Skip to main content

Цефпотек®

Улашиш:
  Reading time 14 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦЕФПОТЕК

SEFPOTEC

 

Препаратнинг савдо номи: Цефпотек®

Таъсир этувчи модда (ХПН): цефподоксим

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

фаол модда: цефподоксим проксетил (200 мг цефподексимга эквивалент);

ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза ва натрий карбоксиметилцеллюлоза, натрий лаурилсульфати, гидроксипропилцеллюлоза, аэросил, магний стеарати;

қобиғи: Sepitilm LP 761 B1ank (гидроксипропилцеллюлоза, микрокристаллик целллоза, стеарин кислотаси, титан диоксиди).

Таърифи: оқ рангли, овал шаклли, бир томонида рискаси ва бошқа томонида “Nobel” гравировкаси бўлган қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапивтик гуруҳи: Антибиотиклар (учинчи авлод цефалоспоринлар гуруҳи)

АТХ коди: J01DD13

Фармакологик хусусиятлари

Препарат цефалоспоринлар синфига мансуб кенг таъсир доирасига эга яримсинтетик антибиотикдир. Цефподоксим проксетил – олд дори ҳисобланиб, фаол метаболити цефподоксим ҳисобланади. Цефподоксимнинг бактерицид фаоллиги ҳужайралар девори синтезини сусайтиришдан иборат. У қуйида келтирилган микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига нисбатан фаолликни намоён этади:

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus aureus (шу жумладан, пенициллиназани ишлаб чиқарувчи штаммлари), Staphylococcus saprophyticus, Streptococcus pneumoniae (пенициллинга чидамли штаммларидан ташқари), Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae, Streptococcus spp. (C, F, G гуруҳлари).

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Escherichia coli, Klebsiella pneumonia, Proteus mirabilis, Haemophilus influenzae (шу жумладан, В – лактаза ишлаб чиқарувчи), Moraxella (Branhamella) catarrhalis, Neisseria gonorrhoeae (шу жумладан пенициллиназни ишлаб чиқарувчи штаммлари), Citrohacter diversus, Klebsiella oxytoca, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Haemophilus parainfluenzae.

Анаэроб граммусбат микроорганизмлар: Peptostreptococcus magnus

Цефподоксим Pseudomonаs ва  Enterobacter нинг айрим штаммларига нисбатан фаол эмас.

 

Фармакокинетикаси

Цефподоксим проксетил – олд дори бўлиб, меъда – ичак йўллари (МИЙ) дан сўрилади ва эфир гуруҳини йўқотиб, фаол метаболит – цефподоксим ҳосил бўлади. 100 мг цефподоксим проксетил оч қоринга қабул қилинганда, қабул қилинган цефподоксимнинг тахминан 50 % тизимли қон оқимига сўрилади.

Тавсия этилган дозадан юқори дозада (100 дан 400 мг гача) қўлланилганда, дозага боғлиқ даражаси ва цефподоксимни сўрилиши даражаси аниқланади.

Терапевтик дозаларда қабул қилинганда (100 дан 400 мг гача), максимал концентрациясига (Тmax) эришиш вақти тахминан 2-3 соатни ташкил қилади ва ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 2,09 соатдан 2,84 соатгача ўзгартириб туради. Сmax ўртача кўрсаткичи тахминан 1,4 мкг/мл 100 мг дозада ва 200 мг дозада – 2,3 мкг/мл ни, 400 мг дозада 3,9 мкг/мл ни ташкил қилади. Буйрак фаолияти нормал бўлган беморларда препаратнинг дозасини 400 мг гача ҳар 12 соатда кўп марта қабул қилингандан кейин бошқа фармакокинетик параметрларини аҳамиятли ўзгариши ҳам, тўпланиши ҳам кузатилмайди.

22 дан 33% гача цефподоксим зардоб оқсиллари ва 21 дан – 29% гача плазма оқсиллари билан боғланади.

Цефподоксим аъзо ва тўқималарда яхши тақсимланади. Ўпка тўқимасида препаратнинг концентрацияси 3 соатдан кейин тахминан 0,63 мкг/г ни, 6 соатдан кейин тахминан 0,52 мкг/г ни, 12 соатдан кейин – тахминан 0,19 мкг/г ни, қон плазмасида концентрациясининг тахминан 70-80% ни ташкил қилади; бронх шиллиғида – 0,9 мкг/кг (50%), альвеоляр ҳужайраларда 0,1-0,2 мкг/кг (10%), плеврал ва яллиғланган суюқликда қон плазмасидаги концентрациясининг 70-100% гача тўпланади. Цефподоксим ўпкага ва бодомча тўқималарига ўтади ва терапевтик дозаларда қабул қилинганда препаратнинг доимий концентрациясини 12 соат давомида тутиб туради ва Streptococcus pyogenes. Streptococcus pneumoniae, Haemophllus Influenzae учун МИК90 (минимал ингибиция қилувчи концентрация) ошади. Цефподоксимнинг ўпка тўқималаридаги концентрацияси 6-8 соатдан кейин МИК90 қуйидаги респиратор қўзғатувчилар учун бир неча марта юқори бўлади: М.(В.) Catarrhalis – 2 мартага, H. Influenzaе ва S. Pneumoniаe – 20 мартага, S.pyogenes – тахминан 70 мартага кўпроқ. Қабул қилингандан кейин тахминан 90% цефподоксим 12 соат ичида сийдик билан чиқарилади.

Кекса ёшдагиларда қўлланиши: кекса ёшдагиларда, шу жумладан бронх – ўпка инфекцияси билан кўп бўлмаган Т½ узайиши ва қонда концентрациясини ошиши кузатилади, аммо дозасига тузатиш киритишни талаб қилмайди, буйрак фаолияти пасайган беморлар каби кекса беморларда ҳам цефподоксимнинг ярим чиқарилиш даври плазмада тахминан ўртача 4,2 соатни ташкил қилади (3,3 соат ёш беморларда). Бошқа фармакокинетик параметрлари (Сmax, AUS (эгри чизиқ ости майдони) ва Тmax) ўзгармаган ҳолда қолади.

Буйрак фаолияти бузилиши бўлган беморларда қўлланиши: буйрак фаолияти сусайган беморларда қўлланиши: (минутига 50 мл дан 80 мл гача креатинин клиренси) плазмада ярим чиқарилиш даври ўртача 3,5 соатни ташкил қилади, ўртача (минутига 30 мл дан 49 мл гача креатинин клиренси бўлган) ёки оғир (минутига 5 дан 29 мл гача бўлган) буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда ярим чиқарилиш даври 5,9 гача ва 9,8 соатгача мувофиқ ошади.

Жигар фаолияти бузилишлари бўлган беморларда қўлланиши: жигар циррози бўлган беморларда сўрилиши бироз даражада камаяди, организмдан чиқарилиши эса  ўзгармаган ҳолда қолади. Цефподоксимни Т½ ўртача кўрсаткичи ва жигар циррози бўлган беморларда буйрак клиренси ҳам ўзгармаган ҳолда қолади. Асцит, жигар циррози бўлган беморларда кўрсатгичларга таъсир қилмайди. Ушбу гуруҳ беморларга дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Қўлланилиши

ЛОР-аъзолари инфекцияси (шу жумлардан синусит, тонзиллит, ўткир ўрта отит, фарингит); цефподоксим тонзиллит ва фарингитнинг сурункали ёки қайталанувчи инфекцияларида қўлланади, ҳамда кенг таъсирли доирага эга бўлган антибиоткларга нисбатан аниқ резистентлик ёки шубҳа булганда қўлланилади;

– Haemophilus influenzae, Streptococcus pneumoniae ва Moraxella catarrhalis томонидан чақирилган ўткир юқори жағ синусити;

– юқори нафас йўллари инфекцияларини чақирувчи Streptococcus pneumonia, Streptococcus pyogenes, Haemophilus influenzae или Moraxella (Branchamella) catarrhalis;

– S.pneumoniae, H.Influenzae ёки M. Catarrhalis томонидан чақирилган (ўткир бронхит, рецидив ва қайталанувчи сурункали бронхит, бронхиолит, бактериал суперинфекция билан асоратланганда) сурункали бактериал бронхитни зўрайиши;

– S.pneumoniae ёки H. Influenzae томонидан чақирилган шифохонадан ташқари пневмония;

– Staphylococcus aureus ёки Streptococcus pyogenes томонидан чақирилган (абцесс, целлюлит, инфицирланган жароҳатлар, фурункул, фолликулит, паронихия, карбункул ва яралар) асоратланмаган тери ва юмшоқ тўқималар инфекцияси;

– Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Proteus mirabilis ёки Staphylococcus saprophyticus томонидан чақирилган сийдик чиқариш йўлларини асоратланмаган инфекциялари (шу жумладан  ўткир пиелонефрит ва циститлар);

– Neisseria gonorrhoeae томонидан чақирилган ўткир асоратланмаган уретрал ёки цервикал гонорея;

– Neisseria gonorrhoeae томонидан чақирилган аёллардаги ўткир асоратланмаган аноректал инфекциялар.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга, овқат вақтида қабул қилиш учун кўрсатилган.

Қуйидаги жадвалда: шифокорнинг бошқа кўрсатмаларидан ташқари, тавсия этилган дозалар, даволаш давомийлиги, беморлар контингенти (12 ёш ва ундан катталар), кўрсатилган:

Катталар ва 12 ёшдан ва ундан катта ўсмиринлар
Инфекцияумумий суткалик  дозадозалаш тартибиДаволаш давомийлиги
Юқори нафас йўллари инфекциялари, Streptococcus pneumonia, Streptococcus pyogenes, Haemophilus influenzae ёки Moraxella (Branchamella) catarrhalis томонидан чақирилган, шу жумладан ўткир ўрта отит, синусит, тонзиллит ва фарингит;Синусит: 400 мг

 

 

Юқори нафас йўлларининг бошқа инфекциялари: 200 мг

Синусит: 200 мг дан ҳар 12 соатда

 

Юқори нафас йўлларининг бошқа инфекциялари: 100 мг (1/2таблетка) дан ҳар 12 соатда

5-10 кун
S. pneumoniae ёки H. Influenzae томонидан чақирилган шифохонадан ташқари пневмония

 

400 мг200 мг дан ҳар 12 соатда14 кун
S. pneumoniae, H.Influenzae ёки M. Catarrhalis томонидан чақирилган сурункали бактериал бронхитни зўрайиши,400 мг200 мг дан ҳар 12 соатда10 кун
Neisseria gonorrhoeae томонидан чақирилган ўткир асоратланмаган уретрал ёки цервикал гонорея,200 мгБир мартаБир марта
Staphylococcus aureus ёки Streptococcus pyogenes томонидан чақирилган асоратланмаган тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияси;800 мг400 мг дан ҳар 12 соатда7 кундан то

14 кунгача

Haemophilus influenzae, Streptococcus pneumoniae ва Moraxella catarrhalis томонидан чақирилган ўткир юқори жағ синусити;400 мг200 мг дан ҳар 12 соатда10 кун
Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Proteus mirabilis ёки Staphylococcus saprophyticus томонидан чақирилган сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари (циститлар).200 мг100 мг дан (1/2 таблетка) ҳар 12 соатда7 кун

Буйрак фаолияти нормал бўлган беморлар учун, шу жумладан буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Умуман олганда кекса ва ёш беморларда қўллаганда препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлигида фарқи кузатилмаган.

Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси билан минутига 3 мл) бўлган беморлар учун препаратнинг дозаларини қабул қилиш орасидаги интервал 24 соатгача оширилиши мумкин.

Гемодиализдаги беморлар учун дозалаш сони гемодиализдан кейин ҳафтада 3 марта бўлиши керак.

Ножўя таъсирлари

ЖССТ маълумотига кўра, ножўя таъсирлар ривожланиш тезлиги бўйича қуйидагича тақсимланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); кам (≥1/1000 дан <1/100 гача); камдан-кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам (<1/10000); номаълум – мавжуд маълумотларга кўра учраш сони аниқлашни имконияти йўқ.

Қон яратиш ва лимфатик тизими томонидан: камдан-кам – гипогемоглобения, тромбоцитоз, тромбоцитопения, лейкопения ва эозинофилия; жуда кам – гемолитик анемия.

Бошқа бета-лактам антибиотиклар ва Цефподоксим узоқ вақт қўлланилганда нейтропения ва жуда кам ҳолатларда агранулоцитоз кузатилиши мумкин, асосан узоқ вақт қўлланилганда.

Иммун тизими томонидан: хар ҳил турдаги аллергик реакциялар; кам – шиллиқ қават сезгирлигининг ошиши, тошмалар, эшакеми, қичишиш; жуда кам – пуфакчалар пайдо бўлиши билан ўтадиган тери реакцияси (эритема, Стивен-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз). Бунақа симптомлар кузатилганда Цефподоксим билан даволаш тўхтатилади. Бошқа цефалоспоринларга ўхшаб анафилактик шок холатлари жуда кам ҳолатларларда кузатилади, бронхоспазм, пурпуралар, ангионевротик шишлар, зардоб касаллиги, тошмалар, ҳароратнинг кўтарилиши ва бўғимларда оғрик пайдо булиши.

Озиқланиш ва модда алмашинуви томонидан: тез-тез – иштаханинг йуқолиши.

Марказий нерв тизими томонидан: кам – бош оғриғи, парестезия, бош айланиши.

Эшитиш аъзолари ва мувозанат томонидан: кам – қулоқда шовкин пайдо бўлиши.

Меъда–ичак йўллари томонидан: тез-тез – ошқозон соҳасида нохуш сезги, кўнгил айниш, қайт қилиш, ошқозон соҳасида оғрик, метеоризм, диарея. Энтероколит симптомига ўхшаб диарея кучайиши ва ахлатда қон пайдо бўлиши.

Агар даволаниш ёки даволангандан кейин диарея доимий бўлаверса, псевдомембраноз колит ривожланиш эҳтимоли бор.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: камдан-кам – АСТ, АЛТ, ишкорий фосфотаза ва/ёки билирубиннинг ўртача  ўтиб кетувчи ошиши; жуда кам – жигар етишмовчилиги.

Буйрак ва сийдик чиқариш йуллари томонидан: жуда кам – мочевина ва креатинин миқдори ошиши.

Шу гуруҳ дориларини айниқса аминогликозидлар, ёки кучли сийдик хайдовчи дорилар билан қўшиб қўлланганда буйрак функциясида ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидан бузилишлар: кам – астения ёки лоҳаслик.

Инфекцион ва паразитар касалликлар: бошқа антибиотикларга ўхшаб, микрофлоранинг Цефподоксимга сезгирлиги бўлмаганда инфекцияларнинг кўпайиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • цефподоксимга ёки бошқа цефалоспоринларга аллергик реакцияси бўлганда;
  • 12 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни қуйидагилар билан бир вақтда:

  • антацидларни юқори дозаси билан (натрий карбонат ва алюминий гидроксид) ёки Н2–блокаторлари (циметидин) билан қўлланганда, плазмада юқори концентрацияси даражасини ва препаратни сўрилиш даражасини камайиши кузатилади. Бундай ўзаро таъсир натижасида сўрилиш даражаси ўзгармайди.
  • ичга қабул учун антихолинергик препаратлар билан қўлланганда цефподоксимнинг (Тмах) плазмадаги юқори концентрациясига эришиш вақти секинлашади, препаратни сўрилиш даражаси (AVC) ўзгаришсиз қолади.
  • пробенецид билан қўллаганда, цефподоксимни буйракдан чиқарилиши ингибиция қилинади ва AUC ошиши натижасида ва Сmах даражаси, нефротоксик таъсир кўрсатувчи моддалар бошқа бета–лактам антибиотиклари билан бўлгани каби, бир вақтда буюрилганда нефротоксиклиги ривожланиши мумкин, аммо цефподоксим проксетил билан монотерапия ўтказилганда нефротоксиклик кузатилмаган.

Цефалоспоринлар, шу жумладан цефподоксим проксетил Кумбс тестини мусбат реакциясини чақириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Препарат билан даволашни бошлашдан олдин беморларда цефподоксимга, бошқа цефалоспоринларга, пенициллинларга ёки бошқа дори воситаларига юқори сезувчанлигини синчков текширувини ўтказиш керак.

Пенициллин антибиотикларига юқори сезувчанлиги бўлган беморларга препаратни буюрганда алоҳида эҳтиёткор бўлиш лозим, йўқса (натижада) бета – лактам антибиотикларни орасида кесишган аллергик реакция ривожланиши мумкин.

Аллергик реакциялар юз берганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Препаратга юқори сезувчанлигининг жиддий реакциялари эпинефрин билан даволашни ва бошқа шошилинч тадбирлар, шу жумладан оксигенация, вена ичига суюқликни, антигистамин препаратларини юбориш ва клиник кўрсатмалар бўйича вентиляцион даволаш талаб қилиш мумкин.

Деярли барча антибактериал воситаларда, шу жумладан цефподоксимда псевдомембраноз колитни ривожланишини кузатиш мумкин ва улар кечиш оғирлиги бўйича фарқланади: ўртачадан то ҳаётга хавф солиши шаклигачадир. Шунинг учун ушбу диагнозни антибактериал препаратлар қабул қилингандан кейин диарея кузатиладиган беморларда инобатга олиш керак.

Педиатрияда қўлланилиши

12 ёшгача бўлган болаларда препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. 12 ёшгача бўлган болаларда болаларга препарат қуллашга тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

FDA таснифи бўйича ҳомилага таъсири –  В тоифа.

Ҳайвонларда ўтқазилган тадқиқотлар натижасида эмбриотоксик, ёки теротоген  мутаген таъсирлари аниқланмаган, цефподоксим ҳомиладорлик пайтида хавфсиз эканлиги тўғрисида тадқиқотлар аниқланмаган.

Цефподоксим ҳомиладорлик пайтида даволаш учун зарурат бўлганда ҳомила ва она учун кутилиши мумкин бўлган хавф диққат билан кузатилиши лозим.

Цефподоксим кўкрак сути орқали ўтади, эмизиклиларда даволаш пайтида цефподоксим тўхталиши керак, ёки эмизиш тўхталиши лозим.

Транспорт воситаларини ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсири

Дори препаратини ножўя таъсирларини инобатга олиб, автомобилни бошқариш ва потенциал хавфли механизмларини бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрияда оғриқ ва диарея.

Даволаш: препарат билан дозани оширилиб юборилиши натижасида жиддий токсик реакциялар ривожланган ҳолларда, организмдан цефподоксимни чиқарилиши одатда гемодиализ ёки перитонеал диализ ёрдамида, айниқса буйрак тизими хавфга мойил бўлса амалга оширилади. Препаратнинг қабул қилинган дозасининг тахминан 23% организмдан стандарт 3 соатлик гемодиализ муолажаси давомида чиқарилади.

Чиқарилиш шакли

«Цефпотек® 200», қобиқ билан қопланган таблеткалар 200 мг дан, № 10, № 14, № 20.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: