Skip to main content

Уродэй

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

УРОДЭЙ 

URODEY

 

Препаратнинг савдо номи: Уродэй 

Таъсир этувчи модда (ХПН): фосфомицин (fosfomycin)

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун гранулалар

Таркиби:

Ҳар бир пакетча (8 г) қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 3 г фосфомицин (5,631 г фосфомицин трометамол шаклида);

ёрдамчи моддалар: апельсин ва мандарин ароматизаторлари, сахарин, сахароза (қанд кукуни), этил спирти.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибактериал восита.

АТХ коди: J01XX01

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Фосфон кислотаси ҳосиласи фосфомицин трометамол [моно (2­амино­2­гидрокси-метил­1,3 пропандиол) (2R­цис)­(3­метилоксиранил)­фосфонат] – сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларини даволаш учун қўлланиладиган кенг таъсир доирасига эга антибиотикдир. 

Фосфомициннинг антибактериал таъсири бактерияларнинг ҳужайра девори синтезини бузилиши билан боғлиқ. Таъсирининг энолпирувилтрансферазаларни сусайтириш билан боғлиқ специфик механизми сабабли, бошқа антибиотиклар билан кесишган резистентлик кузатилмайди ва эҳтимол, бошқа антибиотиклар билан синергизми кузатилади (in vitro шароитида амоксициллин, цефалексин, пипемидин кислотаси ва азтреонам билан синергизми кузатилади). Фосфомицин трометамолнинг антибактериал таъсир доираси in vitro шароитида сийдик чиқариш тизимининг инфекцияларида ажралган кўпчилик грамманфий ва граммусбат қўзғатувчиларни ўз ичига олади. Қуйида улардан айримлари келтирилган: E. coli, Citrobacter spp., Klebsiella spp., Proteus spp., Staphylococcus spp., Salmonella spp., S. faecalis, P. aeruginosa ва Serratia spp. Индол мусбат протейлар фосфомицинга ўртача сезгир ёки чидамлидир. In vitro шароитида фосфомицин трометамол сийдик чиқариш йўларининг эпителийсига бактериялар адгезиясини пасайтиради.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши ва биокираолишлиги 

Фосфомицин трометамол катталарда, кексаларда ва болаларда меъда­ичак йўлларидан тез сўрилади. Перорал ва вена ичига қўлланганидан кейин плазмадаги концентрацияси ва сийдик билан чиқарилган миқдори бўйича аниқланувчи мутлоқ биокираолишлиги 1,5­3 г доза учун 31%­58% ни ташкил қилади. Одатда плазмадаги максимал концентрациясига қўлланганидан кейин 2­3 соатдан сўнг эришилади ва тахминан 4 мг/л (0,5 г) ­ 3 мг/л (3 г) чегараларида ўзгаради. Фосфомициннинг фармакокинетикаси 2­4 г доза диапазонида ўзгармайди.

Тақсимланиши

Фосфомицин плазма оқсиллари билан боғланмайди. Ичга қабул қилинганидан кейин 24 соатгача юқори нисбатда, ва буйракларда самарали терапевтик концентацияларни ҳосил қилиб, сийдик-таносил тизимининг барча бўлимларига тақсимланади. Тақсимланиш ҳажми ­ 10­21 л ни ташкил қилади. Дори воситаси йўлдош орқали ўтади. 

Метаболизми

Фосфомициннинг метаболизми ҳақида маълумотлар йўқ.

Чиқарилиши

Ярим чиқарилиш даври тахминан 4 соатни ташкил қилади. Фосфомицин сийдикда жуда юқори концентрацияларни ҳосил қилиб, энг аввало буйрак орқали чиқарилади. Терапевтик концентрацияси 24­48 соат давомида сийдикда аниқланади. Дозанинг тахминан 18­28% ичак­жигар айланишига учраб, аҳлат билан чиқарилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда гломеруляр экскрецияси пасайади, ярим чиқарилиш даври узаяди. Буйрак фаолияти пасайганида сийдик билан чиқарилиши пасаяди.

 

Қўлланилиши

Фосфомицин сезгир патогенлар чақирган, қуйи сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекцияларини даволаш учун мўлжалланган. Шунингдек диагностик ва жарроҳлик муожаларида профилактик мақсадда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекцияларида катталар ва 75 ёшгача бўлган кексалар учун тавсия қилинган доза бир мартада 3 г ни ташкил қилади.

Трансуретрал жарроҳлик ёки диагностик аралашувлардан олдин тавсия қилинган профилактик доза катталар, шунингдек кексалар учун икки марта 3 г ни ташкил қилади. Биринчи дозани жарроҳлик аралашувидан 3 соат олдин, иккинчи дозани эса 24 соатдан сўнг қабул қилиш керак. 

Уродэйнинг бир пакетчаси ичидагини бир стакан сувда эритиш ва эригандан кейин ичиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Уродэй одатда яхши ўзлаштирилади. Кам ҳолларда меъда­ичак йўллари томонидан бузилишлар (кўнгил айниши, диарея, жиғилдон қайнаши) ва жуда кам ҳолларда тери тошмаси ҳақида хабар қилинган. Бу реакциялар махсус даволашни талаб қилмайди ва ўз­ўзиданўтиб кетади.

Нохуш самаралар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилинг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Фосфомицинга ва препаратнинг бошқа ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. 

Креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам бўлган оғир буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фосфомициннинг плазмадаги ва сийдикдаги концентрацияси пасайиши мумкинлиги сабабли, препаратни метоклопрамид билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Бир вақтда қўлланган циметидин препаратнинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Овқат билан бирга қабул қилиш фаол моддани сўрилишини секинлаштириши ва дори воситасининг қондаги ва сийдикдаги даражасини ўртача пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Уродэйни оч қоринга қабул қилиш керак (овқат қабул қилингандан кейин 2­3 соатдан сўнг). Кечқурун уйқудан олдин қовуқ бўшатилгандан кейин қабул қилиш тавсия қилинади.

Препаратни фруктозани ўзлаштираолмасликнинг кам учрайдиган наслий муаммоси, глюкоза­галактоза мальабсорбцияси ёки сахаразо­изомальтаза етишмовчилиги бўлган беморларга қўллаш мумкин эмас. Нефрит, пиелонефрит каби юқори сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларида қўллаш тавсия қилинмайди.

Фосфомициннинг самарадорлиги ва хавфсизлиги билан боғлиқ адекват ва яхши назорат қилинган клиник тадқиқотлар йўқлиги сабабли 12 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Препаратни қандли диабети бўлган пациентларга буюрганда 3 г фосфомицин сақловчи бир пакетча, шунингдек 2,107 г сахароза сақлашини ҳам эътиборга олиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик (В тоифаси) 

Фосфомицинни ҳомиладорлик даврида қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда тератогенлик кузатилмаган.

Лактация

Фосфомицин трометамол кўкрак сутига ўтиши маълум эмас. Кўп дори воситалари кўкрак сутига ўтиши ва ножўя самараларни потенциал чақириши мумкинлиги сабабли, даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак ёки эмизикли аёлларда препаратни қўллаш мумкин эмас. 

Транспорт воситаларини ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни диққат ва реакция тезлигига таъсири ҳақида ҳеч қандай маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Уродэй ўрамида бир пакетчадан чиқарилади, шунинг учун доза ошириб юборилишининг хавфи юқори эмас. Бироқ агар доза ошириб юборилиши юз берган бўлса, дори воситасини сийдик билан чиқариш мақсадида турли суюқликларни перорал юборишни ўзи етарли бўлади.

 

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун гранулалар, пакетчада. 1 пакетча (8 г) қўллаш бўйича йўриқномаси билан комплектда картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365