Skip to main content

Цветки ромашки

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚнома

ЦВЕТКИ РОМАШКИ

FLORES CHAMOMILLAE

 

Савдо номи: Цветки ромашки.

Астрадошлар (Asteraceae) оиласига мансуб, маданийлаштирилган ва ёввойи ҳолда ўсувчи бир йиллик дорихона мойчечаги ўтсимон ўсимлиги, (Chamomilla recutita (L.) Rauscheri, Matricaria recutita (L.), M. Chamomilla (L.), гуллаши бошланганида йиғилган ва қуритилган гуллари (гул саватчалари).

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркибида: эфир мойи (унинг асосий компоненти хамазулен), флавоноидлар (апигенин, кверцетин, лютеолин, кверцимеритрин, рутин ва бошқалар), кумаринлар (герниарин, умбеллиферон), матрикарин, матрицин, антемис кислотаси, каротин, витамин С, шиллиқ, тахир ва бошқа моддалар сақлайди.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи 

Маҳаллий таъсирга эга яллиғланишга қарши восита

Фармакологик хусусиятлари

Яллиғланишга қарши, спазмолитик, аллергияга қарши, терлатувчи, антисептик ва буриштирувчи таъсир кўрсатади, регенерация жараёнларини рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади

 

Қўлланилиши

Ичга. Меъда-ичак йўлларининг инфекцион бўлмаган яллиғланиш ва спастик касалликлари (сурункали спастик колит, ўткир ва сурункали гастрит, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги ва улар билан бирга кечувчи метеоризмда) қўлланади.

Сиртга. Гингивитлар, стоматитлар, отитлар, тонзиллитлар, вагинитлар, дерматозлар, трофик яралар ва бошқаларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат дамлама кўринишида ишлатилади. Дамламани тайёрлаш учун (10г) 4 ош қошиқ мойчечак гуллари эмалланган идишга солинади, устидан 1 стакан (200 мл) қайнатилган хона ҳароратидаги сув қуйилади, идишни қопқоғи ёпилиб, қайнаб турган сув ҳаммомига қўйилиб, 15 минут давомида тез-тез аралаштириб турилади, сўнгра хона ҳароратида камида 45 минут давомида совутилади, докадан ўтказилади (ҳом-ашёсини сиқиб) ва ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл (бир стакан) гача етказилади.

6 та фильтр-пакет (≈10 г) мойчечак гуллари эмалланган идишга солинади, устидан 1 стакан (200 мл) қайноқ сув қуйилади қопқоғи ёпилади ва 15 минут давомида қайнаб турган сув ҳаммомида қиздирилади, сўнгра хона ҳароратида 45 минут давомида совутилади, фильтр-пакетлар олинади ва сиқилади.

Тайёрланган дамламани салқин жойда икки суткагача сақлаш мумкин.

Ичга 2 ош қошиқдан кунига 3 марта овқатдан олдин қабул қилинади.

Болаларга 1 чой қошиқдан кунига 3 марта буюрилади.

Дамламани сиртга чайишлар, примочкалар, ванналар кўринишида қўлланади.

 

 

Ножўя таъсирлари

Юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган

 

Чиқарилиш шакли

Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда 30 г дан ва қутиларда № 20 та 1.5 г ли фильтр-пакетлар.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 300С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

1 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

Улашиш: