Skip to main content

Тиббиёт вазелини

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

қЎллаш БЎЙИЧА йЎриқнома

ТИББИЁТ ВАЗЕЛИНИ

VASELINUM MEDICINALIS

 

Препаратнинг савдо номи: Тиббиёт вазелини

Таъсир этувчи модда: вазелин

Дори шакли: сиртга қўллаш учун.

Таркиби:

Церизин, парафин, перфолактум

Таърифи: оқ рангдан сарғиш ранггача бўлган, чўзилувчан ипсимон, ҳидсиз бир хил масса. Шика пластинкага суртилганда, бир текис, оқиб кетмайдиган ва ёрилмайдиган плёнка хосил қилиши мумкин. Эритилган ҳолда бир хил, тиниқ бироз товланувчи, ҳидсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Дерматопротектор восита.

АТХ коди: D11AX

Фармакологик хусусиятлари

Вазелин – бу церезин, парафин, тозаланган петролатум ёки нефть мойи билан тозаланган уларнинг аралашмаси ёки парафинли дистиллят билан тозаланган петролатумни эритиш йўли билан олинган қаттиқ ва суюқ углеводородлар аралашмасидир. Терида намликни тутиб қолади, уни буғланишига йўл қўймайди, чунки тери юзасида окклюзив (сув ва ҳаво ўтказмайдиган) қоплама ҳосил қилади. Тери қуруқлигида нафақат уни ўраб олади, шунингдек терини юқори қатламлари орқали ўтади ва терининг бу қаватида намликни йўқолишидан ҳимоя тўсиғи бўлган йўқотилган липидлар ўрнини тўлишига ёрдам беради.

 

қўлланилиши

Қўл териси ва лаблардаги ёриқлар ва тирналишларни, тери қуруқлигини, шу жумладан унга липидлар ҳимоя қатламини йўқотувчи турли органик эритувчилар (ацетон, бензин ва бошқалар) таъсири оқибатидаги тери қуруқлигини даволаш.

Тиббий асбобларни организмни турли йўллари ва каналларига киритишни енгиллаштириш учун ишлатилади.

Шунингдек, дерматологияда ишлатиладиган, шу жумладан экзема, псориаз, атопик дерматитда терини хўллаш учун мўлжалланган суртмаларни тайёрлаш учун суртма асоси сифатида қўлланади.

Каналар чаққанда уларни теридан чиқариб ташланишини енгиллаштириш учун ишлатиш ҳам мумкин.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Терининг ёриқлари ва тирналанган соҳаларига, қўл панжасининг қуруқ терисига, клизма қилинадиган шланг учлиги ва бошқа тиббий асбобларга юпқа қилиб суртилади.

Каналар чаққанида, чаққан жойга иложи борича тезроқ вазелин суртиш ва устидан пластир ёпиштириш керак. Кислород кирмаслиги оқибатида кана ўлади ва уни чиқариб ташлаш осонроқ кечади.

Ножўя таъсирлари

Шахсий ўзлаштираолмаслик кузатилиши мумкин.

 

қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Вазелин массаж ўтказиш учун яроқсиз, чунки терининг тешикчаларини беркитиб қўяди ва фурункуллар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

 

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Пластик тубаларда 15 г, 20 г, 25 г, 30 г, 40 г ва 50 г дан.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 200С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: