Skip to main content

Тулип

Улашиш:
  Reading time 21 minute

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА 

ТУЛИП®

TULIP

 

Препаратнинг савдо номи: Тулип®

Таъсир этувчи модда (ХПН): аторвастатин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: кальций тузи кўринишида мувофиқ равишда 10 мг, 20 мг, 40 мг аторвастатин;

ёрдамчи моддалар: 

ядроси: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, натрий кроскармеллозаси, гидроксипропилцеллюлоза, полисорбат 80, оғир магний оксиди, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати; 

қобиғи: гипромеллоза, гидроксипропилцеллюлоза, титан диоксиди (E171), макрогол 6000, тальк; 20 мг, 40 мг ли таблеткаларда қўшимча равишда темир (II) оксиди (E172).

Таърифи:

10 мг ли Тулип: оқ ёки деярли оқ, думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида «HLA 10» ёзуви бўлган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

6-yillik-qizil-jenshen

20 мг ли Тулип: оч сариқ, думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида «HLA 20» ёзуви бўлган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

40 мг ли Тулип: оч сариқ, думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида «HLA 40» ёзуви бўлган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: липид алмашинувини тартибга солувчи воситалар, ГМГ-КоА-редуктазанинг оддий ингибиторлари.

АТХ коди: С10АА05.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Аторвастатин 3-гидрокси-3-метил-глутарил-коэнзим А ни стеринлар, шу жумладан холестериндан олдин келувчи мевалонатга айлантиришда иштирок этувчи фермент – ГМГ-КоА-редуктазанинг селектив рақобатчи ингибитори бўлиб ҳисобланади.

Аторвастатин ГМГ-КоА-редуктазани ва жигарда холестерин синтезини ингибиция қилган ҳолда, шунингдек гепатоцитларда сиртқи ПЗЛП (паст зичликдаги липопротеидлар) рецепторлари сонини кўпайтирган ҳолда холестериннинг плазмадаги даражасини ҳамда липопротеинларнинг зардобдаги даражасини пасайтиради, бу ПЗЛП ларни кучли эгаллаб олинишига ва катаболизмига хизмат қилади.

Аторвастатин таъсири натижасида умумий холестерин концентрацияси 30-46% га, ПЗЛП холестерини концентрацияси 41-61% га, аполипопротеин В концентрацияси 34-50% га ва триглицеридлар концентрацияси 14-33% га пасаяди, бунда бир вақтнинг ўзида ЮЗЛП (юқори зичликдаги липопротеидлар холестерини ва аполипопротеин А-I концентрацияси ошади, бу юрак-қон томир ҳодисалари хавфини ва юрак-қон томири касалликлари оқибатидаги ўлим ҳолатини исботланган ҳолда пасайтиради.

Аторвастатин гетерозиготали оилавий гиперхолестеринемия ёки гиперхолестеринемия-нинг оғир шакли билан хасталанган 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларда умумий холестерин, ПЗЛП холестерини, триглицеридлар ҳамда аполипопротеин В даражаларини плацебо ва колестиполга нисбатан сезиларли равишда пасайтирган.

Фармакокинетикаси

Аторвастатин ичга қабул қилинганидан кейин тезда сўрилади. Плазмада максимал концентрацияларига (Сmax) 1-2 соат ўтгач эришилади. Плёнка қобиқли таблеткаларнинг биокираолишлиги 95-99% га етади. Препаратнинг ўртача тақсимланиш ҳажми тахминан 381 литрни, плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси 98% ни ташкил этади.

Р4503А4 цитохром билан метаболизмга учрайди. Кўпинча сафро билан ажратиб чиқарилади. Плазмадан ажратиб чиқарилиши ўртача даври тахминан 14 соатни, ГМГ-КоА-редуктазага нисбатан ингибиция қилиниш самараси ҳаёти вақти 20-30 соатни ташкил этади.

Кекса ёшдаги шахсларда. Ушбу гуруҳда препаратнинг юқорироқ плазма концентрацияларига қарамай, гиполипидемик самара таққосланиши мумкин.

Болаларда. Болаларда бўладиган умумий клиренс тана вазни бўйича аллометрик қайта ҳисобланганда катта ёшдагилардаги бундай клиренс билан ўхшаш бўлади. Аторвастатин ва о-гидроксиаторвастатин қўлланганида ПЗЛП холестерин ва умумий холестериннинг барқарор пасайиши кузатилган.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда. Буйрак касалликлари плазма концентрациялари ёки гиполипидемик самарага таъсир кўрсатмаган.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда. Алкоголизм оқибатида сурункали жигар касалликлари бўлган пациентларда (Чайлд-Пью таснифи бўйича B класси) плазма концентрациялари сезиларли равишда ошади.

SLCO1B1 полиморфизмли пациентларда. Ушбу гуруҳда аторвастатин экспозицияси кўпайиши (AUC 2,4 марта кўпайган ҳолда) мумкин, бу рабдомиолизнинг юқори хавфи билан боғлиқ.

 

Қўлланилиши

Гиперхолестеринемияда

Тулип катталарда, ўсмирларда ва бирламчи гиперхолестеринемия (шу жумладан гетерозиготали оилавий гиперхолестеринемия) ёки комбинацияланган гиперлипидемия (Фредриксон таснифи бўйича IIa ва IIb типидаги) билан хасталанган 10 ёш ҳамда ундан катта бўлган болаларда парҳез билан даволашга ва дориларсиз бошқа даволашга қониқарсиз жавоб бўлган тақдирда парҳезга қўшимча равишда умумий холестерин, ПЗЛП холестерини, В аполипопротеин ва триглицеридларнинг юқори даражаларини пасайтириш учун қўлланади.

Тулип шунингдек липидлар миқдорини пасайтирувчи бошқа воситаларга (масалан, ПЗЛП-аферезга) қўшимча равишда ёки бошқа воситалардан фойдаланиш мумкин бўлмаган ҳолларда гомозиготали оилавий гиперхолестеринемияли пациентларда умумий холестерин ва ПЗЛП холестеринини пасайтириш учун қўлланади.

Юрак-қон томир касалликларининг профилактикасида

Тулип биринчи юрак-қон томир ҳодисаси юз бериши хавфи юқори бўлган пациентларда юрак-қон томири касалликларининг профилактикасида бошқа хавф омилларини тўғрилаш учун қўшимча сифатида қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга қабул қилиш учун мўлжалланган. Овқатланишга боғлиқ бўлмаган ҳолда куннинг исталган вақтида суткада бир марта қабул қилинади.

Даволаш бошланишига қадар ва даволаш даври давомида стандарт гипохолестерин парҳезига амал қилиниши лозим. Доза ПЗЛП холестеринининг дастлабки даражаларига, даволаш мақсадларига ва препарат қўлланилишига нисбатан реакцияга мувофиқ якка тартибда танланади. Одатдаги бошланғич доза суткада бир марта 10 г ни ташкил этади. Дозани тўрт ҳафта ва ундан ортиқ бўлган интервал билан тўғрилаш зарур. Максимал суткалик доза суткада бир марта 80 мг ни ташкил этади.

 

Бирламчи гиперхолестеринемия ва комбинацияланган (аралаш) гиперлипидемия

Кўпчилик пациентларда препарат суткада бир марта 10 мг ли дозада қўлланганда ўз самарасини беради. Даволаш самараси икки ҳафта давомида намоён бўлади ва одатда тўрт ҳафтадан сўнг максимумига эришади. Даволаш узоқ вақт давом этганида самара сақланади.

Гетерозиготали оилавий гиперхолестеринемия

Бошланғич доза суткада 10 мг ни ташкил этади. Дозани якка тартибда танланади ва зарурат бўлганида суткалик доза 40 мг га эришилишига қадар ҳар тўрт ҳафтада тўғриланади, ундан сўнг дозани максимал миқдоргача (суткада 80 мг) ошириш мумкин, ёхуд 40 мг аторвастатинни (суткада бир марта) сафро кислоталарининг секвестранти билан комбинацияланади.

Гомозиготали оилавий гиперхолестеринемия

Гомозиготали оилавий гиперхолестеринемияли пациентлар учун суткалик доза 10-80 мг чегарасида бўлади. Тулип бошқа гиполипидемик воситалар (масалан, ПЗЛП-аферез) билан комбинацияда ёки бошқа воситалардан фойдаланиш мумкин бўлмаганда қўлланилади.

Юрак-қон томири касалликларининг профилактикаси

Доза суткада 10 мг ни ташкил этади. ПЗЛП холестеринининг замонавий тавсияларга мос келадиган мақсадли даражаларига эришиш учун янада юқорироқ дозалар талаб қилиниши мумкин.

Буйрак етишмовчилиги

Дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Жигар етишмовчилиги

Эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Жигар касаллигининг фаол босқичида қўлланилмасин.

Кекса ёшдаги шахслар

Тавсия этилган дозаларда қабул қилинганида 70 ёшдан катта пациентларда препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аҳолининг умумий популяцияларидан фарқ қилмайди.

Болалар

Гиперхолестеринемия

Препарат фақат болаларда гиперлипидемияни даволаш тажрибасига эга бўлган шифокор томонидан ва мунтазам кўрик остида буюрилади.

10 ёш ва ундан катта бўлган болаларда: бошланғич суткалик доза 10 мг ни ташкил этади ва у организмнинг якка равишдаги жавоб реакцияси ҳамда дорини қабул қила олишига боғлиқ ҳолда босқичма-босқич 20 мг гача ошириб борилади. 20 мг дан ортиқ, бу тахминан 0,5 мг/кг га мос келади, дозани қабул қилган болаларда препаратнинг хавфсизлиги ўрганилмаган.

Препарат 10 ёшдан кичик бўлган болаларга буюрилмайди.

Препаратнинг навбатдаги дозасини қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, ўтказиб юборилганнинг ўрнига икки баробар дозани қабул қилманг. Кейинги дозани одатдаги вақтда қабул қилиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакциялар учраш тез-тезлигига мувофиқ таснифланган ва қуйидагича камайиб бориши тартибида санаб ўтилган: тез-тез (≥1/100, ˂1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, ˂ 1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, ˂1/1000), жуда кам ҳолларда (≤1/10000), жумладан якка ҳолатлар.

Инфекцион ва паразитар касалликлар

Тез-тез: назофарингит.

Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: тромбоцитопения.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: аллергик реакциялар; жуда кам ҳолларда: анафилаксия.

Модда алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар

Тез-тез: гипергликемия; тез-тез эмас: гипогликемия, тана вазнини ортиши, анорексия.

Руҳиятни бузилиши

Тез-тез эмас: тунги қўрқинчли тушлар, уйқусизлик.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: бош оғриғи; тез-тез эмас: бош айланиши, парестезия, гипестезия, таъм бузилиши, амнезия; кам ҳолларда: периферик нейропатия.

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: кўриш ўткирлигини ёмонлашиши; кам ҳолларда: кўришни бузилиши.

Эшитиш аъзолари томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлар

Тез-тез эмас: қулоқларни шанғиллаши; жуда кам ҳолларда: эшитиш қобилиятини йўқотиш.

Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар

Тез-тез: томоқда ва бўғизда оғриқ, бурундан қон кетиши.

Меъда-ичак йўли томонидан бузилишлар

Тез-тез: ич қотиши, метеоризм, диспепсия, кўнгил айниши, диарея; тез-тез эмас: қусиш, қориннинг юқори ва қуйи бўлимларида оғриқ, кекириш, панкреатит.

Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: гепатит; кам ҳолларда: холестаз; жуда кам ҳолларда: жигар етишмовчилиги.

Тери ва тери тўқималари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: эшакеми, тери тошмаси, қичима, алопеция; кам ҳолларда: ангионевротик шиш, буллёзли дерматит, жумладан кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз.

Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар

Тез-тез: миалгия, артралгия, қўл ва оёқларда оғриқ, мушак тиришишлари, бўғимларни шишиши, белда оғриқ; тез-тез эмас: бўйинда оғриқ, мушак қувватсизлиги; кам ҳолларда: миопатия, миозит, рабдомиолиз, пайларнинг патологияси, гоҳида уларни узилиши билан кечадиган асоратлар.

Репродуктив аъзолар ва кўкрак бези томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: гинекомастия.

Умумий бузилишлар ва киритиш жойидаги бузилишлар

Тез-тез эмас: лоҳаслик, астения, кўкракда оғриқ, периферик шиш, чарчоқ, иситма.

Лаборатория ва инструментал маълумотлар

Тез-тез: жигарнинг функционал синамалари кўрсаткичларини бузилиши, креатинфосфокиназа плазма даражасини ошиши; тез-тез эмас: лейкоцитурия.

Тулипни қабул қилиш фонида (ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини қабул қилиш фонидаги каби) зардоб трансаминазалар даражаси препаратни бекор қилишни талаб этмайдиган сезиларли бўлмаган ҳолда транзитор ошиши мумкин. У барча ҳолларда дозага боғлиқ ва қайтар бўлади.

Болалардаги ножўя таъсирлари

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: бош оғриғи.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: қоринда оғриқ.

Лаборатория ва инструментал маълумотлар

Тез-тез: қонда аланинаминотрансфераза ва креатинфосфокиназа даражасини ошиши.

Мавжуд маълумотлар асосида болаларда ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги, типи ва оғирлиги катталардаги каби бўлишини тахмин қилиш мумкин.

Ҳозирги вақтда педиатрияда препаратни узоқ муддат давомида қўллаш хавфсизлиги тўғрисида далолат берувчи тажриба чекланган.

Айрим статинлар қўлланганида қуйидаги ножўя реакциялар қайд этилган:

жинсий фаолиятни бузилиши, депрессия, ўпкани кам учрайдиган, айниқса узоқ вақт даволанганда, интерстициал шикастланиши ҳолатлари, қандли диабет.

Агар бирор-бир ножўя таъсирлар оғир кечса ёки ушбу илова-варақада келтирилмаган ножўя таъсирлар пайдо бўлса, бу ҳақида шифокор ёки фарамацевтга хабар беринг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратнинг таъсир этувчи ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда;
  • жигар касаллигининг фаол босыичида ёки зардоб трансаминазалари норманинг юқори чегарасидан уч марта ортиқ бўлган барқарор тушунтириб бўлмайдиган ошишида;
  • ҳомиладорлик ва лактация даврида ыщллаш мумкин эмас. Шунингдек препаратни контрацепция воситаларидан фойдаланмайдиган бола туғиш ёшидаги аёлларга қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аторвастатин Р4503А4 цитохром билан метаболизмга учрайди ва транспорт протеинларининг, хусусан OATP1B1 органик анионларнинг жигар транспортёри субстрати бўлиб ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида Р4503А4 цитохром ингибиторлари ва транспорт оқсиллари ингибиторларини буюрилиши аторвастатиннинг плазмали концентрацияси ошиши ҳамда миоглобинурия фонида буйрак етишмовчилигининг иккиламчи ривожланиши билан бирга миопатия/рабдомиолиз хавфи ўсиши билан боғланган. Худди шунга ўхшаш хавф аторвастатин ва миопатияни қўзғатишга қодир бўлган бошқа препаратлар, хусусан фибратлар, гемфиброзил, эзетимиб, ниацин, телапревир, ёки типранавир/ритонавир комбинацияланган ҳолда бир вақтда буюрилганида юзага келади.

Р4503А4 цитохром ингибиторлари. Аторвастатиннинг плазмали концентрацияси сезиларли ошганида кучли Р4503А4 цитохром ингибиторлари (масалан, циклоспорин, телитромицин, кларитромицин, делавирдин, стирипентол, кетоконазол, вориконазол, итраконазол, позаконазол ва ВИЧ-протеаза ингибиторлари, жумладан ритонавир, лопинавир, атазанавир, индинавир, дарунавир ва бошқалар) билан биргаликда қабул қилишдан қочиш керак. Аторвастатиннинг плазмали концентрацияси ошиши оқибатида ножўя реакциялар ривожланиши хавфи (диффузияли миалгия, КФК даражасини ошиши, рабдомиолиз, ОПН) юзага келади. Агар юқорида эслатиб ўтилган дори препаратларини аторвастатин билан биргаликда қўлламасликнинг иложи бўлмаса, аторвастатиннинг бошланғич ва максимал дозасини пасайтириш масаласини кўриб чиқиш ва пациентларда тегишли кузатувни ўтказиш керак. Кларитромицин билан фойдаланилганида аторвастатин дозаси 20 мг дан, итраконазол билан фойдаланилганида эса 40 мг дан ошмаслиги керак.

Эритромицин, дилтиазем, верапамил, амиодарон ва флуконазол каби Р4503А4 цитохром ингибиторлари аторвастатиннинг плазмали концентрациясини шунингдек ошириши мумкин, шунинг учун Тулипнинг максимал дозасини пасайтириш ва клиник кузатув ўтказиш тавсия этилади. Эритромициннинг статинлар билан комбинациясида миопатия ривожланиши хавфи ошади. Р4503А4 цитохром ингибиторлари билан даволашнинг бошланғич босқичида ва улар дозасини тўғрилашда шифокорнинг алоҳида эътибори талаб қилинади.

Транспорт оқсилларининг ингибиторлари (масалан, циклоспорин) аторвастатиннинг тизимли экспозициясини ошириши мумкин. Агар бирга қўлламасликнинг иложи бўлмаса, дозани пасайтириш ва клиник самарадорлигини синчковлик билан баҳолаш тавсия этилади. Циклоспорин билан фойдаланилганда аторвастатин дозаси 10 мг дан ошмаслиги керак.

Р4503А4 цитохром индукторлари (масалан, эфавиренц, рифампицин, далачой) плазмада аторвастатин концентрацияларини вариабелли пасайишига олиб келиши мумкин. Клиник самарадорлигини синчковлик билан баҳолаш лозим. Агар биргаликда қўлламасликнинг иложи бўлмаса, аторвастатин ва рифампицинни бир вақтда, кечиктирмасдан қабул қилиш тавсия этилади.

Бирга ыщлланадиган бошқа препаратлар

Гемфиброзил/фибратлар, эзетимиб. Мушакларни шикастланиши, шу жумладан рабдомиолиз, гоҳида фибратлар ва эзетимиб билан монотерапияда юзага келади, аторвастатин билан биргаликда қўлланганида эса хавф ошади. Даволашда бирга қўллаш зарурати бўлганида аторвастатиннинг минимал терапевтик дозаси қўлланилади, даволаш шифокор назорати остида ўтказилади.

Колестипол. Колестипол билан бир вақтда қабул қилиш аторвастатин концентрациясини тахминан 25% га пасайтиради, бироқ комбинациянинг антигиперлипидемик самарадорлиги препаратларнинг ҳар бири алоҳида қўлланилганидаги самарадорлигидан ортиқ бўлади.

Фузид кислотаси. Аторвастатин ва фузид кислотаси бир вақтда қўлланганида мушак тизими томонидан, то рабдомиолизга қадар бузилишлар ҳақида хабар қилинган. Синчковлик билан тиббий кузатув олиб борилиши зарур; Тулип қабул қилинишини вақтинча тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ.

Колхицин. Аторвастатин ва колхицин ўртасида ўзаро таъсирига доир тадқиқотлар ўтказилмаганлигига қарамай, аторвастатинни колхицин билан бир вақтда қўлланганида миопатия ривожланиши ҳақидаги хабарлар мавжуд, шу сабабли аторвастатинни колхицин билан биргаликда қўллаш буюрилганида эҳтиёткорликка риоя этиш лозим.

Дигоксин. 10 мг аторвастатинни ва дигоксинни кўп марта бирга қабул қилиш дигоксин тенг концентрациясининг сезиларли бўлмаган ошиши билан кечади. Дигоксинни қабул қилиш вақтида пациент шифокор назорати остида бўлиши керак.

Перорал контрацептивлар. Аторвастатин ва перорал контрацептивлар бир вақтда қўлланганида плазмада норэтиндрон ва этинилэстрадиол даражалари ошган. Буни контрацепция воситалари дозасини танлашда инобатга олиш керак.

Варфарин. Илгари узоқ муддатли варфарин билан ўтказилган даволаш фонида аторвастатин (суткада 80 мг) билан даволашнинг 4-суткасида протромбин вақтининг сезиларли бўлмаган пасайиши кузатилган бўлиб, у аторвастатин билан даволашнинг 15-суткасида нормага келган. Шунинг учун кумаринли антикоагулянтлар қабул қилинганида аторвастатин билан даволаш бошланишидан олдин ва унинг эрта босқичларида, шунингдек препарат дозаси ўзгарганида ёки бекор қилинганида протромбин вақтини аниқлаш кўрсатилган.

Грейпфрут шарбати таркибида Р4503A4 цитохромни ингибиция қилувчи битта ёки ундан ортиқ компонентларни сақлайди. Аторвастатин билан даволаш вақтида катта миқдорда грейпфрут шарбатини бир вақтда истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Болаларда. Катталарда юқорида эслатиб ўтилган ўзаро таъсирлар ва эҳтиёткорлик чоралари («Махсус кўрсатмалари» бўлимига қаранг) болаларда қўллашда инобатга олиниши керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Жигарга таъсири

Жигар фаолиятини даволаш бошланишига қадар текшириш ва даволаш вақтида, шунингдек жигар шикастланишининг ҳар қандай клиник белгилари пайдо бўлганида мунтазам назорат қилиш лозим. Трансаминазалар даражаси ошиши қайд этилган пациентлар ферментлар даражаси нормага келгунига қадар кузатув остида бўлиши керак. Трансаминазалар қиймати норманинг юқори чегарасидан (НЮЧ) уч марта ва ундан юқори даражада барқарор ошганида Тулип дозасини пасайтириш ёки препарат қабул қилинишини бекор қилиш тавсия этилади. Алкоголни суистеъмол қиладиган ва/ёки анамнезида жигар касалликлари бўлган пациентларга Тулип эҳтиёткорлик билан буюрилади.

 

Холестерин даражаларини жадал пасайтириш билан инсультни профилактика қилиш

Инсультнинг кичик типларини иккиламчи таҳлил қилиш маълумотларига кўра яқин орада инсультни ёки мияда қон айланишини ўтиб кетувчи бузилишини бошдан кечирган ва юрак ишемик касаллиги бўлмаган пациентларда плацебога нисбатан аторвастатиннинг
80 мг ли бошланғич дозасида геморрагик инсультнинг юқорироқ тез-тезлиги қайд этилган. Тадқиқотга киритилгунга қадар геморрагик инсульт ёки лакунар инфарктни бошдан кечирган пациентларда унинг юзага келиши хавфи айниқса юқори бўлган. Даволаш бошлангунига қадар пациентларнинг мазкур контингентида геморрагик инсульт ривожланишининг потенциал хавфини қунт билан солиштириш талаб этилади, чунки Тулипни 80 мг дозада қўлланганда хавф ва фойда нисбати уларда аниқ белгиланмаган.

Скелет мушакларига таъсири

ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби Тулип кам ҳолларда миалгия, миозит ва миопатияни чақирган ҳолда скелет мушакларини шикастлантириши мумкин, улар рабдомиолизга қадар ривожланса, креатинфосфокиназа (КФК) даражасининг ошиши, миоглобинемия ва миоглобинурия билан яққол ифодаланган (НЮЧ га нисбатан 10 мартадан ортиқ) ҳаётга хавф солувчи ҳолатга айланади, бу эса буйрак етишмовчилиги ривожланишига олиб келади.

Даволашни бошлашдан олдин

Рабдомиолизга мойил бўлган пациентларга Тулип буюрилганида эҳтиёткорликка риоя этилиши лозим. Қуйидаги ҳолларда КФК даражасини даволаш бошлангунига қадар аниқлаш лозим:

  • буйрак етишмовчилигида;
  • гипотиреозда;
  • пациент ёки унинг қариндошларида мушакларнинг ирсий касалликларида;
  • статин ёки фибрат қўлланилиши муносабати билан мушакларнинг аввалги токсик шикастланишида;
  • жигарнинг аввалги касаллиги ва/ёки алкоголни суистеъмол қилишда;
  • 70 ёшдан катта бўлган пациентларда КФК даражасини аниқлаш зарурати рабдомиолизга мойилликнинг бошқа омиллари мавжудлиги билан аниқланади;
  • плазмада препарат миқдори кутиладиган ҳолда, хусусан бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирлашиши оқибатида, шунингдек пациентларнинг алоҳида гуруҳларида, шу жумладан генетик мойилликка эга пациентларда ошганида.

Бундай ҳолларда даволашдан келадиган фойда ва хавф даражаси солиштирилиши ҳамда пациентлар устидан клиник кузатув амалга оширилиши зарур. Агар КФК нинг дастлабки даражалари сезиларли равишда ошган (НЮЧ билан таққосланганда 5 мартадан ортиқ) бўлса, даволаш бошланмаслиги керак.

КФК даражасини аниқлаш

Оғир жисмоний зўриқишдан кейин ёки фермент даражаси ошишига олиб келадиган ҳар қандай омиллар мавжуд бўлганида КФК даражасини ўлчаш керак эмас, чунки бу таҳлил натижаларини талқин қилишни қийинлаштиради. Агар КФК нинг дастлабки даражаси сезиларли равишда ошган (НЮЧ га нисбатан 5 мартадан ортиқ) бўлса, натижаларни тасдиқлаш учун таҳлил 5-7 кундан кейин такрорланади.

Даволаш вақтида

Пациентлар мушаклардаги оғриқлар, тиришишлар ёки қувватсизлик тўғрисида, айниқса агар бу ҳолсизлик ёки ҳарорат кўтарилиши билан кечса, шифокорга дарҳол хабар беришлари керак.

Агар юқорида санаб ўтилган симптомлар Тулип билан даволаш вақтида юзага келган бўлса, КФК даражасини аниқлаш зарур. У сезиларли даражада (НЮЧ га нисбатан 5 мартадан ортиқ) ошганида даволашни тўхтатиш лозим.

Яққол ифодаланган мушак симптомларида, ҳатто КФК даражаси НЮЧ га нисбатан 5 мартага тенг ёки ундан кам бўлса ҳам, препаратни қабул қилишни бекор қилиниши мақсадга мувофиқлигини баҳолаш керак.

Симптомлар йўқолганидан ва КФК даражаси нормаллашганидан кейин шифокорнинг синчков кузатуви остида статинларнинг паст дозалари билан даволашни давом эттириш мумкин.

КФК даражаси клиник жиҳатдан сезиларли (НЮЧ га нисбатан 10 мартадан ортиқ) ошганида, шунингдек рабдомиолизга шубҳа қилинганида ёки у тасдиқланганида Тулип билан даволаш тўхтатилади.

Ўпкани интерстициал шикастланиши

Ўпкани интерстициал шикастланиши ривожланишига (нафас сиқилиши, балғамсиз йўтал, қувватсизлик, вазнни йўқотилиши, қалтираш) шубҳа туғилганида статинлар билан даволаш тўхтатилади.

Болалар

Препаратнинг болаларни ривожланишига таъсири ўрганилмаган («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг).

Қандли диабет

Статинлар синф сифатида қондаги глюкозани оширишга қодир ва диабет ривожланиши хавфи юқори бўлган айрим пациентларда диабетни даволаш бўйича стандарт тадбирлар ўтказишни талаб этадиган гипергликемияни келтириб чиқариши мумкин. Айни вақтда статинлар томонидан юрак-қон томир асоратлари хавфини пасайтирилиши диабет хавфидан устун келади, шунинг учун статинлар билан даволашни тўхтатиш талаб қилинмайди. Диабетни ривожланиш хавфи бўлган пациентлар (оч қоринга глюкоза даражаси 5,6–6,9 ммоль/л, тана вазни индекси>30 кг/м2, триглицеридларнинг юқори кўрсаткичлари, артериал гипертензия) клиник кузатувга ва биокимёвий таҳлиллар ўтказилишига эҳтиёж сезади.

Тулип таркибида лактозани сақлайди. Препаратни галактозани ўзлаштира олмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза сўрилишини бузилиш синдроми каби наслий патологиянинг кам учрайдиган турлари бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Бола туғиш ёшидаги аёллар даволаниш вақтида ишончли контрацепция воситаларидан фойдаланишлари керак.

Ҳомиладорлик вақтида Тулипни қўллаш мумкин эмас. Ҳомила она қорнида ривожланиши даврида ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари таъсири оқибатида ҳомилада туғма нуқсонлар ривожланиши тўғрисидаги айрим якка хабарлар олинган.

Ҳомиладор, ҳомиладорликни режалаштираётган ёки ҳомиладорлик мавжудлигини эҳтимол қилаётган аёлларга Тулипни қабул қилиш мумкин эмас.

Препаратни кўкрак сутига ажралиши номаълум. Эмизиш даврида Тулипни қўллаш мумкин эмас.

Препаратни транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида даволаш симптоматик. Жигар ферментлари ва КФК даражаларини назорат қилиш зарур. Гемодиализ самара бермайди.

 

Чиқарилиш шакли

Алюминийли блистер.

Ўрамларнинг ўлчамлари: 30, 60 ва 90 таблеткадан.

Сотувда барча ўлчамлардаги ўрамлар бўлмаслиги мумкин.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Ррецепт бўйича.

Улашиш: