Skip to main content

Ципро-MF

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦИПРО-MF

SIPRO-MF

 

Препаратнинг савдо номи: Ципро-MF

Таъсир этувчи модда (ХПН): ципрофлоксацин

Дори шакли: кўз томчилари

Таркиби:

бир мл эритма қуйидагиларни саклайди:

фаол мода: ципрофлоксацин гидрохлориди  – 3 мг;

ердамчи моддалар:натрий хлориди, динатрий эдедат, бензалконий хлориди, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиздан то оч сарик ранггача бўлган тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Кўз касалликларини даволаш учун антибактериал воситалар.

АТХ коди: S01AX13

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Кенг таъсир доирасига эга бўлган микробларга қарши восита, фторхинолон ҳосиласи, бактериал ДНК-гиразани сусайтиради (ядро РНКси атрофида хромосома ДНКсининг суперспирилизацияси жараёнига маъсул бўлган II ва IV топоизомеразани, бу генетик ахборотни ўқиш учун керак), ДНК синтезини, бактерияларнинг ўсишини ва бўлинишини бузади, яққол морфологик ўзгаришларни (шу жумладан, ҳужайра девори ва мембраналарининг) ва бактериал ҳужайранинг тез ўлимини чақиради. Грамманфий бактерияларга тинч даврида ва бўлиниш даврида (чунки нафақат ДНК-гиразага таъсир қилади, ҳужайра деворининг лизисини ҳам чақиради), граммусбат микроорганизмларга – фақат бўлиниш даврида бактерицид таъсир кўрсатади. Макроорганизм учун кам заҳарлилиги ҳужайраларида ДНК-гираза йўқлиги билан аниқланади. Ципрофлоксацинни қабул қилиш фонида гираза ингибиторлари гуруҳига мансуб бўлмаган бошқа антибиотикларга чидамлиликни параллел ишлаб чиқарилиши юз бермайди, бу уни аминогликозидлар, пенициллинлар, цефалоспоринлар, тетрациклинлар ва кўпчилик бошқа антибиотикларга чидамли бўлган бактерияларга нисбатан юқори самарали қилади. Ципрофлоксацинга грамманфий аэроб бактериялар: энтеробактериялар (Escherichia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Citrobacter spp., Klebsiella spp., Enterobacter spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Serratia marcescens, Hafnia alvei, Edwardsiella tarda, Providencia spp., Morganella morganii, Vibrio spp., Yersinia spp.), бошқа грамманфий бактериялар (Haemophilus spp., Pseudomonas aeruginosa, Moraxella catarrhalis, Aeromonas spp., Pasteurella multocida, Plesiomonas shigelloides, Campylobacter jejuni, Neisseria spp.), баъзи ҳужайра ички қўзғатувчилари – Legionella pneumophila, Brucella spp., Chlamydia trachomatis, Listeria monocytogenes, Mycobacterium tuberculosis, Mycobacterium kansasii, Corynebacterium diphtheriae; граммусбат аэроб бактериялар: Staphylococcus spp. (Staphylococcus aureus, Staphylococcus haemolyticus, Staphylococcus hominis, Staphylococcus saprophyticus), Streptococcus spp. (Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae) сезгир.

Метициллинга чидамли кўпчилик стафилококклар, ципрофлоксацинга ҳам чидамли. Streptococcus pheumoniae, Enterococcus faecalis, Mycobacterium avium – intracellulare – бактерияларининг сезгирлиги ўртача (уларни бостириш учун юқори концентрациялари талаб қилинади).

Препаратга чидамли микроорганизмлар: Bacteroides fragilis, Pseudomonas cepacia, Pseudomonas maltophilia, Ureaplasma urealyticum.

Treponema pallidum га нисбатан самарасиз. Чидамлилик жуда секин ривожланади, чунки бир томондан, ципрофлоксациннинг таъсиридан кейин амалда доимий давом этувчи микроорганизмлар қолмайди, иккинчидан бактериал ҳужайраларда уни фаолсизлантирувчи ферментлар йўқ.

Фармакокинетикаси

Ципрофлоксациннинг кўз томчилари кўринишидаги эритмасини қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Сmax) – 5 нг/мл дан кам ташкил қилади. Ўртача концентрацияси – 2,5 нг/мл дан кам ташкил қилади.

 

Қўлланилиши

– куз ва унинг кушимчаларининг препаратга сезгир бактериялар чакирган инфекцион-яллигланиш касалликлари: уткир ва уртача уткирликдаги конъюктивитлар, блефароконъюктивитлар, блефаритлар, шох парданинг бактериал яралари гипопион билан/усиз, бактериал кератитлар ва кератоконъюктивитлар, сурункали дакриоциститлар ва мейбомитлар.

– офтальмохирургиядаги операциядан олдинги профилактика ва операциядан кейинги инфекцион асоратларни даволаш

– кузнинг кушимча аппарати ва куз соккасининг жарохатларини (ед жисмлар билан еки

  усиз) инфекцион асоратларини даволаш ва олдини олиш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Шифокорнинг махсус курсатмалари булмаса куйидаги дозалар тавсия этилади.

Енгил ва уртача огирликдаги инфекцияларда препарат 1-2 томчидан шикастланган кузга хар 4 соатда томизилади. Огир инфекцияда кузга 2 томчидан хар соатда томизиш буюрилади. Холат яхшилангандан кейин доза ва томизиш тезлигини камайтириш мумкин.

 

Ножўя тасирлари

– кўриниши хиралашиши, уткинчи дискомфорт;

– конъюктиванинг гиперемияси;

– кератит;

– кератопатия;

– ачишиш;

– кузда ед жисмни хис килиш;

– ковокларда пустлокчаларни хосил булиши;

– кузешини окиши;

– томизилгандан кейин огизда нохуш там.

Препарат одатда беморлар томонидан яхши узлаштирилади.

 

Қўллаш мумкин булмаган холатлар

– ципрофлоксацинлар ва хинолонлар гурухининг бошка препаратларига юкори сезувчанлик;

– ҳомиладорлик ва лактация;

– 18 ёшгача бўлганлар

 

Дориларнинг узаро таъсири

Препарат бошка препаратлар билан бир вактда кулланганида дориларнинг клиник аҳамиятли ўзаро тасири аниқланмаган

 

Махсус курсатмалар

Куз томчиларини факат махаллий куллаш мумкин, препаратни субъконюктивал еки бевосита кузнинг олдинги камерасига юбориш мумкин эмас.

Ципро- MF куз томчилари ва бошка офтальмологик эритмалар кулланилганда, уларни юбориш орасидаги интервал камида 5 минтни ташкил килиши керак. Агарда Ципро- MF куз томчилари кулланганида кузни таъсирланиши давом этса еки зурайса, унда препаратни ишлатишни тухтатиш  ва шифокорга мурожаат килиш керак.

Ципро- MF таркибида бензалконий хлориди булганлиги сабабли, юмшок

( гидрофил)  контакт линзаларни такишдан еки томизиш вактида уларни ечиб куйиш керак.

Линзаларни препаратни куллаш орасидаги танаффусларда таки шва томизилгандан кейин камида 15 минут утгач такиш мумкин. Бундан препаратни куллаш даврийлиги курсатмасидан четга чикиш мумкин эмас.

Транспорт воситалари еки потенциал хавфли механизмларни бошкариш кобилиятига дори воситасининг таъсирини хусусиятлари

Томизганидан кейин вактинча куриниши ноаниклиги еки бошка визуал безовталик булиши мумкин, бу автомобилни еки бошка потенциал хавфли механизмларни бошкариш кобилиятига салбий таъсир килиши мумкин. Бундай холда куриш тиклангунича бироз вакт кутиб туриш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроклилик муддати утгач кулланилмасин

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари:  конъюктиванинг гиперемияси

Даволаш: тоза окар сувда яхшилаб ювиш керак. Зарурати булганида симптоматик даволаш утказилади

 

Чикарилиш шакли

Кўз томчилари 3 мг/мл. 5 мл дан полиэтилен пластмасса флаконда. Флакон давлат ва рус тилидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойлашган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин

 

Яроклилик муддати

2 йил.

Флакон очилгандан кейин 1 ойдан ортик сакланмасин!

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт буйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365