Skip to main content

Тиенам

Улашиш:
  Reading time 34 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТИЕНАМ®

TIENAM®

Препаратнинг савдо номи: Тиенам®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): имипенем ва циластатин

Дори шакли: инфузиялар учун эритма тайёрлаш учун кукун

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: имипенем – 500 мг (имипенем моногидрати кўринишида), циластатин – 500 мг (циластатин натрий кўринишида),

Ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати.

Таърифи: оқдан оч сариқ ранггача бўлган кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тизимли қўллаш учун антибиотиклар, карбапенемлар.

АТХ коди: J01DH51.

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Таъсир механизми.

ТИЕНАМ® препаратининг таркибига 2 компонент: имипенем ва циластатин натрий вазн бўйича 1:1 нисбатда киради.

Имипенем (N-формимидоил-тиенамицин) – бу ипсимон бактерия Streptomyces cattleya томонидан ишлаб чиқариладиган дастлабки модда – тиенамициннинг ярим синтетик ҳосиласидир.

Имипенем пенциллинни боғловчи оқсиллар (ПБО) билан боғланиш оқибатида граммусбат ва грамманфий бактерияларнинг батериал ҳужайралари деворини синтезнинг ингибирлаш йўли билан бактерицид таъсир кўрсатади.

Циластатин натрий дегидропептидаза-I нинг (имипинемнинг метаболизмида иштирок этувчи ва фаолсизлантирувчи буйрак ферменти) рақобатли, қайтувчан ва специфик ингибиторидир. У хусусий антибактериал фаолликка эга эмас ва имипенемнинг антибактериал фаоллигига таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетик/фармакодинамик ўзаро алоқаси.

Бошқа бета-лактам антибиотикларга нисбатан бўлгани каби, имипенемнинг концентрацияси МИК дан ортиқ бўлганида (Т>МИК) самарадорлик энг яхши даражада бўлади.

Резистентлик механизми.

Имипенемга резистентлик қуйидагилар оқибатида кузатилиши мумкин.

  • Грамманфий бактерияларнинг ташқи мембранаси ўтказувчанлигини пасайиши (поринлар ишлаб чиқаришнинг пасайиши натижасида).
  • Имипенем ҳужайрадан эффлюксли помпа ёрдамида фаол равишда чиқариб юборилиши мумкин.
  • ПБО нинг имипенем билар яқинлигини сусайиши.
  • Имипенем карбапенемларни гидролизловчи нисбатан кам учрайдиган бета-лактамазалардан ташқари, кўпчилик бета-лактамзалар, шу жумладан граммусбат ва грамманфий бактериялар томонидан ишлаб чиқариладиган пенициллиназалар ва цефалоспориназаларнинг гидролизига чидамлидир. Бошқа карбапенемларга резистент бўлган турлари, одатда имипенемга ҳам резистентдир. Имипенем ва хинолонлар, аминогликозидлар, макролидлар ва тетрациклинлар синфига мансуб препаратлар орасида нишон микроорганизмларга нисбатан кесишган резистентлик мавжуд эмас.

Чегаравий концентрациялар.

Сезгир (С) патогенлар ва резистент (Р) патогенларни аниқлаш учун имипенемнинг чегаравий МИК (антибиотикларга нисбатан сезувчанликни аниқлаш бўйича Европа қўмитаси маълумотларига кўра) қуйидагилар (v 1,1 2010-04-27):

  • Enterobacteriaceae1: С ≤2 мг/л, Р >8 мг/л
  • Pseudomonas 2турлари: С ≤4 мг/л, Р >8 мг/л
  • Acinetobacter турлари: С ≤2 мг/л, Р >8 мг/л
  • Staphylococcus3турлари: цефокситинга нисбатан сезувчанлик бўйича хулоса қилинади
  • Enterococcus турлари: С ≤4 мг/л, Р >8 мг/л
  • Streptococcus A, B, C, G: A, B, C ва G гуруҳлардаги бета-гемолитик стрептоккнинг бета-лактам сезувчанлиги пенициллинга нисбатан сезувчанлиги билан аниқланади.
  • Streptococcus pneumoniae4: С ≤2 мг/л, Р >2 мг/л
  • Бошқастрептококклар4:  С ≤2 мг/л, Р >2 мг/л
  • Haemophilusinfluenzae4: С ≤2 мг/л, Р >2 мг/л
  • Moraxellacatarrhalis4: С ≤2 мг/л, Р >2 мг/л
  • Neisseria gonorrhoeae: имипенемнинг Neisseria gonorrhoeae га нисбатан самарадорлиги бўйича далиллар етарли эмас.
  • Граммусбат анаэроблар: С ≤2 мг/л, Р >8 мг/л
  • Грамманфий анаэроблар: С ≤2 мг/л, Р >8 мг/л
  • Чегаравий турларга боғлиқ бўлмаганконцентрациялар5: С ≤2 мг/л, Р >8 мг/л

1 Proteus ва Morganella species имипенем учун ёмон нишон ҳисобланади.

2 Pseudomonas га нисбатан чегаравий концентрациялар юқори дозаларнинг тез-тез қўлланилиши билан боғлиқ (ҳар 6 соатда 1 г).

3 Стафилококкнинг карбапенемга нисбатан сезувчанлиги цефокситинга нисбатан сезувчанлиги бўйича аниқланади.

4 МИК сезувчанликнинг чегаравий концентрацияларидан юқори бўлган штаммлар жуда камдан-кам ҳолларда учрайди ёки ҳозиргача улар тўғрисида хабарлар бўлмаган. Ҳар қандай шундай изолят учун идентификация ва микробларга қарши сезувчанлик тестларини такрорлаш лозим ва агар натижа тасдиқланса, изолятни маълумот берувчи лабораторияга юбориш лозим. Резистентликнинг амалдаги чегаравий нуқталардан юқори бўлган минимал ингибирловчи концентрациясига эга тасдиқланган изолятлар учун клиник жавоб юзасидан тасдиқ олинмагунга қадар, изолятларни резистент деб ҳисоблаш лозим.

5 Турларга боғлиқ бўлмаган чегаравий концентрациялар асосан фармакокинетика/фармакодинамика маълумотлари бўйича аниқланган ва махсус турларнинг МИК га боғлиқ бўлмайди. Улардан фақат турларга боғлиқ бўлган чегаравий коцентрациялар шархида ёки ҳаволаларда кўрсатилмаган турлар учун фойдаланиш лозим.

Сезувчанлиги.

Бактериялар алоҳида турларининг орттирилган резистентлигининг тарқалганлиги географик жойлашишига боғлиқ равишда ва вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин, шунинг учун жумладан оғир инфекцияларни даволашда маҳаллий маълумотларга эга бўлиши мақбулдир. Зарурат бўлиши билан, агар резистентликнинг маҳаллий тарқалганлиги шундай бўлсаки, дори воситасининг ҳеч бўлмаганда инфекцияларнинг айрим турларига нисбатан фойдалилиги шубҳали бўлса, тавсиялар олиш учун мутахассисга мурожаат қилиш лозим.

Оддий сезувчан микроорганизмлар

Граммусбат аэроблар:

Enterococcus faecalis

Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир)*

Staphylococcus coagulase negative (метициллинга сезгир)

Streptococcus agalactiae

Streptococcus pneumoniae

Streptococcus pyogenes

Streptococcus viridans гуруҳи

Грамманфий аэроблар:

Citrobacter freundii

Enterobacter aerogenes

Enterobacter cloacae

Escherichia coli

Haemophilus influenzae

Klebsiella oxytoca

Klebsiella pneumoniae

Moraxella catarrhalis

Serratia marcescens

Граммусбат анаэроблар:

Clostridium perfringens**

Peptostreptococcus турлари**

Грамманфий анаэроблар:

Bacteroides fragilis

Bacteroides fragilis гуруҳи

Fusobacterium

Porphyromonas asaccharolytica турлари

Prevotella турлари

Veillonella турлари

Орттирилган резистентликка эга бўлган штаммлар

Граммусбат аэроблар:

Acinetobacter baumannii

Pseudomonas aeruginosa

Ўз табиати бўйича резистент бўлган микроорганизмлар

Граммусбат аэроблар:

Enterococcus faecium

Грамманфий аэроблар:

Burkholderia cepacia (аввалроқ Pseudomonas cepacia) нинг айрим штаммлари

Legionella турлари

Stenotrophomonas maltophilia (аввалроқ Xanthomonas maltophilia, аввалроқ Pseudomonas maltophilia)

Бошқалар

Chlamydia турлари

Chlamydophila турлари

Mycoplasma турлари

Ureoplasma urealyticum

*барча метициллинга резистент стафилококклар имипенем/циластатинга резистент ҳисобланади.

**турларга боғлиқ бўлмаган чегаравий концентрациялардан фойдаланилди (антибиотикларга сезувчанликни аниқлаш бўйича Европа қўмитаси тавсиясига мувофиқ).

Фармакокинетикаси

Имипенем

Қон плазмасидаги концентрациялар.

Соғлом кўнгиллиларда ТИЕНАМ® препаратини 20 минут давомида вена ичига юборилгандан кейин имипенемнинг плазмадаги максимал концентрацияси 250 мг/250 мг доза қўлланганида 12 мкг/мл дан 20 мкг/мл гачани, 500 мг/500 мг доза қўлланганда           21 мкг/мл дан 58 мкг/мл гачани ва 1 000 мг/1 000 мг доза қўлланганда 41 мкг/мл дан 83 мкг/мл гачани ташкил қилди. Имипенемни 250 мг/250 мг, 500 мг/500 мг ва 1 000 мг/1 000 мг дозаларда қўллангандаги плазмадаги ўртача максимал концентрациялари мос равишда 17 мкг/мл, 39 мкг/мл ва 66 мкг/мл ни ташкил қилди. Бундай дозалар қўлланганда имипенемнинг қон плазмасидаги даражалари 4-6 соатдан кейин  1 мкг/мл гача ёки ундан қуйигача пасайди.

Тақсимланиши.

Имипенем қон зардоби оқсиллари билан тахминан 20% га боғланади.

Биотрансформацияси ва чиқарилиши.

Монотерапияда имипенем буйракда дегидропептидаза-I ёрдамида метаболизмга учрайди. Имипенемни сийдик билан чиқарилиши 5% дан 40% гача ўзгариб туради ва бир нечта тадқиқотларда организмдан  чиқарилишининг ўртача кўрсаткичи 15-20% бўлган.

Циластатин дегидропептидаза-I ферментининг махсус ингибитори ҳисобланади ва имипенем метаболизмини самарали тарзда ингибирлайди, шунинг учун ҳам имипенем ва циластатин бир вақтда қўлланганида имипенемнинг терапевтик антибактериал даражаларига сийдик ва қон плазмасида эришилади.

Қон плазмасидан имипенемнинг ярим чиқарилиш даври 1 соатни ташкил қилади. Қўлланилган антибиотикнинг тахминан 70% 10 соат давомида сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади; шундан кейин имипенемни сийдик билан чиқарилиши кузатилмайди. Имипенемнинг сийдикдаги концентрациялари ТИЕНАМ® препарати 500 мг/500 мг дозада қўлланганидан кейинги 8 соат давомида 10 мкг/мл дан ошмади. Қўлланилган дозанинг қолган қисми сийдик билан антибактериал фаолликка эга бўлмаган метаболитлар кўринишида чиқарилади, аҳлат билан чиқарилган имипенемнинг миқдори эса деярли нолга тенг бўлган.

Буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда ТИЕНАМ® препаратини ҳар 6 соатда қўлланилганда қон плазмаси ёки сийдикда имипенемни тўпланиши кузатилмаган.

Циластатин

Қон плазмасидаги концентрациялар.

ТИЕНАМ® препаратини вена ичига 20 минут давомида юборилгандан кейин циластатиннинг плазмадаги максимал концентрацияси 250 мг/250 мг доза қўлланганида  21 мкг/мл дан 26 мкг/мл гачани, 500 мг/500 мг доза қўлланганда 21 мкг/мл дан 55 мкг/мл гачани ва 1 000 мг/1 000 мг доза қўлланганда 56 мкг/мл дан 88 мкг/мл гачани ташкил қилди. Циластатинни 250 мг/250 мг, 500 мг/500 мг ва 1 000 мг/1 000 мг дозаларда қўлланилгандаги плазмадаги ўртача максимал концентрациялари мувофиқ равишда          22 мкг/мл, 42 мкг/мл ва 72 мкг/мл ни ташкил қилди.

Тақсимланиши.

Циластатин қон зардоби оқсиллари билан тахминан 40% боғланади.

Биотрансформацияси ва чиқарилиши.

Қон плазмасидан циластатиннинг ярим чиқарилиш даври 1 соатни ташкил қилади. Циластатиннинг тахминан 70-80% ТИЕНАМ® препарати қўлланилганидан кейинги 10 соат давомида сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Шундан кейин циластатинни сийдик билан чиқарилиши кузатилмайди. Тахминан 10% дегидропептизаларга қарши целастатиннинг фаоллигига тенг бўлган ингибирловчи фаолликка эга бўлган N-ацетил-метаболит кўринишида чиқарилади. Буйракдаги дегидропептидаза-I нинг фаоллиги айланаётган қондан циластатин чиқарилгандан кейин тез орада нормал даражаларга қайтади.

Буйрак фаолиятини бузилиши

ТИЕНАМ® препарати 250 мг/250 мг дозада вена ичига бир марта юборилгандан сўнг имипенемнинг эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) кўрсаткичи буйрак фаолиятини енгил даражада бузилиши (креатинин клиренси (КК) 50–80 мл/минут/1,73 м2), ўрта даражада (КК 30–<50 мл/минут/1,73 м2) ва оғир даражада бузилган (КК <30  мл/минут/1,73 м2) пациентларда буйрак фаолияти меъёрида (КК >80 мл/минут/1,73 м2) бўлган пациентларга нисбатан мос равишда 1,1, 1,9 ва 2,7 марта, циластатин AUC кўрсаткичи эса, буйрак фаолиятини енгил, ўртача ва оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда буйрак фаолияти меъёрида бўлган пациентларга нисбатан мувофиқ равишда 1,6; 2,0 ва 6,2 марта ошган. ТИЕНАМ® препаратини гемодиализ ўтказилганидан сўнг 24 соатдан кейин бир марталик 250 мг/250 мг дозада вена ичига юборилгандан кейин имипенем ва циластатиннинг AUC кўрсаткичлари буйрак фаолияти меъёрида бўлган пациентларга нисбатан мувофиқ равишда 3,7 ва 16,4 марта юқори бўлган. ТИЕНАМ® препарати вена ичига юборилгандан кейин сийдик билан чиқарилиши, буйрак клиренси ва имипенем ва циластатинни плазма клиренси буйрак фаолиятини бузилиш даражасига мос тарзда пасаяди. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозаларни тўғрилаш тавсия қилинади (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда имипенемнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган. Жигарда имипенемнинг метаболизми чекланганлиги туфайли, жигар фаолиятини бузилиши препаратнинг фармакокинетик хусусиятларига таъсир кўрсатиши кутилмайди. Шунинг учун жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациент дозаларни тўғрилаш тавсия қилинмайди (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).

Болалар

Имипенемнинг ўртача клиренси ва тақсимланиш ҳажми (Vdss) болаларда (3 ойликдан бошлаб 14 ёшгача бўлган болаларда) катталарга нисбатан тахминан 45% га юқори бўлган. Имипенемнинг AUC кўрсаткичи, болаларга имипенем/циластатин тана вазнига нисбатан 15/15 мг/кг дозада юборилгандан кейин, катталарга 500 мг/500 мг доза қўлланганидаги препаратнинг экспозициясига нисбатан тахминан 30% га юқори бўлган. Юқорироқ дозалар қўлланганида имипенем/циластатин тана вазнига нисбатан 25/25 мг/кг дозада қўллангандан кейинги экспозиция катталарга 1 000 мг/1 000 мг доза қўлланганидаги экспозициясига нисбатан 9% га юқорироқ бўлди.

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги (ёшга мувофиқ буйрак фаолияти меъёрида бўлган 65 ёшдан 75 ёшгача бўлган) соғлом кўнгиллиларда бир марталик 500 мг/500 мг дозада (20 минут давомида вена ичига) ТИЕНАМ® препаратининг фармакокинетикаси дозаларни тўғрилашга зарурат бўлмаган буйрак фаолиятини енгил бузилиши бўлган пациентлардаги шундай кўрсаткич билан бир хил бўлди. Қон плазмасидан имипенем ва циластатинни ўртача ярим чиқарилиш даври мувофиқ равишда 91±7,0 минут ва 69±15 минутни ташкил қилди. Кўп марта қўлланиши имипенем ва циластатиннинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди; ушбу препаратларини тўпланиши кузатилмайди (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).

Хавфсизлик бўйича клиника олди маълумотлари

Клиник бўлмаган маълумотлар такрорий дозаларнинг токсиклиги ва генотоксиклик бўйича тадқиқотлар натижалардан келиб чиққан ҳолда, одам учун специфик хавфни йўқлигидан далолат беради.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар имипенемнинг токсиклиги (алоҳида модда сифатида) буйраклар билан чекланишини кўрсатди. Циластатинни имипенем билан 1:1 нисбатда бир вақтда қўлланиши қуёнлар ва маймунларда имипенемнинг нефротоксик таъсирини олдини олди. Мавжуд маълумотлар циластатин имипенемни буйракнинг тубуляр ҳужайраларга киришини олдини олиш билан имипенемнинг нефротоксиклигини олдини олишини кўрсатади.

Имипенем/циластатинни суткада 40/40 мг/кг дозада (болюсли вена ичига инъекция кўринишида) юборилган ҳомиладор ява макакаларида ўтказилган тератологик тадқиқотлар, кўнгил айниши, иштаҳани йўқолиши, тана вазнини камайиши, диарея, аборт ва айрим ҳолларда ўлимни ўз ичига олувчи онага нисбатан токсикликни борлигини кўрсатди. Имипенем/циластатин натрий (суткада тахминан 100/100 мг/кг дозада ёки одам учун тавсия қилинган суткалик дозадан 3 марта юқори дозада, вена ичига) вена ичига инфузия кўринишида ҳомиладор ява макакаларига (одамларда клиник қўлланиши каби) юборилганида ўлим ҳолатларисиз, тератогенлик белгиларисиз оналарнинг минимал ўзлаштира олмаслиги кузатилди (кам ҳолларда қусиш кузатилган), лекин назорат гуруҳига нисбатан, эмбрионал ўлим ҳолатларини тез-тезлигини ошиши ўрин тутган.

Ҳайвонларда имипенем/циластатиннинг канцероген потенциалини баҳолаш бўйича узоқ муддатли тадқиқотлар ўтказилмаган.

Қўлланилиши

ТИЕНАМ® катталар ва 1 ёш ва ундан катта болаларда қуйидаги инфекцияларни даволаш учун қўлланади (“Эҳтиёкорлик чоралари” ва “Фармакодинамикаси” бўлимларига қаранг):

  • қорин бўшлиғининг асоратланган инфекциялари;
  • оғир пневмония, шу жумладан госпитал ва ЎСВ-ўпканинг сунъий вентилляцияси билан боғлиқ пневмония;
  • интранатал ва туғруқдан кейинги инфекциялар;
  • сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари;
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланган инфекциялари.

ТИЕНАМ® нейтропеник иситмаси бўлган пациентларда бактериал инфекцияга шубҳа туғилган ҳолларда қўлланиши мумкин.

Юқорида санаб ўтилган инфекциялардан исталгани билан боғлиқ бўлган ёки боғлиқ эканлиги гумон қилинган бактериемияси бўлган пациентларни даволашда қўлланади.

Антибактериал воситаларни мувофиқ равишда қўллаш бўйича расмий тавсияларни эътиборга олиш лозим.

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш

ТИЕНАМ® препаратининг тавсия қилинган дозалари қўллаш керак бўлган имипенем/циластатиннинг миқдорига мос келади.

ТИЕНАМ® препаратининг суткалик дозаси инфекциянинг тури ва оғирлиги, аниқланган қўзғатувчи(лар), пациентда буйрак фаолиятининг ҳолати ва тана вазнига боғлиқ бўлиши керак (“Эҳтиёткорлик чоралари” ва “Фармакодинамикаси” бўлимларига қаранг).

Катталар ва ўсмирлар

Буйрак фаолияти меъёрида бўлган пациентлар (креатинин клиренси >70 мл/минут/1,73 м2) учун қуйидаги схемалар тавсия қилинган:

– 500 мг/500 мг ҳар 6 соатда ёки

– 1 000 мг/1 000 мг ҳар 8 ёки 6 соатда юборилади.

Агар инфекция камроқ сезгир бактерия турлари (масалан, Pseudomonas aeruginosa) томонидан чақирилган ёки чақирилганлиги гумон қилинаётган бўлса, шунингдек инфекцияларнинг жуда оғир шаклида (масалан, нейтропеник иситмаси бўлган пациентлар) тавсия қилинган доза ҳар 6 соатда 1 000 мг/1 000 мг ни ташкил қилади.

Қуйидаги ҳолларда дозани камайтириш лозим бўлиши мумкин:

– креатинин клиренси ≤70 мл/минут/1,73 м2 (1-жадвалга қаранг 1) ёки

– тана вазни <70 кг бўлганда. Тана вазни <70 кг бўлган пациентлар учун пропорционал дозани қуйидаги формула бўйича аниқлаш керак:

Ҳақиқий тана вазни (кг) х стандарт доза

                                   70 (кг)

Суткалик умумий максимал доза суткада 4 000 мг/4 000 мг дан ошмаслиги керак.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган катта ёшдаги пациент учун камайтирилган дозани аниқлаш учун қуйидагиларни бажариш лозим:

  1. буйрак фаолияти меъёрида бўлганида одатда қўлланиладиган умумий суткалик дозани аниқлаш (масалан, 2000/2 000, 3 000/3 000 ёки 4 000/4 000 мг);
  2. 1-жадвалдан пациентнинг креатинин клиренси кўрсаткичига мувофиқ тегишли камайтирилган дозани топиш. Инфузияни ўтказиш вақтини аниқлаш учун “Қўллаш усули” кичик бўлимига қаранг.

1-жадвал. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган ва тана вазни <70 кг бўлган пациентлар учун камайтирилган дозалар*

Буйрак фаолияти меъёрида бўлган пациентлар учун умумий суткалик доза (мг/сутка)Креатинин клиренси (мл/минут/1,73 м2)
41 – 7021 – 406 – 20
доза, мг (оралиқ, соат)
2 000/2 000

 

500/500 (8)250/250 (6)250/250 (12)
3 000/3 000

 

500/500 (6)500/500 (8)500/500 (12)**
4 000/4 000750/750 (8)500/500 (6)500/500 (12) **

* Тана вазни <70 кг бўлган пациентларда дозларни қўшимча равишда камайтириш лозим. Тана вазни <70 кг бўлган пациентлар учун мутаносиб дозани қуйидаги формула бўйича аниқлаш лозим: ҳақиқий тана вазнини (кг) 70 га бўлиш ва 1-жадвалда кўрсатилган мувофиқ тавсия қилинган дозага кўпайтириш.

** Креатинин клиренси 6–20 мл/минут/1,73 м2 бўлган пациентларда 500 мг/500 мг доза қўлланганда тиришиш хуружларини юз бериш хавфи ошиши мумкин.

Креатинин клиренси  5  мл/минут/1,73 м2 бўлган пациентлар

Агар 48 соат давомида гемодиализ сеанси ўтказилмаган бўлса, ушбу пациентларда ТИЕНАМ® препаратини қўллаб бўлмайди.

Гемодиализ ўтказилган пациентлар

Креатинин клиренси ≤5 мл/минут/1,73 м2 бўлган диализ ўтказилган пациентларни даволашда креатинин клиренси 6–20 мл/минут/1,73 м2 бўлган пациентлар учун тавсия қилинган дозаларни қўллаш керак (1-жадвалга қаранг).

Имипенем ва циластатин қон айланиш тизимидан гемодиализ ўтказиш вақтида чиқариб юборилади. Пациентлар ТИЕНАМ® препаратини гемодиализ ўтказилгандан кейин, гемодиализ сеанси тугагандан бошлаб 12 соатлик интервал билан олишлари керак. Айниқса марказий нерв тизимининг (МАТ) маълум асосий хасталиги мавжуд бўлган ҳолларда диализ сеанси ўтказилаётган пациентлар ҳолатини синчковлик билан назорат қилиш лозим. Гемодиализ ўтказиладиган пациентлар учун ТИЕНАМ® препарати, фақат препаратни қўллашдан кутилаётган фойда, тиришиш хуружининг юз бериш хавфидан устун бўлган ҳоллардагина тавсия қилинади (“Эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг).

Ҳозирги вақтда перитонеал диализ ўтказиладиган пациентларда ТИЕНАМ® препаратини қўллашни тавсия қилиш учун маълумотлар етарли эмас.

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда дозаларни тўғрилаш тавсия қилинмайди (“Фармакокинетикаси” бўлимига қаранг).

Кекса ёшдаги пациентлар

Буйрак фаолияти меъёрида бўлган кекса ёшдаги пациентларда дозаларни тўғрилаш тавсия қилинмайди (“Фармакокинетикаси” бўлимига қаранг).

≥1 ёшдаги болалар

1 ёшдаги болалар учун тавсия қилинган доза ҳар 6 соатда 15/15 ёки 25/25 мг/кг ни ташкил қилади.

Агар инфекция камроқ сезгир бактерия турлари (масалан, Pseudomonas aeruginosa) томонидан чақирилган ёки чақирилганлиги гумон қилинаётган бўлса, шунингдек инфекцияларнинг жуда оғир шакллари (масалан, нейтропеник иситмаси бўлган пациентлар) да тавсия қилинган доза ҳар 6 соатда 25/25 мг ни ташкил қилади.

<1 ёшдаги болалар

<1 ёшдаги болалар учун дори воситасини дозалаш юзасидан тавсиялар бериш учун клиник маълумотлар етарли эмас.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган болалар

Буйрак фаолиятини бузилиши (зардобдаги креатинин даражаси >2 мг/дл) бўлган болалар учун препаратни дозалаш юзасидан тавсиялар бериш учун клиник маълумотлар етарли эмас. “Эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг.

Қўллаш усули.

ТИЕНАМ® препаратини қўллашдан аввал эритиб тайёрлаш ва кейин суюлтириш зарур (қуйига қаранг). <500 мг/500 мг дозани 20-30 минут давомида вена ичига инфузия кўринишида юбориш лозим. >500 мг/500 мг дозани 40-60 минут давомида вена ичига инфузия кўринишида юбориш лозим. Инфузияни ўтказишда кўнгил айниши юз бериши мумкин бўлган пациентларда инфузия тезлигини  камайтириш лозим.

Ҳар бир флакон бир марта фойдаланиш учун мўлжалланган.

Эритиб тайёрлаш

Ҳар бир флакон ичидагисини мувофиқ инфузион эритма (“Номутаносиблик” бўлимига қаранг): 0,9% ли натрий хлорид эритмасининг 100 мл га қўшиш керак. 0,9% ли натрий хлориди эритмасидан клиник сабабларга кўра фойдаланиш мумкин бўлмаган фавқулодда ҳолатларда 5% ли глюкоза эритмасини ишлатиш мумкин.

Мувофиқ инфузион эритманинг тахминан 10 мл флаконга юборилиши керак. Яхшилаб аралаштириш ва олинган аралашмани инфузион пакетчага ўтказиш лозим.

ОГОҲЛАНТИРИШ: ОЛИНГАН АРАЛАШМАНИ БЕВОСИТА ИНФУЗИЯ УЧУН ИШЛАТИШ МУМКИН ЭМАС.

Инфузион эритмага флакон ичидаги тўлиқ ўтганлигини кафолатлаш учун флаконга 10 мл инфузион эритма қайта киритилиши керак. Олинган эритма тиниқ эритма ҳосил бўлгунича аралаштирилиши керак.

Бундай эритиш йўли билан олинган эритмадаги имипенем ва циластатин концентрацияси тахминан 5 мг/мл ни ташкил қилади.

Рангини рансиздан сариқ ранглигача ўзгариши препаратнинг самарадорлигига таъсир кўрсатмайди.

Тайёрланган эритма музлатилмасин.

Фойдаланилмай қолган дори воситаси ёки чиқинди материалларини маҳаллий талабларга кўра чиқитга чиқариш лозим.

Ножўя таъсирлари

Имипенем/циластатин (вена ичига) билан даволанган 1723 та пациент иштирокида ўтказилган клиник тадқиқотларда кўпроқ қуйидаги ножўя таъсирлар (камида терапия ўтказилиши билан боғлиқ бўлган ҳолатлар): кўнгил айниши (2,0%), диарея (1,8%), қусиш (1,5%), тошма (0,9%), иситма (0,5%), гипотензия (0,4%), тиришишлар (0,4%) (“Эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг), бош айланиши (0,3%), қичишиш (0,3%), эшакеми (0,2%), уйқучанлик (0,2%) тўғрисида хабар қилинган. Худди шундай қуйидаги маҳаллий ножўя таъсирлар тўғрисида ҳам кўпроқ хабар берилган: флебит/тромбофлебит (3,1%), инъекция жойидаги оғриқ (0,7%), инъекция жойидаги эритема (0,4%) ва вена индурацияси (0,2%). Шунингдек қон зардобидаги трансаминазалар ва ишқорли фосфатазанинг даражасини ошиши тўғрисида ҳам тез-тез хабар берилган.

Қуйидаги ножўя таъсирлар тўғрисида клиник тадқиқотлар вақтида ва постмаркетинг кузатувларда хабар қилинган.

Ножўя таъсирлар аъзолар тизимлари синфи ва тез-тезлигига кўра кўрсатилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1 000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10 000 дан <1/1 000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10 000) ва номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқлаш мумкин эмас).

Ҳар бир тез-тезлик гуруҳида ножўя таъсирларнинг жиддийлиги камайиб бориш тартибида кўрсатилган.

Инфекциялар ва инвазиялар: тез-тез эмас – псевдомембраноз колит, кандидоз; жуда кам – гастроэнтерит.

Қон айланиши ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар: тез-тез – эозинофилия; тез-тез эмас – панцитопения, нейтропения, лейкопения, тромбоцитопения, тромбоцитоз; кам – агранулоцитоз; жуда кам – гемолитик анемия, суяк кўмиги фаолиятини сусайиши.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: кам – анафилактик таъсирлар.

Руҳият томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – руҳиятни бузилиши, шу жумладан галлюцинациялар ва онгни хиралашиши.

Нерв тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – тиришишлар, миоклоник фаоллик, бош айланиши, уйқучанлик; кам – энцефалопатия, парестезия, ажитация, дискинезия, фокаль тремор, таъм сезгиларини бузилиши; жуда кам – гравис миастениясини ёмонлашиши, бош оғриғи.

Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан бузилишлар: кам – эшитиш қобилиятини йўқотилиши; жуда кам – вертиго, қулоқдаги жаранглашлар.

Юрак томонидан бузилишлар: жуда кам – цианоз, тахикардия, пальпитация.

Қон томир тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – тромбофлебит; тез-тез эмас – гипотензия; жуда кам – қизиш ҳисси.

Респиратор тизими, кўкрак қафаси кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: жуда кам – диспноэ, гипервентиляция, ютинишдаги оғриқ.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез – диарея, қусиш, кўнгил айниши (ТИЕНАМ® дори воситасини қўлланилиши билан боғлиқ бўлган кўнгил айниши ва қусиш гранулоцитопенияси бўлмаган пациентларга нисбатан гранулоцитопенияси бўлган пациентларда кўпроқ учрайди); кам – тишлар ва/ёки тил рангини ўзгариши, геморрагик колит, абдоминал оғриқ, жиғилдон қайнаши, глоссит, тил сўрғичлари гипертрофияси, сўлак ажралишини ошиши.

Гепатобилиар тизим томонидан бузилишлар: кам – буйрак етишмовчилиги, гепатит; жуда кам – фульминант гепатит.

Тери ва юмшоқ тўқималар томонидан бузилишлар: тез-тез – тошмалар (масалан, экзантематоз); тез-тез эмас – эшакеми, қичишиш; кам – токсик эпидермал некролиз, ангионевротик шиш, Стивенс–Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема, эксфолиатив дерматит; жуда кам – гипергидроз, тери текстурасини ўзгариши.

Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: жуда кам – полиартралгия, умуртқа поғонасининг кўкрак қисмида оғриқ.

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар: кам – ўткир буйрак етишмовчилиги, олигурия/анурия, полиурия, сийдик рангини ўзгариши (хавфсиз, гематурия билан чалкаштирмаслик лозим). ТИЕНАМ® препаратини қўллашни буйрак фаолиятини бузилишига таъсирини баҳолаш қийин, чунки одатда преренал азотемия ёки буйрак фаолиятини бузилиши учун мойиллик туғдирувчи омиллар мавжуд бўлади.

Репродуктив тизим ва сут безлари томонидан бузилишлар: жуда кам – вульвани қичишиши.

Пациентнинг умумий ҳолатини ва препаратни қўллаш усули билан боғлиқ бўлган бузилишлар: тез-тез эмас – иситма, инъекция жойидаги маҳаллий оғриқ ва индурация, инъекция жойидаги эритема; жуда кам – кўкрак қафасидаги дискомфорт, астения/ҳолсизлик.

Текширишлар: тез-тез – трансаминазалар даражасини ошиши, қон зардобида ишқорий фосфатаза даражасини ошиши; тез-тез эмас – бевосита Кумбс мусбат тести, протромбин вақтини ошиши, гемоглобин даражасини пасайиши, қон зардобида билирубин даражасини ошиши, қон зардобида креатинин даражасини ошиши, қонда азот мочевина даражасини ошиши.

Болалар (3 ойликдан катта ёшдаги)

3 ойликдан катта 178 бола иштирокида ўтказилган тадқиқотларда кузатилган ножўя таъсирлар катталардаги билан бир хил бўлди.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Таъсир этувчи моддалар ва ёрдамчи моддаларнинг биронтасига нисбатан ўта юқори сезувчанлик.
  • Карбапенемлар гуруҳига кирувчи исталган антибиотикка нисбатан ўта юқори сезувчанлик.
  • Бета-лактам антибиотикларнинг бошқа исталган турига (масалан, пенициллин, цефалоспоринлар) нисбатан ўта юқори сезувчанликнинг оғир реакцияси (масалан, анафилактик реакция, тери реакциясининг оғир шакли).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ганцикловир ва ТИЕНАМ® қабул қилаётган пациентларда ёйилган тиришиш хуружларини юз бериши тўғрисида хабар берилган. Бу препаратларни потенциал фойда хавфдан устун бўлган ҳоллардан ташқари ҳолларда бир вақтда қўллаб бўлмайди. Вальпроат кислотаси ва карбапенемлар гуруҳига кирувчи препаратларни бир вақтда қўлланганда вальпроат кислотаси даражасини пасайиши тўғрисида хабар берилган (терапевтик даражадан ҳам пасайиши мумкин). Вальпроат кислотаси даражасини пасайиши тиришишларни юз беришини етарли даражада назорат қилинолмаслигига олиб келиши мумкин. Шу сабабли имипенем ва вальпроат кислотаси/натрий вальпроатини бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди; муқобил антибиотиклар ёки тиришишга қарши препаратларни қўллаш масаласини кўриб чиқиш лозим (“Эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг).

Перорал қўлланадиган антикоагулянтлар

Антибиотикларни ва варфаринни бир вақтда қўллаш варфариннинг антикоагулянт хусусиятларини кучайтириши мумкин. Бир вақтнинг ўзида антибиотикларни олаётган пациентларда перорал қўлланилаётган антикоагулянтларнинг (жумладан варфариннинг) антикоагулянт таъсирларини кучайиши тўғрисида кўпгина хабарлар олинган. Ушбу хавф асосий инфекцион касаллик, пациентнинг ёши ва умумий ҳолатига боғлиқ бўлиши мумкин, шунинг учун антибактериал препаратнинг ХМН (Халқаро меъёрлаштирилган нисбат) кўрсаткичини ошишидаги ролини баҳолаш қийин. Антибиотиклар ва перорал коагулянтларни бир вақтда қўллаш вақтида ва қўллагандан кейин тезда ХМН кўрсаткичини тез-тез текшириб туриш тавсия қилинади.

ТИЕНАМ® препарати ва пробенецидни бир вақтда қўлланиши қон плазмасидаги имипенем даражаси ва қон плазмасидан ярим чиқарилиш даврини минимал даражада ошишига олиб келди. Сийдик билан фаол (метаболизмга учрамаган) имипенемни чиқарилиши, пробенецид билан бир вақтда қўлланилган ТИЕНАМ® препаратининг дозаси 60 фоизгача пасайган. ТИЕНАМ® препарати ва пробенецид бир вақтда қўлланганида қон плазмасидаги циластатин даражаси ва унинг ярим чиқарилиш даври 2 марта ошган, бироқ циластатинни сийдик билан чиқарилишига таъсири кузатилмаган.

Номутаносиблик

Ушбу дори воситаси лактат билан мос келмайди ва шунинг учун уни лактат мавжуд бўлган эритувчилар билан қайта тиклаб бўлмайди. Бироқ дори воситасини лактатли эритмани инфузия қилиш учун фойдаланилган томизғич орқали киритиш мумкин.

Бу дори воситасини бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас, “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.

Эҳтиёткорлик чоралари

Умумий маълумотлар

Даволашни ўтказиш учун имипенема/циластатинни танлашда ҳар бир пациент учун инфекциянинг оғирлиги, бошқа антибиотикларга резистентликнинг тарқалганлиги ва карбапенемга резистентлик қўзғатувчининг ажралиб чиқиш хавфи каби омилларни ҳисобга олган ҳолда карбапенем гуруҳидаги антибиотикни қўллашнинг мақсадга мувофиқлигини эътиборга олиш лозим.

Ўта юқори сезувчанлик

Бета-лактам антибиотиклар билан даволанаётган пациентларда жиддий ва айрим ҳолларда фатал ўта юқори сезувчанлик реакциялари (анафилактик реакциялар) ривожланганлиги тўғрисида хабарлар олинган. Ушбу реакциялар анамнезда кўп сонли аллергенларга сезувчан бўлган пациентларда юз бериш эҳтимоли катта. ТИЕНАМ® препарати билан даволашни бошлашдан аввал пациентдан карбапенемлар, пенициллинлар, цефалоспоринлар, бошқа бета-лактам антибиотиклар ва бошқа аллергенларга нисбатан аввалроқ содир бўлган ўта юқори сезувчанлик реакциялари тўғрисида синчков сўраш билиш лозим (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Агар ТИЕНАМ® препаратига нисбатан аллергик реакциялар юз берса, даволашни дарҳол тўхтатиш лозим. Жиддий анафилактик реакциялар шошилинч даволаш чораларини ўтказишни талаб қилади.

Жигар фаолияти

Имипенем/циластатин билан даволаш вақтида жигар фаолиятини синчиклаб назорат қилиш лозим, чунки гепатотоксиклик хавфи (масалан, трансаминазалар фаоллигини ошиши, жигар етишмовчилиги ва фульминант гепатит) мавжуд.

Жигар касалликлари бўлган пациентларда қўлланиши: имипенем/циластатин билан даволаш вақтида жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда жигар фаолиятини синчиклаб назорат қилиш лозим. Дозани тўғрилашга зарурат йўқ (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).

Гематология

Имипенем/циластатин билан даволаш даврида Кумбснинг бевосита ёки билвосита тести мусбат бўлиши мумкин.

Антибактериал доираси

Эмпирик терапияни ўтказишни бошлашдан аввал имипенем/циластатиннинг антибактериал таъсир доирасига (айниқса ҳаётга хавф солувчи ҳолатларда) алоҳида эътибор бериш лозим. Бундан ташқари, махсус қўзғатувчиларнинг имипенем/циластатинга нисбатан чекланган сезувчанлиги сабабли, масалан, тери ва юмшоқ тўқималарнинг бактериал инфекцияларида эҳтиёткорлик чораларига амал қилиш лозим. Имипенем/циластатинни бундай турдаги инфекцияларни даволаш учун қўлланиши, қўзғатувчининг препаратга нисбатан сезувчанлиги тасдиқланган ва маълум бўлган ёки бундай даволаш назарда тутилган қўзғатувчиларда мос келишиининг юқори даражадаги эҳтимоли мавжуд бўлган ҳоллардан ташқари ҳолларда мос келмайди. Метициллинга резистент Staphylococcus aureus (МРЗС) иштироки шубҳа қилинган ёки тасдиқланган ҳолларда МРЗС га қарши тегишли антибиотикни бир вақтда қўлланиши тавсия қилиниши мумкин. Агар Pseudomonas aeruginosa қўзғатувчининг қўшилганлиги шубҳа қилинса ёки тасдиқланса, аминогликозидни бир вақтда қўлланиши мумкин (“Қўлланилиши” бўлимига қаранг).

Вальпроат кислотаси билан ўзаро таъсири

Имипенем/циластатин билан вальпроат кислотаси/натрий вальпроатини бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Clostridium difficile

Имипенем/циластатин ва бошқа деярли барча антибиотиклар билан даволанганда антибиотикни қўллаш билан боғлиқ бўлган колит ва псевдомембраноз колитни (енгил оғирликдан ҳаёт учун хавф солувчи даражагача) ривожланиши тўғрисида хабар берилган. Имипенем/циластатинни қўллаш вақтида ёки қўллагандан кейин юз берган диареяси бўлган пациентларда ушбу ташхисни ҳисобга олиш муҳимдир (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Имипенем/циластатинни бекор қилиш ва Clostridium difficile даги специфик даволашни тайинлаш масаласини кўриб чиқиш керак. Ичак перистальтикасини ингибирловчи дори воситаларини буюриш мумкин эмас.

Менингит

ТИЕНАМ® менингитни даволаш учун тавсия қилинмайди.

Буйрак етишмовчилиги

Имипенем – циластатин буйрак фаолияти сусайган пациентларда тўпланади. Буйрак фаолиятини ҳисобга олган ҳолда, дозаларга тузатиш киритилмаган ҳолларда марказий нерв тизими томонидан ножўя таъсирлар юз бериши мумкин (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлими ва ушбу бўлимдаги “Марказий нерв тизими” кичик бўлимига қаранг).

Марказий нерв тизими (МНТ)

МНТ томонидан миоклоник фаоллик, онгни чалкашиши ёки тиришишлар каби реакциялар тўғрисида, айниқса буйрак фаолиятини ҳолати ва тана вазнидан келиб чиқиб белгиланган тавсия қилинган дозалардан юқори дозаларда қўлланганда хабар берилган. Бундай реакциялар тўғрисида кўпроқ МНТ фаолиятини бузилишлари (масалан, мияни шикастланиши ёки анамнезда тиришишлар) ва/ёки қўлланилаётган моддаларни тўпланиши юз бериши мумкин бўлган буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда хабар қилинган. Шунинг учун, айниқса шундай пациентларда тавсия қилинган дозаларга қатъий амал қилиш лозим (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг). Тутқаноғи бўлган пациентларда тиришишларга қарши даволашни давом эттириш керак.

Тиришишларни юз беришининг маълум хавф омиллари бўлган болаларда ёки тиришиш бўсағасини пасайтирувчи препаратлар бир вақтда қўлланганда неврологик симптомларга ёки тиришишларга алоҳида эътибор бериш лозим.

Агар фокал тремор, миоклонус ёки тиришишлар юз берса, неврологик текширишни ўтказиш ва тиришишга қарши даволашни, агар бундай даволаш ҳали ўтказилмаган бўлса, бундай даволашни буюриш лозим. Агар МНТ томонидан симптоматика сақланиб қолса, ТИЕНАМ® препаратининг дозасини камайтириш ёки препаратни бекор қилиш керак.

Агар 48 соат давомида гемодиализ сеанси ўтказилмаган бўлса, креатинин клиренси <5 мл/минут/1,73 м2 бўлган пациентларда ТИЕНАМ® препаратини қўллаш мумкин эмас. Гемодиализ ўтказиладиган пациентлар учун ТИЕНАМ® препарати фақат уни қўллаш афзалликлари тиришишларини юз бериш хавфидан устун бўлган ҳоллардагина тавсия қилинади  (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).

Болаларда қўлланиши

ТИЕНАМ® препаратини 1 ёшгача бўлган болаларда ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган болаларда (қон зардобидаги креатинини >2 мг/дл бўлганида) қўллаш бўйича тавсиялар бериш учун клиник маълумотлар етарли эмас. Яна “Марказий нерв тизими” кичик бўлимига қаранг.

500 мг/500 мг ТИЕНАМ® препарати таркибига 37,6 мг (1,6 мЭкв) натрий киради, буни натрий назорат қилинувчи парҳезга амал қилувчи пациентларда қўллаганда эътиборга олиш лозим.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик.

Имипенем/циластатинни ҳомиладор аёлларда қўллаш бўйича тегишли ва яхши назорат қилинган тадқиқотлар ўтказилмаган.

Ҳомиладор маймунларда ўтказилган тадқиқотларда репродуктив токсиклик кузатилган.

Одам учун потенциал хавф аниқланмаган.

ТИЕНАМ® ни ҳомиладорлик даврида фақат потенциал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Эмизиш.

Имипенем ва циластатин онанинг кўкрак сути билан оз миқдорда чиқарилади. Перорал қўллангандан кейин ҳар бир компонентнинг бироз сўрилиши кузатилади. Шунинг учун кўкрак сути билан эмизилганда бола препаратнинг анча миқдорини экспозициясига дучор бўлади. Агар ТИЕНАМ® препаратини қўлланиши зарур деб ҳисобланилса, кўкрак сути билан боқиш афзаллиги билан болага етиши мумкин бўлган хавфни таққослаш зарур.

Фертиллик.

Имипенем/циластатин билан даволашнинг эркаклар ва аёллардаги фертилликка тахминий таъсирига оид маълумотлар мавжуд эмас.

Автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Бироқ препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган айрим ножўя таъсирлар (масалан, галлюцинация, бош айланиши, уйқучанлик ва вертиго) автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин (“Ножўя таъсирлар” бўлимига қаранг).

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юбориш белгилари ножўя таъсирлар профили билан мосдир; белгилар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: тиришишлар, онгни чалкашиши, тремор, кўнгил айниши, гипотензия, брадикардия. ТИЕНАМ® препаратини дозасини ошириб юборилишни даволаш юзасидан специфик маълумотлар йўқ. Имипенем ва натрий циластатини организмдан гемодиализ ўтказишда чиқариб юборилади. Бироқ доза ошириб юборилганда ушбу муолажанинг самарадорлиги маълум эмас.

Чиқарилиш шакли

Ев.Ф. бўйича I турдаги, резина пробка (Ев.Ф. бўйича), қисилган алюмин қалпоқча ва “флипп-офф” пластик қопқоқчаси билан ёпилган флакон. 10 флакондан қўллаш бўйича йўриқнома билан п/э плёнка билан ўралган пластик тагликда.

 

Сақлаш шароити

25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Суюлтирилган эритмаларни дарҳол ишлатиш керак. Эритмани тайёрлаш ва вена ичига инфузияни ўтказишни тугаши орасидаги вақт 2 соатдан ошмаслиги керак

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365