Skip to main content

Траврелакс

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ  БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТРАВРЕЛАКС

TRAVRELAX

 

Препаратнинг савдо номи: Траврелакс

Дори шакли: сироп

Таркиби:

Фаол (ўсимликнинг ботаник

номи ва ишлатиладиган қисми) ва ёрдамчи моддаларнинг номи

Лотинча номиФарма-

копея

Миқдори, мг

10 мл да

Фаол моддалар

(25% қуюқ сувли экстракт)

1Терминалия белерика (мевалари)Terminalia belericaAPI100,00 мг
2Томирли адатода (барглари)Adhatoda vasicaAPI60,00 мг
3Яланғоч чучукмия (издизлари)Glycyrrhiza glabraAPI60,00 мг
4Интегеррим пистаси (ўсимта кўринишидаги бужғунлари)Pistaciainte gerrimaAPI55,00 мг
5Мевали тис (барглари)Taxusba ccataAPI30,00 мг
6Қалампирмунчоқ (уруғкутаги)SyzygiumaromaticumAPI30,00 мг
7Доривор имбир (илдизпояси)Zingiber officinaleAPI30,00 мг
8Сариқ мевали итузум (ўсимликнинг ҳамма қисми)SolanumxanthocarpumAPI10,00 мг
9Қора қалампир (мевалари)Piper nigrumAPI10,00 мг
10Узун қалампир (мевалари)Piper longumAPI10,00 мг
11Зираи кармони (ўсимликнинг ҳамма қисмиTrachyspermum ammiAPI2,50 мг
12Бошоқли ялпиз (ўсимликнинг ҳамма қисмиMentha spicataAPI12,50 мг

Хушбўйлаштирилган сиропсимон асос                           q.s.

Таърифи: оч-сариқдан то жигарранг ранглигача бўлган сироп.

Фармакотерапевтик гурухи: балғам кўчирувчи восита.

Фармакологик хусусиятлари

Траврелакс йўталга қарши ўтли сироп бўлиб ўсимликлардан олинган препаратдир, таркибида қадимги аюрведик тиббиёт тизимида маълум бўлган ўсимликлар сақлайди.

Яллиғланишга қарши, балғам кўчирувчи, йўталга қарши, аллергияга қарши таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Фармакокинетик маълумотлар йўқ.

Қўлланилиши

Траврелакс йўталга қарши ўтли сироп турли этиологияли йўталнинг балғамли ва қуруқ турларида тавсия этилади, хусусан: аллергик бронхит, астма, фарингит, тонзиллити, кўк йўтал, ўпка туберкулёзида йўтални енгиллаштириш учун, чекувчилар йўтали, мавсум ва иқлим алмаштиришдаги йўтал, вирусли инфекция ва одатдаги шамоллашдан кейинги йўтал ва томоқни таъсирланишида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қўлланади: катталарга: 1-2 ч.қ.(5 мл дан 10 мл гача) кунига 3 марта

Болалар: 1 чой қошиқ (5 мл), кунига 3 марта. ёки шифокор кўрсатмаси бўйича

24 соат давомида тўрт дозадан ортиқ берилмасин. 3 ойликкача бўлган чақалоқларга бериш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Тавсия этилган дозаларда ўсимлик сиропи қўлланганда ножўя самаралар кузатилмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

3 ойликкача болаларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Маълумотлар йўқ.

 

Махсус кўрсатмалар

Хомиладорлик вақтида, лактацияда, болалар ва кекса одамларда қўлланганда бирон-бир нохуш реакциялар кузатилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юбориш ҳоллари кузатилмаган, лекин агар Сиз сиропнинг юқори дозаларини қабул қилган бўлсангиз ва бирон-бир одатдаги бўлмаган реакциялар юз берса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Чиқарилиш шакли

100 мл бутилкада.

 

Сақлаш шароити

Салқин, қуруқ ва қоронғи жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: