жигарнинг токсик (шу жумладан алкоголли, дори воситалари таъсирида) шикастланиши;

– муковисцидоз (жигарни кистали фибрози), 

– билиар рефлюкс – гастрит;

– билиар рефлюкс – эзофагит;

– билиар диспепсия;

– ўт йўлларининг дискинезияси;

– болалардаги жигарнинг холестатик касалликлари (шу жумладан сафро йўлларининг атрезияси);

– жигар трансплантациясидан кейинги холестаз;

– сурункали описторхоз;

– йўғон ичак ракини ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларда уни олдини олиш мақсадида (масалан, ярали колитда);

– семиз беморларда тана вазнини тез йўқотишда сафро тошларини ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари 

Капсулаларни ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Дозалаш тартиби ва даволаш муддати шахсий белгиланади ва кўрсатмаларга ҳамда беморнинг ҳолатини оғирлигига боғлиқ.

Ўртача дозалаш 8-10 мг/кг/сут 6-12 ой давомида.

Дозалаш қулай бўлиши учун қуйидаги маълумотларни қўллаш мумкин:

 

Тана вазниУрсодезоксихол кислотаКапсулалар сони
60 кг гача

80 кг гача

100 кг гача

100 кг дан ортиқ

500 мг

750 мг

1000 мг

1250 мг

2

3

4

5

 

Ўт-тош касаллиги, рефлюкс-гастрит: 1 капсуладан суткада 1 марта уйқудан олдин.

Сурункали жигар касалликлари, холестеринли ўт тошлари: узлуксиз равишда узоқ муддат давомида (бир неча ойдан бир неча йилгача) суткалик доза 10 мг/кг дан 12-15 мг/кг гача (2-5 капсула) қабул қилинади. Тошларни эритиш учун қабул қилиш муддати – тўлиқ эриб кетишигача +3 ой тош ҳосил бўлишини қайталанишларини олдини олиш мақсадида. 

Билиар рефлюкс-гастрит ва билиар рефлюкс-эзофагит: 250 мг/сут (1 капсула); даволаш курси 10-14 кундан 2 йилгача.

Бирламчи билиар цирроз: 8-15 мг/кг/сут (зарурати бўлганида 20 мг/кг гача) 6-24 ой давомида (бир неча йилгача).

Бирламчи склерозловчи холангит: суткада 12-15 мг/кг (20 мг гача) 6-24 ой давомида (бир неча йилгача).

Муковисцидоз: суткада 20-30 мг/кг гача 6-24 ой ва ундан ортиқ муддатда қабул қилинади.

Жигарнинг алкоголли ва токсик шикастланишлари: 10-15 мг/кг/сут 6-12 ой ва ундан ортиқ муддатда қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат пациентлар томонидан етарли даражада яхши ўзлаштирилади.

Кам ҳолларда диарея ёки қабзият, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада ва ўнг қовурға ости соҳасида оғриқ, ўт тошларининг кальцификацияланиши, жигар трансаминазаларини фаоллигини ошиши, илгари бўлган пзориазни зўрайиши, аллергик реакциялар (тошмалар, терини қичишиши), бош айланиши, аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

Бирламчи билиар циррозни даволашда, препарат бекор қилинганидан кейин йўқоладиган жигар циррозининг ўткинчи декомпенсацияси кузатилиши мумкин.

Ҳар қандай ғайри табиий реакциялар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • ўта юқори сезувчанлик;
  • рентгенмусбат (кальций миқдори юқори бўлган) ўт тошлари;
  • ўт қопи, ўт йўллари ва ичакнинг ўткир яллиғланиш касалликлари, Крон касаллиги;
  • фаолият кўрсатмайдиган ўт пуфаги;
  • ўт йўлларининг тўлиқ обструкцияси;
  • декомпенсация босқичидаги жигар циррози;
  • буйрак, жигар, меъда ости бези функциясини яққол бузилишлари;
  • ўт-меъда-ичак оқмаси (свиш);
  • ўткир холецистит;
  • ўткир холангит;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даври;
  • 6 ёшгача бўлган болалар (тана вазни 35 кг гача);
  • тез-тез кузатиладиган билиар санчиқларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Колестирамин, колестипол ёки алюминий гидроксидини сақловчи антацидлар урсодезоксихол кислотасини ичакда боғлаб олади, уни сўрилишини пасайтиради ва самарадорлиги сусайтиради. Юқорида санаб ўтилган препаратлар билан бир вақтда даволашнинг зарурати туғилганида, уларни препаратни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки кейин қўллаш тавсия қилинади.

Гиполипидемик дори воситалари (айниқса клофибрат), эстрогенлар, неомицин, прогестинлар сафрони холестерин билан тўйинишини ошириши ва урсодезоксихол кислотасининг холестеринли ўт-тошларини эритиш хусусиятини пасайтириши мумкин.

Препарат ичакда циклоспориннинг сўрилишини кучайтириши мумкин. Шунинг учун бу препаратни бир вақтда қабул қилаётган одамларда, циклоспориннинг даражасини назорат қилиш ва унинг дозага тузатиш киритиш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Ўт-тош касаллигида даволашнинг самарадорлигини назорати, холелитиазнинг қайталанишларини олдини олиш учун ҳар 6 ойда ўт чиқариш йўлларининг рентгенологик ва ультратовуш текширувини ўтказиш йўли билан амалга оширилади. 

Ижобий натижаларни фақатгина ўлчами 15-20 мм дан катта бўлмаган тоза холестеринли (рентгеннегатив) ўт тошлари бўлганда, ўт қопининг функцияси сақланганида ва ўт пуфаги йўли ва умумий ўт йўлининг ўтказувчанлиги сақланиб қолгандагина олиш мумкин.

Узоқ вақт (1 ойдан ортиқ) даволанишда жигар трансминазалари, ишқорий фосфатаза, гамма-глутамилтрансферазанинг фаоллиги ва билирубин миқдорини аниқлаш учун ҳар ойда қоннинг биокимёвий тахлилини (айниқса даволашнинг биринчи 3 ойида) ўтказиш лозим. Юқори кўрсаткичлар сақланиб қолганида препаратни бекор қилиш лозим.

Конкрементлар тўлиқ эриганидан кейин, ўлчамлари аниқлаш учун хаддан ташқари кичик бўлган конкрементларнинг қолдиқларини эриб кетишига ёрдам бериш учун, қўллашни ҳеч бўлмаганда 3 ой давомида давом эттириш тавсия қилинади. 

Агар даволаш бошланганидан кейин 6-12 ой давомида тошларни қисман эриши юз бермаса, даволашнинг самарали бўлишини эҳтимоли кам.

Даволаниш вақтида кўринмайдиган ўт пуфаги аниқланиши, тошларни тўлиқ эримаганидан далолатдир, ва даволашни тўхтатиш керак.

Препарат билан даволаш вақтида туғруқ ёшидаги аёллар контрацепциянинг ногормонал усулларини ёки эстрогенларнинг кам миқдори бўлган контрацептивларни қўллашлари лозим.

Препарат автомобилни ҳайдаш, техника билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: доза ошириб юборилганида диарея бўлиши мумкин.

Даволаш: препаратни қабул қилишни тўхтатиш. Суюқлик ва электролитларни мувозанатини сақлаган ҳолда симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

Желатин капсулалар, 10 капсуладан контур уяли ўрамда, 1, 2, 3, 5, 6, 10 контур уяли ўрамдан қутида. 

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецепт бўйича.

Улашиш: