• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Цинал

Home Йўриқномалар Цинал
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦИНАЛ

SINAL

 

Препаратнинг савдо номи: Цинал

Таъсир этувчи модда (ХПН): Пирацин (рух микроэлементининг пиридоксин билан комплекс бирикмаси).

Дори шакли: Инъекция учун эритма.

Таркиби:

Фаол моддалар: Пирацин, пиридоксин гидрохлорид.

Ёрдамичи модда: инъекция учун сув.

Таърифи: Тиник, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Минерал препаратлар, микроэлементлар.

АТХ коди: А12СВ

Фармакологик хусусиятлари

Препарат яққол гиполипидемик ва антиатеросклеротик фаолликка эга. Гиперлипидемия ва атеросклерозда периферик қонда холестерин, умумий липидлар, триглицеридлар, зичлиги паст ва жуда паст липопротеидлар, липидларни перекис оксидланиш маҳсулотлари миқдорини камайтиради, зичлиги юқори липопротеидлар ва фосфолипидларнинг миқдорини оширади. Гиперлипидемияли қандли диабетда препарат қонда глюкоза, пируват ва сут кислотасининг миқдорини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Препарат парентерал юборилганида организмнинг тўқима ва биологик суюқликларида яхши тақсимланади.

Препаратнинг энг юқори концентрацияси жигарда, меъда ости безида, буйракларда, қора талоқда ва ўпкаларда аниқланади.

Қондан ярим чиқарилиш даври 3 соат, 46 минутни ташкил қилади. Юборилганидан 24 соатдан кейин препарат қонда аниқланмайди. Асосан аҳлат билан чиқарилади, буйраклар орқали чиқарилиши жуда оз.

 

Қўлланилиши

Рух етишмовчилиги ҳолатлари (витилиго, ўчоқли алопеция, себореяли алопеция, пустулез ва флегмоноз ҳуснбузарлар, энтеропатик акродерматит ва бошқалар, терининг қийин битувчи яралари).

Қўллаш усули ва дозалари

Рух етишмовчилиги ҳолатларида (энтеропатик акродерматит, ўчоқли алопеция, себореяли алопеция, пустулез ва флегмоноз ҳуснбузарлар, витилиго, терининг қийин битувчи яралари) препаратнинг эритмаси 1 мл дан кунига 1 марта 10 кун давомида мушак ичига юборилади. Зарурати бўлганида даволаш курсларини 10 кунлик танаффус билан бир неча марта такрорлаш мумкин.

 

 

 

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Жуда кам ҳолларда кўнгил айниши ва қайд қилиш каби диспептик ҳолатлар, эшакеми кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин, улар одатда препарат тўхтатилгандан кейин мустақил равишда ўтиб кетади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Руҳ сақловчи препаратларга ўта юқори сезувчанлик.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат қўлланганида спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмаслик лозим.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун 0,25% эритма, 1 мл дан ампулаларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

Улашиш:
2
297 Views
ОлдингисиЦиназин®, Циназин® Форте13.06.2018
Цинепар® актив сиртга қўллаш учун гель13.06.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Цинал
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.