Skip to main content

Ципро-Милл

Улашиш:
  Reading time 32 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦИПРО-МИЛЛ

CIPRO-MILL

 

Препаратнинг савдо номи: Ципро-Милл

Таъсир этувчи модда (ХПН): ципрофлоксацин

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таърифи:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 200 мг ципрофлоксацин (ципрофлоксацин гидрохлориди моногидрати кўринишида);

200 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 400 мг ципрофлоксацин (ципрофлоксацин гидрохлориди моногидрати кўринишида);

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, натрий лактати, инъекция учун сув.

100 мл инфузия учун эритма 15,4 ммоль натрий сақлайди.

200 мл инфузия учун эритма 30,8 ммоль натрий сақлайди.

6-yillik-qizil-jenshen

Эритманинг рН кўрсаткичи  3,5-4,6

Назарий Osm                           310 mOsm/l

Таърифи: тиниқ, рангсиздан бироз сарғиш ранглигача бўлган эритма

Фармакотерапевтик гуруҳи: микробларга қарши  восита – фторхинолон.

АТХ коди: J01MA02

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ципрофлоксацин фторхинолонлар гуруҳига мансуб бўлган кенг таъсир доирасига эга, синтетик антибактериал препаратдир.

Таъсир механизми

Ципрофлоксацин in vitro шароитда грамманфий ва граммусбат микроорганизмларнинг кенг доирасига нисбатан фаолликка эга. Ципрофлоксациннинг бактерицид таъсири бактериал ДНКнинг репликацияси, транскрипцияси, репарацияси рекомбинацияси учун зарур бўлган бактериал топоизомеразанинг II турини (топоизомеразанинг II (ДНК-гираза) ва топоизомеразанинг IV) ингибиция қилиши орқали амалга оширилади.

Резистентлик механизми

In vitro шароитида ципрофлоксацинга резистентлик одатда бактериал топоизомераза ва ДНК-гиразанинг нуқтали мутацияси билан боғлиқ бўлиб, кўп босқичли мутациялар ёрдамида аста-секин ривожланади.

Якка мутациялар клиник чидамлиликни ривожланишига нисбатан кўпроқ сезувчанликни пасайишига олиб келиши мумкин, бироқ кўп сонли мутациялар асосан ципролоксацинга нисбатан клиник резистентликни хинолон қатори препаратларига кесишган резистент ривожланишига олиб келади.

Кўпгина бошқа антибиотиклар каби, ципрофлоксацинга резистентлик бактериянинг хужайра деворини ўтказувчанлигини камайиши (бу кўпроқ Pseudomonas aeruginosa ҳолатида содир бўлади) ва/ёки микроб ҳужайрадан чиқарилишини фаоллашуви (эффлюкс) натижасида шаклланиши мумкин.

Плазмидларда жойлашган кодловчи Qnr гени билан боғлиқ бўлган резистентликни  ривожланиши ҳақида хабар берилган. Пенициллинлар, цефалоспоринлар, аминогликозидлар, макролидлар ва тетрациклинларни фаолсизланишга олиб келувчи резистентлик механизмлари, эҳтимол ципрофлоксациннинг антибактериал фаоллигини издан чиқармайди.

Кўпроқ β-лактам антибиотиклар, аминогликозидлар ва тетрациклинларни қўллаганда ривожланадиган плпзмидли резистентлик ҳоллари ципрофлоксацин қўлланганда аниқланмаган. Шунингдек, плазмидлар сақловчи бактериялар хам ципрофлоксацинга  юқори сезувчандир. Ципрофлоксацин гираза ингибиторларига чидамли бўлган қўзғатувчиларга нисбатан самарадорликни сақлайди. Ушбу препаратларга чидамли бўлган микроорганизмлар ципрофлоксацинга сезгир бўлиши мумкин.

Минимал бактерицид концентрацияси (МБК) одатда минимал ингибиция қилувчи концентрациядан 2 мартадан кўп ошмайди.

Ципрофлоксацинга сезгирлик

Ўзининг кимёвий структураси туфайли, Ципрофлоксацин β-лактамазани ишлаб чиқарувчи штаммларга нисбатан юқори самаралидир.

In vitro шароитида ципрофлоксацин қуйидаги сезгир микроорганизмлар штаммларига нисбатан фаоллиги намойииш қилинган:

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Bacillus anthracis, Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир), Staphylococcus saprophyticus, Streptococcus spp.

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Aeromonas spp.,  Moraxella catarhalis,  Brucella spp., Neisseria meningitides, Citrobacter koseri,  Pasteurella spp., Francisella tularensi, Salmonella spp., Haemophilus ducreyi, Shigella spp., Haemophilus influenzae, Vibrio spp., Legionella spp., Yersinia pestis.

Анаэроб микроорганизмлар: Mobiluncus spp.

Бошқа  микроорганизмлар: Chlamydia trachomatis, Chlamydia pneumoniae, Mycoplasma hominis, , Mycoplasma pneumoniae.

Қуйидаги микроорганизмлар: Acinetobacter baumann,  Burkholderia cepacia, Campylobacter spp., Citrobacter freundii, Enterococcus faecalis, Enterobacter aerogenes, Enterobacter cloacae, Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Klebsiella oxytoca,  Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae, Proteus mirabilis,  Proteus vulgaris, Providencia spp.,  Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas fluorescens, Serratia marcescens, Streptococcus pneumoniae,  Peptostreptococcus spp., Propionibacterium acnes учун ципрофлоксацинга нисбатан сезувчаник даражасини ўзгарувчаниги намойиш этилган.

Staphylococcus aureus (метициллинга-резистент), Stenotrophomonas maltophilia,  Actinomyces spp., Enteroccus faecium, Listeria monocytogene Mycoplasma genitalium,  Ureaplasma urealitycum, анаэроб микроорганизмар  (Mobiluncusspp., Peptostreptococusspp., Propionibacteriumacnes дан ташқари) ципрофлоксацинга нисбатан табиий резистентликка эга деб ҳисобланади.

Дори препаратининг Treponema pallidum га нисбатан таъсири етарлича ўрганилмаган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Вена ичига юборилгандан кейин  ципрофлоксациннинг (Cmax) га инфузиянинг охирида эришилади. Вена ичига юборилганда ципрофлоксациннинг фармакокинетикаси 400 мг гача дозалар диапазонида тўғри пропорционал ҳисобланади.

Препаратни суткада 2 ёки 3 марта вена ичига юборилганда ципрофлоксацин ва унинг метаболитларини тўпланиши аниқланмаган.

Тақсимланиши

Ципрофлоксацинни қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 20-30% ни ташкил қилади. Фаол модда қон плазмасида асосан ионланмаган ҳолда учрайди.

Ципрофлоксацин организм тўқима ва суюқликларида эркин тақсимланади. Организмда тақсимланиш ҳажми – 2-3 л/кг ни ташкил қилади. Тўқималарда ципрофлоксациннинг концентрацияси қон зардобидаги концентрациясидан анча юқори бўлади.

 

Метаболизми

Жигарда биотрансформацияга учрайди. Қонда ципрофлоксациннинг тўртта метаболити диэтилципрофлоксацин (М1), сульфоципрофлоксацин (М2), оксоципрофлоксацин (М3), формиципрофлоксацин (М4), кўп бўлмаган концентрацияларда аниқланиши мумкин, улардан учтаси (М1–М3) in vitro налидикс кислотасининг антибактериал фаоллиги билан мос келадиган антибактериал фаолликни намоён қилади. Кам миқдорда  учрайдиган М4 метоболитнинг in vitro шароитдаги антибактериал фаоллиги, кўпроқ норфлоксациннинг фаоллигига мос келади.

Чиқарилиши

Ципрофлоксацин организмдан асосан буйрак орқали буйрак калавалар фильтрацияси ва найчалар секрецияси йўли билан; кам миқдори – меъда-ичак йўллари орқали чиқарилади. Буйрак клиренси – соатига 0,18-0,3 л/кг ни, умумий клиренси – соатига 0,48-0,60 л/кг ни ташкил қилади. Юборилган дозанинг тахминан 1% сафро орқали чиқарилади. Сафрода ципрофлоксацин юқори концентрацияларда учрайди. Буйрак фаолияти ўзгармаган беморларда ярим чиқарилиш даври одатда 3-5 соатни ташкил қилади. Буйрак фаолиятини бузилишида ярим чиқарилиш даври ошади.

Болалар

Болалардаги ўтказилган тадқиқотларда қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Cmax) “концентрация-вақт” ва эгри чизиқ остидаги майдон (АUС) кўрсаткичлари ёшга боғлиқ бўлмаган. Препаратни кўп марта қўлланганда (10 мг/кг дозада кунига уч марта ) Cmax ва АUС кўрсаткичларини аҳамиятли ошиши кузатилмаган. Турли инфекцияли болаларда фармакокинетик таҳлил асосида болаларда ўртача ярим чиқарилиш даври тахминан 4-5 соатни ташкил қилади.

Қўлланилиши

Ципрофлоксацинга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган асоратсиз ва асоратли инфекциялар ва яллиғланиш касалликларида қўлланилади.

Катталар

  • Грамманфий микроорганизмлар томонидан чақирган нафас йўлларининг инфекциялари:
  • ўпканинг сурункали обструктив касаллигини зўрайиши,
  • муковисцидоз ёки бронхоэктазларда бронх-ўпка инфекцияси,
  • пневмония;
  • ўрта қулоқ инфекциялари (ўрта отит);
  • сурункали синуситни зўрайиши, айниқса хуружи, асосан агар улар грамманфий микроорганизмлар томонидан чақирилган бўлса;
  • хавфли ташқи отит;
  • буйрак ва/ёки сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари;
  • жинсий аъзоларининг инфекциялари, шу жумладан аднексид, простатит, гонорея
  • гонореянинг асорати натижасида келиб чиққан эпидидимит;
  • қорин бўшлиғи инфекциялари (перитонит);
  • меъда-ичак йўлларининг инфекциялари (гастроэнтеритлар, диарея, сальмонеллёз, шигеллёз, иерсиниоз ва бошқ.);
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;
  • суяк ва бўғимларнинг инфекциялари;
  • ўт чиқариш йўлларининг инфекциялари;
  • септицемия;
  • иммунитети паст бўлган пациентларда (иммунодепрессантлар қабул қилаётган пациентлар ёки нейтропенияли пациентлар) инфекциялар ва инфекцияларни олдини олиш;
  • куйдиргининг ўпка шаклини олдини олиш ва даволаш (Bacillus anthracis билан инфекцияланиш).

Болалар

18 ёшгача бўлган болаларда қуйидагилар:

  • 5 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларда Pseudomonas aeruginosa томонидан чақирилган ўпка муковисцидози бўлган болаларда, асоратларни даволаш
  • куйдиргининг ўпка шаклини олдини олиш ва даволаш (Bacillus anthracis билан инфекцияланиш)
  • сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари ва пиелонефритдан ташқари ҳолларда қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш усули ва дозалари

Камида 60 минут давомида вена ичига инфузия қўринишида ҳолида юборилади. Инфузион эритмани катта венага секин юбориш лозим, бу инъекция жойида асоратларни олдини олишга ёрдам беради.

Дозалаш тартиби

Катталар

1-жадвалда катталарда қўллаш учун Ципро-Милл инфузия учун эритма препаратини тавсия этилган суткалик дозалари келтирилган:

КўрсатмаларСуткалик дозаДаволашнинг умумий давомийлиги
Қуйи нафас йўлларининг инфекциялари400 мг дан суткада

2 мартадан

400 мг дан суткада

3 мартагача

7 кундан 14 кунгача
Юқори нафас йўлларининг инфекцияларисурункали синуситни зўрайиши400 мг дан суткада

2 мартадан

400 мг дан суткада

3 мартагача

7 кундан 14 кунгача
сурункали йирингли ўрта отит400 мг дан суткада

2 мартадан

400 мг дан суткада

3 мартагача

7 кундан 14 кунгача
Хавфли ташқи отит400 мг дан суткада

3 марта

28 кундан 3 ойгача
Сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялариАсоратли ва асоратсиз пиелонефрит400 мг дан суткада

2 мартадан

400 мг дан суткада

3 мартагача

7 кундан 14 кунгача, айрим алоҳида ҳолатларда (масалан абцесслар) даволашни 21 кунгача давом эттириш мумкин
Простатит400 мг дан суткада

2 мартадан

400 мг дан суткада

3 мартагача

2 ҳафтадан 4 ҳафта-гача (хуруж)

 

Жинсий аъзоларнинг инфекциялариЭпидидимит, орхит ва чаноқнинг яллиғланиш касалликлари400 мг дан суткада

2 мартадан

400 мг дан суткада

3 мартагача

Камида 14 кун
Меъда ичак йўллари ва қорин бўшлиғи-нинг инфекциялари

 

Бактериал микроорга-низмлар, Shigella spp., фақат Shigella dysenteriae нинг I туридан ташқари чақирган диарея ва саё-ҳатчининг оғир диареяси400 мг дан х суткада 2 марта1 кун
Shigella dysenteriae нинг I тури томонидан чақирилган диарея400 мг дан х суткада 2 марта5 кун
Вабо вибриони чақирган диарея3 кун
Қорин тифи7 кун
Граммусбат микроор-ганизмлар чақирган қорин ички инфекциялари400 мг дан суткада 2 мартадан 400 мг дан суткада 3 мартагача5 кундан 14 кунгача

 

Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари400 мг дан суткада

2 мартадан

400 мг дан суткада

3 мартагача

7 кундан 14 кунгача

 

Суяк ва бўғимларнинг инфекциялари400 мг дан суткада

2 мартадан

400 мг дан суткада

3 мартагача

3 ойдан кўп эмас
Бактериал инфекцияга шубҳа бўлган нейтропенияли пациентларда.

Ципрофлоксацинни бошқа антибактериал препаратлар билан биргатасдиқланган қўлланмага муофиқ буюриш лозим.

400 мг дан суткада

2 мартадан

400 мг дан суткада

3 мартагача

Даволашни бутун нейтропения даври мобайнида давом эттириш лозим
Куйдиргининг ўпка шакли (даволаш ва профилактика). Даволашни тахминий ёки тасдиқланган инфекцияланишдан кейиноқ дарҳол бошлаш лозим.400 мг дан суткада 2 марта (катталар)Даволашнинг умумий давомийлиги 60 кунни ташкил қилади

Болалар ва ўсмирлар

2-жадвалда болалар ва ўсмирлар учун Ципро-Милл препаратининг инфузия учун эритмасини  тавсия этилган суткалик дозаси келтирилган:

2-жадвал

КўрсатмаларСуткалик доза мг даДаволашнинг умумий давомийлиги
Муковисцидозда инфекцияларТана вазнига 10 мг/кг х суткада
3 марта (максимал доза 400 мг)
10 кундан 14 кунгача

 

Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари, пиелонефритТана вазнига 6 мг/кг дан 10 мг/кг тана вазнигача х суткада 3 марта (максимал доза 400 мг)10 кундан 21 кунгача

 

Куйдиргининг  ўпка шакли (постконтакт). Даволашни тахминий ёки тасдиқланган инфекцияланишидан кейин дарҳол бошлаш лозим.Тана вазнига 10 мг/кг х суткада

3 марта (максимал доза 400 мг)

Инфекциянинг турига боғлиқ
Бошқа оғир инфекцияларТана вазнига 10 мг/кг х суткада
3 марта (максимал доза 400 мг)
инфекциянинг турига қараб

Алоҳида гуруҳ пациентларда қўлланилиши

Кекса ёшли (65 ёшдан ошган) пациентларда дозалаш тартиби

Кекса ёшли пациентларда касалликнинг оғирлиги ва креатинин клиренсини кўрсаткичларига қараб, ципрофлоксацинни энг паст дозаларини буюриш лозим (шунингдек жигар ва/ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлардаги маълумотларга қаранг).

Катталарда буйрак ва жигар фаолиятини бузилиши бўлганда дозалаш тартиби

3-жадвалда буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун тавсия этилган дозалар келтирилган.

                                                                                                                                          3- жадвал

Креатинин клиренси

[мл/мин 1,73 м2]

Зардобдаги креатинин

[mмоль/л]

Вена ичига юбориладиган доза

[мг]

> 60<124Оддий дозалашга қаранг.
30 дан 60 гача124 дан 168 гача200-400 мг ҳар 12 соатда
<30>169200-400 мг ҳар 24 соатда
Гемодиализдаги беморлар>169Диализдан кейин 200-400 мг ҳар 24 соатда
Перитонеал диализдаги беморлар>169200-400 ҳар 24 соатда

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда дозалаш тартиби

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Болаларда буйрак ва жигар фаолиятини бузилиши бўлганда дозалаш тартиби

Буйрак ёки жигар фаолиятини бузилишлари бўлган болаларда дозалаш тартиби ўрганилмаган.

Қўллаш усули

Эритмани қўллашдан аввал визуал текшириш лозим. Фақат тиниқ эритма ишлатилиши керак.

Препаратни вена ичига инфузия кўринишида юборилади.

Болалар учун инфузия давомийлиги 60 минутни ташкил қилади.

Катталар учун 400 мг инфузия учун эритма учун инфузиянинг вақти 60 минутни ва 200 мг инфузия учун эритма учун 30 минутни ташкил қилади.

Инфузион эритмани катта венага секин юбориш лозим, бу инъекция жойида асоратларни олдини олади.

Инфузион эритмани алоҳида ёки бошқа инфузион эритмалар билан биргаликда юбориш мумкин.

Бошқа эритмалар билан бирга мутаносиблиги

Ципро-Милл препаратининг инфузион эритмаси 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, Рингер эритмаси, Рингер Лактат эритмаси, 5% ли ва 10% ли декстроза эритмаси, 10% ли фруктоза эритмаси, шунингдек 5% ли декстроза эритмаси, 0,225% NaCl  ёки  0,45%  ли NaCl эритмаси билан бирга мутаносибдир.

Ципро-Мил препарати ёруғликка сезгир, шунинг учун ПВХ пакетни ёруғликни ўтказмайдиган фольгадан фақат фойдаланишдан аввал олиш лозим.

Инфузион эритмани паст ҳароратларда сақлаганда чўкма ҳосил бўлиши мумкин, у хона ҳароратида эриб кетади. Шунинг учун инфузион эритмани музлатгичда сақлаш ва музлатиш тавсия этилмайди.

Мутаносиб бўлган инфузион эритмалар билан препаратни аралаштиргандан кейин ҳосил бўлган эритмани, препаратни ёруғлик таъсирига сезгирлиги туфайли ва эритманинг стериллигини сақлаш мақсадида, уни тайёрлагандан кейин дарҳол қўллаш лозим.

Ножўя таъсирлари

Қуйида санаб ўтилган нохуш реакциялар қуйидаги тарзда таснифланган:

тез-тез (≥1/100 – <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 – <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 – <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги ноъмалум (мавжуд бўлган маълумотлар бўйича баҳолаш мумкин эмас).

Фақат постмаркетинг кузатувлар жараёнида аниқланган, тез-тезлиги баҳоланмаган нохуш реакциялар, “номаълум” деб белгиланган.

 

 

Тез-тез

≥ 1/100 – < 1/10

Тез-тез эмас

≥ 1/1000 – < 1/100

Кам ҳолларда

≥ 1/10000 – < 1/1000

Жуда кам ҳолларда

< 1/10000

Тез-тезлиги номаълум
ИНФЕКЦИОН ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАР
Замбуруғли

суперинфекция

Сохта мебраноз колит (жуда кам ҳолларда ўлим билан якунланиши мумкин)
ҚОН ЯРАТИШ ТИЗИМИ ТОМОНИДАН
ЭозинофилияЛейкопения

Анемия

Нейтропения

Лейкоцитоз

Тромбоцитопения

Тромбоцитемия

Гемолитик

анемия

Агранулоцитоз

Панцитопения (ҳаётга хавф солувчи)

Суяк кўмигини сусайиши (ҳаётга хавф солувчи)

ИММУН ТИЗИМИ ТОМОНИДАН
Аллергик реакциялар

Аллергик шиш/

Ангионевротик шиш

Анафилактик реакциялар

Анафилактик шок (ҳаётга хавф солувчи)

Зардоб касаллиги

МОДДАЛАР АЛМАШИНУВИ ТОМОНИДАН
Иштаҳани пасайишиГипергликемия

Гипогликемия

РУҲИЙ БУЗИЛИШЛАР
Психомотор

гиперактивлик/

хавотирлик

Онгни чалкашиши ва

дезориентация

Хавотирлик

Уйқуни бузилиши (тунги даҳшат)

Депрессия (ўз жонига қасд қилиш фикри, шунингдек ўз жонига қасд қилишга уриниш ёки ўз жонига қасд қилиш)

Галлюцинациялар

Руҳий реакция

(ўз жонига қасд қилиш фикри, шунингдек ўз жонига қасд қилишга уриниш ёки ўз жонига қасд қилиш)

 

МАРКАЗИЙ НЕРВ ТИЗИМИ ТОМОНИДАН
Бош оғриғи

Бош айланиши                 Уйқуни бузилиши              Таъмни бузилиши

Парестезия ва

дизестезия

Гипестезия

Тремор

Тиришишлар

(шу жумладан тутқаноқли статус)

Вертиго

Мигрень

Ҳаракат координа-циясини бузилиши

Ҳид билишни бузилиши

Гиперестезия

Бош мия ички гипер-тензияси ва миянинг сохта ўсмаси

Периферик

нейропатия ва

полинейропатия

КЎРИШ АЪЗОСИ ТОМОНИДАН
  Кўришни бузилиши

(масалан, диплопия)

Ранг илғашни бузилиши

 

 
ЭШИТИШ АЪЗОСИ ТОМОНИДАН ВА ЛАБИРИНТ БУЗИЛИШЛАРИ
Қулоқларни шанғиллаши Эшитишни пасайиши Эшитишни бузилиши
ЮРАК ТОМОНИДАН
ТахикардияQT интервалини узайиши

Қоринчалар

аритмияси (шу жумладан «пируэт» тури*)

ҚОН ТОМИРЛАР ТОМОНИДАН
Қон томирларни кенгайиши Гипотензия       Ҳушдан кетишВаскулит
НАФАС ТИЗИМИ, КЎКРАК ҚАФАСИ ВА КЎКС ОРАЛИҒИ АЪЗОЛАРИ ТОМОНИДАН
Ҳансираш (шу жумладан астматик ҳолат)
МЕЪДА-ИЧАК ЙЎЛЛАРИ ТОМОНИДАН
Кўнгил айниши

Диарея

Қусиш             Қориндаги оғриқ

Диспепсия

Метеоризм

Панкреатит
ЖИГАР ВА ЎТ ЧИҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ ТОМОНИДАН
“Жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши

Билирубинни ошиши

Жигар фаолиятини бузилиши        Холестатик сариқлик

Гепатит

 

Жигар некрози (жуда кам ҳолларда ҳаётга хавф солувчи жигар етишмовчи-лигигача авж олиши)
ТЕРИ ВА ТЕРИ ОСТИ ТЎҚИМАЛАР ТОМОНИДАН
Тошма                       Қичишиш                ЭшакемиФотосенсибилизация

 

Петехиялар

Кўп шаклли эритема

Тугунли эритема

Стивенс-Джонсон синдроми

(хавфли экссудатив

эритема), шу жумладан ҳаётга хавф солувчи)

Лайелл синдроми

(токсик эпидермал некролиз), шу жумладан ҳаётга потенциал хавф солувчи

Ўткир марказлашган пустулёз

экзантема

СКЕЛЕТ-МУШАК ВА БИРИКТИРУВЧИ ТЎҚИМАЛАР ТОМОНИДАН
АртралгияМиалгия

Артрит

Мушак тонусини ошиши, мушакли тиришишлар

Мушак ҳолсизлиги

Тендинит

Пайларни узилиши

(асосан ахилл пайи)

Миастения симптомларининг хуружи

БУЙРАК ВА СИЙДИК ЧИҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ ТОМОНИДАН
Буйрак фаолиятини бузилишиБуйрак етишмовчи-лиги

Гематурия

Кристаллурия

Тубулоинтерстициал нефрит

 

УМУМИЙ БУЗИЛИШЛАР ВА ЮБОРИШ ЖОЙИДА БУЗИЛИШЛАР
Юбориш жойида реакцияларНоспецифик этиологияли оғриқ синдроми Умумий ҳолсизлик ИситмаШишлар                 Кўп терлаш

(гипергидроз)

ЛАБОРАТОРИЯ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Қонда ишқорий фосфатаза фаоллигини ошишиАмилаза фаоллигини ошишиХМН ошиши (К витаминининг антагонистларини қабул қилаётган пациентларда)

* QT  интервалини узайишини ривожланишига мойиллиги бўлган пациентларда кўпроқ кузатилади.

Ципрофлоксацинни вена ичига ва босқичма-босқич даволашни қўллашда қуйидаги ноҳуш реакцияларни ривожланши тез-тезлиги (препаратни вена ичига юборилганда, кейинчалик уни ичга қабул қилишда):

Тез-тезҚусиш, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, тошма.
Тез-тез эмасТромбоцитопения, тромбоцитемия, онгни чалкашиши ва дезориентация, галлюцинациялар, парестезиялар ва дизестезиялар, тиришишлар, вертиго, кўришни бузилиши, эшитишни бузилиши, тахикардия, томирларни кенгайиши, артериал босимни пасайиши, жигар фаолиятини қайтувчан бузилиши, сариқлик, буйрак етишмовчилиги, шишлар.
Кам ҳоллардаПанцитопения, суяк кўмиги депрессияси, анафилактик шок, руҳий реакциялар, мигрень, ҳид сезишни бузилиши, эшитишни бузилиши, васкулит, панкреатит, тўқималар некрози, петехиялар, пайларни узилиши.

Болалар

Болаларда артропатияларни ривожланиши ҳақида тез-тез хабар берилган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ципрофлоксацинга ёки фторхинолонлар гуруҳининг бошқа препаратларига, шунингдек ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик.

18 ёшгача бўлган болалар.

Ципрофлоксацин ёки тизанидинни, қон плазмасида тизанидиннинг концентрациясини ошиши билан боғлиқ бўлган, клиник аҳамиятли ножўя самараларни (гипотензия, уйқучанлик) туфайли бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

QT интервалини узайишини чақирувчи дори препаратлари

QT интервалини узайишини чақирувчи дори препаратларини (масалан, IА ва III синф антиаритмик препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар ва антипсихотик препаратлар) қабул қилаётган пациентларда бошқа фторхинолонлар каби ципрофлоксацинни бир вақтда қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

 

Тизанидин

Ципрофлоксацин ва тизанидинни бир вақтда қўлланганда қон плазмасида тизанидиннинг концентрациясини ошиши аниқланган. Қон зардобида тизанидинни концентрациясининг ошиши гипотензив (артериал босимини пасайтирувчи) ва седатив (уйқучанлик, ҳолсизлик) ножўя ҳолатларга олиб келади. Шу боисдан,  ципрофлоксацин ва тизанидинни бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Метотрексат

Метотрексат ва ципрофлоксацинни бир вақтда қўлланганда метотрексантни буйрак-найчаларида ташилиши секинлашиши мумкин, бу қон плазмасида метотрексантнинг концентрациясини ошиши билан кечиши мумкин. Бунда метотрексантнинг токсик реакцияларининг ривожланиш хавфи ошиши мумкин. Шу сабабли, метотрексант ва ципрофлоксацинни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Теофиллин

Ципрофлоксацин ва теофиллинни бир вақтда қўллаш қон плазмасида теофиллиннинг концентрациясини кутилмаган ошишини ва бу мувофиқ равишда теофиллинни индукция қилувчи кутилмаган ҳолатларни чақириши мумкин, жуда кам ҳолатларда ушбу ножўя ҳолатлар пациент ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин.

Агар ушбу икки препаратни қўлламасликни иложи бўлмаса, у ҳолда қон плазмасида теофиллиннинг концентрациясини доимий назоратини ўтказиш тавсия, ва агар зарурати бўлса, теофиллиннинг дозасини камайтириш лозим.

Ксантиннинг бошқа ҳосилалари

Ципрофлоксацин ва кофеин ёки пентоксифиллинни (окспентифиллин) бир вақтда қўлланиши, қон зардобида ксантин ҳосилаларининг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин.

Фенитоин

Ципрофлоксацин ва фенитоинни бир вақтда қўлланганда қон плазмасида фенитоиннинг миқдорини ўзгариши (ошиши ёки камайиши) кузатилган.

Ципрофлоксацинни қабул қилиш тўхтатилганида, фенитоиннинг концентрациясини камайтириш билан боғлиқ бўлган тиришишларни ривожланишини олдини олиш учун, шунингдек фенитоиннинг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ бўлган нохуш кўринишларни олдини олиш учун ҳар иккала препаратни қабул қилаётган пациентларда фенитоин билан ривожланишни назорат қилиш, шу жумладан ҳар иккала препаратни бир вақтда қўллашни бутун даври давомида ва мажмуавий даволаш тўхтагандан сўнг узоқ бўлмаган вақт давомида қон плазмасида фенитоиннинг миқдорини аниқлаш керак.

Циклоспорин

Ципрофлоксацин ва циклоспоринни бир вақтда қўлланганда, қон плазмасида креатинин концентрациясини қисқа муддатли ўткинчи ошиши кузатилган. Бундай ҳолатларда қонда креатинин концентрациясини ҳафтада икки марта аниқлаш лозим.

К витаминининг антагонистлари

Ципрофлоксацин ва К витаминининг антагонистларини (масалан, варфарин, аценокумарол, фенпрокумон, флуиндон) бирга қўллаш, уларнинг антикоагулянт таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин. Ушбу самаранинг чўққиси мувофиқ инфекцияларга, ёшга ва пациентнинг умумий ҳолатига қараб ўзгариши мумкин, шунинг учун ципрофлоксацинни ХМН (Халқаро Меъёрлаштирилган Нисбати) ни ошишига таъсирини баҳолаш мураккабдир. Ципрофлоксацин ва К витаминининг антагонистларини бирга қўллаш вақтида шунингдек мажмуавий даволаш тугаганидан кейинги вақт давомида ХМН ни етарли даражада тез-тез назорат қилиш лозим.

Дулоксетин

Дулоксетин ва CYP450 1А2 изоферментининг кучли ингибиторларини (флувоксамин каби) бир вақтда қўллаш, дулоксетиннинг АUС ва Сmax ни ошишига олиб келиши мумкин. Ципрофлоксацин билан бўлиши мумкин бўлган ўзаро таъсири ҳақида клиник маълумотларни йўқлигига қарамай, ципрофлоксацин ва дулоксетинни бир вақтда қўллашганда шунга ўхшаш ўзаро таъсир эҳтимолини олдиндан кўриш мумкин.

Ропинирол

Ропинирол ва ципрофлоксацин CYP450 1А2 изоферментининг ўртача ингибитори ципрофлоксацинни бир вақтда қўлланиши ропиниролнинг Сmax ва АUС кўрсаткичларини 60 ва 84% га мувофиқ ошишига олиб келади. Ропиниролни ципрофлоксацин билан бирга қўлланганда ва мажмуавий даволаш тугагандан кейин қисқа вақт давомида ропиниролнинг ножўя самараларини назорат қилиш лозим.

Лидокаин

Лидокаин сақловчи препаратлар ва CYP450 1А2 изоферментининг  кучсиз ингибитори ципрофлоксацинни бир вақтда қўлланганда, лидокаинни вена ичига юборилганда, уни клиренсини 22% га камайишига олиб келади. Лидокаинни яхши ўзлаштирилишига қарамай, ципрофлоксацин билан бир вақтда қўлланганда уларнинг ўзаро таъсири туфайли, ножўя самаралари кучайиши мумкин.

Киозапин

Козапин ва ципрофлоксацин 250 мг дозада 7 кун давомида бир вақтда қўлланганида клозапин ва N-десметилклозапиннинг зардобдаги концентрацияси мувофиқ равишда 29% ва 31% га ошиши кузатилган. Пациентнинг ҳолатини назорат қилиш лозим ва зарурат туғилганида, ципрофлоксацин билан уни бирга қўллаш вақтида ва мажмуавий даволаш тугагандан кейин қисқа вақт давомида киозапинни дозалаш тартибига тузатиш киритиш лозим.

Силденафил

Ципрофлоксацин 500 мг дозада ва силденофил 50 мг дозада бир вақтда қўлланганида силденофилнинг Сmax ва эгри чизиқ остидаги майдони 2 марта ошиши аниқланган. Шунинг учун ушбу мажмуани фақат фойда/хавф нисбатини баҳолагандан кейин қўллаш мумкин.

Перорал гипогликемик воситалар

Ципрофлоксацин ва перорал гипогликемик воситаларни, асосан сульфонилмочевина препаратларини (масалан, глибенкламид, глимепирид) бир вақтда қўлланганда гипогликемияни ривожланиши перорал гипогликемик воситаларнинг таъсирини кучайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Пробенецид

Пробенецид ципрофлоксациннинг буйрак орқали чиқарилиши тезлигини секинлаштиради. Ципрофлоксацин ва пробенецидни бир вақтда қўллаш, қон зардобида ципрофлоксациннинг  концентрациясини ошишига олиб келади.

Номутаносиблиги

Агар бошқа инфузион препаратлар билан мутаносиблиги тасдиқланмаган бўлса, ципрофлоксациннинг инфузион эритмасини алоҳида юбориш лозим. Номутаносиблигини кўринадиган белгилари бўлиб, чўкма тушиши, хиралашиши ёки эритма рангини ўзгариши ҳисобланади.

Ципро–Милл инфузион эритмасининг рН қийматларида, физикавий ёки кимёвий жиҳатдан беқарор бўлган барча эритмалари (масалан, пенициллинлар, гепарин эритмалари) билан, айниқса рН муҳитини ишқорий томонга ўзгартирадиган эритмалар (Ципро-Милл инфузион эритмасининг рН 3,6-4,6 ни ташкил этади) билан номутаносиб бўлади.

 

Махсус кўрсатмалар

Оғир инфекциялар, стафилококкли инфекциялар ва граммусбат ва анаэроб бактерияларга боғлиқ бўлган инфекциялар

Стафилококклар томонидан чақирилган, анаэроб бактериялар оқибатидаги оғир инфекцияларни даволашда, препаратни мувофиқ бўлган антибактериал воситалар билан мажмуада қўллаш лозим.

Streptococcus pneumoniae таъсиридаги боғлиқ бўлган инфекциялар

Унинг қўзғатувчига нисбатан самарадорлигини етарли эмаслиги туфайли препаратни Streptococcus pneumoniae томонидан чақирган инфекцияларни даволаш учун қўллаш тавсия этилмайди.

Жинсий йўлларнинг инфекциялари

Фторхинолонларга чидамли бўлган Neisseria gonorrhоeae штамми томонидан чақирилган генитал инфекцияларда, ципрофлоксацинга маҳаллий сезгирлиги ҳақида маълумотни ҳисобга олиш лозим ва лаборатория тестлари билан қўзғатувчига сезгирликни тасдиқлаш зарур. Даволашда сийдик чиқариш йўлларида кенг тарқалган микроорганизм бўлган – ичак таёқчасини фторхинолонларга чидамлилигини ҳисобга олиш лозим.

Юрак томонидан бузилишлар

Препарат QT интервалини узайишига таъсир кўрсатади. Аёллар учун QT оралиқни ўртача давомийлиги эркакларга нисбатан катталигини хисобга олиб, улар QT оралиқни узайишини келтириб чиқарадиган препаратларга сезгирлиги кўпроқ. Шунингдек, кекса ёшли пациентларда QT интервалини узайишини чақирувчи препарат таъсирига юқори сезувчанлик аниқланган. Шунинг учун QT интервалини узайтирувчи препаратлар билан мажмуада (масалан I А ва III синфи антиаритмик препаратлари, трициклик антидепрессантлар, макролидлар ва антипсихотик препаратлар билан) ёки QT интервалини узайишни юқори хавфи бўлган пациентларда ёки “пируэт” тури аритмияси ривожланганда ( масалан, QT интервалини узайишини туғма синдроми, гипокалиемия ёки гипомагниемия каби мувофиқлаштирилмаган электролитлар дисбаланси бўлган, шунингдек юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия каби юрак касалликлари бўлган пациентларда) препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Болаларда қўлланилиши

Ушбу синфнинг бошқа препаратлари каби, ципрофлоксацин ҳам ҳайвонлардаги йирик бўғимларнинг артропатиясини чақиради. Препаратни Pseudomonas aeruginosa билан боғлиқ бўлган ўпка муковицидозининг асоратлари (5 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларда) ни даволаш ва куйдиргининг ўпка шаклини (Bacillus anthracis билан тахминий ёки тасдиқланган инфекцияланишидан кейин) даволаш ва олдини олишдан ташқари ҳолларда, болаларда бошқа касалликларни даволаш учун қўллаш тавсия этилмайди.

Ўта юқори сезувчанлик

Баъзида препаратнинг биринчи  дозасини қабул қилгандан кейиноқ препаратга юқори сезувчанлик, шу жумладан аллергик реакциялар ривожланиши мумкин, бу ҳақида даволовчи шифокорга дарҳол хабар бериш керак. Кам ҳолларда биринчи бор қўллагандан кейин анафилактик шокка қадар ривожланувчи анафилактик реакциялар юз бериши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиш ва мувофиқ даволашни ўтказиш лозим.

Меъда-ичак йўллари

Препарат билан даволаниш вақтида ёки даволангандан кейин оғир ва узоқ муддатли диарея юз берганда, препаратни дарҳол бекор қилишни талаб этувчи, сохтамембраноз колит ташҳисини истисно қилиш керак ва мувофиқ даволашни (ванкомицинни 250 мг дозада ичга суткада 4 марта) буюриш лозим.

Ичак перистальтикасини сусайтирувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас.

Гепатобилиар тизим

Препарат қўлланганида жигар некрози ва ҳаёт учун хавф туғдирувчи бўлган жигар етишмовчилиги ҳолатлари аниқланган. Жигар касалликларининг қуйидаги анорексия, сариқлик, сийдикни тўқ рангга бўялиши, қичишиш, қоринда оғриқ  каби белгилари мавжуд бўлса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш лозим.

Ципро-Милл препаратини қабул қилаётган ва жигар касаллигини ўтказган пациентларда “жигар” трансаминазалари, ишқорий фосфатаза фаоллигини вақтинчалик ошиши ёки холестатик сариқлик кузатилиши мумкин.

 

Таянч ҳаракат аппарати

Оғир гравис миастенияси бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки симптомлари зўрайиши мумкин.

Препарат қабул қилинганда тендинит ва пайларни асосан ахилл пайларида узилиши, даволаш бошланганидан кейиноқ биринчи 48 соат давомида аниқланиши мумкин. Яллиғланиши препарат билан даволаш тугагандан кейин бир неча ойдан сўнг ҳам келиб чиқиши мумкин. Кекса ёшли пациентларда ва пай касалликлари бўлган бир вақтда кортикостероидлар билан даволанаётган пациентларда, тендинопатияни келиб чиқишининг юқори хавфи мавжуд.

Тендинитнинг биринчи белгиларида (бўғим соҳасида оғриқли шиш, яллиғланиш) ципрофлоксацинни қўллашни тўхтатиш, жисмоний юкламаларни истисно қилиш лозим, чунки пайларни узилиш хавфи мавжуд, шунингдек шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Анамнезида хинолонларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган пай касалликларига кўрсатмалар бўлган пациентларда ципрофлоксацинни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Нерв тизими.

Бошқа фторхинолонлар каби ципрофлоксацин ҳам тиришишларни чақириши ва тиришишга тайёрлик бўсағасини пасайтириши мумкин. Тутқаноғи бўлган ва МНТ касалликларини ўтказган (масалан, тиришишга тайёрлик бўсағасини пасайиши, анамнезида тиришиш хуружлари, мияда қон айланишини бузилиши, бош мияни органик шикастланишлари ёки инсульт) пациентларга, МНТ томонидан ножўя реакцияларини ривожланиши хавфи туфайли, фақат кутилаётган клиник самара, препаратнинг ножўя таъсирини ривожланиши хавфидан устун бўлсагина қўллаш мумкин.

Ципрофлоксацин қўлланганда тутқаноқ статусини ривожланиш ҳолатлари ҳақида хабар берилган. Тиришишлар юз берганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш лозим. Рухий реакциялар фторхинолонларни ҳатто биринчи марта қўллангандан кейин ҳам келиб чиқиши мумкин. Айрим ҳолларда депрессия ёки рухий реакциялар ўз жонига қасд қилиш фикрларигача авж олиб, ўз жонига қасд қилишга уриниш ва ўз жонига қасд қилишгача ўтиши мумкин. Агар пациентда ушбу реакцияларнинг бирортаси ривожланса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва бу ҳақида шифокорга хабар бериш лозим.

Фторхинолонларни қабул қилаётган пациентларда сенсор ёки сенсомотор полинейропатия, гиперестезия, дизестезия ҳолатлари ёки ҳолсизлик аниқланган. Оғриқ, ачишиш, санчиш, увишиш, ҳолсизлик каби симптомлар келиб чиққанда, препаратни қўллашни давом эттиришдан аввал, пациентлар шифокорни хабардор  қилишлари лозим.

Фотосезувчанлик

Препарат қабул қилинганида фотосенсибилизация реакциялари келиб чиқиши мумкин, шунинг учун пациентлар қуёш нурлари ва УБ ёруғликларини тўғридан-тўғри тушишидан сақланишлари лозим. Агар фотосенсибилизация симптомлари кузатилса (масалан, тери қопламаларини ўзгариши қуёш нуридан куйишларни эслатса) даволашни тўхтатиш лозим.

Цитохром Р450.

Препарат CYP450 1А2 изоферментининг кучсиз ингибитори ҳисобланади. Ципрофлоксацин ва тизанидин, теофиллин, метилксантин, кофеин, дулоксетин, ропиринол, клозапин, оламзапин ва бошқалар каби ушбу фермент ёрдамида метаболизмга учрайдиган препаратларни бир вақтда қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим, чунки ципрофлоксацин билан уларнинг метаболизмини ингибиция қилиши оқибатида, қон зардобида ушбу препаратларнинг концентрациясини ошиши, специфик  кутилмаган реакцияларни чақириши мумкин.

Маҳаллий реакциялар

Препарат вена ичига юборилганида препаратни юбориш жойида маҳаллий яллиғланиш реакциялари (шиш, оғриқ) келиб чиқиши мумкин. Агар инфузия вақти 30 минут ёки ундан кам бўлса, ушбу реакция кўпроқ учрайди. Реакция инфузияни тугатгандан кейин тез ўтиб кетади ва агар уни кечиши асоратларга олиб келмаса, препаратни кейинги юборилиши учун қўллаш мумкин бўлмаган ҳолат ҳисобланмайди.

Сийдик чиқариш тизими

Кристаллурияни ривожланишидан сақланиш мақсадида тавсия этилган суткалик дозани ошириш мумкин эмас, шунингдек етарли миқдордаги суюқлик қабул қилиш ва сийдикни кислотали реакциясини тутиб туриш зарур.

Глюкозо-6-фосфат-дегидрогеназа танқислиги.

Ципрофлоксацинни қабул қилаётган, глюкозо-6-фосфат-дегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда гемолитик реакциялар аниқланган. Ушбу тоифа пациентларда, агар қўллашдан кутилган потенциал фойда бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлсагина ципрофлоксацинни буюриш мумкин. Пациентларни кузатиш лозим.

Ципрофлоксацинни ва барбитурат кислотаси ҳосилалари гуруҳидан умумий анестезия учун препаратларни вена ичига бир вақтда юборилганда ЮҚС, АБ, ЭКГ доимий назорати зарур.

In vitro шароитларда ципрофлоксацин Mycobacterium tuberculosis ни ўсишини сусайтириб, бактериологик тадқиқотларига ҳалақит бериши мумкин, бу препаратни қабул қилаётган пациентларда, ушбу қўзғатувчини диагностикасида сохта манфий натижаларга олиб келиши мумкин.

NaCl миқдори

Натрийни истеъмол қилиш чекланган (юрак етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги, нефротик синдром) беморларни даволашда, ципрофлоксацин эритмасида натрий хлорид таркибини ҳисобга олиш зарур.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ципрофлоксацинни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Ҳаракатланувчи механизмларни ва машиналарни бошқариш қобилиятига таъсири

Фторхинолонлар, шу жумладан ципрофлоксацин пациентларни  автомобилни бошқариш ва МНТ га таъсири оқибатидаги психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятини бузиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши симптомлари: бош айланиши, тремор, бош оғриғи, чарчоқлик, тиришишлар, галлюцинациялар, онгни чалкашиши, қоринда дискомфорт, буйрак ва жигар етишмовчилиги, шунингдек кристаллурия ва гематурия, буйрак паренхимасига қайтувчан токсик ўзаро таъсири.

Пациентнинг ҳолатини синчковлик билан назорат қилиш, одатдаги кечиктириб бўлмайдиган ёрдам чораларини ўтказиш, етарли даражада суюқликни киришини таъминлаш зарур. Шунингдек, кристаллурияни ривожланишини олдини олиш мақсадида, буйрак фаолиятини мониторингини ўтказиш, шу жумладан сийдикни рН ва кислоталилигини аниқлаш лозим. Гемо- ёки перитонеал диализ ёрдамида ципрофлоксациннинг фақат озгина (10% кам) миқдори чиқарилади.

Чиқарилиш шакли

100, 200 мл инфузия учун эритма сақловчи ПВХдан пластик контейнерларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Инфузион эритмани совутгичда сақлаш тавсия этилмайди ва музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365