Skip to main content

Цитовир -3 кукун [болалар учун]

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦИТОВИР®-3

CYTOVIR®-3

 

Препаратнинг савдо номи: ЦитовирÒ-3 (Cytovir®-3)

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): альфа­глутамил­триптофан + аскорбин кислотаси + бендазол

Дори шакли: ичиш учун эритма тайёрлашга кукун [болалар учун] [ароматизаторларсиз, апельсинли, қулупнайли, клюквали].

Таркиби:

1 мл тайёр эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

Альфа­глутамил­триптофан

(тимогенга қайта ҳисобланганда тимоген натрий)                    0,15 мг

Аскорбин кислотаси                                                                      12 мг

Бендазол гидрохлориди [Дибазол]                                                           1,25 мг

Ёрдамчи моддалар:

Ароматизаторсиз препаратда:

Фруктоза                                                                                          386,6 мг

Ароматизатори бўлган препаратда:

Фруктоза                                                                                          386,2 мг

Табиий “Апельсин” ёки “Клюква” ёки “Қулупнай”

билан бир хил ароматизатор                                                         0,4 мг

Таърифи:

Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли кукун.

Ҳидсиз ёки апельсин, ёки клюква ёки қулупнайнинг ўзига хос ҳидига эга бўлган сувли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: иммунитетни рағбатлантирувчи восита.

АТХ коди: L03AX

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препарат этиотроп ва иммунитетни рағбатлантирувчи терапия воситаси ҳисобланади, А ва В грипп вирусларига ва ўткир респиратор вирусли касалликларни чақирувчи бошқа вирусларга нисбатан билвосита вирусларга қарши таъсирга эга. Препарат бурун-ютқун шиллиқ қаватида, инфекцияни кириш жойларида А секретор иммуноглобулини (slgA), шунингдек қонда айланиб юрган альфа ва гамма интерферон миқдорини оширади, яъни касаллик натижасида юз берган дисбалансни бартараф этиб, иммун тизими ҳолатини нормаллаштиради. Препарат грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциянинг асосий клиник симптомларини яққоллигини пасайтиради, шунингдек касаллик симптомларини намоён бўлиши давомийлигини қисқартиради.

Бендазол организмда эндоген интерферонни ишлаб чиқарилишини индукция қилади, иммунитетни рағбатлантирувчи таъсирга эга (организмнинг иммун жавобини нормаллаштиради). Турли аъзоларнинг ҳужайраларида интерферон томонидан индукция қилинадиган ферментлар вирусларнинг репликациясини сусайтиради.

Альфа­глутамил­триптофан (тимоген) бендазолнинг иммунитетни рағбатлантирувчи таъсирини синергисти бўлиб, иммунитетнинг Т­ҳужайра бўғинини нормаллаштиради.

Аскорбин кислотаси иммунитетнинг гуморал бўғинини фаоллаштиради; капиллярлар ўтказувчанлигини нормаллаштиради, ва бу билан яллиғланишни камайтиради; яллиғланиш жараёни билан бирга кечувчи кислородли радикалларни нейтраллаб, антиоксидант ҳусусиятини намоён қилади; организмнинг инфекцияларга чидамлилигини оширади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганда меъда­ичак йўлларидан тўлиқ сўрилади. Бендазолнинг биокираолишлиги – тахминан 80%, альфа­глутамил­триптофаннинг биокираолишлиги 15% дан ортиқ эмас, аскорбин кислотасининг биокираолишлиги – 70% гача. Аскорбин кислотаси меъда-ичак йўлларида (МИЙ) (асосан оч ичакда) сўрилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 25%. Ичга қабул қилингандан сўнг TСmax – 4 соат. Лейкоцитларга, тромбоцитларга, сўнгра эса, барча тўқималарга осон кириб боради, йўлдош орқали ўтади. МИЙ касалликлари (меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, ичак моторикасини бузилиши, гижжалар инвазияси, лямблиоз), янги тайёрланган мева ва сабзавот шарбатларини истеъмол қилиш, ишқорий суюқликларни ичиш аскорбин кислотасини ичакда боғланишини сусайтиради. Аскорбин кислотаси асосан жигарда метаболизмга учрайди ва дезоксиаскорбин кислотаси, кейинчалик эса, шовулсирка ҳамда дикетогулонат килотаси ҳосил бўлади. Буйрак, ичак орқали, тер, кўкрак сути билан ўзгармаган ҳолда ва метаболитлар кўринишида чиқарилади. Қонда бендазолнинг биотрансформацияси маҳсулотлари бўлиб, бендазолнинг имидазол ҳалқасининг иминогуруҳини метилланиши ва карбоэтилланиши оқибатида ҳосил бўлувчи иккита конъюгат: 1-метил-2-бензилбензимидазол ва 1-крбоэтокси-2-бензилбензимидазол ҳисобланади. Бендазолнинг метаболитлари сийдик билан чиқарилади. Альфа­глутамил­триптофан пептидазалар таъсири остида L-глутамин кислотаси ва L-триптофанга парчаланади, улар организм томонидан оқсил синтезида ишлатилади.

 

Қўлланилиши

Болаларда бир ёшдан бошлаб, грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларни олдини олишда ва комплекс даволашда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Профилактик ва даволаш схемалари бир хил.

Ичга овқатдан 30 минут олдин қабул қилинади.

1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга – 2 мл дан эритма кунига 3 марта;

3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 4 мл дан эритма кунига 3 марта;

6 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга – 8 мл дан эритма кунига 3 марта;

10 ёшдан катта болаларга – 12 мл дан эритма кунига 3 марта буюрилади;

Қўллаш курси – 4 кун. Зарурат бўлганида профилактик курс 3­4 ҳафтадан кейин такрорланади.

Эритмани тайёрлаш қоидаси: кукунли флаконга 40 мл сув (қайнатилган, хона ҳароратигача совутилган сув) қўшилади ва яхшилаб чайқатилади. Флакон ичидаги кукун тўлиқ этиб кетиши керак. Эритманинг ҳажми сув қўшилганидан кейин 50 мл ни ташкил этади.

Ножўя таъсирлари

Артериал босимни қисқа вақтга пасайиши кузатилиши мумкин. Аллергик реакциялар: эшакеми юз бериши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қўллаш тўхтатилади ва симптоматик даволаш, антигистамин воситалар буюрилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда, ҳомиладорликда, 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Альфа­глутамил­триптофанни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Бендазол носелектив бета-адреноблокаторларни қўллаш оқибатида юз берган умумий периферик қон томирлар қаршилигини ошишига тўсқинлик қилади. Гипотензив ва диуретик дори воситаларнинг гипотензив (артериал босимни пасайтириш) таъсирини кучайтиради. Фентоламин бендазолнинг гипотензив таъсирини кучайтиради. Аскорбин кислотаси қонда тетрациклин қатори антибактериал препаратларнинг ва бензилпенициллиннинг концентрациясини оширади. Ичакда темир (Fe) препаратларини сўрилишинии яхшилайди. Гепарин ва билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини пасайтиради. Ацетилсалицил кислотаси (АСК), перорал контрацептивлар, янги тайёрланган шарбатлар ва ишқорий суюқликларни ичиш уни сўрилиши ва ўзлаштирилишини пасайтиради. АСК билан бир вақтда қўлланганда аскорбин кислотасини сийдик билан чиқарилиши ошади, АСК ни чиқарилиши эса сусаяди. АСК аскорбин кислотасини сўрилишини тахминан 30% га пасайтиради. Аскорбин кислотаси ацетилсалицил кислотаси (АСК) ни сақловчи препаратлар қўллангандаги ва қисқа таъсирга эга сульфаниламидлар томонидан чақирилган кристаллурияни ривожланиш хавфини оширади, ишқорий реакцияга эга дори воситаларни (шу жумладан алкалоидларни) чиқарилишини оширади, қонда перорал контрацептивларнинг концентрациясини пасайтиради. Бир вақтда қўлланганда изопреналиннинг хронотроп таъсирини сусайтиради. Антипсихотик дори воситалар (нейролептиклар) – фенотиазин ҳосилаларининг терапевтик таъсирини, амфетамин ва трициклик антидепрессантларнинг буйрак найчаларидаги реабсорбциясини пасайтиради. Барбитуратлар ва примидон аскорбин кислотасини сийдик билан чиқарилишини оширади.

Вирусларга қарши препаратлар ва грипп ва ЎРВИ ни симптоматик даволаш учун қўлланадиган воситалар билан бир вақтда қўллаш мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Такрорий курс ўтказилганидан кейин қонда глюкозанинг концентрациясини аниқлаш тавсия қилинади.

Ҳомиладорликда ва эмизиш  даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик даврида клиник маълумотлар етарли эмаслиги туфайли препаратни қўллаш мумкин эмас. Эмизиш даврида, фақат агар она учун кутилган фойда бола учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.

Чиқарилиш шакли

Ичиш учун эритма тайёрлашга кукун [болалар учун] [ароматизаторларсиз, апельсинли, қулупнайли, клюквали]. 20 г дан тўқ шиша флаконда. Флакон биринчи очилишини назорат қилувчи пластмасс қопқоқ билан ёки биринчи очилишини назорат қилувчи ва болалардан ҳимоя қилувчи пластмасс қопқоқ билан беркитилган. Бир флакондан картон қутига жойланади. Қўллаш бўйича йўриқномаси ўрамга илова қилиб қўшилади ёки тахланадиган варақ кўринишида этикетканинг ичладиган қисмининг остига  жойланади.

Ўрамга дозаловчи қурилма (ўлчов стаканчаси ёки дозаловчи қошиқ) илова қилинади.

 

Сақлаш шароити:

Қуруқ жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Тайёрланган эритма ёруғликдан ҳимояланган жойда 0°С дан 8°С гача бўлган ҳароратда сақлансин. Тайёрланган эритмани сақлаш муддати 10 сутка.

 

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

Улашиш: