Skip to main content

Цифлет

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦИФЛЕТ

CIFLET

 

Препаратнинг савдо номи: Цифлет

Таъсир этувчи модда (ХПН): ципрофлоксацин

Дори шакли: 250 мг/500 мг қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Ҳар бир 250 мг таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ципрофлоксацин гидрохлориди, 250 мг ципрофлоксацинга эквивалент.

ёрдамчи моддалар: натрий кроскармеллоза, магний стеарати, тальк, натрий крахмал гликоляти, коллоид кремний диоксиди.

қобиқнинг таркиби: гипромеллоза, титан диоксиди, полиэтиленгликоль 400.

Ҳар бир 500 мг таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ципрофлоксацин гидрохлориди, 500 мг ципрофлоксацинга эквивалент.

ёрдамчи моддалар: натрий кроскармеллоза, магний стеарати, тальк, натрий крахмал гликоляти, крахмал, коллоид кремний диоксиди.

6-yillik-qizil-jenshen

қобиқнинг таркиби: гипромеллоза, титан диоксиди, полиэтиленгликоль 400, Сансет сариқ лакли бўёвчиси.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли қобиқ билан қопланган, думалоқ, икки томонлама қавариқ 250/500 мг таблеткалар. Бўлинганда кўриниши – сарғиш тусли оқ рангли масса.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

АТХ коди: J01MA02

 

Фармакологик хусусиятлари

Фторхинолонлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга микробларга қарши препарат. Бактерицид таъсир кўрсатади. Препарат бактерияларнинг бактериал ДНК-гиразасини ингибиция қилади, бунинг натижасида ДНК синтези ва бактерияларнинг оқсил синтези бузилади. Ципрофлоксацин кўпаётган микроорганизмларга ҳам, тинч босқичдаги микроорганизмларга ҳам таъсир қилади. Ципрофлоксацинга грамманфий аэроб бактериялар – энтеробактериялар (Escherichia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Citrobacter spp., Klebsiella spp., Enterobacter spp., Proteus mirabilis, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Serratia marcescens, Hafnia alvei, Edwardsiella tarda, Providencia spp., Morganella morganii, Vibrio spp., Yersinia spp.), бошқа грамманфий бактериялар (Haemophilus spp., Pseudomonas aeruginosa, Moraxella catarrhalis, Aeromonas spp., Pasteurell multocida, Plesiomonas shigelloides, Campylobacter jejuni, Neisseria spp.), баъзи хажайра ички қўзғатувчилари – Legionella pneumophila, Brucella spp., Chlamydia trachomatis, Listeria monocytogenes, Mycobacterium tuberculosis, Mycobacterium kansasii, Corynobacterium diphtheriae сезувчан. Граммусбат аэроб бактериялар – Staphylococcus spp. (Staphylococcus aureus, Staphylococcus haemolyticus, Staphylococcus hominis, Staphylococcus saprophyticus), Streptococcus spp. (Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae). Метициллинга чидамли кўпгина стафилококклар ципрофлоксацинга ҳам чидамли. Streptococcus pneumoniae, Enterococcus faecalis, Mycobacterium avium-intracellulare бактерияларининг сезувчанлиги – ўртача даражада (уларни бартараф қилиш учун юқори концентрациялар талаб қилинади). Препаратга резистент микроорганизмлар: Bacteroides fragilis, Pseudomonas cepacia, Pseudomonas maltophilia, Ureaplasma urealyticum, Clostridium difficile, Nocardia asteroides. Treponema pallidum га нисбатан препаратнинг таъсири етарли ўрганилмаган.

Фармакокинетикаси

Перорал қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан (асосан ўн икки бармоқ ичак ва ингичка ичак) тез сўрилади. Биокираолишлилиги – 50-85%. 250, 500, 750 ва 1000 мг дозаларда (овқатгача) перорал қабул қилинганида соғлом кўнгиллиларнинг қон зардобидаги препаратнинг максимал концентрациясига 1-1,5 соатдан кейин эришилади ва мувофиқ равишда 0,76; 1,6; 2,5 ва 3,4 мкг/мл ни ташкил қилади. Перорал қабул қилинган ципрофлосацин организм тўқималари ва суюқликларида тақсимланади. Препаратнинг юқори концентрациялари сафро, ўпка, буйрак, жигар, ўт қопи, бачадон, уруғ суюқлиги, простата тўқимаси, муртак безлари, эндометрий, фаллопий найлари ва тухумдонларда аниқланади. Бу тўқималарда препаратнинг концентрацияси зардобдагига нисбатан юқори. Ципрофлоксацин шунингдек суяк, кўз суюқлиги, бронхиал секрет, сўлак, тери, мушак, плевра, қорин парда, лимфага яхши киради. Ципрофлоксациннинг қондаги нейтрофилларида тўпланадиган концентрацияси зардобдагига нисбатан 2-7 марта юқори. Организмда тақсимланиш хажми 2-3,5 л/кг ни ташкил қилади. Препарат орқа мия суюқлигига кам миқдорда киради, у ерда унинг концентрацияси зардобдаги концентрациясининг 6-10% ташкил қилади. Ципрофлоксацинни плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси 30% ташкил қилади. Буйрак фаолияти ўзгармаган беморларда ярим чиқарилиш даври одатда 3-5 соатни ташкил қилади. Буйрак фаолияти бузилганида ярим чиқарилиш даври узаяди. Организмдан ципрофлоксацинни чиқарилишининг асосий йўли – буйраклар орқали. Сийдик билан 50-70% чиқарилади. 15 дан 30% гача экскрементлар билан чиқарилади. Оғир даражали буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 20 мл/мин/1,73 м2 дан паст) бўлган беморларга препаратнинг суткалик дозасини ярмини буюриш керак.

Қўлланилиши

Ципрофлоксацинга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион ва яллиғланиш касалликлари: нафас йўллари; қулоқ, томоқ, бурун; буйрак ва сийдик чиқариш йўллари; жинсий аъзолар; овқат ҳазм қилиш тизими (шу жумладан оғиз, тиш, жағ); ўт қопи ва ўт чиқарувчи йўллар; тери қопламалари, шиллиқ қаватлар ва юмшоқ тўқималар; таянч-ҳаракат аппарати; сепсис ва перитонит; иммунитети сусайган (иммунодепрессантлар билан даволашда) беморларда инфекцияларни олдини олиш ва даволаш.

Қўллаш усули ва дозалари

Ципрофлоксациннинг дозаси касалликнинг оғирлик даражаси, инфекциянинг тури, организмнинг ҳолати, пациентнинг ёши, тана вазни ва буйрак фаолиятига боғлиқ.

Тавсия қилинган дозалари: буйрак ва сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган касалликлари, ўртача оғирлик даражасидаги нафас йўлларининг пастки соҳалари касалликларида – 250 мг дан, асоратланган ҳолларда эса 500 мг дан суткада 2 марта; гонореяни даволаш учун Ципрофлоксацинни 250-500 мг дозада бир марта қабул қилиш тавсия қилинади; гинекологик касалликлар, оғир даражали ва юқори ҳарорат билан кечувчи энтеритлар ва колитлар, простатитлар, остеомиелитлар – 500 мг дан суткада 2 марта (диареяни даволаш учун суткада 2 марта 250 мг дозада қўллаш мумкин). препаратни оч қоринга, етарли миқдорда суюқлик билан қабул қилинади. Буйрак фаолиятини яққол бузилиши бўлган пациентларга препаратнинг ярим дозасини буюриш керак. Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқ, аммо даволаш касалликнинг симптомлари бартараф қилинганидан кейин яна камида икки кун давом эттирилиши керак. Одатда даволаш давомийлиги 7-10 кунни ташкил қилади.

Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун препаратнинг тавсия қилинган дозалари жадвали қуйидагича:

Креатинин клиренси (мл/минут)Доза
>50Одатдаги дозалаш тартиби
30-50250-500 мг 12 соатда 1 марта
5-29250-500 мг 18 соатда 1 марта
Гемо- ёки перитонеал диализда бўлган беморларДиализдан кейин 250-500 мг 24 соатда 1 марта

Ножўя таъсирлари

  • кўнгил айниши, қусиш, диарея, сохтамембраноз колит, бош оғриғи, бош айланиши, чарчоқлик ҳисси, уйқуни бузилиши, даҳшатли тушлар, галлюцинациялар, ҳушдан кетиш, кўришни бузилиши
  • кристаллурия, дизурия, полиурия, альбуминурия, гематурия, қон зардобида креатинин миқдорини транзитор ошиши, интерстициал гломерулонефрит
  • эозинофилия, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения
  • тахикардия, юрак ритмини бузилиши, артериал гипотензия
  • терини қичишиши, эшакеми, Квинке шиши, Стивенс-Джонсон синдроми
  • жигар трансаминазалари, ишқорий фосфотаза, лактатдегидрогеназанинг фаоллигини ошиши, билирубин миқдорини ошиши, мочевина, креатинин концентрациясини ошиши

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври, 12 ёшгача бўлган болалар, ципрофлоксацин ёки фторхинолонлар гуруҳига мансуб бошқа препаратларга юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ципрофлоксацинни диданозин билан бир вақтда қўлланганда ципрофлоксацин билан диданозин таркибидаги алюминий ва магний тузлари мажмуа ҳосил қилиши сабабли, ципрофлоксацинни сўрилиши камаяди. Ципрофлоксацин ва теофиллинни бир вақтда қабул қилиш, цитохром Р 450 боғланиш соҳаларида рақобатли ингибирлаши ҳисобига қон плазмасида теофиллиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин, бу теофиллиннинг ярим чиқарилиш даврини узайишига ва теофиллин билан боғлиқ токсик таъсир хавфини ошишига олиб келади. Антацидлар, шунингдек алюминий, темир ёки магний ионларини сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш, ципрофлоксанни сўрилишини пасайишига олиб келиши мумкин, шунинг учун бу препаратларни буюриш орасидаги вақт камида 4 соат бўлиши керак. Ципрофлоксацин ва антикоагулянтларни бир вақтда қўлланганда қон кетиш вақти узаяди. Ципрофлоксацин ва циклоспоринни бир вақтда қўллашда циклоспориннинг нефротоксик таъсири кучаяди.

Махсус кўрсатмалар

Тутқаноқ, анамнезида тиришиш хуружлари, томир касалликлари ва бош миянинг органик шикастланишлари бўлган беморларга марказий нерв тизими томонидан ножўя реакциялар ривожланиши хавфи туфайли ципрофлоксацинни фақат хаётий кўрсатмалар бўйича буюриш керак. Даволаш вақтида ва даволашдан кейин оғир даражали ва узоқ муддатли диарея пайдо бўлганида препаратни дарҳол бекор қилиш ва мувофиқ даволашни буюришни талаб қилувчи сохтамембраноз колит ташҳисини инкор қилиш керак.

Пайларда оғриқ пайдо бўлганида ёки тендовагинитнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида фторхинолонлар билан даволаш вақтида пайларни яллиғланиши ва ҳатто узилишининг алоҳида ҳоллари таърифланганлиги сабабли, даволашни тўхтатиш керак. Ципрофлоксацин билан даволаш даврида тўғри қуёш нурларидан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя таъсирлар кучаяди.

Даволаш: специфик антидоти маълум эмас. Беморнинг аҳволини синчковлик билан назорат қилиш, меъдани ювиш, шошилинч ёрдамнинг одатдаги чораларини амалга ошириш, етарли миқдорда суюқлик қилинишини таъминлаш керак. Гемо- ва перитонеал диализ ёрдамида препаратнинг аҳамиятсиз миқдоригина (10% кам) чиқарилиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерларда.

250 мг дан таблеткалар – 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

500 мг дан таблеткалар – 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25оС юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365