Skip to main content

Тинидан

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТИНИДАН

TINIDAN

Препаратнинг савдо номи: Тинидан

Таъсир этувчи модда (ХПН): тинидазол

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тинидазол 4 мг/мл (800 мг/200 мл);

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди (1,8 г/200 мл), хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиз ёки деярли рангсиз тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: протозойларга қарши воситалар.

АТХ коди: J01XD02.

Фармакологик хусусиятлари

Тинидазол протозойларга ва бактерияларга қарши таъсир кўрсатади.

Препарат Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica ва Lamblia instestinalis га нисбатан фаол.

Бундан ташқари, Bacteroides fragilis, Bacteroides melaninogenicus, Bacteroides spp., Clostridium spp., Eubacterium spp., Fusobacterium spp., Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp. ва Veillonella spp. каби анаэроб бактерияларга қарши бактерицид таъсир кўрсатади.

Тинидазолнинг протозойларга ва бактерияларга қарши таъсир механизми препаратни микроорганизм хужайраларига кириши ва бунинг натижасида ДНК структурасини шикастланиши ёки унинг синтезини тормозланиши билан боғлиқ.

Фармакокинетикаси

0,8 г ва 1,6 г дозада вена ичига томчилаб юборилгандан сўнг қонда дори воситасининг максимал концентрацияси (Cmax) мос равишда 14-21 мг/л ва 32 мг/л ни ташкил этади, вена ичига 1 г дозада кунига 1 марта юборилганида, қонда дори воситасининг концентрацияси 8 мг/л дан юқори даражада қолиши мумкин.

Тинидазол бутун организм бўйлаб кенг тарқалади, у репродуктив аъзолар, ичак, мушаклар ва она сутида юқори концентрацияларга эришиши мумкин, жигар ва ёғ тўқималарида пастроқ концентрацияларга эришади, сўлак ва сафродаги концентрацияси қондаги концентрацияси билан бир хил даражада бўлади. Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали метронидазолга нисбатан кўпроқ ўтади. Мия пардалари яллиғланганида, дори воситасини орқа мия суюқлигидаги концентрацияси қондаги концентрациясини 80% ни ташкил этади, бу тинидазолни ёғда юқори эрувчанлиги билан боғлиқ. Тинидазол йўлдош тўсиғи орқали ўтиши мумкин, йўлдошда ва ҳомила қонида юқори концентрацияларга эришиши мумкин. Плазма оқсиллари билан боғланиши 12% ни ташкил этади. Қондан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 11,6-13,3 соат, ўртача 12,6 соатни ташкил этади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларнинг фармакокинетик индекси ўзгармайди, бироқ тинидазол гемодиализ ёрдамида тез чиқарилади, шунинг учун гемодиализдан сўнг дарҳол юбориш керак.

Қўлланилиши

  • Трихомоназ;
  • лямблиоз;
  • амебиаз ва унинг жигар шакли;
  • анаэроб бактериялар билан зарарланиш ёки аэроб ва анаэроб бактериялар билан аралаш инфекцияланиш, одатда мувофиқ танланган антибиотиклар билан бирга;
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигига ёндош Helocobacter pylori инфекцияларини висмут препаратлари ва антибиотиклари билан бирга даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланади. Препарат вена ичига томчилаб, 1 соат давомида юборилади.

Трихомоназ

Катталар:       1,6 г тинидазол бир марта буюрилади.

Болалар:         тана вазнига 50-75 мг/кг, бир марта.

Зарурат бўлганида дозасини такрорлаш мумкин.

Лямблиоз

Катталар:       1,6 г тинидазол бир марта буюрилади.

Болалар:         тана вазнига 50-75 мг/кг, бир марта.

Зарурат бўлганида дозасини такрорлаш мумкин.

Ичак амебиази

Катталар:       1,6 г тинидазол бир марталик дозада навбатдаги 2 ёки 3 кун давомида буюрилади.

Болалар:         тана вазнига 50-60 мг/кг, бир марталик дозада, навбатдаги 3 кун давомида.

Жигарнинг амёбали абцесси

Инфекциянинг жойлашишига қараб тўлиқ даволашга 4,5-12 г тинидазол ишлатилади. Асоратланган инфекцияда қўшимча равишда, абсцесснинг ичидагисини олиш ташлаш керак.

Катталар:       даволашни суткада 1,6 доза билан бошлаш ва уни навбатдаги 3 кун давомида қўллаш керак. Зарурати бўлганида даволашни 6 кун давом эттириш мумкин.

Болалар:         суткада тана вазнига 50-60 мг/кг дозада, 5 кун давомида юборилади.

Анаэроб бактериялар чақирган инфекцияларини даволаш

Катталар:       биринчи куни 1,6 г препарат бир марта, сўнгра эса 0,8 г бир марта юборилади. Даволаш одатда 5-6 кун давом этади. Даволаш даврида, айниқса агар даволаш 7 кундан ортиқ давом этса, қон манзарасини клиник ва лаборатория назоратини мунтазам равишда олиб бориш тавсия этиади.

12 ёшгача бўлган болалар учун препаратнинг дозаси аниқланмаган.

Операциядан кейинги инфекцияларни олдини олиш учун.

Катталар:       1,6 г препарат жарроҳлик операциясидан 12 соат олдин бир марта юборилади.

12 ёшгача бўлган болалар учун препаратнинг дозаси аниқланмаган.

Ножўя таъсирлари

Енгил ва ўртача даражада намоён бўлган ва энг кўп учрайдиган ножўя таъсирлари қуйидагилардан иборат: қусиш, иштаҳани бузилиши, ич кетиши, меъдада оғриқлар пайдо бўлиши, оғизда металл таъмини сезилиши;

Кам ҳолларда: тошма, эшакеми, қичишиш, ангионевротик шиш, бош айланиши, атаксия, периферик невропатия (оёқ-қўлларни увишиши, чумолилар ўрмалаши ҳисси), тиришишлар, ўтиб кетувчи лейкопения, бош оғриғи, толиқиш, тилни караш бўлиши, сийдикни тўқ рангга бўялиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Неврологик органик касалликлар;
  • препарат ингредиентларига ёки 5-нитроимидазолнинг бошқа ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик;
  • қон яратилишини бузилишлари;
  • ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тинидазол алкоголнинг заҳарли таъсирини кучайтиради. Бир вақтда алкоголни қабул қилиш қизиб кетиш ҳисси, кучли терлаш, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, меъда усти соҳасида оғриқлар каби нохуш реакциялар чақириши мумкин.

Тинидазол варфарин ва бошқа перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида, препарат уларнинг метаболизмини секинлаштириши, фаолиятини яхшилаши ва протромбин вақтини (ПТВ) узайтириши мумкин.

Тинидазолни натрий фенитоини ва фенобарбитал каби, жигарнинг микросомал ферментларини рағбатлантирувчи дори воситалар билан бирга қўлланиши препаратнинг метаболизмини яхшилаши, қондаги концентрациясини пасайтириши ва натрий фенитоиннинг чиқарилишини секинлаштириши мумкин.

Тинидазолни циметидин каби жигарнинг микросомал ферментлари фаоллигини секинлаштирувчи дори воситалари билан бир вақтда қўлланиши, унинг жигардаги метаболизмини ва чиқарилишини секинлаштириши, қондан ярим чиқарилиш даврини (Т1/2) узайтириши мумкин, қондаги концентрациясини ўлчаш натижаларига мувофиқ дозасини бошқариш керак.

Тинидазол ва дисульфирам бир вақтда қўлланганида, дисульфирамнинг метаболизмига таъсир этади, алкоголь истеъмол қилгандан сўнг пациентларда руҳий бузилишлар намоён бўлиши мумкин, шунинг учун дисульфирам қабул қилаётган пациентлар ушбу препаратни 2 ҳафта давомида ишлатишлари мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Тинидазол билан даволаниш даврида ва даволаниш тугаганидан сўнг камида 3 кун давомида, қизиб кетиш, меъда спазми, қусиш, тахикардия каби ножўя реакциялар намоён бўлиши мумкинлиги туфайли, спиртли ичимликларни қабул қилмаслик керак.

Тинидазол билан даволаниш даврида бош айланиши, атаксия, периферик невропатия каби неврологик бузилишлар кузатилиши мумкин. Бундай бузилишлар намоён бўлган ҳолда тинидазол билан даволашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик

Тинидазол йўлдош тўсиғидан ўтади, шунинг учун ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликни иккинчи ва учинчи уч ойликларида тинидазолнинг ҳомилага таъсирини потенциал хавфи мавжудлиги туфайли, препаратни фақат ўта зарур ҳолда қўллаш мумкин.

Лактация

Тинидазол аёл сутига ўтади, шунинг учун препарат билан даволаниш даврида эмизишни тўхтатиш керак.

Тинидазол қабул қилинганидан сўнг 72 соат давомида аёл сутида сақланади.

Эмизишни фақат препарат қабул қилгандан кейин 72 соат ўтгач бошлаш мумкин.

Препаратни автомобилни бошқариш ва юқори рухий ва жисмоний реакциялар тезлигини талаб қилувчи ишларни бажаришга таъсири

Тинидазол ҳайдовчиларда ва машиналарга хизмат кўрсатувчиларда реакция тезлигини сусайтириши мумкин, шунинг учун транспорт воситаларини ҳайдаш ва механизмларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ хавф мавжуд.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Одамларда препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари аниқланмаган.

Тинидазолнинг специфик антидоти йўқ.

Тинидазол диализ ёрдамида осон чиқарилади.

Чиқарилиш шакли

200 мл дан флаконда; ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга полиэтилен пакетда ва картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: