Skip to main content

Церепро вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦЕРЕПРО

CEREPRO

Препаратнинг савдо номи:  Церепро

Таъсир этувчи модда (ХПН): холин альфосцерати

Дори шакли: вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: глицерилфосфорилхолин гидрати (100% глицерилфосфорилхолин моддасига қайта ҳисобланганда) (холин альфосцерат) – 250,0 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ноотроп восита.

АТХ коди: N07AX02

Фармакологик хусусиятлари

Марказий холиностимулятор, унинг таркибида 40,5% метаболик ҳимояланган холин сақланади (метаболик ҳимоя холинни бош мияда ажралиб чиқишига ёрдам беради). Организмга тушганида ферментлар таъсирида холин ва глицерофосфатга парчаланади; холин нерв қўзғалишини асосий медиаторларидан бири – ацетилхолиннинг биосинтезида иштирок этади; глицерофосфат нейрон мембранаси фосфолипидларининг (фосфатидилхолин) ўтмишдошидир. Нейтронал мембраналарда ацетилхолин ва фосфатидилхолиннинг синтезини таъминлайди, қон оқимини яхшилайди ва марказий нерв тизимида метаболик жараёнларни кучайтиради, ретикуляр фармацияни фаоллаштиради. Бош миянинг травматик шикастланган томонида қон оқимининг чизиқли тезлигини оширади, бош миянинг спонтан биоэлектрик фаоллигини фазо-вақт характеристикасини меъёрлашувига ёрдам беради; бош миянинг қон томир касалликлари бўлган беморларда билиш ва хулқий реакцияларга ижобий таъсир кўрсатади.

6-yillik-qizil-jenshen

Инволюцион психоорганик синдромининг патогенетик омилларига таъсир қилиб, бош миянинг функциясини яхшилайди, нейронлар мембраналарининг фосфолипид таркибини ўзгартиради ва холинергик фаоллигини пасайтиради. Ацетилхолинни ажралиб чиқишини дозага боғлиқ рағбатлантиради; фосфодитилхолин (мембрана фосфолипиди) синтезида иштирок этиб, синаптик ўтказувчанликни, нейронал мембраналарнинг пластиклигини, рецепторларнинг функциясини яхшилайди. Репродуктив циклга таъсир кўрсатмайди, тератоген ва мутаген таъсирларга эга эмас.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши – 88%, гематоэнцефалик тўсиқ орқали осон киради (перорал қабул қилинганида, миядаги – плазмадаги концентрациясининг 45% ни ташкил қилади). Асосан ўпка орқали, карбонат ангидриди диоксиди кўринишида (85%), шунингдек буйраклар ва ичак орқали (15%) чиқарилади.

Қўлланилиши

  • оғир бош мия жароҳатининг ўткир ва тикланиш даврлари (шу жумладан онгни бузилишида, коматоз ҳолатда);
  • бош мия ярим шарларининг ўчоқли симптоматикаси ёки бош мия ўзагини шикастланиш белгилари билан кечувчи мияда қон айланишини ишемик турдаги (ўткир ва тикланиш даврлари) ва геморрагик турдаги бузилиши (тикланиш даври);
  • бош миянинг дегенератив ва инволюцион ўзгаришлари фонидаги психоорганик синдром ва цереброваскуляр етишмовчиликнинг оқибатлари;
  • когнитив бузилишлар (мотивацияни, ташаббускорликни ва диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши билан кечувчи фикрлаш функциясини, хотирани бузилиши, онгни чалкашиши, дезориентация), шу жумладан деменциядаги ва энцефалопатиядаги когнитив бузилишлар;
  • кексалик сохтамеланхолияси, эмоционал ва хулқий сферадаги ўзгаришлар: эмоционал лабиллик, кучли таъсирчанлик, қизиқишни пасайишида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Мушак ичига суткада 1000 мг (1 ампула) дозада ёки вена ичига (аста-секин) суткада
1000 мг дан 3000 мг гача буюрилади. Вена ичига юборилганда 1 ампуладаги эритма (4 мл) физиологик эритманинг 50 мл да суюлтирилади, инфузия тезлиги минутига 60-80 томчи. Даволаш давомийлиги 10-15 кун, лекин зарурат туғилганида даволашни ижобий динамика ва капсулаларни қабул қилишга ўтиш имконияти пайдо бўлгунича давом эттириш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, кўнгил айнаши (допаминергик фаолланиш оқибатида) кузатилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, эмизишда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: болалар (18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда самарадорлик ва хавфсизлик бўйича маълумотларни йўқлиги туфайли).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препарат қабул қилинганидан кейин кўнгил айниши пайдо бўлганида дозани камайтириш керак.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Церепро психомотор реакцияларнинг тезкорлигига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: диспептик бузилишлар.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

5 мл сиғимли ампулаларда 4 мл дан.

3, 5 ёки 10 ампуладан қоғоздан тўсиқлари ёки иловалари бўлган ўрам ёки картон қутида.
3 ёки 5 ампуладан контур уяли ўрамда.

1 ёки 2 контур уяли ўрамдан ўрамда ёки картон қутида. Ҳар бир ўрамга ёки қутига қўллаш бўйича йўриқнома ва ампулаларни очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори жойланади.

Чизиқчаси ёки синдириш халқаси бўлган ампулалар ишлатилганда ампула скарификатори ёки ампулаларни очиш учун пичоқ илова қилинмайди.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: