Skip to main content

Ципрадед®

Улашиш:
  Reading time 15 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦипраДЕД®

СIPRADED®

 

Препаратнинг савдо номи: Ципрадед®

Таъсир этувчи модда (ХПН): Ципрофлоксацин

Дори шакли: Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: Ципрофлоксацин 250 мг ёки 500 мг.

ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, маккажўхори крахмали, паста учун маккажўхори крахмали, магний стеарати, тозаланган тальк, сувсиз коллоид кремний, натрий гликолят крахмали, оқ опадри.

Таърифи:

250 мг ли таблеткалар: Думалоқ, икки ёқлама қавариқ, оқ рангдан сарғиш- оқ ранглигача бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

500 мг ли таблеткалар: Оқ рангдан сарғиш-оқ ранглигача бўлган овал, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, бир томонида бўлув рискаси бор.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибактериал синтетик воситалар (фторхинолонлар гуруҳи).

6-yillik-qizil-jenshen

 

Фармакологик хусусиятлари

Кенг таъсир доирасига эга микробларга қарши восита, хинолон ҳосиласи, бактерия ДНК-гиразани (ядродаги РНК атрофидаги хромосома ДНК ни суперспиразилация жараёни учун жавобгар, генетик маълумотни ўқиш учун зарур бўлган II ва IV топоизомеразаларни), сусайтиради ДНК синтезини, бактерияларни ўсиши ва бўлинишини бузади; бактериал ҳужайраларни (шу жумладан ҳужайра девори ва мембраналарини) қучли морфологик ўзгаришларини ва тез ўлимини чақиради.

Грамманфий организмларга тинч ва бўлиниш даврида бактерицид таъсир кўрсатади (чунки фақатгина ДНК-гиразага таъсир қилмасдан, ҳужайра деворини лизисини ҳам чақиради), граммусбат микроорганизмларга – фақат бўлиниш даврида бактерицид таъсир кўрсатади.

Макроорганизм ҳужайраларига паст токсиклиги, уларда ДНК-гиразани йўқлиги билан тушунтирилади. Ципрофлоксацинни қабул қилиш фонида гираза ингибиторлари гуруҳига мансуб бошқа антибиотикларга параллел чидамликни пайдо бўлиши кузатилмайди, бу уни, масалан аминогликозидлар, пенициллинлар, цефалоспоринлар, тетрациклинлар ва кўпгина бошқа антибиотикларга чидамли бактерияларга нисбатан юқори самарали бўлишини таъминлайди.

Ципрофлоксацинга грамманфий аэроб бактериялар энтеробактериялар: (Escherichia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Citrobacter spp., Klebsiella spp., Enterobacter spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Serratia marcescens, Hafnia alvei, Edwardsiella tarda, Providencia spp., Morganella morganii, Vibrio spp., Yersinia spp.), бошқа грамманфий бактериялар (Haemophilus spp., Pseudomonas aeruginosa, Moraxella catarrhalis, Aeromonas spp., Pasteurella multocida, Plesiomonas shigelloides, Campylobacter jejuni, Neisseria spp.), баъзи хужайра ичидаги қўзғатувчилар – Legionella pneumophila, Brucella spp., Listeria monocytogenes, Mycobacterium tuberculosis, Mycobacterium kansasii;

граммусбат аэроб бактериялар: Staphylococcus spp. (Staphylococcus aureus, Staphylococcus haemolyticus, Staphylococcus hominis, Staphylococcus saprophyticus), Streptococcus spp. (Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae) сезгирдирлар.

In vitro шароитида Bacillus anthracis га нисбатан фаол.

Метициллинга чидамли кўпгина стафилококклар ципрофлоксацинга ҳам чидамлидир. Streptococcus pneumonia, Enterococcus faecalis, Mycobacterium avium (ҳужайра ичида жойлашган) нинг сезувчанлиги – ўртача (уларни бостириш учун юқори концентрациялар талаб этилади).

Препаратга резистент микроорганизлар: Bacteroides fragilis, Pseudomonas cepacia, Pseudomonas maltophilia, Ureaplasma urealyticum, Clostridium difficile, Nocardia asteroides. Treponema pallidum га нисбатан самарасиз.

Резистентлик жуда секин ривожланади, чунки бир томондан ципрофлоксациннинг таъсиридан кейин персистирловчи микроорганизмлар қолмайди, бошқа томондан эса – уни фаолсизлантирувчи фермент бактериял ҳужайраларда мавжуд эмас.

 

Фармакокинетикаси

Перорал қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) (асосан 12-бармоқ ва оч ичакда) тез ва тўлиқ сўрилади. Овқатланиш сўрилишини секинлаштиради, лекин максимал концентрацияси (Сmax) ва биокираолишини ўзгартирмайди. Биокираолишлиги – 50-85%, тақсимланиш хажми – 2-3,5 л/кг, плазма оқсиллари билан боғланиши – 20-40% ни ташкил қилади. Перорал қабул қилинганда максимал концентрациясига эришиш вақти (ТСmax) -60-90 минут, Сmax қабул қилинган дозага тўғри чизиқли боғлиқ ва 250, 500, 750 ва 1000 мг дозаларда мувофиқ 1,2, 2,4, 4,3 ва 5,4 мкг/мл ни ташкил этади. Ичга 250, 500 ва 750 мг қабул қилгандан 12 соатдан кейин препаратнинг плазмадаги концентрацияси мувофиқ 0,1, 0,2 ва 0,4 мкг/мл гача камаяди.

Ципрофлоксацин организм тўқималарида яхши тақсимланади (ёғларга бой, масалан нерв тўқимасидан ташқари). Тўқималардаги концентрацияси плазмадагидан 2-12 марта юқори. Сўлак, бодомча безлари, жигар, ўт пуфаги, сафро, ичак, қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзолари (эндометрий, фаллопий найлари ва тухумдонлар, бачадон), уруғ суюқлиги, простата тўқимаси, буйрак ва сийдик чиқариш аъзолари, ўпка тўқимаси, бронхиал секрет, суяк тўқимаси, мушак, синовиал суюқлик ва бўғим пайлари, перитонеал суюқлик, терида терапевтик концентрацияларига эришилади. Орқа мия суюқлигига (ОМС) га кам миқдорда киради, мия пардаларини яллиғланиши бўлмаганида унинг концентрацияси зардобдаги концентрациясининг 6-10% ни, яллиғланганда -14-37% ни ташкил қилади. Ципрофлоксацин шунингдек кўз суюқлиги, бронхиал секрет, плевра, қорин парда, лимфага яхши киради, йўлдош орқали яхши ўтади. Ципрофлоксациннинг қон нейтрофилларидаги концентрацияси қон зардобига нисбатан 2-7 марта юқори.

рН кўрсаткичи 6 дан кам бўлганида фаоллиги бироз камаяди.

Жигарда метаболизмга учрайди ва кам фаолликка эга бўлган метаболитларини (диэтилципрофлоксацин, сульфоципрофлоксацин, оксоципрофлоксацин, формилципрофлоксацин) ҳосил қилади (15-30%).

Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – тахминан 4 соат, сурункали буйрак етишмовчилигида (СБЕ) – 12 соатгача. Ўзгармаган шаклда (40-50%) ва метаболитлари шаклида (15%) буйрак каналчалари фильтрацияси ва каналчалар секрецияси йўли билан буйрак орқали, қолган қисми меъда-ичак йўллари орқали чиқарилади. Кам миқдори она сути билан чиқарилади.

Буйрак клиренси – минутига 3-5 мл/кг; умумий клиренси – минутига 8-10 мл/кг. Сурункали буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси (КК) минутига 20 мл дан юқори) буйрак орқали чиқариладиган препаратнинг фоизи камаяди, аммо препаратнинг метаболизми ва меъда-ичак йўллари орқали чиқарилишини компенсатор ошиши ҳисобига организмда тўпланиши кузатилмайди.

Қўлланилиши

Сезгир микроорганизмлар чақирган бактериал инфекциялар:

  • қуйи нафас йўлларининг касалликлари (ўткир ва сурункали (зўрайиш босқичидаги) бронхит, пневмония, бронхоэктатик касаллик, муковисцидознинг инфекцион асоратлари);
  • ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (ўткир синусит);
  • буйрак ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (цистит, пиелонефрит);
  • интраабдоминал инфекциялар асоратланган (метронидазол билан мажмуада);
  • сурункали бактериал простатит;
  • асоратланмаган гонорея;
  • қорин тифи, кампилобактериоз, шигеллёз, “саёҳатчилар” диареяси;
  • тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари (инфекцияланган яралар, жароҳатлар, куйишлар, абсцесслар, флегмона);
  • суяк ва бўғим (остеомиелит, септик артрит);
  • иммунтанқислик фонидаги инфекциялар (иммунодепрессив дори воситалари (ДВ) билан даволашда ёки нейтропенияси бўлган беморларда пайдо бўлувчи);
  • куйдиргининг (Bacillus anthracis билан инфекцияланиш) ўпка шаклини олдини олиш ва даволашда қўлланади.

Болалар. 5 дан 17 ёшгача бўлган муковисцидози бўлган болаларда Pseudomonas aeruginosa чақирган асоратларни даволаш; куйдиргини (Bacillus anthracis инфекцияланиш) ўпка шаклини олдини олиш ва даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади. Таблеткаларни бутунлигича, оз миқдордаги суюқлик билан овқатдан кейин қабул қилинади.

Таблеткалар оч қоринга қабул қилинганда фаол модда тезроқ сўрилади.

Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги қуйи нафас йўлларининг инфекцияларида – 500 мг суткада 2 марта, оғир даражали кечишда – 750 мг суткада 2 марта. Даволаш курси – 7-14 кун.

Ўткир синуситда – 500 мг дан суткада 2 марта. Даволаш курси – 10 кун.

Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги тери юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида – 500 мг суткада 2 марта, оғир даражали кечишда – 750 мг дан суткада 2 марта. Даволаш курси – 7-14 кун.

Суяк ва бўғимларнинг инфекцияларида – 500 мг суткада 2 марта, оғир даражали кечишда – 750 мг суткада 2 марта. Даволаш курси – 4-6 хафтагача.

Сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларида – 250-500 мг дан суткада 2 марта; даволаш курси – 7-14 кун, аёлларда асоратланмаган циститда – 3 кун.

Сурункали бактериал простатитда – 500 мг дан суткада 2 марта, даволаш курси – 28 кун.

Асоратланмаган гонореяда – 250-500 мг бир марта.

Инфекцион диарея – 500 мг дан суткада 2 марта, даволаш курси – 5-7 кун.

Қорин тифида – 500 мг дан суткада 2 марта; даволаш курси – 10 кун.

Асоратланган интраабдоминал инфекцияларда – 500 мг дан ҳар 12 соатда 7-14 кун давомида.

Куйдиргининг ўпка шаклини олдини олиш ва даволаш учун – 500 мг дан суткада 2 марта 60 кун давомида буюрилади.

Сурункали буйрак етишмовчилиги: креатинин клиренси минутига 50 мл дан ортиқ бўлганида дозани тўғрилаш талаб этилмайди; креатинин клиренси минутига 30-50 мл бўлганида – 250-500 мг ҳар 12 соатда; креатинин клиренси минутига 5-29 мл бўлганида – 250-500 мг дан ҳар 18 соатда.

Агар беморга гемодиализ ёки перитонеал диализ ўтказилаётган бўлса – 250-500 мг/суткада, аммо препаратни гемодиализ сеансидан кейин қабул қилиш керак.

Педиатрияда:

5 дан 17 ёшгача бўлган муковисцидози бўлган болаларда Pseudomonas aeruginosa чақирган асоратларни даволашда – 20 мг/кг суткада 2 марта (максимал доза 1,5 г). Даволаш давомийлиги – 10-14 кун;

куйдиргининг ўпка шаклида (профилактика ва даволаш) – 15 мг/кг кунига 2 марта. Максимал бир марталик доза – 500 мг, суткалик доза – 1 г. Ципрофлоксацинни қабул қилишнинг умумий давомийлиги – 60 кунни ташкил этади.

 

Ножўя таъсирлари

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, диарея, қусиш, қоринда оғриқ, метеоризм, иштаҳани пасайиши, холестатик сариқлик (айниқса жигар касалликларини ўтказган пациентларда), гепатит, гепатонекроз.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, юқори чарчоқлик, хавотирлик, тремор, уйқусизлик, “даҳшатли” туш кўришлар, периферик паралгезия (оғриқни ҳис қилиш аномалияси), бош мия ички босимини ошиши, онгни чалкашиши, депрессия, галлюцинациялар, шунингдек психотик реакциянинг бошқа кўринишлари (кам ҳолларда пациент ўзига зарар етказиши мумкин бўлган ҳолатгача авж олувчи), мигрень, ҳушдан кетиш ҳоллари.

Сезги аъзолари томонидан: таъм ва ҳид билишни бузилиши, кўришни бузилиши (диплопия, ранг ажратишни ўзгариши), қулоқда шовқин, эшитишни пасайиши.

Юрак-томир тизими томонидан: тахикардия, юрак ритмини бузилиши, артериал босимни пасайиши, церебрал артериялар тромбози.

Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, гранулоцитопения, анемия, тромбоцитопения, лейкоцитоз, тромбоцитоз, гемолитик анемия.

Лаборатор кўрсаткичлар томонидан: гипопротромбинемия, “жигар” трансаминазалари фаоллиги ва ишқорий фосфаотазани ошиши, гиперкреатининемия, гипербилирубинемия, гипергликемия.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, артрит, тендовагинит, пайларни ёрилиши, миалгия.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: гематурия, кристаллурия (энг аввало сийдикни ишқорийлиги ва паст диурезда), гломерулонефрит, дизурия, полиурия, сийдикни тутилиши, альбуминурия, уретрал қон кетишлар, гематурия, буйракнинг азотни чиқариш фаолиятини пасайиши, интерстициал нефрит.

Аллергик реакциялар: тери қичишиши, эшакеми, қон кетиш билан кечувчи пуфакларни пайдо бўлиши ва қасмоқ ҳосил қилувчи майда пуфакларни пайдо бўлиши, дори иситмаси, терида нуқтали қон талашишлар (петехиялар), юз ёки ҳиқилдоқ шиши, ҳансираш, эозинофилия, васкулит, тугунли эритема, кўп шаклли экксудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).

Бошқалар: астения, ёруғликни юқори сезувчанлик, суперинфекциялар (кандидоз, сохта мембраноз колит), юзга қонни “оқиб келишлари”, кўп терлаш.

Агар йўриқномада кўрсатилган ҳар қандай ножўя самара оғирлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз бу ҳақда шифокорга хабар беринг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, тизанидин билан бир вақтда қабул қилиш (артериал босимни (АБ) яққол пасайиши, уйқучанлик хавфи), 18 ёшгача болалар (5 дан 17 ёшгача бўлган муковисцидози бўлган болаларда Pseudomonas aeruginosa чақирган асоратларни даволаш; куйдиргининг (Bacillus anthracis инфекцияланиш) ўпка шаклини олдини олиш ва даволашдан ташқари), лактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза етишмовчилиги, глюкозо-галактоз мальабсорбцияда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: бош мия томирларининг яққол атеросклерози, бош мия қон айланишини бузилиши, руҳий касалликлар, тутқаноқ, яққол буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, кексалик ёши, аввал фторхинолонлар билан даволанганда пайларни шикастланишида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши: препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Дорилар билан ўзаро таъсири

Ципрофлоксацин гепатоцитларда микросомал оксидланиш жараёнлари фаоллигини пасайтириши сабабли теофиллин (ва бошқа ксантинларни, масалан кофеин), перорал гипогликемик дори воситалари, билвосита таъсир қилувчи антикоагулянт воситаларининг Т1/2 узайтиради, протромбин индексини пасайишига олиб келади.

Бошқа микробларга қарши дори воситалари (бета-лактам антибиотиклари, аминогликозидлар, клиндамицин, метронидазол) билан бирга қўлланганда одатда синергизм кузатилади; Pseudomonas spp. чақирган инфекцияларда азлоциллин ва цефтазидим билан; стрептококк инфекцияларида – мезлоциллин, азлоциллин ва бошқа бета-лактам антибиотиклари билан; стафилококк инфекцияларида – изоксазолилпенициллинлар ва ванкомицин билан; анаэроб инфекцияларда – метронидазол ва клиндамицин билан мажмуада муваффақиятли қўлланилиши мумкин.

Циклоспориннинг нефротоксиклигини кучайтиради, зардобда креатинин миқдорини ошиши кузатилади, бундай пациентларда ушбу кўрсаткични хафтада 2 марта назорат қилиш керак.

Бир вақтда қўлланганда билвосита таъсир қилувчи антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради.

Темир сақловчи дори воситалари, сукральфат ва магний, кальций ва алюминий ионларини сақловчи антацид дори воситалари билан бирга перорал қабул қилинганда, ципрофлоксацинни сўрилишини камайишига олиб келади, шунинг учун препаратни юқорида кўрсатилган дори воситаларидан 1-2 соат олдин ёки 4 соатдан кейин қабул қилиш керак.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (ацетилсалицил кислотасидан ташқари) тиришишларни пайдо бўлиш хавфини оширади.

Диданозиннинг таркибидаги алюминий ва магний ионлари билан мажмуалар ҳосил қилиши сабабли, диданозин ципрофлоксацинни сўрилишини камайтиради.

Метоклопрамид ципрофлоксацинни сўрилишини тезлаштиради, бу унинг Сmax га эришиш вақтини камайишига олиб келади.

Урикозурик дори воситаларини бирга қўлланиши, препаратни чиқарилишини (50% гача) секинлашишига ва ципрофлоксациннинг плазмадаги концентрациясини ошишига олиб келади.

Тизанидиннинг Сmax 7 марта (4 дан 21 мартагача) ва “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдонни (AUC) 10 марта (6 дан 24 мартагача) оширади, бу артериал босимни яққол пасайиши ва уйқучанлик хавфни оширади.

 

Махсус кўрсатмалар

Ципрофлоксацин Streptococcus pneumonia чақирган пневмонияга гумон қилганда ёки аниқланганда танлов препарати ҳисобланмайди.

Кристаллурия ривожланишидан сақланиш учун тавсия этилган суткалик дозани ошириш тавсия этилмайди, шунингдек етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиш ва сийдикни ишқорий муҳитда тутиб туриш зарур.

Тутқаноғи бўлган, анамнезида тиришиш ҳуружлари, бош миянинг томир касалликлари ва органик шикастланишлари бўлган беморларда марказий нерв тизими (МНТ) томонидан ножўя реакциялар ривожланиши хавфи сабабли ципрофлоксацинни фақат “хаётий” кўрсатмалар бўйича буюриш керак.

Даволаш вақтида ёки даволашдан кейин оғир даражали ва давомли диарея пайдо бўлганида препаратни дарҳол бекор қилиш ва мувофиқ даволашни буюришни талаб қилувчи сохта мембраноз колит ташҳисини инкор қилиш керак.

Пайларда оғриқ ёки тендовагинитнинг биринчи белгилари пайдо бўлганда даволашни тўхтатиш керак (фторхинолонлар билан даволаш вақтида пайларни яллиғланиши ва ҳатто ёрилишини алоҳида ҳоллари таърифланган).

Транспорт воситаларини бошқариш, машина ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи машина ва механизмларга ҳизмат кўрсатишдан сақланиш керак.

Ципрофлоксацинни қўллашда бевосита қуёш нурлари ва жадал ультрабинафша нурланишдан сақланиш керак. Фотосезувчанлик пайдо бўлган ҳолларда (куйишсимон тери реакцияларини пайдо бўлиши) препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Даволаш специфик антидоти номаълум. Меъдани ювиш ва бошқа шошилинч чоралар, пациентнинг ҳолатини синчковлик билан назорат қилиш, етарли миқдорда суюқлик тушишини таъминлаш амалга оширилади. Гемо- ёки перитонеал диализ ёрдамида препаратнинг фақат оз миқдори (10% камроқ) чиқарилиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

250 мг ёки 500 мг дан қобиқли таблеткалар контур уяли ўрамларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25˚С дан юқори бўлмаган  ҳароратда, сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: