Skip to main content

Ципринол® 750

Улашиш:
  Reading time 20 minutes

Илова-варақа: Пациент учун маълумот

 

Ципринол® 750 мг, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Ципрофлоксацин

 

Ушбу препаратни қўллашни бошлашдан олдин бу илова-варқанинг ҳаммасини диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. У Сизга яна керак бўлиб қолиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
  • Ушбу препарат шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Хатто агар Сизда касалликнинг ўхшаш белгилари бўлса ҳам, бу уларга зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сизда ножўя самаралар ривожланса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу шунингдек ушбу аннотацияда кўрсатилмаган ножўя самараларига ҳам тааллуқлидир. 4-бўлимга қаранг.

Ушбу аннотацияда қандай маълумот сақланади

  1. Ципринол® препарати ўзи нима ва у нима учун мўлжалланган.
  2. Ципринол® препаратини қўллашдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак.
  3. Ципринол® препаратини қандай қабул қилиш керак.
  4. Юз бериш мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Ципринол® препаратини қандай сақлаш керак.
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар.

  1. Ципринол препарати ўзи нима ва у нима учун мўлжалланган.

 

Ципринол® – фторхинолонлар гурухига мансуб бўлган антибактериал препаратдир. Таъсир этувчи модда – ципрофлоксацин. Ципрофлоксацин инфекцияни чақирувчи бактерияларни нобуд қилувчи таъсир кўрсатади. У фақат бактерияларнинг маълум штаммларига қарши таъсир қилади.

Катталар

Ципринол® препарати катталарда қуйидаги бактериал инфекцияларни даволаш учун қўлланади:

  • нафас йўлларининг инфекциялари;
  • қулоқ ёки ёндош бўшлиқларнинг давомли ёки қайталанувчи инфекциялари
  • сийдик йўлларининг инфекциялари
  • эркак ва аёлларнинг жинсий аъзоларининг инфекциялари
  • меъда-ичак йўлларининг инфекциялари ва интра-абдоминал инфекциялар
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари
  • суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари
  • Neisseria meningitides бактериялари чақирган инфекцияларни олдини олиш учун
  • Куйдиргининг ўпка шаклини олдини олиш ва даволаш учун қўлланади.

Агар Сизда оғир даражадаги инфекция ёки биттадан ортиқ турдаги бактериялар чақирган инфекция бўлса, Сизга Ципринол® препаратига қўшимча равишда антибиотиклар билан даволаш буюрилиши мумкин.

 

 

Болалар ва ўсмирларда қўлланиши

6-yillik-qizil-jenshen

Ципринол® препарати болалар ва ўсмирларда шифокорнинг алохида кузатуви остида қуйидаги бактериал инфекцияларни даволаш учун қўлланади:

  • муковисцидоз билан хасталанган болалар ва ўсмирларда ўпка ва бронхларнинг инфекциялари
  • сийдик йўлларининг асоратланган инфекциялари, шу жумладан буйракларга етиб борган инфекциялар (пиелонефрит)
  • куйдиргининг ўпка шаклини олдини олиш ва даволаш учун қўлланилади.

Шунингдек Ципринол® препарати болалар ва ўсмирларда, шифокор зарур деб топса, бошқа специфик оғир даражадаги инфекцияларни даволаш учун ҳам ишлатилиши мумкин.

  1. Ципринол® препаратини қўллашдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак.

Ципринол® препаратини:

  • агар Сизда ципрофлоксацинга, бошқа хинолонларга ёки ушбу препаратнинг бошқа компонентларига аллергия бўлса (6. бўлимга қаранг).
  • агар Сиз тизанидин қабул қилаётган бўлсангиз қабул қилманг ( 2. бўлим “Бошқа дори препаратлари ва Ципринол® препарати”га қаранг).

Махсус кўрсатмалар

Ципринол® препаратини қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ципринол® препаратини қўллашдан олдин

Ўз шифокорингизга айтинг, агар

  • Сизда буйраклар билан бирон-бир муаммолар кузатилган бўлса, чунки даволашга тузатиш киритишга эхтиёж пайдо бўлиши мумкин
  • Сизда тутқаноқ ёки бошқа неврологик касалликлар бўлса
  • илгари Ципринол® каби антибиотиклар билан даволанган вақтда Сизда пайлар билан муаммолар кузатилган бўлса

  –   агар Сизда қандли диабет бўлса, чунки ципрофлоксацин билан даволашда гипогликемия ривожланиши мумкин.

  • Сизда оғир миастения (мушак кучcизлигининг тури) бўлса, шифокорга хабар беринг.

–    агар Сизда юрак билан боғлиқ муаммолар бўлса. Агар Сизда QT интервалини туғма узайиши,  ёки оилавий анамнезда QT интервалини узайиши (юракни ЭКГ да кузатиладиган), организмда туз алмашинувини бузилиши (айниқса қонда калий ёки магнийнинг паст даражаси), юрак ритми жуда секин бўлса (брадикардия), юрак кучсиз бўлса (юрак етишмовчилиги), анамнезда юрак хуружи (миокард инфаркта) бўлса, Агар Сиз аёл ёки кекса ёшда бўлсангиз, ёки Сиз ЭКГ да патологик ўзгаришларга олиб келувчи бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз       (2 бўлим “Бошқа дори препаратлари) ва Ципринол препарата” га қаранг), бу дори препаратини қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

 –   агар Сизда ёки Сизнинг оила аъзоларингиздан бирида глюкозо-6-фосфат дегидрогеназа  (Г6ФД) танқислиги бўлса, чунки ципрофлоксацин қўлланганда Сизда анемия   ривожланишини хавфи бўлиши мумкин.

Жинсий йўлларининг айрим инфекцияларини даволаш учун, Сизнинг шифокорингиз ципрофлоксацинга қўшимча бошқа антибиотикни буюриши мумкин. Агар 3 кун даволашдан кейин симптомларни яхшиланиши кузатилмаса, илтимос, ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Ципринол® препаратини қўллаш вақтида

Агар Ципринол® препаратини қўллаш вақтида Сизда қуйидаги ҳолатлар пайдо бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг. Шифокор Ципринол® препарати билан даволашни бекор қилиш кераклигини ҳал қилади.

  • Тўсатдан кузатиладиган оғир даражадаги аллергик реакция (анафилактик реакция/шок, ангионевротик шиш). Ҳатто бир доза қабул қилингандан кейин ҳам қуйидаги симптомлар кўкракда сиқилиш ҳисси, бош айланиши, кўнгил айниши ёки ҳушдан кетиш, тик турганда бош айланиши билан кечувчи оғир даражадаги аллергик реакцияни ривожланиш эҳтимоли юқори эмас.

Улар пайдо бўлганда, Ципринол® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва шифокор билан дарҳол боғланинг.

  • Айрим ҳолларда, айниқса агар Сиз кекса ёшда ва бир вақтда кортикостероидлар билан даволанаётган бўлсангиз, бўғимларда оғриқ ва шиш, шунингдек тендинит пайдо бўлиши мумкин. Айрим симптомлар ҳатто ципрофлоксацинни қўллаш тўхтатилгандан сўнг бир неча ой ўтгач ҳам ривожланиши мумкин. Оғриқ ёки яллиғланишнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида Ципринол® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва оғриқ жойини ҳаракатлантирманг. Ҳар қандай кераксиз жисмоний ҳаракатлардан сақланинг, чунки у пайларнинг узилиши хавфини ошириши мумкин.
  • Агар Сиз тутқаноқ ёки бош мия ишемияси ёки инсульт каби бошқа нейрологик касалликлар билан хасталанган бўлсангиз, Сизда марказий нерв тизими билан боғлиқ бўлган ножўя самаралари пайдо бўлиши мумкин. Улар пайдо бўлганида, Ципринол® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва шифокор билан дарҳол боғланинг.
  • Ципринол® препарати биринчи марта қабул қилинганда, Сизда руҳий реакциялар ривожланиши мумкин. Агар Сиз депрессия ёки психоз билан хасталанган бўлсангиз, Ципринол® препарати билан даволанишда Сизнинг симптомларингиз ёмонлашиши мумкин. Улар пайдо бўлганида Ципринол® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокор билан боғланинг.
  • Сизда оғриқ, ачишиш ҳисси, санчилиш ҳисси, увишиш ва/ёки ҳолсизлик каби нейропатиянинг симптомлари ривожланиши мумкин. Улар пайдо бўлганда Ципринол® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокор билан боғланинг.

 – қандли диабети бўлган пациентларда, асосан кекса ёшдаги шахсларда, энг кўп   гипогликемия ҳақида хабар берилган. Бундай ҳолларда дарҳол ўз шифокорингиз билан боғланинг.

  • Антибиотикларни, шу жумладан Ципринол® препаратини, қабул қилганда, ёки ҳатто улар қўллангандан кейин бир неча хафта ўтгач ҳам, диарея ривожланиши мумкин. Агар у оғирлашса ёки доимий бўлиб қолса, ёки агар Сиз ахлатингизда қон ёки шиллиқ борлигини сезсангиз, Ципринол® препаратини қўллашни дарҳол тўхтатинг, чунки бу ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин. Ичак харакатини тўхтатувчи ёки секинлаштирувчи дори препаратларини қабул қилманг ва шифокорга мурожаат қилинг.

–  Кўришни бузилишида ёки кўзларни бошқа шикастланишларда дарҳол окулистга мурожаат қилинг.

  • Агар Сизда қон ёки сийдик таҳлили ўтказилиши зарур бўлса, шифокорга ёки лаборатория ходимига Сиз Ципринол® препаратини қабул қилаётганингизни айтинг.

 –  Агар Сизда буйрак билан боғлиқ муаммолар бўлса, ўз шифокорингизга хабар беринг, чунки дозага тузатиш киритиш зарурати пайдо бўлиши мумкин.

  • Ципринол® жигарнинг шикастланишига олиб келиши мумкин. Агар Сиз иштаҳани пасайиши, сариқлик (терини сарғайиши), сийдикни тўқ рангга бўялиши, қичишиш, пальпацияда қоринни оғриқ каби симптомларни сезсангиз, Ципринол® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокор билан боғланинг.
  • Ципринол® лейкоцитлар сонини камайтириши мумкин, ва Сизнинг инфекцияга нисбатан қаршилигингиз пасайиши мумкин. Агар Сизда иситма ёки умумий ҳолатингизни жиддий ёмонлашиши каби инфекция симптомлари, ёки иситма ва томоқ/халқум/оғиз бўшлиғида оғриқ каби маҳаллий инфекциянинг симптомлари ёки сийиш билан боғлиқ бўлган муаммолар бўлса, Сиз дарҳол шифокор билан боғланишингиз керак. Лейкоцитлар сонини кузатилиши мумкин бўлган пасайишини (агранулоцитоз) текшириш учун қон таҳлили ўтказилади. Шифокорга, қабул қилаётган дори препаратларингиз ҳақида маълумот бериш муҳимдир.
  • Ципринол® препаратини қўллаш вақтида терингиз қуёш ёки ультрабинафша (УБ) нурига сезувчанроқ бўлиб қолади. Кучли қуёш нурини ёки нур таъсирида терини қизариши каби сунъий УБ нури таъсиридан сақланинг.

 

Бошқа дори препаратлари ва Ципринол® препарати

Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган бўлсангиз, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Ципринол® препаратини тизанидин билан қабул қилманг, чунки бу артериал босимни пасайиши ва уйқучанлик каби ножўя самараларни чақириши мумкин (2-бўлим: “Ципринол® препаратини қабул қилманг”га қаранг).

Организмда Ципринол® препарати билан қуйидаги дори препаратларининг ўзаро таъсир қилиши маълум. Ушбу дори препаратлари билан Ципринол® препаратини қабул қилиш, бу дори препаратларининг терапевтик самарасига таъсир қилиши мумкин. У шунингдек ножўя самараларни ривожланиш эҳтимолини ошириши ҳам мумкин.

Агар Сиз қуйидагиларни қабул қилаётган бўлсангиз шифокорга хабар беринг:

  • К витамини антагонистлари (варфарин, ацетокумарол, фенпрокумон ёки флуиндион) ёки ичга қабул қилиш учун бошқа антикоагулянтлар (қонни суюлтириш учун восита)
  • пробенецид (подаграни даволаш учун восита)
  • метотрексат (ракнинг маълум турларини, псориазни, ревматоид артритни даволаш учун восита)
  • теофиллин (нафас касалликларини даволаш учун восита)
  • тизанидин (кўп сонли склерозда мушак спазмларини йўқотиш учун восита)
  • клозапин, оланзапин (нейролептиклар )
  • ропиринол (Паркинсон касаллигини даволаш учун восита)
  • фенитоин (тутқаноқни даволаш учун восита)
  • циклоспорин (аъзонинг кўчиб кетишини олдини олиш учун восита)

–   Сизнинг юрак ритмингизни ўзгартириши мумкин бўлган бошқа дори препаратлар: антиаритмик препаратлар гуруҳига кирувчи препаратлар (масалан, хинидин, гидрохинидин, дизопирамид, амиодарон, соталаол, дофетилид, ибутилид), трициклик антидепрессантлар, айрим микробларга қарши препаратлар (макролидлар гуруҳига кирувчи), айрим нейролептиклар.

Ципринол препарати қонда қуйидаги препаратларнинг даражасини ошириши

мумкин:

–      пентоксифиллин (қон айланишини бузилишларини даволаш учун восита)

–      кофеин

–      дулоксетин (антидепрессант)

–      лидокаин (маҳаллий анестетик)

–      силденафил (эрекция билан боғлиқ муаммоларни йўқотиш учун восита)

–      агомелатин

–      золпидем

Айрим дори препаратлари Ципринол® препаратининг самарасини пасайтиради. Агар Сиз қуйидаги препаратларни қабул қилаётган ёки қабул қилишни режалаштирган бўлсангиз, шифокорга хабар беринг:

  • антацидлар

–     омепразол (яраларни даволаш учун восита)

  • минерал қўшимчалар
  • сукральфатлар
  • фосфат-боғловчи полимер препаратлар (масалан, севаламер)
  • таркибида кальций, магний, алюминий ёки темир сақловчи дори препаратлари ёки қўшимчалар

Агар бу препаратларни қабул қилиш муҳим бўлса, Ципринол® препаратини уларни қабул қилишдан икки соат олдин ёки уларни қабул қилгандан сўнг камида тўрт соатдан кейин қабул қилинг.

Ципринол® препаратини овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш

Агар Сиз Ципринол® препаратини овқат вақтида қабул қилмасангиз, таблеткаларни қабул қилиш вақтида ҳеч қандай сутли маҳсулотларни (сут ёки йогурт каби) ёки кальций қўшилган ичимликларни еманг ва ичманг, чунки бу фаол модданинг сўрилишига таъсир қилиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладорликни режалаштирган бўлсангиз, ушбу дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик вақтида Ципринол® препаратини қабул қилишдан сақланиш афзал. Агар Сиз ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, шифокорга хабар беринг.

Эмизиш вақтида Ципринол® препаратини қабул қилманг, чунки ципрофлоксацин кўкрак сути билан ажралиб чиқади ва болангизга зарар етказиши мумкин.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш

Ципринол® препарати онгингизнинг аниқлигини пасайтириши мумкин. Айрим неврологик нохуш кўринишлар ривожланиши мумкин. Шундай қилиб, транспорт воситасини бошқариш ёки механизм билан ишлашдан олдин, Сиз Ципринол® препаратига нисбатан қандай реакция қилишингиз маълумлигига ишонч ҳосил қилинг. Агар Сизда шубҳалар туғилса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

  1. Ципринол® препаратини қандай қабул қилиш керак.

 

Препаратни ҳамиша Сизга шифокор ёки фармацевт айтганидек қабул қилиш керак. Агар Сизда шубҳалар туғилса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Шифокорингиз Сизга айнан қандай дозани, қандай тез-тезликда ва қанча вақт давомида Ципринол® препаратини қабул қилиш кераклигини тушунтириб беради. Бу Сиздаги инфекциянинг тури ва оғирлик даражасига боғлиқ бўлади.

Агар Сизда буйраклар билан боғлиқ бўлган муаммолар бўлса, шифокорга хабар беринг, чунки препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.

Одатда, даволаш вақти 5 кундан 21 кунгача давом этади, лекин оғир даражадаги инфекцияларда у узоқроққа чўзилиши мумкин. Таблеткаларни Сизга шифокор айтганидек аниқ қабул қилинг. Агар Сиз Ципринол® препаратининг нечта таблеткасини қабул қилиш ва қандай қабул қилиш кераклигига гумон қилсангиз, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  • Таблеткаларни етарли миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинг. Таблеткаларни чайнаманг, чунки улар ёқимсиз таъмга эга.
  • Таблеткаларни ҳар куни тахминан бир вақтда қабул қилишга ҳаракат қилинг.
  • Таблеткаларни овқатланиш вақтида ёки овқатланишлар орасидаги вақтда қабул қилиш мумкин. Сиз овқатланиш вақтида истеъмол қиладиган кальций, препаратнинг сўрилишига жиддий таъсир кўрсатмайди. Лекин Ципринол® препаратини сут ёки йогурт каби сутли маҳсулотлар ёки витаминлаштирилган мева шарбатлари (масалан, кальций билан бойитилган апельсин шарбати) билан қабул қилманг.

Ципринол® препаратини қабул қилиш вақтида катта миқдорда суюқлик ичиш кераклигини унутманг.

Агар Сиз Ципринол® препаратини керагидан кўп миқдорда қабул қилган бўлсангиз,

Агар Сиз буюрилган дозадан каттароқ дозани қабул қилган бўлсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Агар иложи бўлса, ўзингиз билан таблеткаларни ёки ўрамини олинг ва шифокорга кўрсатинг.

Ципринол® препаратининг дозасини ўтказиб юбориш

Иложи борича тезроқ одатдаги дозани қабул қилинг, сўнгра эса кўрсатмага мувофиқ қабул қилишни давом эттиринг. Лекин агар айни вақт деярли навбатдаги дозани қабул қилиш вақти бўлса, ўтказиб юборилган дозани қабул қилманг, препаратни одатдаги қабул қилишни давом эттиринг. Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун, икки баробар катта дозани қабул қилиш мумкин эмас. Даволаш курсини якунланг.

Агарда Сиз Ципринол® препаратини қабул қилишни тўхтатсангиз

Ҳатто агар Сиз бир неча кун ўтгач ўзингизни яхши ҳис қила бошласангиз ҳам, даволаш курсини тугатишингиз муҳимдир. Агар Сиз ушбу дори препаратини қўллашни жуда эрта тўхтатсангиз, инфекциядан бутунлай тузалмаслигингиз мумкин, инфекциянинг симптомлари эса қайталаниши ёки ҳатто оғирлашиши мумкин. Шунингдек Сизда антибиотикка чидамлилик ривожланиши мумкин.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг.

  1. Юз бериши мумкин бўлган ножўя самаралари

 

Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам, гарчи улар ҳаммада пайдо бўлмаса-да, ножўя самараларни чақириши мумкин.

Агар бирорта ножўя самаралари жиддийлашса ёки агар Сиз ушбу аннотацияда таърифланмаган ножўя кўринишларни сезсангиз, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Тез-тез: 10 одамдан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин

  • кўнгил айниши, диарея;
  • болаларда бўғимларда оғриқ

Тез-тез эмас: 100 одамдан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин

  • замбуруғли суперинфекция;
  • эозинофилларнинг (лейкоцитларнинг тури) концентрациясини юқори бўлиши
  • иштаҳани йўқолиши (анорексия)
  • ўта юқори фаоллик ёки ажитация
  • бош оғриғи, бош айланиши, уйқу билан боғлиқ бўлган муаммолар ёки таъм билишни бузилиши
  • қусиш, қоринда оғриқ, меъдани бузилиши (ҳазм бўлмаслик/кекириш) ёки метеоризм каби овқат ҳазм бўлиши билан боғлиқ бўлган муаммолар
  • қонда айрим моддаларнинг (трансаминазалар ва/ёки билирубин) миқдорини ошиши.
  • тошма, қичишиш ёки эшакеми
  • катталарда бўғимларда оғриқ
  • буйраклар функциясини бузилиши
  • мушаклар ва суякларда оғриқ, ўзини ёмон ҳис қилиш (астения) ёки иситма
  • ишқорий фосфатаза (қондаги маълум модда) нинг даражасини ошиши

Кам ҳолларда: 1000 одамдан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин

  • ичакнинг антибиотикни қўллаш билан боғлиқ бўлган яллиғланиши (колит) (жуда кам ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин) (2-бўлим: “Махсус кўрсатмалар”га қаранг).
  • қон таркибида ўзгаришлар (лейкопения, лейкоцитоз, нейтропения, анемия), қон ивиш омиллари (тромбоцитлар) сонини ошиши ёки камайиши.
  • аллергик реакциялар, шиш (қавариқ) ёки тери ва шиллиқ қаватларни тез шиши (ангионевротик шиш)
  • қонда қанд миқдорини ошиши (гипергликемия)
  • қонда қанднинг даражасини пасайиши (гипогликемия) (2-бўлим “Махсус кўрсатмалар” га қаранг)
  • онгни чалкашиши, ориентацияни бузилиши, хавотирлик реакциялари, ғалати тушлар кўриш, депрессия ёки санчилиш ва чимчилаш ҳисси, ҳиссиёт қўзғатувчиларга одатда кузатилмайдиган сезувчанлик, терининг реакцион хусусиятини пасайиши, тремор, тиришишлар (2-бўлим: “Махсус кўрсатмалар”га қаранг) ёки бош айланиши.
  • кўриш билан боғлиқ бўлган муаммолар (кўзлар олдида жисмларни иккиланиши)
  • қулоқларда шовқин, эшитишни йўқолиши, эшитишни бузилиши
  • юракни тез-тез уриши (тахикардия)
  • қон томирларни кенгайиши (вазодилатация), артериал босимни пасайиши ёки ҳушдан кетишлар
  • нафасни қийинлашиши, шу жумладан астма симптомлари
  • жигар томонидан кузатиладиган бузилишлар, сариқлик (холестерин оқибатидаги сариқлик) ёки гепатит
  • ёруғликка сезувчанлик (2-бўлим: “Махсус кўрсатмалар”га қаранг)
  • мушакларда оғриқ, бўғимларни яллиғланиши, мушак тонусини ошиши ёки тиришишлар
  • буйрак етишмовчилиги, сийдикда қон ёки кристалларни бўлиши (2-бўлим: “Махсус кўрсатмалар”га қаранг), сийдик йўлларини яллиғланиши
  • суюқлик тутилиши ёки кучли терлаш
  • қон ивиши омили (протромбин) нинг патологик даражалари ёки амилаза ферментининг даражасини юқори бўлиши.

Жуда кам ҳолларда: 10000 одамдан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин

  • эритроцитлар сонини пасайишини ўзига хос тури (гемолитик анемия); лейкоцитлар турини хавфли пасайиши (агранулоцитоз); эритроцитлар ёки тромбоцитлар сонини пасайиши (панцитопения), у ўлимга олиб келиши мумкин; шунингдек суяк кўмигини сусайиши, у хам ўлимга олиб келиши мумкин (2-бўлим: “Махсус кўрсатмалар”га қаранг)
  • оғир даражадаги аллергик реакциялар (анафилактик реакция ёки анафилактик шок, улар ўлимга олиб келиши мумкин – зардоб касаллиги) (2-бўлим: “Махсус кўрсатмалар”га қаранг)
  • руҳиятни бузилиши (руҳий реакциялар) (2-бўлим: “Махсус кўрсатмалар”га қаранг)
  • мигрень, координацияни бузилиши, барқарор бўлмаган қадам ташлаш (қадам ташлашни бузилиши), ҳидларни сезишни бузилиши (ҳид билишни бузилиши), бош мияни босим остида эзилиши (бош мия ички босими)
  • ранг ажратишни бузилиши,
  • қон томирлар деворини яллиғланиши (васкулит)
  • панкреатит
  • жуда кам ҳолларда ҳаёт учун хавф туғдирувчи жигар етишмовчилигига олиб келувчи, жигар ҳужайраларини ўлими (жигар некрози)
  • тери остига катта бўлмаган нуқтали қон қуйилишлар (петехиялар); турли тери тошмалари ёки тошма (масалан, потенциал ўлимга олиб келиши бўлган Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролиз)
  • мушак кучсизлиги, пайларни яллиғланиши, пайларни узилиши – айниқса орқадаги ёки катта пайни болдир товон бўғимидаги (ахилл пайи) (2-бўлим: “Махсус кўрсатмалар” га қаранг); миастения гравис симптомларини ёмонлашиши (2-бўлим: “Махсус кўрсатмалар” га қаранг).

Маълум эмас: мавжуд бўлган маълумотлар асосида учраш тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас

  • оғриқ, ачишиши ҳисси, оёқ-қўлларда санчилиш, увишиш ва/ёки кучcизлик ҳисси (периферик нейропатия и полинейропатия) каби нерв тизими билан боғлиқ бўлган муаммолар
  • патологик тезлашган юрак ритми, ҳаёт учун хавф туғдирувчи номунтазам юрак ритми (ЭКГ да кўринадиган, “QT интервалини узайиши” номи остидаги, юракни электрик фаоллиги)
  • пустулёз тошмалар
  • қон кетиш хавфини ошиши (қонни суюлтирувчи препаратларни қабул қилаётган пациентларда)

       –  кучли қўзғалишни ҳис қилиш (мания) ёки кучли оптимизмни ҳис килиш ва гиперфаоллик (гипомания)

–    ўта юқори сезувчанлик реакциялари (эозинофилия ва тизимли симптомлар билан дори реакциялари) номи остидаги.

  1. Ципринол® препаратини қандай сақлаш керак

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ушбу препаратни қўлламанг.

Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан ташлаш мумкин эмас. Сиз энди қўлламайдиган дори препаратларини қандай йўқотиш кераклигини фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

Ципринол® препарати нима сақлайди:

1 пленка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

ЯДРО:

Фаол модда:

873,00 мг ципрофлоксацин гидрохлорид моногидрати (750 мг ципрофлоксацинга эквивалент).

Ёрдамчи моддалар: повидон, натрий карбоксиметилкрахмали А тури, микрокристалл целлюлоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, кроскармеллоза натрий, магний стеарати.

ҚОБИҒИ: гипромеллоза 6 сp, тальк, титан диоксиди, Е171, пропиленгликоль.

Ципринол® препарати қандай кўринишга эга

Оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган икки томонида рискаси бўлган овал таблеткалар.

10 таблеткадан ПВХ/ПВДХ фольгали ва алюмин фольгали блистерда.

1 ёки 2 блистердан илова-варақа билан бирга картон қутида жойланилади.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича

Улашиш: