• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Трисоль

Home Йўриқномалар Трисоль
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТРИСОЛЬ

TRISOLUMUM

 

Препаратнинг савдо номи: Трисоль

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): натрий хлориди, калий хлориди, натрий гидрокарбонати.

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби: 

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: натрий хлориди – 5 мг, калий хлориди – 1 мг, натрий гидрокарбонати – 4 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: рангсиз, тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар.

АТХ коди: В05ВВ

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат гиповолемияни камайтириб, гемодинамик таъсир кўрсатади, қонни қуюқлашишига ва метаболик ацидозни ривожланишига тўсқинлик қилади, капилляр қон айланишини яхшилайди, диурезни кучайтиради ва дезинтоксикацион таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Турли касалликларда (ўткир дизентерия, овқат токсикоинфекциялари ва бошқаларда), шу жумладан вабода (Эл-Тор) пайдо бўладиган организмнинг дегидратацияси ва интоксикациясида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Эритмани юборишдан олдин 36-38°С гача иситилади. Препарат вена ичига (оқим билан ёки томчилаб) ахлат, қусиқ массалари, сийдик ва тер билан йўқотилган суюқлик ҳажмини тиклаш учун етарли бўлган миқдорда юборилади. Касалликнинг оғир шаклларида (гиповолемик, инфекцион-токсик шок, ноадекват капилляр перфузия, декомпенсацияланган метаболик ацидоз, анурия) беморнинг тана вазнига нисбатан 7-10% миқдорда 1 соат давомида оқим билан юборишдан бошланади, кейин минутига 40-120 томчи тезликда 24-48 соат давомида томчилаб юборишга ўтилади.

Касалликнинг енгилроқ шаклларида (организмнинг интоксикацияси ва сувсизланиши, метаболик ацидоз, олигурия) препаратни томчилаб юбориш билан чекланиш мумкин.

Препаратни қўллаш гематокрит ва қондаги электролитлар концентрациясининг назорати остида ўтказилади. Юборилган ва йўқотилган суюқликнинг мувозонати ҳар 6 соатда аниқланади.

 

Ножўя таъсирлари

Гиперкалиемия ривожланиши мумкин, бундай ҳолларда электролит мувозонати меъёрлашгунича препаратни Дисоль эритмаси билан алмаштирилади. Ҳаддан зиёд тез юборилганида – кескин тахикардия, ҳансираш, гипертермия ва терининг қизариши ривожланиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гиперкалиемия, гипергидратация ҳолати, ўпка, бош мия шиши хавфи, яққол юрак-ўпка декомпенсацияси, буйрак етишмовчилиги, препарат компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дори воситалари билан аралаштирилганида визуал мутаносибликни назорат қилиш зарур, чунки терапевтик номутаносиблик бўлиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Буйракларнинг ажратиб чиқариш функцияси бузилган беморларда, гипокалиемияда препаратнинг катта ҳажмларини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Узоқ вақт қўлланганда плазмада электролитларнинг концентрациясини ва суткалик диурезни назорат қилиш зарур.

Гиперкалиемия ривожланганда электролит мувозанати меъёрлашгунгача Трисоль эритмасини Дисоль препаратга алмаштирилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл  дан, шиша бутилкаларда ёки полипропилен флаконларда.

 

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

2 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
0
66 Views
ОлдингисиТрипликсам22.03.2021
Триумек™22.03.2021Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Трисоль
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.