Skip to main content

Троксивазин

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТРАКСИВАЗИН

ТRAXIVAZIN

 

Препаратнинг савдо номи: Траксивазин

Таъсир этувчи модда (ХПН): Троксерутин

Дори шакли: Гель.

Таркиби: 

Фаол модда: Троксерутин – 2,0 г.

Ёрдамчи моддалар: карбомер, динатрий эдетати, бензалконий хлориди, натрий гидроксиди, тозаланган сув.

Таърифи: Тиниқ, желесимон, сариқ ёки яшил тусли сариқ рангли, кучсиз ўзига хос ҳидли гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ангиопротектор восита.

АТХ коди: С05СА04

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Траксивазин гель препаратининг асосий компоненти троксерутиндир. У томирларнинг деворини тонусини оширади ва уларнинг юқори ўтказувчанлигини камайтиради. Вена атрофидаги тўқималарга яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, шишни бартараф қилади, веноз етишмовчилик билан боғлиқ турли оғриқли ўзгаришларда томирларнинг озиқланишини яхшилайди.

 

Қўлланилиши 

Сурункали веноз етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган шиш ва симптомлар – оёқларда оғирлик ва оғриқ ҳисси, склеротерапиядан кейинги оғриқни енгиллаштириш учун.

Жароҳатдан кейинги – чиқишлар, пайларнинг чўзилиши ёки мушакларни лат ейишидаги оғриқ ва шишларни енгиллаштириш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Траксивазинни мазкур йўриқномага мувофиқ қўлланг.

Шикастланган соҳага эрталаб ва кечқурун гелнинг керакли миқдори суртилади, уни енгил, уқаловчи ҳаракатлар билан препарат тўлиқ сўрилгунича ишқаланади. Зарурати бўлганида гелни бинт ёки эластик пайпоқлар остидан қўйиш мумкин. Оғирроқ ҳолларда Траксивазиннинг капсулалари билан мажмуавий даволаш тавсия қилинади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг таркибига кирувчи таъсир этувчи моддага ёки бирон-бир ёрдамчи моддасига ўта юқори сезувчанлик (аллергия) да қўллаш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Траксивазин гели қўлланганида жуда кам ҳолларда терининг таъсирланиш реакциялари – қизариш, қичишиш, тери тошмалари кузатилади.

Агар Сизда бирон-бир ножўя самаралар ёки ғайритабиий реакциялар аниқланса, илтимос кейинчалик даволаниш юзасидан, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг!

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дори воситалари билан ўзаро таъсирига оид маълумотлар аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши. Препаратни қўлланганда ҳомилага ва янги туғилган чақалоққа нохуш таъсирига оид маълумотлар йўқ.

Автомобилни бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсири. Машинани бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши 

Дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Даволаш: Катта миқдорни беҳосдан ютиб юборилганида чиқаришнинг умумий чоралари (қустирувчи воситалар) ва симптоматик даволаш ўтказиш лозим. Кўрсатмалар бор бўлса перитонеал диализ ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун гель 20 г, 25 г ва 30 г дан алюмин тубаларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: