Skip to main content

Цетрин

Улашиш:
  Reading time 13 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦЕТРИН

CETRINE

 

Препаратнинг савдо номи: Цетрин

Таъсир этувчи модда (ХПН): цетиризин

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун томчилар

Таркиби:

1 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 10 мг цетиризин дигидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: 250 мг глицерол, 350 мг пропиленгликоль, 7 мг сукралоза, 1,62 мг метилпарагидроксибензоат, 0,18 мг пропилпарагидроксибензоат, 28,4 мг натрий гидрофосфати, лимон кислотаси моногидрати рН 6,0 гача, тозаланган сув 1 мл гача.

Таърифи: кўринарли заррачалардан ҳоли, рангсиз, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антиаллергик восита.

АТХ коди: R06AE07.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Цетрин препаратининг фаол моддаси – цетиризин – гидроксизиннинг метаболити, гистаминнинг рақобатли антагонистидир, Н1-гистамин рецепторларини блоклайди. Аллергик реакциялар ривожланишини олдини олади ва кечишини енгиллаштиради, қичишишга қарши ва экссудацияга қарши таъсирларга эга. Аллергик реакцияларнинг “эрта” гистаминга боғлиқ босқичига таъсир кўрсатади, аллергик реакциянинг “кечки” босқичида яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқишини чеклайди, эозинофиллар, нейтрофиллар ва базофилларнинг миграциясини камайтиради, семиз хужайраларнинг мембранасини барқарорлаштиради. Капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради, тўқималар шиши ривожланишини олдини оалди, силлиқ мушаклар спазмини бартараф этади. Гистамин, специфик аллергенларни юборишга, шунингдек совуққа (совуқ эшакемида) тери реакциясини бартараф этади. Енгил кечувчи бронхиал астмада гистамин қўзғатган бронхоконстрикцияни камайтиради. Цетиризин антихолинергик ва антисеротонин таъсир кўрсатмайди. Терапевтик дозаларда седатив самара кўрсатмайди. Цетиризин 10 мг дозада бир марта қабул қилингандан кейин самараси 20 минутдан кейин 50% пациентларда ва 60 минутдан кейин – 95% пациентларда ривожланади ва 24 соатдан ортиқ давом этади. Курсли даволаш фонида цетиризиннинг антигистамин таъсирига толерантлик ривожланмайди. Даволаш тўхтатилгандан кейин таъсири 3 суткагача сақланади.

Фармакокинетикаси

Цетиризиннинг фармакокинетик кўрсаткичлари пропорционал ўзгаради.

Сўрилиши

Препарат ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Овқат қабул қилиш сўрилиш тўлиқлигига таъсир кўрсатмайди, лекин сўрилиш тезлиги пасаяди. Катталарда препарат терапевтик дозада бир марта қабул қилингандан кейин қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Сmax) 1±0,5 соатдан кейин эришилади ва
300 нг/мл ни ташкил қилади.

Тақсимланиши

Цетиризин қон плазмаси оқсиллари билан 93,0±0,3% боғланади. Тақсимланиш хажми (Vd) 0,5 л/кг ни ташкил қилади. Препарат 10 мг дозада 10 кун давомида қабул қилинганда цетиризинни тўпланиши кузатилмайди.

Метаболизми

Организмда кам миқдори фармакологик фаол бўлмаган метаболитини ҳосил қилиб, О-деалкилизация йўли билан (жигарда цитохром тизимининг изоферментлари ёрдамида метаболизмга учрайдиган Н1-гистамин рецепторларининг бошқа антагонистларидан фарқли равишда) метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши

Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) катталарда тахминан 10 соатни, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда – 6 соатни, 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларда – 5 соатни, 6 ойликдан 2 ёшгача бўлган болаларда – 3,1 соатни ташкил қилади. Препаратнинг қабул қилинган дозасининг тахминан 2/3 қисми ўзгармаган кўринишда буйраклар орқали чиқарилади.

Кекса пациентларда ва жигарнинг сурункали касалликлари бўлган пациентларда препарат 10 мг дозада бир марта қабул қилинганда Т1/2 тахминан 50% га ошади, тизимли клиренси эса 40% га пасаяди. Енгил оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) >40 мл/мин) бўлган пациентларда фармакологик кўрсаткичлар буйрак функцияси нормал бўлган пациентларникига ўхшаш. Ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ва гемодиализда (КК <7 мл/мин) бўлган пациентларда препаратни 10 мг дозада ичга қабул қилинганда Т1/2 буйрак функцияси нормал бўлган пациентларга нисбатан 3 марта ошади, умумий клиренс эса 70% га пасаяди, бу дозалаш тартибини тегишли ўзгартиришни талаб этади.

Цетиризин гемодиализда организмдан деярли чиқарилмайди.

Қўлланилиши

Йил бўйи давом этувчи (доимий давом этувчи) ва мавсумий (вақти-вақти билан зўраювчи) аллергик ринит ва аллергик конъюнктивит симптомларини: қичишиш, аксириш, бурунни битиши, ринорея, кўз ёши оқиши, конъюнктива гиперемиясини даволаш; поллиноз (пичан иситмаси); эшакеми; бошқа аллергик дерматозлар, шу жумладан қичишиш ва тошмалар билан кечувчи атопик дерматитда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади.

6 ойликдан 12 ойликкача бўлган болалар: 2,5 мг (5 томчи) суткада 1 марта.

1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар: 2,5 мг (5 томчи) суткада 2 мартагача.

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар: 2,5 мг (5 томчи) суткада 2 марта ёки 5 мг (10 томчи) суткада 1 марта.

6 ёшдан ошган болалар ва катталар: бошланғич доза 5 мг суткада 1 марта (10 томчи), зарурати бўлганида 10 мг (20 томчи) суткада 1 мартагача ошириш мумкин. Айрим ҳолларда 5 мг (10 томчи) бошланғич доза терапевтик самарага эришиш учун етарли бўлиши мумкин. Цетиризиннинг суткалик дозаси – 10 мг (20 томчи ёки 1 мл).

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Цетиризин асосан буйраклар орқали чиқарилганлиги туфайли, препаратни буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга ва кекса ёшдаги пациентларга буюрганда, креатинин клиренси (КК) кўрсаткичига қараб дозага тузатиш киритиш керак.

КК ≥ 80 мл/мин (норма) ёки минутига 50-79 мл (буйрак етишмовчилигининг енгил даражаси) – одатдаги дозалаш тартиби – суткада 10 мг (20 томчи) препарат ичга буюрилади.

КК минутига 30 мл дан 49 мл гача (буйрак етишмовчилигининг ўртача даражаси) – препаратнинг дозалаш тартиби – суткада 5 мг (10 томчи) препарат буюрилади.

КК минутига 10 мл дан 29 мл гача (буйрак етишмовчилигининг оғир даражаси) – 5 мг (10 томчи) кунора буюрилади.

КК минутига 10 мл дан кам (буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи) – препаратни қабул қилиш мумкин эмас.

Эркаклар учун креатинин клиренсини қуйидаги формула бўйича зардобдаги креатинин клиренсига қараб ҳисоблаш мумкин:

Аёллар учун КК ни ҳосил бўлган кўрсаткични 0,85 коэффицентига кўпайтириб, ҳисоблаш мумкин.

Буйрак ва жигар етишмовчилиги бирга кузатилганда ҳам препарат кўрсатилган тартибда буюрилади.

Фақат жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларда дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Буйрак функцияси нормал бўлган кекса ёшдаги пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Ножўя таъсирлари

Кузатилиши мумкин бўлган ножўя самаралар қуйида организм тизимлари ва юзага келиши тез-тезлиги бўйича келтирилган: жуда тез-тез (> 1/10); тез-тез (1/10 – 1/100); тез-тез эмас (1/100 – 1/1000); кам ҳолларда (1/1000 – 1/10000); жуда кам ҳолларда (<1/10 000), номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди).

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: оғизни қуриши, кўнгил айниши; тез-тез эмас: диарея, қоринда оғриқ.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари; жуда кам ҳолларда: анафилактик шок.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: бош оғриғи, юқори толиқиш, бош айланиши, уйқучанлик; тез-тез эмас: парестезия (сезувчанликни бузилиши); кам ҳолларда: тиришишлар; жуда кам ҳолларда: дисгевзия (таъм билишни бузилиши), дискинезия, дистония, ҳушдан кетиш, тремор, тик; номаълум: хотирани бузилиши, шу жумладан амнезия.

Руҳиятни бузилиши

Тез-тез эмас: қўзғалиш; кам ҳолларда: тажавузкорлик, онгни чалкашиши, депрессия, галлюцинациялар, уйқуни бузилиши; номаълум: ўз жонига қасд қилиш фикрлари.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: аккомодацияни бузилиши, кўришни ноаниқлиги, кўз олмасини ҳаракатлари (нистагм).

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: тана вазнини ошиши.

Эшитиш аъзолари ва лабиринт бузилишлари

Тез-тезлиги номаълум: вертиго (ўз танаси ёки атрофдаги жисмларни айланиши ҳисси).

Юрак томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: тахикардия.

Нафас тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: ринит, фарингит.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: тошма, қичишиш; кам ҳолларда: эшакеми; жуда кам ҳолларда: ангионевротик шиш, турғун эритема.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: дизурия, энурез; номаълум: сийдикни тутилиши.

Умумий бузилишлар

Номаълум: астения, лоҳаслик; кам ҳолларда: периферик шишлар; номаълум: иштаҳани ошиши.

Лаборатор ва инструментал маълумотлар

Кам ҳолларда: “жигар аминазалари”, ишқорий фосфотаза, гамма-глутамилтрансфераза фаоллигини ва билирубин концентрациясини ошиши; жуда кам ҳолларда: тромбоцитопения.

Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси чуқурлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган бирон-бир ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • цетиризин, гидроксизин ёки пиперазин ҳосилаларига, шунингдек препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам);
  • 6 ойликкача бўлган болалар (дори воситасининг самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлар чекланганлиги туфайли);
  • ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

  • сурункали буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси >10 мл/мин бўлганда дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилади);
  • кекса ёшдаги пациентлар (калавар фильтрацияси ёшга доир камайганда);
  • тутқаноқ ва тиришишга юқори тайёргарлиги бўлган пациентлар;
  • сийдикни тутилишига юқори мойиллиги бўлган пациентлар (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг);
  • 1 ёшгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Цетиризинни сохтаэфедрин, циметидин, кетоконазол, эритромицин, азитромицин, глипизид, диазепам ва антипирин билан ўзаро таъсири ўрганилганда клиник аҳамиятга эга дориларнинг нохуш ўзаро таъсири аниқланмаган.

Теофиллин (суткада 400 мг) билан бир вақтда буюрилганда цетиризиннинг клиренси 16% га пасаяди (теофиллиннинг кинетикаси ўзгармайди).

Ритонавир билан бир вақтда қўлланилганда цетиризиннинг “концентрацияси-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) 40% га ошади, айни вақтда ритонавирнинг худди шу кўрсаткичи бироз (-11%) ўзгарган.

Макролидлар (азитромицин, эритромицин) ва кетоконазол билан бир вақтда буюриш пациентларда электрокардиограммада ўзгаришларга олиб келмайди.

Цетиризин терапевтик дозаларда алкоголь билан (қонда алкоголнинг даражаси 0,5 г/л) клиник аҳамиятли ўзаро таъсир намойиш қилмаган. Шунга қарамасдан, алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Марказий нерв тизимига потенциал сусайтирувчи таъсири туфайли, цетиризинни томчи кўринишида тўсатдан болалар ўлими синдроми юзага келишининг қуйидаги хавф омиллари бўлганида 1 ёшгача бўлган болаларга буюрганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (лекин бу рўйҳат билан чегараланмаслик керак):

  • акаси ёки опасида эмизикли болалардаги уйқуда апноэ синдроми ёки тўсатдан болалар ўлими синдроми;
  • она томонидан наркотикларни суиистеъмол қилиш ёки ҳомиладорлик вақтида чекиш;
  • онани ёшлиги (19 ёш ва ундан кичик);
  • болани парвариш қилаётган энагани кўп чекиши (кунига бир қути ва ундан кўп сигарет);
  • юзи билан пастга қараган ҳолда мунтазам ухлаб қоладиган ва уларни чалқанча ётқизилмайдиган болалар;
  • чала туғилган (37 хафтадан камроқ гестация) ёки тана вазнини етишмовчилиги билан туғилган (гестацион ёшдан 10 процентилдан паст) чақалоқлар;
  • марказий нерв тизимига сусайтирувчи препаратлар билан бирга қабул қилганда.

Метилпарагидроксибензоат ва пропилпарагидроксибензоат аллергик реакциялар, шу жумладан секинлашган типдаги реакциялар чақириши мумкин.

Томчилар қанд сақламайди, ширин қилувчи сифатида қон зардобида глюкозанинг даражасига таъсир кўрсатмайдиган сукралоза ишлатилади, шунинг учун Цетрин томчилари қандли диабети бўлган пациентларга буюрилиши мумкин.

Орқа мияси шикастланган, простата бези гиперплазияси, шунингдек сийдикни тутилишига мойил бошқа омиллари бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки цетиризин сийдик тутилиши хавфини ошириши мумкин.

Лаборатор тестларга таъсири

Аллергик синамаларни буюришдан олдин, Н1-гистамин рецепторлари блокаторлари (шу жумладан цетиризин) тери аллергик реакциялари ривожланишини ингибиция қилиши туфайли, уч кунлик “ювиш” даври тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотларда цетиризиннинг ривожланаётган ҳомилага (шу жумладан постнатал даврда), ҳомиладорликни кечиши ва туғруққа бирон-бир бевосита ёки билвосита нохуш самаралари аниқланмаган.

Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллашнинг хавфсизлиги юзасидан адекват ва қатъий назоратланган клиник тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун ҳомиладорлик вақтида цетиризинни қўллаш мумкин эмас.

Цетиризин кўкрак сути билан ажралади, шунинг учун даволовчи шифокор препаратни қўллаш даврида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиши керак.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини объектив баҳолаганда, препаратни тавсия этилган дозада қабул қилганда бирон-бир нохуш кўринишлар ишончли равишда аниқланмаган, лекин даволаш даврида автотранспортни ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари

50 мг цетиризин бир марта қабул қилинганда қуйидагилар кузатилган: онгни чалкашиши, диарея, бош айланиши, юқори толиқиш, бош оғриғи, лоҳаслик, мидриаз (қорачиқни кенгайиши), қичишиш, безовталик, ҳолсизлик, седатив самара, уйқучанлик, ступор, тахикардия, тремор, сийдикни тутилиши.

Даволаш

Препаратни қабул қилгандан кейин дарҳол – меъдани ювиш ёки қусишни чақириш. Фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик ва тутиб турувчи даволаш тавсия этилади. Специфик антидоти йўқ. Гемодиализ самарасиз.

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун томчилар, 10 мг/мл. 10 мл ёки 20 мл дан паст зичликдаги полиэтиленли томчилагич-дозатор ва биринчи очиш назорат тизимли ва болалар томонидан очилиши ҳимояланган оқ рангли пластик бураладиган қопқоқ билан таъминланган бўйинчаси винтли тўқ шишали флаконда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

Улашиш: