Skip to main content

Трихопол®

Улашиш:
  Reading time 16 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТРИХОПОЛ®

TRICHOPOL®

 

Препаратнинг савдо номи: Трихопол®

Таъсир этувчи модда (ХПН): метронидазол

Дори шакли: вена ичига юбориш учун 0,5% ли эритма

Таркиби:

фаол модда: 

Метронидазол 500 мг

ёрдамчи моддалар:

Натрий гидрофосфати 12H2O 150 мг

Лимон кислотаси H2O 30 мг

Натрий хлориди 740 мг

Инъекция учун сув 100 мл гача

6-yillik-qizil-jenshen

Таърифи: бироз сариқ-кўкимтир рангли, тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: протозойларга қарши восита.

АТХ коди: Р01А

 

Фармакологик хусусиятлари

Трихопол® 5-нитроимидазол ҳосиласи бўлиб, протозойларга қарши ва антибактериал таъсирга эга бўлган дори воситасидир. 

Таъсир механизми 

Трихопол® бир ҳужайрали организмлар, содда ҳайвонлар ва бактерияларнинг ичига осон киради, сут эмизувчи ҳайвонлар ҳужайраларига кирмайди. Метронидазолнинг оксидланиш-қайтарилиш потенциали электрон ташувчи оқсил – ферредоксиндан камроқдир. Бу оқсил анаэроб ва микроаэроб организмларда мавжуддир. Потенциаллар фарқи метронидазол нитрогруппасининг редукциясига олиб келади. Метронидазолнинг редукцияланган шакли бу организмлардаги ДНК занжирини зарарлаш хусусиятига эга. 

 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Метронидазолни катталарда вена ичига томчилаб юборилгандан сўнг, бир соат давомида бошланғич дозаси 15 мг/кг тана вазнига ва кейинги дозалари 7,5 мг/кг тана вазнига ҳар 6 соатда юборилганда, максимал концентрацияси турғун ҳолатда 26 мкг/кг, энг паст концентрацияси 18 мкг/кг ни ташкил қилади. 

Тақсимланиши 

Трихопол® тананинг кўпгина тўқима ва суюқликларида, шу жумладан: суяк тўқимаси, сўлак, плевра суюқлиги, перитонеал суюқлик, қин секрети, орқа мия суюқлиги (асептик менингитда плазмадаги концентрациясининг тахминан 43%), шунингдек бош мия абсцессида, жигар ва эритроцитларда тақсимланади. 

Тақсимланиш ҳажми (тана вазнига 1,1±0,4 л/кг) ни ташкил қилади.

Қабул қилинган дори воситаси дозасининг тахминан 10% плазма оқсили билан боғланади. 

Трихопол® плацентар тўсиқ орқали ўта олади ва кўкрак сути орқали ажралади. 

Биотрансформацияси

Оғиз орқали қабул қилинган метронидазолнинг тахминан 30-60% жигарда гидроксил гурухини кўшилиш, оксидланиш ва глюкурон кислотаси билан конъюгация қилиниш йўллари билан биотрансформацияга учрайди. Асосий метаболити
2-гидроксиметронидазол ҳам антибактериал ва протозойларга қарши фаолликка эга.

Чиқарилиши

Препаратнинг бир марталик дозаси юборилганидан сўнг 5 кун давомида ўзгармаган шакли ва метаболитлари асосан сийдик (60-80%), қисман сафро билан чиқарилади. 

Метронидазол клиренси тана вазнига минутига 1,3±0,3 мл ни ташкил этади. Якуний фазасида ярим чиқарилиш даври: 8,5±2,9 соатни ташкил қилади. 

 

Қўлланилиши

Трихопол® катталар ва болаларда қуйидаги кўрсатмаларда қабул қилишга мўлжалланган:

  • Bacteroides spp., Fusobacterium spp., Clostridium spp., Eubacterium spp., Veilonella spp., Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp. турига мансуб бактериялар чақирган анаэроб инфекцияларни: сепсис, бактериемия, перитонит, мия абсцесси, ўпка яллиғланиши, остеомиелит, туғруқдан кейинги иситма, кичик чаноқ соҳасида абсцесси, эндометрит, жарроҳлик амалиётидан кейинги операцион жароҳат яллиғланишини даволашда.
  • анаэроб бактериялар, айниқса Bacteroides spp. ва Streptococcus spp. туркумига кирувчи турлари чақирган операциядан инфекцияларни олдини олиш мақсадида қўлланади.

