Skip to main content

Трамадол Ланнахер таблеткалар

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТРАМАДОЛ ЛАННАХЕР

TRAMADOL LANNAHER

 

Препаратнинг савдо номи: Трамадол Ланнахер

Таъсир этувчи модда (ХПН): трамадол

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган, ичга қабул қилиш учун таблеткалар 50 мг

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 50 мг трамадол гидрохлориди,

ёрдамчи моддалар: натрий кроскармеллоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, микрокристалл целлюлоза, повидон, магний стеарати;

қобиғининг таркиби: 30% ли полиэтилакрилат дисперсияси, макрогол 6000, гипромеллоза 5 mPa, тальк, титан диоксиди.

Таърифи: думалоқ, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, икки томони қавариқ, синдириш чизиқчасисиз таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Анальгетиклар. Опиоидлар.

АТХ коди: N02AX02.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Трамадол Ланнахер – марказий таъсирга эга кучли оғриқ қолдирувчи восита, циклогексанол ҳосиласи. Марказий нерв тизимидаги специфик опиоид рецепторларнинг носелектив агонисти ҳисобланади ва оғриқ сезувчанлигини камайтиради. Оғриқ қолдирувчи бошқа таъсир механизми бўлиб нейронлар томонидан норадреналин ва серотонинни қамраб олишини сусайиши ҳисобланади. Терапевтик дозаларда нафасни сусайтирмайди. Оғриқ қолдирувчи таъсири қабул қилгандан 15-30 минутдан кейин ривожланади.

Фармакокинетикаси

Трамадол Ланнахер ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Трамадол Ланнахер биокираолишлиги тахминан 70% ни ташкил қилади. Трамадол ва унинг метаболитлари сийдик билан чиқарилади, ярим чиқарилиш даври 6 соатни ташкил қилади.

Қўлланилиши

Кучли ва ўртача жадалликдаги оғриқ синдромида;

– операциядан кейинги давр;

– жароҳатларда;

– невралгияларда;

– онкологик беморлардаги оғриқлар;

– оғриқли диагностик ёки даволовчи муолажалардаги ўтказишдаги оғриқсизлантиришда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Трамадол Ланнахер шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланилади, препаратнинг дозалаш тартиби индивидуал равишда, оғриқ синдромини яққоллигига ва беморнинг сезувчанлигига қараб танланади.

Даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади, препаратни даволаш нуқтаи назаридан маъқулланган муддатидан ортиқ буюриш мумкин эмас. Одатдаги бошланғич дозаси – 1 таблетка (50 мг) ичга етарлича миқдордаги сув билан қабул қилинади. Овқат қабул қилиш препаратни сўрилишига таъсир қилмайди. 30-60 минут самараси бўлмаса яна 1 таблетка қабул қилиш мумкин; кучли оғриқларда бир марталик доза 100 мг (2 таблетка) ни ташкил қилиш керак. Максимал суткалик доза 400 мг (8 таблетка) ни ташкил қилади.

1 ёшдан  12 ёшгача болаларга, зарурати бўлганида трамадолни бошқа чиқарилиш шаклларини (инъекция учун эритма, ичга қабул қилиш учун томчилар) буюриш тавсия этилади, бир марталик доза 1-2 мг/кг ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

– терлаш, бош айланиши, бош оғриғи, холсизлик, толиқиш, тормозланиш, уйқучанлик, уйқуни бузилиши, онгни чалкашиши, ҳаракат координациясини бузилишлари

– МНТ рағбатлантириш (асабийлик, ажатация, хавотирлик, тремор, мушаклар спазми, эйфория, эмоционал лабиллик, галлюцинациялар)

– марказий генезли тиришишлар (антипсихотик воситаларни бир вақтда буюрилишида)

– депрессия, амнезия, когнитив фаолиятини бузилишлари, парестезиялар, юришдаги чайқалишлар

– оғизни қуриши, кўнгил айниши, қусиш, ютинишни қийинлашиши, метеоризм, абдоминал оғриқлар, қабзият, диарея

– тахикардия, ортостатик гипотензия, гипертензия, синкопе, коллапс, вазодилатация

– эшакеми, қичишиш, экзантема, буллёз тошма

– сийишни қийинлашиши, дизурия, сийдик тутилиши

– кўришни, таъмни бузилиши

– диспноэ

– ҳайз циклини бузилиши

– узоқ вақт қўлланганда дорига қарамлик ривожланиши мумкин

– препаратни кескин бекор қилинганда “бекор” қилиш синдроми кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • трамадол гидрохлориди ёки опиоидларга юқори сезувчанлик
  • алкоголь, ухлатувчи, оғриқ қолдирувчи ёки психотроп препаратлар (яъни марказий нерв тизимига таъсир қилувчи) билан ўткир заҳарланиш
  • моноаминооксидаза ингибиторларини бир вақтда қўллаганда ва улар бекор қилингандан кейин икки хафталик даврда
  • ҳомиладорлик ва лактация даври
  • наркотикларни бекор қилиш синдроми
  • назорат қилиб бўлмайдиган тутқаноқ
  • 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Трамадол Ланнахерни марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи дори воситалари (умумий анестезия учун воситалар, ухлатувчи препаратлар, антипсихотик препаратлар, анксиолитиклар, антидепрессантлар) билан бир вақтда қўлланганида бир бирини таъсири кучайтиради, шу жумладан нафас марказини фаоллигини сусайишига олиб келади.

Карбамазепин ва бошқа метаболик ферментлар индукторларини қўллаш Трамадол Ланнахерни оғриқ қолдирувчи самарасини яққоллигини ва давомийлигини сусайтиришга олиб келади. Наркотик анальгетиклар (тримеперидин, фентанил, бупренорфин ва бошқалар) билан бирга қўллаш, ўзаро таъсирини кутилмаган самаралари туфайли тавсия этилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Трамадол Ланнахер наркоманияси бўлган беморларда, онгни чалкашишида, нафас маркази фаолиятини пасайишида, бош мия гипертензиясида, бош мия жароҳатларида, тутқаноқ синдромида, “ўткир” қоринда эҳтиёкорлик билан қўллаш керак.

Жиддий буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препарат билан даволаниш даврида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилишини ўзига хослиги

Ножўя реакциялар пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли диққатни юқори ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, кўз қорачиғини кенгайиши, артериал босимни пасайиши. Трамадол гидрохлориди дозасини ошириб юборилишининг энг хавфли асоратлари нафасни қийинлашиши ва тутқаноқ хисобланади.

Даволаш: меъдани ювиш, адекват ўпка вентиляциясини тутиб туриш ва ихтисослашган бўлим шароитларида симптоматик даволаш. Нафас сусайиши ҳолларида антидот бўлиб налоксонни, тиришишларда диазепамни қўллаш мақсадга мувофиқдир.

 

Чиқарилиш шакли

50 мг дан қобиқ билан қопланган 20 дона таблеткалар.

Блистерлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

60 ой.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: