Skip to main content

Цинепар® Кид

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦИНЕПАР® КИД

CINEPAR® KID

Препаратнинг савдо номи: Цинепар® Кид

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, ибупрофен

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия

Таркиби:

Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 162,5 мг парацетамол БФ, 100мг ибупрофен БФ.

ёрдамчи моддалар: повидон К-30, сукроза, метилпарабен, пропилпарабен, ксантан елими, сувсиз коллоидли кремний диоксиди (аэросил), бензоат натрий, натрий сахари, полисорбат 80, цитрат калий, сорбитол, натрий адедати, бўёвчи “сариқ шафақ” , “ширин апельсин” ароматизатор, тозаланган сув.

Таърифи: тўқ сариқ рангли суспензия

Фармакотерапевтик гуруҳи: анальгетиклар ва антипиретиклар.

ATX коди: М01АЕ51

Фармакологик ҳусусиятлари

Цинепар® Кид суспензиясининг таркибига кирувчи парацетамол асосан марказий нерв тизимида (МНТ) циклооксигеназани ингибиция қилади. Парацетамолнинг иситмани туширувчи ҳусусияти асосан гипоталамусда бевосита простагландин, айниқса терморегуляция маркази медиаторлари Е2 ва F2 простагландинларининг биосинтезини сусайтириши билан боғлиқдир. Ибупрофеннинг анальгетик ва иситмани туширувчи хусусиятларига қўшимча равишда сезиларли дарадажада яллиғланишга қарши таъсирларга эга. Ибупрофен циклооксигеназа ферментининг самарали ингибитори ҳисобланади, бу оғриқ патогенезида ва яллиғланишда қатнашган простагландинлар синтезини сезиларли даражада бостирилишига олиб келади.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакокинетикаси

Цинепар® Кид суспензиясини таркибига кирувчи парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва қон плазмасидаги чўққи концентрациясига препарат қабул қилингандан сўнг 10-60 минутдан кейин эришилади. Парацетамол организмнинг кўпинча суюқ муҳитларида тенг тақсимланади. Асосан жигарда метаболизмга учрайди ва сийдик билан чиқарилади.  Парацетамолнинг ярим чиқарилиш даври 1-3 соатни ташкил этади. Цинепар® Кид суспензиясининг таркибига кирувчи ибупрофен меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва унинг қон плазмасидаги чўққи концентрациясига, препарат қабул қилингандан сўнг 1-2 соатдан кейин эришилади. Ибупрофен плазма оқсиллари билан яхши боғланади. Асосан сийдик билан метаболитлар ва уларнинг коньюгатлари кўринишида тез чиқарилади.

 

Қўлланиши

Цинепар® Кид суспензияси иситма, шамоллаш ва грипп, тиш оғриғи каби енгилдан ўртача даражагача бўлган оғриқларни камайиши, тишларни оғриқли ёриб чиқиши, ўрта қулоқ яллиғланишдаги қулоқ оғриқлари, барча турдаги скелет-мушак оғриқлари, жумладан спортдаги жароҳатлар, лат ейишдаги оғриқлар, операциядан кейинги оғриқлар, бутун танада қақшаш ва оғриқ, эмлашдан кейинги инфекцион яллиғланиш ва иситмалаш (иситма) да қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Қўллашдан олдин чайқатилсин.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 10 мл дан 15 мл гача кунига 3 марта;

4 ёшдан 6 ёшгача: 5 мл дан 10 мл гача кунига 3 марта;

1 ёшдан 4 ёшгача: 5 мл дан кунига 3 марта;

6 ойликдан 1 ёшгача: 2,5 мл дан 5 мл гача куннга 3 марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Ўта юқори сезувчанлик, пептик яра ёки меъда-ичакдан қон кетишлари, тери тошмалари, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада дискомфорт, бош айланиши, баъзан турли хил аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Ножўя реакцияларнинг симптомлари одатда препаратни қабул қилиш тўхтатилганда йўқолади. Симптомлар давом этганда шифокорга мурожаат этиш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, бронхоспазм, астма, меъдани яра касаллиги ва меъда-ичак қон кетишлари, буйрак функциясини бузилиши, гипертонияда қўллаш мумкин эмас.

Дориларни ўзаро таъсири

Препаратни антигипертензив воситалар, диуретиклар, циклоспорин қатори препаратлари, кортикостероидлар, антикоагулянтлар, хлорамфеникол ва варфаринлар билан бирга эҳтиёткорликка риоя қилган ҳолда қўллаш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат буйрак ва жигар функциясини жиддий бузилиши бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Парацетомол:

Парацетамолни 10 г ёки ундан кўпрок қабул қилинганда катталарда жигар шискастлаши мумкин. Узоқ вақт карбамазепин, фенобарбитон, фенитоин, примидон, рифампицин ёки жигар ферментларини рағбатлантирувчи бошқа препаратлар қабул қилувчи пациентларда, ёки алкогольни меъёридан ортиқ мунтазам истеъмол қилувчи пациентларда парацетамолни 5 г дан ёки ундан кўпроқ қабул қилинганда жигар шикастланиши мумкин.

Препарат қабул қилингандан кейин бир соат давомида фаоллаштирилган кўмир билан даволаш асосланган.

Ибупрофен:

Дозани ошириб юборилиши кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқлар ёки кам ҳолларда диарея бўлиши, бош оғриғи, меъда-ичак қон кетишлари каби симптомлар билан кечиши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

60 мл қаҳрабо рангли пластик бутилкада дозани ўлчаш тизими (ўлчов қошиғи) ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қоронғи ва қуруқ жойда, 250С дан паст ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365