Препарат анаэроб бактериялар чақирган операциядан кейинги инфекцияларни юз бериш тез-тезлигини камайтиради. 

Антибактериал препаратларни қўллашга оид маҳаллий расмий тавсияларни эътиборга олиш зарур.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Одатда қуйидагича дозалаш тавсия этилади:

Анаэроб бактериялар чақирган инфекцияларни даволашда:

Трихопол® касаллик симптомлари препаратни ичга қабул қилишни истисно этувчи пациентларда даволашни бошидан вена ичига юборилади.

Гестацион ёши 40 ҳафталикдан кичик янги туғилган чақалоқларда метронидазолнинг кумуляцияси ҳаётнинг биринчи ҳафтасидан намоён бўлиши мумкин, шунинг учун метронидазолнинг қон зардобидаги концентрациясини препарат қўллангандан бир неча кундан кейин назорат қилиш керак. 

8 ҳафталиккача бўлган эмизикли болалар: 15 мг/кг дозада сутка давомида бир марта ёки 7,5 мг/кг дозада икки марта ҳар 12 соатда буюрилади.

8 ҳафталикдан 12 ёшгача бўлган болалар: 

одатда суткалик дозаси 20-30 мг/кг бир марта ёки 7,5 мг/кг дозаларда ҳар 8 соатда юборишни ташкил қилади. Инфекциянинг оғирлик даражасига қараб, суткалик дозани 40 мг/кг гача кўпайтириш мумкин. Даволаш давомийлиги кўпинча 7 кунни ташкил этади. 

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: метронидазолнинг 0,5% ли 100 мл эритмасини (500 мг метронидазол) ҳар 8 соатда вена ичига юборилади. Юбориш тезлиги минутига 5 мл дан ошмаслиги керак. 

Катталарда метронидазолнинг вена ичига юбориладиган максимал суткалик дозаси 4 г ни ташкил этади. 

Трихопол® кўпинча 7 кун давомида, шунингдек оғир анаэроб инфекцияларда 2-3 ҳафта давомида ҳам қўлланилади. 

Анаэроб бактериялар чақирган операциядан кейинги инфекцияни олдини олиш учун:

Айниқса йўғон ва тўғри ичаклардаги жарроҳлик аралашувлари ёки гинекологик амалиётлар вақтида юборилади.

Препарат операция бошланишидан 5-10 минут олдин юборилиши керак. 

Гестацион ёши 40 ҳафталикдан кичик бўлган янги туғилган чақалоқлар: дозаси 1 кг тана вазнига 10 мг ҳисобидан бир марта операциягача буюрилади.

12 ёшдан кичик болалар: дозаси суткада 1 кг тана вазнига 20-30 мг ҳисобида, операциядан 1-2 соат олдин буюрилади.

Катталар ва 12 ёшдан катта болалар: метронидазолнинг 0,5% ли 100 мл (500 мг метронидазол) эритмасини вена ичига секин томчилаб юборилади.

Метронидазолнинг 0,5% ли эритмасининг кейинги шундай дозалари ҳар 8 соатда, препаратни ичга қабул қилишга иложи борича тезроқ ўтгунча юборилиши керак. 

Профилактика мақсадида препаратни жарроҳлик аралашувидан кечи билан 12 соатдан кейин юборилиши керак.

Бактериал вагинит:

Ўсмирлар: 400 мг дан суткада 2 марта 5-7 кун давомида ёки 2000 мг ли бир марталик дозада буюрилади.

Трихомониаз:

10 ёшдан кичик болалар: дозани 2000 мг дан оширмай, 40 мг/кг доза ҳисобидан ичга бир марта ёки суткада 15-30 мг/кг дозада 2-3 марта, 7 кун давомида қабул қилиш керак.

Катталар ва ўсмирлар: 2000 мг дан бир марта ёки 200 мг дан суткада 3 марта 7 кун давомида ёки 400 мгдан суткада 2 марта 5-7 кун давомида буюрилади.

Гиардиазис (лямблиоз):

1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар: суткада 500 мг дан бир марта, 3 кун давомида;

3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар: суткада 600-800 мг дан бир марта, 3 кун давомида;

7 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар: суткада 1000 мг дан бир марта, 3 кун давомида буюрилади.

Катталар ва 10 ёшдан катта болалар: суткада 2000 мг дан бир марта, 3 кун давомида ёки 400 мг дан суткада 3 марта 5 кун давомида ёки 500 мг дан суткада 2 марта 7-10 кун давомида буюрилади.

Доза миллиграммларда тана вазни кг га нисбатан белгиланади:

Суткада 15-40 мг/кг дозада 2-3 марта қабул қилишга тенг бўлинади.

Амебиаз (amoebosis):

1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар: 100 мг дан 200 мг гача суткада 3 марта 5-10 кун давомида;

3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар: 100 мг дан 200 мг гача суткада 4 марта 5-10 кун давомида;

7 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар: 200 дан 400 мг гача суткада 3 марта 5-10 кун давомида буюрилади.

Катталар ва 10 ёшдан катта болалар: 400 дан 800 мг гача суткада 3 марта 5-10 кун давомида буюрилади.

Доза миллиграммларда тана вазни кг га нисбатан белгиланади: 

Суткада 35-50 мг/кг 3 марта 5-10 кунгача, дозани суткада 2400 мг дан ошириб юбормаслик керак.  

Helicobacter pylori эрадикацияси:

Болалар ва ўсмирлар:

Мажмуавий даволаш мақсадида, суткада 20 мг/кг ҳисобидан суткада 500 мг дан 2 мартадан ошириб юбормасдан, 7-14 кун давомида буюрилади. Даволашни бошлашдан аввал, айни вақтдаги даволаш талаблари билан танишиш керак. 

Қўллаш усуллари:

Трихопол® 0,5% ли эритмасини суюлтирилмаган ҳолда ёки (вена ичига инфузион даво олаётган пациентларда) мос келадиган миқдордаги 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси, 5% ли глюкоза ва 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 20 ва 40 ммоль/л калий хлориди эритмасида суюлтирилган ҳолда вена ичига юборилади (инфузион эритма бевосита юборилишдан олдин тайёрланиши зарур).

Флакон герметиклиги текширилгандан сўнг уни икки каналли игнали аппаратга уланади.

Қолган инфузион эритма такроран юборилиши мумкин эмас. Препаратни эритмада кўринарли ўзгаришлар аниқланган ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланиши:

Трихопол® асосан жигарда оксидланиш йўли орқали биотранформацияга учрайди. Трихопол® оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда секин биотрансформацияга учрайди, бу эса метронидазол ва унинг метаболитларини танада тўпланишига олиб келиши мумкин. Жигар энцефалопатияси бўлган пациентларда препарат сезиларли даражада тўпланиши мумкин, метронидазолнинг қон плазмасидаги юқори концентрациялари энцефалопатияни чақириши мумкин. Бир марта буюрилиши мумкин бўлган суткалик дозасини 1/3 қисмгача камайтириш керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланиши: 

Буйрак етишмовчилигида метронидазолнинг биологик ярим чиқарилиш даври ўзгармайди. Бундай ҳолатларда препаратнинг дозасини камайтириш шарт эмас. Гемодиализ олаётган пациентда Трихопол® ва унинг метаболитлари 8 соат давомида чиқарилади. Трихопол® пациентга диализдан дарҳол тезда такроран буюрилиши керак. Фракцион перитонеал диализ ёки узлуксиз диализ олаётган пациентларда дозаларни ўзгартиришнинг зарурияти йўқ.

Кекса ёшдаги пациентларда қўлланиши:

Препарат ёши катта пациентларда, айниқса юқори дозаларида эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.

 

Ножўя таьсирлари

Препаратнинг ножўя таъсирларининг болаларда учраш тезлиги, кўриниши ва жадаллиги худди катталарникидек. 

Энг кўп учрайдиган ножўя таъсирларига: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда дискомфорт ҳисси, оғизда металл мазаси, тилни караш билан қопланиши киради. 

Булардан ташқари дори препарати қўлланганида қуйидаги симптомлар кузатилиши мумкин:

Қон яратиш тизими ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар

Ўртача ўтиб кетувчи лейкопения (лейкоцитлар сонини камайиши) ва тромбоцитопения (тромбоцитлар сонини камайиши); жуда кам ҳолатларда кўпинча препаратни бекор қилгандан сўнг ўтиб кетувчи нейтропения (гранулоцитлар сонини камайиши), панцитопения (барча қон шаклли элементларини – эритроцит, лейкоцит, тромбоцит умумий сонини камайиши) ва агранулоцитоз (қонда гранулоцитлар сонини камайиши бўлиши). Агранулоцитознинг биринчи белгилари иситма, томоқдаги оғриқ, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида юза яралар, гриппсимон белгилар, толиқиш, қон талашлар (масалан, гемaтомалар, петехиялар, пурпура, бурун қонаши) ҳисобланади. Шундай белгилар пайдо бўлса шифокорга мурожаат этиш зарур.

Суяк кўмиги аплазиясининг (суяк кўмиги фаолиятини сусайиши) 1 ҳолати келтирилган 

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Юқори сезувчанлик реакциялари: эшакеми, қичишиш, ангионевротик шиш (нафас олишда қийинчилик туғдирувчи юз, тил ва трахея шиши), кам ҳолларда – анафилаксия, кўп шаклли эритема. Бундай белгилар пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур. 

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Эт жимирлаши ҳисси, чумоли юргани ҳисси, парестезия (масалан, санчиш, ачишиш ҳисси) билан намоён бўлувчи, кўпчилик ҳолларда дори препаратини бекор қилганидан ёки дозаси пасайтирилганидан кейин ўтиб кетувчи периферик невропатия; тутқаноқсимон хуружлар, бош айланиши, дезориентация, невроз ҳолати, депрессия, ҳолсизланиш, уйқучанлик, уйқусизлик, бош оғриқлари, хушдан кетиш; жуда кам ҳолларда энцефалопатия, нимўткир мияча синдромлари (масалан, атаксия, нутқ бузилиши, қадам ташлашни бузилиши, нистагм, тремор, ҳаракат координациясини бузилиши) ва руҳий бузилишлар – галлюцинация ва анорексия ривожланади.

 

Кўрув аъзоси томонидан бузилишлар

кўришни бузилишлари; шу жумладан диплопия ёки яқиндан кўриш ҳам.

Эшитиш аъзоси ва вестибуляр аппарат томонидан бузилишлар

қулоқни шанғиллаши, эшитишни йўқолиши.

Меъда–ичак йўллари томонидан бузилишлар

дори препарати бекор қилинганидан кейин ўтиб кетувчи оғиз қуриши, стоматит, панкреатит.

Жигар ва ўт йўллари томонидан бузилишлар

жуда кам ҳолларда – дори препарати бекор қилинганидан сўнг ўтиб кетувчи жигарнинг функционал синамаларида сохта натижалари, холестатик гепатит ва сариқлик.

Тери ва тери ости клечаткаси томонидан бузилишлар

теридаги ўзгаришлар (тошмалар), қичишиш.

Суяк-бўғим тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар

миалгия (мушаклардаги оғриқ), артралгия (бўғимлардаги оғриқ).

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

метронидазол биотрансформацияси натижасида ҳосил бўлган сувда эрийдиган бўёвчи моддалар мавжудлиги сабабли, сийдикни бир мунча тўқроқ рангга кириши.

Репродуктив тизим ва сут безлари томонидан бузилишлар

қин соҳасидаги оғриқ ва ачитқи инфекциялар.

Юборилган жойдаги реакция ва умумий бузилишлар

тромбофлебит (вена ичи катетрини қисқа муддатга қўллаш йўли билан шу ҳолатни ривожланишини олдини олиш ёки пайдо бўлиш тез-тезлигини камайтириш мумкин).

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Таъсир этувчи моддаги ёки қандайдир ёрдамчи моддага нисбатан юқори сезувчанлик.
  • 5-нитроимдазолнинг бошқа ҳосилаларига юқори сезувчанлик.
  • Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пациент қабул қилаётган ёки охирги пайтда қабул қилган, шунингдек қабул қилмоқчи бўлган дори препаратларини, айниқса қуйидагиларни қабул қилаётгани тўғрисида шифокорни хабардор қилиши керак:

  • антикоагулянтлар, кумарин ҳосилалари (масалан, аценокумарол, варфарин);
  • литий (антидепрессант);
  • дисульфирам (алкоголизмни даволашда қўлланадиган дори препарат). 

Метронидазол билан даволашни, дисульфирам билан даволандан кейин 2 ҳафта ўтгач бошлаш мумкин;

  • жигар ферментлари фаоллигини рағбатлантирувчи дори препаратлари (масалан, фенитоин, фенобарбитал);
  • жигар ферментлари фаоллигини пасайтирувчи дори препаратлари (масалан, цемитидин);
  • 5-фторурацил (ўсма касалликларини даволашда қўлланадиган дори препарати);
  • циклоспорин (пациентларда трансплантациядан сўнг қўлланадиган препарат);
  • бусульфан (ўсма касалликларини даволашда қўлланадиган дори препарати).

Трихопол®нинг вена ичига юбориладиган 0,5% ли эритмаси қуйидагилар билан ўзаро номутаносиб: цефамандол нафати, цефокситиннинг натрийли тузи, 10% глюкоза эритмаси, натрий лактати, бензилпенициллиннинг калийли тузи.

Метронидазол алкоголнинг заҳарли таъсирини кучайтиради. Даволаниш вақтида алкоголни истеъмол қилиш қизиб кетиш ҳисси, терлаш, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ бўлиши каби ножўя таъсирларни чақириши мумкин. Метронидазол билан даволаниш вақтида ва препаратни бекор қилинганидан кейин камида 48 соат ичида алкоголни қабул қилиш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар 

Трихопол® препаратини қўллашда махсус эҳтиёткорлик талаб этилади:

  • агар пациентда марказий нерв тизими касаллигининг хуруж даври бўлса;
  • агар пациентда оғир даражадаги жигар етишмовчилиги ва жигар энцефалопатияси бўлса;
  • метронидазол билан даволашдан олдин ва кейин пациентнинг қон манзарасида ва лейкоцитар формулада аҳамиятли ўзгаришлар аниқланса. Метронидазолни такрорий қўллаш зарур бўлган ҳолатларда мазкур пациент шифокорнинг назорати остида бўлиши зарур;
  • даволаш вақтида шифокор қон манзарасини назорат қилиши керак. Агар даволаш
    10 кундан ортиқ бўлса, бундай назорат мажбурийдир;
  • агар пациент бир вақтнинг ўзида кортикостероид қабул қилаётган бўлса ёки пациентларда шишлар ҳосил бўлишига мойиллик бўлса, чунки препарат таркибида аҳамиятли миқдорда натрий сақлайди.

Метронидазол қўлланганидан кейин оғиз бўшлиғи, қин ва меъда-ичак йўли кандидози ривожланиши мумкин, бу эса мувофиқ даволашни талаб этади.

Метронидазол баъзи лаборатор текширувларнинг кўрсаткичларига (қўлланилган усулга боғлиқ равишда) таъсир қилиши мумкин ва жигар ферменти (АсАТ) фаоллигини сохта паст кўрсаткичда бўлиш эҳтимоли бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик

Ҳар қандай дори препаратини қабул қилишдан аввал шифокорга мурожаат этиш керак. 

Дори препаратини ҳомиладорликнинг биринчи уч ой ичида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ой ичида препаратни фақат она учун бўлган потенциал фойда ҳомилага бўлган салбий таъсирлари хавфидан устун бўлганидагина қўллаш мумкин.

Эмизиш

Метронидазол кўкрак сути билан препаратни плазмадаги концентрациясига яқин концентрацияда ажралади. Агар даволаш зарур бўлса, эмизишни тўхтатиш зарур. 

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш юзасидан қарши кўрсатмалар ҳақида маълумотлар йўқ. 

Трихопол® натрий сақлайди

1 мл эритма 3,09 мг натрий сақлайди, буни буйрак фаолияти пасайган ва натрий миқдори назорат қилинувчи парҳездаги пациентларда ҳисобга олиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Метронидазолнинг одамлар учун летал дозаси маълум эмас. 

Метронидазол ичга ҳар иккинчи кунда, 6-10,4 г дозада 5-7 кун давомида қабул қилинганидан кейин камдан-кам ҳолатларда нейротоксик симптомлар, шу жумладан тиришиш ҳолатлари ва периферик невропатия кузатилган.

Метронидазолни бир марталик 15 г дозада қабул қилгандан кейин кўнгил айниши, қайт қилиш ва координацияни бузилиши аниқланган.

Дозани ошириб юборилишини даволаш:

Заҳарланиш ҳолатида симптоматик ва тутиб турувчи даволаш чора-тадбирларини бошлаш керак.

 

Чиқарилиш шакли  

100 мл (5 мг/мл) дан инфузион тўплам учун адапторли полиэтилен флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан паст ҳароратда сақлансин.

Кимёвий фаол ёки ўткир ҳидга эга бўлган буғ ва газлар таъсиридан ҳимоялансин. 

Очиқ флаконни сақлаш мумкин эмас.

 

Яроқлилик муддати

2 йил 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: