Skip to main content

Циклоферон®

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦИКЛОФЕРОН®

CYCLOFERON®

Препаратнинг савдо номи: Циклоферон®

Дори шакли: ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: меглюмин акридонацетати акридонсирка кислотасига ҳисоблаганда – 150 мг;

Ёрдамчи моддалар: повидон – 7,93 мг, кальций стеарати – 3,07 мг, гипромеллоза – 2,73 мг, полисорбат 80 – 0,27 мг, метакрил кислотаси ва этилакрилатнинг сополимери – 23,21 мг, пропиленгликоль – 1,79 мг.

Таърифи: икки томони қавариқ, сариқ рангли, ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: иммунрағбатлантирувчи восита.

АТХ коди: L03AХ

 

Фармакологик хусусиятлари

Циклоферон интерфероннинг қуйимолекуляр индукторидир, бу унинг биологик кенг фаоллик доирасини (вирусларга қарши, иммуномодулловчи, яллиғланишга қарши ва бошқаларни) белгилайди.

Циклоферон грипп, герпес вируслари ва ўткир респиратор касалликларнинг бошқа қўзғатувчиларига нисбатан самаралидир. Инфекцион жараённинг илк муддатларида (1-5-чи суткаларида) вирусларнинг репродукциясини сусайтириб, вирус авлодларининг инфекционлигини пасайтириб, нуқсонли вирус заррачаларини ҳосил бўлишига олиб келиб, бевосита вирусларга қарши таъсирга эга. Вирус ва бактериал инфекцияларга нисбатан организмнинг носпецифик резистентлигини оширади.

Фармакокинетикаси

Суткалик доза қабул қилинганида қон плазмасидаги максимал концентрациясига 2-3 соатдан кейин эришилади, 8 соатда концентрацияси аста-секин камаяди, 24 соатдан кейин эса Циклоферон жуда оз миқдорда аниқланади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври 4-5 соатни ташкил қилади, шунинг учун уни тавсия қилинган дозаларда ишлатиш, организмда унинг кумуляцияси учун шароит яратмайди.

Қўлланилиши

Катталарда қуйидагиларни мажмуавий даволашда:

  • грипп ва ўткир респиратор касалликларни;
  • герпетик инфекцияларни.

Болаларда 4 ёшдан бошлаб қуйидагиларни мажмуавий даволашда:

  • грипп ва ўткир респиратор касалликларни;
  • герпетик инфекцияларни.

Болаларда 4 ёшдан бошлаб, грипп ва ўткир респиратор касалликларни олдини олиш учун  қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга суткада бир марта овқатдан 30 минут олдин, чайнамасдан, ½ стакан сув билан, ёши жиҳатидан қуйидаги дозаларда қабул қилинади:

4-6 ёшдаги болаларга: 150 мг (бир таблетка) дан бир марта;

7-11 ёшдаги болаларга: 300-450 мг (2-3 таблетка) дан бир марта,

катталар ва12 ёшдан ошган болаларга: 450-600 мг (3-4 таблетка) бир марта.

Такрорий курсни биринчи курс тамом бўлганидан кейин 2-3 ҳафта ўтганидан сўнг ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Катталарда:

  1. Грипп ва ўткир респиратор касалликларни даволашда препарат 1, 2, 4, 6, 8-чи суткаларда қабул қилинади (даволаш курси – 20 таблетка). Даволашни касалликнинг биринчи симптомларида бошлаш керак. Гриппни оғир кечишида биринчи куни олти таблетка қабул қилинади. Зарурат бўлганида қўшимча симптоматик даволаш ўтказилади (ҳароратни туширувчи, оғриқни қолдирувчи, балғам кўчирувчи воситалар буюрилади).
  2. Герпетик инфекцияда препарат 1, 2, 4, 6, 8, 11, 14, 17, 20 ва 23-чи суткаларда қабул қилинади (даволаш курси – 40 таблетка). Даволаш касалликнинг биринчи симптомлари пайдо бўлганида жуда самаралидир.

Болаларда 4 ёшдан бошлаб:

  1. Грипп ва ўткир респиратор касалликларда препарат ёшга боғлиқ дозаларда 1, 2, 4, 6, 8, 11, 14, 17, 20, 23-чи суткаларда буюрилади. Даволаш курси ҳолатнинг оғирлик даражаси ва клиник симптомларининг яққоллигига қараб, 5 дан то 15 қабул қилишгача бўлиши мумкин.
  2. Герпетик инфекцияда препарат 1, 2, 4, 6, 8, 11, 14-чи суткаларда қабул қилинади. Даволаш курси ҳолатнинг оғирлиги ва клиник белгиларининг яққоллигига қараб ўзгариши мумкин.
  3. Грипп ва ўткир респиратор касалликларни шошилинч носпецифик профилактикаси учун (грипп ёки бошқа этиологияли ЎРК билан хасталанган бемор билан бевосита контактда, грипп эпидемияси даврида): 1, 2, 4, 6, 8-чи суткаларда буюрилади. Сўнгра 72 соат (уч сутка) танаффус қилинади ва курсни 11, 14, 17, 20, 23-чи суткаларда давом эттирилади. Умумий курс 5 дан 10 мартагача қабулни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ҳомиладорлик, эмизиш даври, 4 ёшгача бўлган болалар (ютиш фаолияти етарлича шаклланмаганлиги туфайли), препаратнинг компонентларини яхши ўзлаштиролмаслик, декомпенсацияланган жигар циррози.

Эҳтиёткорлик билан

Овқат ҳазм қилиш аъзоларининг зўрайиш босқичидаги касалликларида (меъда ва/ёки ўн икки бармоқ ичакнинг эрозиялари, яралари, гастритлар ва дуоденитлар) ва анамнезда аллергик реакцияларда препаратни қабул қилишдан олдин ўзингизнинг даволовчи шифокорингиз билан албатта маслаҳатлашинг.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Циклоферон кўрсатилган касалликларни даволашда қўлланадиган барча дори воситалари (интерферонлар, химиотерапевтик дори воситалари ва бошқалар) билан мутаносибдир.

Интерферонлар ва нуклеозидларнинг аналогларининг таъсирини кучайтиради. Кимётерапия, интерферонотерапиянинг ножўя самараларини камайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Циклоферон транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Қалқонсимон безининг касалликларида шифокор-эндокринологнинг маслаҳати керак.

Агар препаратнинг навбатдаги дозасини қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, унда биринчи имконият туғилгандаёқ вақт интервалини ҳисобга олмай ва дозани икки баробар оширмасдан, даволаш курсини бошланган схема бўйича давом эттириш керак.

Даволаш самараси бўлмаган ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши. Препаратни ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

Ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар, 150 мг дан. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 1, 2 ёки 5 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: