Skip to main content

Цитрамон П

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦИТРАМОН П

CITRAMON P

 

Препаратнинг савдо номи: Цитрамон П

Таъсир этувчи модда (ХПН): ацетилсалицил  кислотаси, парацетамол, кофеин.

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: 

фаол моддалар: ацетилсалицил  кислотаси – 0,24 г, парацетамол – 0,18 г,  кофеин – 0,03 г.

ёрдамчи моддалар: какао, лимон кислотаси, картошка крахмали, кальций стеарати ёки магний стеарати ёки стеарин кислотаси.

Таърифи: оч жигарранг рангли, доғлари бўлган, какао ҳидли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи:  Анальгетик-антипиретиклар.

Код АТХ: N02BA71

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат.

Ацетилсалицил кислотаси иситмани туширувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга, оғриқни сусайтиради, айниқса яллиғланиш жараёни чақирган оғриқни сусайтиради, шунингдек тромбоцитлар агрегациясини ўртача сусайтиради, яллиғланиш ўчоғида микроциркуляцияни яхшилайди.

Кофеин орқа миянинг рефлектор қўзғалувчанлигини оширади, нафас ва қон томирларни харакатлантирувчи марказларни қўзғатади, скелет мушаклари, бош мия, юрак, буйракнинг қон томирларини кенгайтиради, тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради; уйқучанлик, чарчоқлик хиссини камайтиради. Ушбу мажмуада кофеин кичик дозада амалда марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатмайди, лекин бош мия қон томирларининг тонусини бошқарилишига ёрдам беради.

Парацетамол анальгетик, иситмани туширувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсирга эга, бу унинг гипоталамусдаги терморегуляция марказига таъсири ва кучсиз ифодаланган периферик тўқималарда простагландинлар (Pg) синтезини ингибиция қилиш хусусияти билан боғлиқ.

Қўлланилиши

Кучсиз ва ўртача яққолликдаги (турли генезли) оғриқ синдроми: бош оғриғи, мигрень, тиш оғриғи, невралгия, миалгия, артралгия, альгодисменорея. Иситма синдроми: ўткир респиратор касалликлар (ЎРК), гриппда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни 5 кундан ортиқ оғриқсизлантирувчи восита сифатида ва 3 кундан ортиқ иситмани туширувчи восита сифатида (шифокорнинг тавсияси ва назоратисиз) қабул қилиш мумкин эмас.

Ичга (овқат вақтида ёки ундан кейин), 1 таблеткадан хар 4 соатда, оғриқ синдромида – 1-2 таблетка буюрилади; ўртача суткалик доза – 3-4 таблеткани, максимал суткалик доза – 8 таблеткани ташкил қилади.

Даволаш курси – 3-5 кундан ошмаслиги керак.

Меъда-ичак йўлларига таъсирловчи таъсирини камайтириш учун таблеткани сут ёки ишқорий минерал сув билан ичиш керак.

Ножўя таъсирилари

Ацетилсалицил кислотаси, парацетамол ва кофеинга хос бўлган ножўя реакциялар кузатилиши мумкин.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: анорексия, кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, меъда-ичак йўли ва ўн икки бармоқ ичакни эрозив-ярали шикастланиши, меъда-ичакдан қон кетишлари;

Сийдик чиқарилиш йўллари ва буйрак томонидан бузилишлар: интерстициал нефрит, қонда креатинин миқдорини ошиши ва гиперкальциемия билан кечувчи преренал азотемия, папилляр некроз, буйрак етишмовчилиги; нефротик синдром;

Жигар ва сафро чиқарилиш йўллари томонидан бузилишлар: қонда аминотрансферазалар даражасини ошиши, жигар етишмовчилиги;

Юрак ва қон томир тизими томонидан бузилишлар: тахикардия, артериал қон босимини ошиши, димланган юрак етишмовчилиги сиптомларини кучайши;

Қон (қон яратиш, гемостаз) тизими томонидан бузилишлар: қон касалликлари, тромбоцитлар  агрегациясини сусайиши, тромбоцитопения, анемия, лейкопения;

Марказий нерв тизими томонидан бузилишлар: бош айланиши, бош оғриғи, қулоқларни шанғиллаши, эшитиш қобилиятини пасайиши, кўришни бузилишлари, асептик менингит, шишлар;

Иммун тизими томонидан бузилишлар: аллергик ўта юқори сезувчанлик реакциялари (бронхоспазм, ҳиқилдоқ шиши ва эшакеми), «аспирин»ли бронхиал астма, эозинофил ринит, қайталанувчи бурун полипози, гиперпластик синусит, кўп шаклли эксудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • Зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги.
  • Меъда-ичакдан қон кетишлари (шу жумладан анамнездаги).
  • Жигар ва/ёки буйрак фаолиятини яққол бузилишлари, подагра.
  • Геморрагик диатезлар, гипокоагуляция.
  • Кўп қон кетиши билан бирга кечувчи хирургик аралашувлар.
  • Ҳомиладаорлик (I ва III уч ойликлари), лактация даври.
  • Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги.
  • Глаукома.
  • Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ацетилсалицил кислотасини

ўзлаштирилолмаслик, ацетилсалицил кислотаси, салицилатлар ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қабул қилиш оқибатидаги бронхиал астма, бурун полипози.

  • Болалар ёши (15 ёшгача – гипертермияли болаларда вирусли касалликлар фонида Рей синдромини ривожланиш хавфи).
  • Юқори қўзғалувчанлик, уйқуни бузилиши.
  • Юрак – қон томир тизимининг органик касалликлари (шу жумладан ўткир миокард инфаркти, атеросклероз).
  • Яққол артериал гипертензия.
  • Портал гипертензия.
  • К авитаминозида қўллаш мумкин эмас.

Эхтиёткорлик билан:

Енгил ва ўртача даражали буйрак етишмовчилиги, трансаминазалар даражасини ошиши билан кечувчи жигар етишмовчилиги, яхши сифатли гипербилирубинемиялар (шу жумладан Жильбер сирдроми, жигарнинг алкоголли шикастланиши), алкоголизм, тутқаноқ ва тиришиш хуружларига мойиллик, кексалик ёши, подаграда эхтиёткорлик билан қўллансин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гепарин, билвосита антикоагулянтлар, резерпин, стероид гормонлар ва гипогликемик дори воситаларининг таъсирини кучайтиради.

Бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар, метотрексат билан бир вақтда буюриш, ножўя самараларини ривожланиш хавфини оширади.

Спиринолактон, фуросемид, гипотензив дори воситалари, шунингдек сийдик кислотасини чиқарилишига ёрдам берувчи подаграга қарши дори воситаларининг самарадорлигини камайтиради.

Барбитуратлар, рифампицин, салициламид, тутқаноққа қарши дори воситалар ва микросомал оксидланишнинг бошқа стимуляторлари, жигар фаолиятига таъсир қилувчи парацетамолни токсик метаболитларини хосил бўлишига ёрдам беради.

Метоклопрамид парацетамолни сўрилишини тезлаштиради.

Парацетамолнинг таъсири остида хлорамфениколни чиқарилиш вақти 5 марта ошади.

Такроран қабул қилинганида парацетамол антикоагулянтларнинг (дикумарин хосилалари) таъсирини кучайтириши мумкин. Кофеин эрготаминни сўрилишини тезлаштиради.

Препарат ва спирт сақловчи суюқликлар бир вақтда қабул қилинганида, жигарни токсик шикастланиш хавфи ошади.

Махсус кўрсатмалар

Рей синдромини юз беришининг юқори хавфи туфайли, препаратни 15 ёшгача бўлган болаларга буюриш мумкин эмас. Рей синдроми давомли қусиш, ўткир энцефалопатия, жигарни катталашиши билан номоён бўлади.

Ацетилсалицил кислотаси қон ивишини секинлаштиради. Агар пациентда жаррохлик аралашуви ўтказиладиган бўлса, шифокорни препарат қабул қилинаётгани хақида олдиндан огохлантириш керак.

Сийлик кислотасини тўпланишига мойиллиги бўлган пациентиларда, препаратни қабул қилиш подагра хуружини қўзғатиши мумкин.

Қабул қилиш вақтида алкоголь истеъмол қилишдан сақланиш керак (меъда-ичак қон кетиши ва жигарни токсик шикастланиши хавфини ошиши).

Ацетилсалицил кислотаси хомиладарликнинг I уч ойлигида қўлланганида тератоген таъсирга эга; III уч ойлигида туғуруқ фаолиятини тормозланишига олиб келади.

Кўкрак сути билан чиқарилади, шунинг учун лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин..

Дозани ошириб юборилиши

Тавсия қилинган дозани ва қўллашнинг давомийлигини ошириш керак эмас!

Симптомлари:

– енгил интоксикацияларда: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқлар, бош айланиши, қулоқларни жаранглаши;

– оғир интоксикацияда: тормозланиш, уйқучанлик, коллапс, тиришишлар, нафасни қийинлашиши, анурия, қон кетиши кузатилади.

Даволаш: фаолланган кўмирни ишлатиш билан бирга меъдани ювиш, симптоматик терапия, моддалар алмашинувининг холатига қараб – натрий гидрокарбонатни, натрий цитратни ёки натрий лактатни юбориш керак, бу сийдикни ишқорийланиши хисобига ацетилсалицил кислотасини чиқарилишини кучайтиради.

 

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 0,55 г дан 6 ёки 10 донадан контур уяли ёки уясиз ўрамларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Яроқлилик муддати

4 йил

Улашиш: