Skip to main content

Цитрон Нео

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦИТРОН НЕО

CITRON НЕО

 

Препаратнинг савдо номи: Цитрон Нео

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Парацетамол, пропифеназон, кофеин.

Дори шакли: Таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Парацетамол – 250 мг, пропифеназон – 150 мг, кофеин – 30 мг.

Ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, поливинилпиролидон, калий сорбат, микрокристаллик целлюлоза, стеарин кислотаси, тальк, магний стеарати ёки кальций стеарати, картошка крахмали.

Таърифи: окдан оч сарғиш рангача бўлган рангли, енгил мармарсимонликка йўл қўйилган, ясси цилиндрик шаклли фаскали ва рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Анальгетик-антипиретик.

АТХ коди: N02BE71

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ.

6-yillik-qizil-jenshen

Парацетамол – асосан марказий нерв тизимида простагландинларнинг синтезини тормозлаши ва кам даражада оғриқ импульсларини ҳосил бўлишини блоклаши орқали оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи таъсир кўрсатади. Периферик таъсири, ҳам простагландинлар синтезини тормозлаши ёки синтезини сусайтириши ёки бошқа оғриқ рецепторларини механик ёки кимёвий рағбатлантирилишга сезгирлигига маъсул бўлган бошқа субстанцияларнинг таъсирини сусайтириши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Пропифеназон – анальгетик-антипиретик. Пирозалон ҳосиласи. Оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирга эга.

Кофеин – психостимулловчи – руҳиятни рағбатлантирувчи (бош миянинг психомотор марказларини рағбатлантиради) ва аналептик таъсир кўрсатади, анальгетикларнинг самарасини кучайтиради, уйқучанликни ва чарчоқлик ҳиссини бартараф қилади, жисмоний ва ақлий иш қобилиятини оширади.

 

Фармакокинетикаси

Парацетамол – асосан юмшоқ тўқималарда тез ва бир текис тақсимланади, ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1,25-3 соатга тенг. Жигарда микросомал ферментлар тизими ёрдамида метаболизмга учрайди. Оғиз орқали қабул қилинган парацетамолнинг дозасини тахминан 85% сийдик билан (эркин ва коньюгацияланган парацетамол кўринишида) 24 соат давомида чиқарилади.

Пропифеназон – плазмада максимал концентрациясига (Cmax) 30 минутдан кейин эришилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Сийдик билан сульфатлар ва глюкуронидлар кўринишида чиқарилади. Т1/2 – 1-1,5 соат.

Кофеин – тез ва 100% сўрилади. Плазмада Сmax га 15-45 минутдан кейин эришилади. Бошқа компонентларни сўрилишини яхшилайди. Организмнинг ҳамма тўқималарига осон киради. Жигарда метаболизимга учрайди. Организмдан Т1/2 тахминан 3 соатни ташкил қилади.

Қўлланилиши

Ўртача ифодаланган оғриқ синдроми: бош оғриғи, тиш оғриғи, миалгия, жароҳатдан кейинги оғриқ, альгодисменорея; иситма синдроми; шамоллаш касалликлари, гриппда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1 таблеткадан кунига 4 мартагача буюрилади, кўп бўлмаган миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Кўнгил айниши, аллергик реакциялар (терини қизариши, тери тошмаси, бронхоспазм, ринорея), артериал гипертензия, уйқусизлик бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўмаган ҳолатлар

Оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, ўткир гепатопорфириялар, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, болалик ёши (12 ёшгача), алкоголизм.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Парацетамол хлорамфениколни чиқарилиш вақтини 5 марта оширади. Қайта қабул қилинганида парацетамол билвосита антикоагулянтларнинг (дикумарин ҳосилалари) таъсирини кучайтириши мумкин. Парацетамол ва этанол бир вақтда қўлланганида гепатотоксик самараларнинг ривожланиш хавфини оширади. Барбитуратлар, рифампицин, салициламидлар, тутқаноққа қарши дори воситалар ва микросомал оксидланишнинг бошқа рағбатлантирувчилари жигар фаолиятига таъсир қилувчи парацетамолнинг заҳарли метаболитларини ҳосил бўлишига ёрдам беради. Метоклопрамид парацетамолни сўрилишини тезлаштиради. Кофеин эрготаминни сўрилишини тезлаштиради.

Махсус кўрсатмалар

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида (зўрайиш босқичида) эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Даволаш фонида кофеин сақловчи маҳсулотларни (кофе, чой) ҳаддан зиёд истеъмол қилиш, дозани ошириб юбориш симптомларини чақириши мумкин. Узоқ (1 ҳафтадан ортиқ) даволашда периферик қон манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Иситма синдромини даволашда 3 кундан ортиқ ва оғриқ синдромида – 5 кундан кўп ортиқ шифокор маслаҳатисиз қабул қилинмайди. Спортчиларда допинг – назорати натижаларини ўзгартириши мумкин.

«Ўткир қоринда» ташхис қўйишни қийинлаштириши мумкин. Атопик бронхиал астмаси, поллинозлари бўлган беморларда, препаратга аллергик реакцияларни ривожланишининг юқори хавфи бор. Даволаш вақтида этанол истеъмол қилишдан (гепатотоксикликни ривожланишини юқори хавфи туфайли) воз кечиш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиш

Катталарда заҳарли таъсири препарат таркибида парацетамолни 10-15 г дан кўп қабул қилганда бўлиши мумкин:

Симптомлари (парацетамол билан боғлиқ бўлган): тери қопламаларини оқариши, иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш; гепатонекроз (заҳарланиш оқибатидаги некрознинг яққоллиги бевосита дозани ошириб юбориш даражасига боғлиқ), «жигар» трансаминазалари фаоллигини ошиши, протромбин вақтини (қабул қилишдан 12-48 соатдан кейин) узайиши, жигарни шикастланишини кенг «клиник» манзараси 1-6 кундан кейин намоён бўлади. Кам: жигар етишмовчилиги яшин тезлигида ривожланади ва буйрак етишмовчилиги (тубуляр некроз) билан асоратланиши мумкин.

Даволаш: доза ошириб юборилгандан кейинги биринчи 6 соатда – меъдани ювиш, SH-гуруҳи донаторларини ва глутатион – метионин синтези ўтмишдошларини доза ошириб юборилганидан 8-9 соатдан кейин ва N-ацетилцистеинни 12 соатдан кейин юбориш. Қўшимча терапевтик тадбирларни ўтказиш зарурати (кейинчалик метионин, N-ацетилцистеинни вена ичига (в/и) га юбориш) парацетамолнинг қондаги концентрациясига, шунингдек уни қабул қилгандан кейин ўтган вақтга қараб аниқланади.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар контур-уяли ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: