Skip to main content

Унокетро дт

Улашиш:
  Reading time 10 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

УНОКЕТРО ДТ 

UNOKETRO DT 

 

Препаратнинг савдо номи: Унокетро ДТ

Таъсир этувчи модда (ХПН): кеторолак 

Дори шакли: дисперсияланувчи таблеткалар 

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: кеторолак трометамини – 10,0 мг; 

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, повидон (ПВП К-30), маннитол, тозаланган тальк, натрий крахмал гликоляти (А тури), аспартам, қуруқ ананас ароматизатори, сувсиз коллоид кремний, ментол, натрий кроскармеллоза, изопропанол*, магний стеарати. 

Таърифи: думалоқ, икки томонлама қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли, икки томони силлиқ таблеткалар. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши восита. 

АТХ коди: M01AB15.

 

Фармакологик хусусиятлари

Яққол анальгетик таъсирга эга бўлган ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП). Кеторолак шунингдек яллиғланишга қарши ва иситмани ўртача даражада туширувчи таъсирга эга. 

Таъсир механизми асосан периферик тўқималарда циклооксигеназа 1 ва 2 ферментларининг фаоллигини носелектив сусайиши билан боғлиқ бўлиб, бунинг оқибатида оғриқ сезувчанлиги, терморегуляция ва яллиғланиш модуляторлари бўлган простагландинлар биосинтезини тормозланиши кузатилади. Кеторолак [-]S ва [+]R энантиомерларнинг рацемик аралашмаси бўлиб, бунда оғриқни қолдирувчи таъсири [-]S энантиомери билан боғлиқ.

Препарат опиод рецепторларга таъсир қилмайди, нафас фаолиятини сусайтирмайди, дорига қарамликни чақирмайди, седатив ва анксиолитик таъсир кўрсатмайди. 

Анальгетик таъсир кучи бўйича морфин билан бир хил бўлиб, бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлардан анча устун туради. 

Ичга қабул қилинганидан сўнг оғриқни қолдирувчи таъсирининг бошланиши 1 соатдан кейин аниқланади, максимал самарага 1-2 соатдан кейин эришилади. 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши 

Ичга қабул қилинганида кеторолак меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, биокираолишлиги – 80-100% ни ташкил этади. 10 мг доза оч қоринга қабул қилинганидан сўнг қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Сmах) (0,7-1,1 мкг/мл) 40 минутдан кейин эришилади. Ёғга бой овқатлар кеторолакнинг қондаги максимал концентрациясини пасайтиради ва унга эришишини 1 соатга кечиктиради. 

Тақсимланиши 

Препаратнинг 99% плазма оқсиллари билан боғланади ва гипоальбуминемияда қонда эркин модданинг миқдори ошади.

Оғиз орқали қабул қилинганида мувозанат концентрациясига эришиш вақти суткада 4 марта буюрилганида (субтерапевтик дозадан юқори дозада) – 24 соат ва ичга 10 мг дозада қабул қилинганидан сўнг – 0,39-0,79 мкг/мл ни ташкил этади. 

Тақсимланиш ҳажми 0,15-0,33 л/кг ни ташкил этади. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда препаратнинг тақсимланиш ҳажми 2 марта ошиши мумкин, унинг R-энантиомерининг тақсимланиш ҳажми эса – 20% га ошади. 

Препарат кўкрак сутига ўтади: она 10 мг кеторолак қабул қилганида, сутдаги максимал концентрациясига биринчи доза қабул қилинганидан сўнг 2 соатдан кейин эришилади ва 7,3 нг/мл ни ташкил этади, кеторолакнинг иккинчи дозаси қабул қилинганидан сўнг 2 соатдан кейин (препарат суткада 4 марта қабул қилинганида) – 7,9 нг/мл ни ташкил этади.

Метаболизми 

Юборилган дозанинг 50% дан кўпроқ қисми жигарда метаболизмга учрайди ва фармакологик жиҳатдан нофаол метаболитлар ҳосил бўлади. Асосий метаболитлари буйраклар орқали чиқариладиган глюкуронидлар ва R-гидроксикеторолак ҳисобланади. Препаратнинг 91% буйраклар орқали ва 6% ичак орқали чиқарилади. 

Чиқарилиши 

Буйраклар фаолияти меъёрда бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври (Т1/2), 2,4-9 (ўртача 5,3) соатни ташкил этади. Кекса ёшли беморларда ярим чиқарилиш даври узаяди, ёшларда эса қискаради. Жигар фаолияти Т1/2 га таъсир кўрсатмайди. Гемодиализда организмдан чиқарилмайди. 

Айрим клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси 

Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қон плазмасидаги креатинин концентрацияси 19-50 мг/л (168-442 ммоль/л) бўлганида ярим чиқарилиш даври 10,3-10,8 соатни, буйрак етишмовчилиги янада кучлироқ намоён бўлганида – 13,6 соатдан кўпроқ вақтни ташкил этади. 

 

Қўлланилиши

Ўртача ва кучли жадалликдаги оғриқ синдроми: жароҳатлар, тиш оғриғи, миалгия, артралгия, невралгия, радикулит, суякларни чиқиши, пайларни чўзилиши, ревматик касалликлар, операциядан кейинги даврдаги оғриқ, онкологик касалликларда қўлланади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Кеторолак ичга 10 мг дозада бир марта ёки оғриқ синдромини оғирлигига қараб 10 мг дан суткада 4 мартагача такроран қабул қилинади. 

Максимал суткалик доза 40 мг дан ошмаслиги керак. 

Ичга қабул қилинганида даволаш курсининг давомийлиги 5 кундан ошмаслиги керак. 

 

Ножўя таъсирлари

Тез-тез – 1/100 буюришлардан (>1% ва <10%), тез-тез эмас – 1/1000 (>0,1% ва <1%) буюришлар

Аллергик реакциялар: тез-тез эмас – анафилаксия ёки анафилактоид реакциялар (юз терисининг рангини ўзгариши, тери тошмаси, эшакеми, терини қичишиши, тахипноэ ёки диспноэ, қовоқларни шиши, периорбитал шишлар, ҳансираш, нафасни қийинлашиши, кўкрак қафасида оғирлик, хуштакли нафас); 

Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, кам ҳолларда – асептик менингит (иситма, кучли бош оғриғи, тиришишлар, бўйин ва/ёки орқа мушакларининг ригидлиги), ўта юқори реактивлик (кайфиятни ўзгариши, безовталик), галлюцинациялар, депрессия, психоз, хушини йўқотиш ҳолати; 

Тери қопламалари томонидан: тез-тез эмас – тери тошмаси (шу жумладан макуло-папулёз тошмалар), пурпура, эксфолиатив дерматит (қалтираш билан ёки усиз кечувчи иситма, терини қизариши, зичлашиши ёки қипиқланиши, бодомсимон безларини катталашиши ёки оғриғи), эшакеми, хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми); 

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: тез-тез эмас – ўткир буйрак етишмовчилиги, бел оғриғи, гематурия, азотемия, гемолитик уремик синдром (гемолитик анемия, буйрак етишмовчилиги, тромбоцитопения, пурпура), сийишни тезлашиши, сийдик ҳажмини камайиши ёки ошиши, нефрит, буйрак генезли шишлар; 

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – гастралгия, диарея, стоматит, метеоризм, қабзият, қусиш, меъдани тўлиб кетиши ҳисси; тез-тез эмас – иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан перфорация билан ва/ёки қон кетиши билан кечувчи – қорин оғриғи, эпигастрал соҳада спазм ёки ачишиш, мелена, «кофе қуйқаси» туридаги қусиш, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши), холестатик сариқлик, гепатит, гепатомегалия, ўткир панкреатит; 

Қон ивиш тизими томонидан: тез-тез эмас – операциядан кейинги жароҳатлардан қон кетиши, бурундан қон кетиши, тўғри ичакдан қон кетиши; 

Нафас тизими томонидан: тез-тез эмас – бронхоспазм ёки ҳансираш, ринит, ўпка шиши, ҳиқилдоқни шиши (ҳансираш, нафасни қийинлашиши); 

Сезги аъзолари томонидан: тез-тез эмас – эшитишни пасайиши, қулоқларни шанғиллаши, кўришни бузилиши (шу жумладан кўришни ноаниқлиги); 

Юрак қон-томир тизими томонидан: тез-тез – артериал босимни ошиши; 

Гемостаз тизими томонидан: тез-тез эмас – анемия, эозинофилия, лейкопения; 

Бошқалар: тез-тез – юз, болдирлар, тўпиқлар, бармоқлар, оёқ панжаларини шиши, тана вазнини ошиши, кучли терлаш; тез-тез эмас – тилни шиши, иситмалаш бўлиши мумкин. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • кеторолак ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши дори препаратларига юқори сезувчанлик; 
  • бронхиал астма, бурун ва буруннинг ён бўшлиқларини қайталанувчи полипози ва ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚП ўзлаштиролмасликнинг тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган қўшилиши (шу жумладан, анамнезда); 
  • НЯҚП чиқарган эшакеми, ринит (анамнезда); 
  • пиразолон қатори дори воситаларини ўзлаштиролмаслик; 
  • гиповолиемия (сабабларидан қатъий назар); 
  • тасдиқланган гиперкалиемия; 
  • меъда–ичак йўлларининг зўрайиш босқичидаги эрозив-ярали шикастланишлари; 
  • ичакларнинг яллиғланиш касалликлари; 
  • гипокоагуляция (шу жумладан гемофилия); 
  • оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам); 
  • оғир даражадаги жигар етишмовчилиги ёки жигарнинг ўткир касалликлари; 
  • бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бир вақтда қабул қилиш; 
  • қон кетишини ривожланиш хавфи юқори бўлганида (шу жумладан, операциядан кейинги даврда); 
  • болалар ва 16 ёшгача бўлган ўсмирлар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган); 
  • ҳомиладорлик; 
  • лактация даврида қўллаш мумкин эмас. 

Қон кетишини ривожланиш хавфи юқори бўлганлиги туфайли, кеторолакни премедикация, тутиб турувчи анестезия учун восита сифатида ва акушерлик амалиётида оғриқни қолдирувчи восита сифатида қўллаш тавсия этилмайди. 

Кеторолак сурункали оғриқларни даволаш учун кўрсатилмаган. 

Препаратни бронхиал астма, холецистит, сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, буйрак фаолиятини бузилишлари (плазма креатинини 50 м/л дан паст), холестаз, фаол гепатит, сепсис, тизимли қизил югурик, бурун ва бурун-ютқун шиллиқ қаватини полиплари, 65 ёшдан ошган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кеторолакни ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, кальций препаратлари, глюкокортикостероидлар, этанол, кортикотропин билан бир вақтда қўллаш, меъда-ичак йўлларида яраларни ҳосил бўлиши ва меъда-ичак йўллардан қон кетишини ривожланишига олиб келиши мумкин. 

Парацетамол билан бирга буюриш нефротоксикликни, метотрексат билан бирга буюриш гепато- ва нефротоксикликни ривожланиш хавфини оширади. 

Кеторолакни қўллаш фонида метотрексат ва литийнинг клиренси камайиши ва бу моддаларнинг заҳарлилиги кучайиши мумкин. Кеторолак ва метотрексатни бирга буюриш, метотрексат фақат кичик дозаларда ишлатилганида (бунда қон плазмасида метотрексатнинг концентрациясини назорат қилиш керак) мумкин. 

Билвосита антикоагулянтлар, гепарин, тромболитиклар, антиагрегантлар, цефоперазон, цефотетан ва пентоксифиллин билан бир вақтда буюриш қон кетиши хавфини оширади. 

Наркотик анальгетикларнинг самараларини оширади. 

Бошқа нефротоксик дори воситалари билан бирга буюрилганида (шу жумладан, олтин препаратлари билан) нефротоксикликни ривожланиш хавфи ошади. 

Найчалар секрециясини блокловчи дори препараталар кеторолакнинг клиренсини пасайтирадилар ва қон плазмасида унинг концентрациясини оширадилар.

Миелотоксик дори воситалари препаратнинг гематотоксиклик белгиларини кучайтирадилар. 

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни тромбоцитлар агрегациясига таъсири 24-48 соат давомида сақланиб туришини ҳисобга олиш керак. 

Гиповолиемия буйраклар томонидан ножўя реакцияларни ривожланиш хавфини оширади. Зарурати бўлганида кеторолакни наркотик анальгетиклар билан бирга буюриш мумкин. 

Кеторолакни парацетамол билан бир вақтда 5 кундан ортиқ вақт давомида қўллаш тавсия этилмайди.

НЯҚП-гастропатияларни ривожланиш хавфини камайтириш учун антацид дори воситалари, мизопростол, омепразол буюрилади. 

Қон ивишини бузилиши бўлган беморларда препарат тромбоцитларнинг сони доимий назорат қилинганида буюрилади, айниқса бу операциядан кейинги даврда муҳим ва гемостазни синчиклаб назорат қилишни талаб этади. 

Беморларнинг катта қисмида кеторолак қўлланганида марказий нерв тизими томонидан ножўя таъсирларини ривожланиши мумкинлиги туфайли (уйқучанлик, бош айланиши, бош оғриғи), диққатни жамлаш ва реакциялар тезлигини (автотранспортни бошқариш, механизмлар билан ишлаш ва б.) талаб қилувчи ишларни бажаришдан сақланиш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши:

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. 

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қорин оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, буйраклар фаолиятини бузилиши, метаболик ацидоз.

Даволаш: меъдани ювиш, адсорбентларни юбориш (фаоллаштирилган кўмир) ва симптоматик даволаш ўтказилади. Кеторолак диализ ёрдамида етарли даражада чиқарилмайди. 

 

Чиқарилиш шакли 

10 таблеткадан блистерда. 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. 

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС гача ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

2 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби. 

Рецепт бўйича. 

Улашиш: