Skip to main content

ТАВИПЕК КАПСУЛАЛАР

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

АННОТАЦИЯ: ИСТЕЪМОЛЧИ УЧУН МАЪЛУМОТ

ТАВИПЕК КАПСУЛАЛАР

Фаол модда: лаванда мойи

Ушбу варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун мухим бўлган маълумот сақлайди.

Ушбу дори препаратини шифокор рецептисиз олиш мумкин. Лекин, даволашдан яхши натижалар олиш учун, Тавипекни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

  • Ушбу варақани сақлаб қўйинг. Балки, уни Сизга яна бир бор ўқиб чиқишга тўғри келар.
  • Агар Сизга қўшимча маълумот ёки маслаҳат керак бўлса, ўз фармацевтингиздан сўранг.
  • Агар Сиздаги симптомлар 14 кундан кейин енгиллашмаса ёки ёмонлашса, ўз шифокорингиз билан боғланинг.
  • Агар қандайдир ножўя таъсир жиддийлашса, ёки ушбу варақада кўрсатилмаган қандайдир ножўя самараларни сезсангиз, ўз шифокорингиз ёки фармацевтга айтинг.

Ушбу варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:

  1. Тавипек капсулалари ўзи нима ва у нима учун қўлланилади
  2. Тавипек капсулаларини қабул қилишни бошлашингиздан олдин
  3. Тавипек капсулаларини қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
  5. Тавипек капсулаларини қандай сақлаш керак
  6. Кейинги бошқа маълумотлар

  1. ТАВИПЕК КАПСУЛАЛАРИ ЎЗИ НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНИЛАДИ.

Улар қандай таъсир кўрсатади:

Тавипек капсулалари тоза ўсимлик фаол моддаси бўлган лаванда мойи сақлайди ва у лавандадошларнинг эфирли мойи ҳисобланади. Тавипек капсулалари яхши ўзлаштирилади.

Лаванда мойи бир неча даволовчи хусусиятларга эга.

У қуйидаги таъсирларни кўрсатади:

  • Тавипек балғам кўчирувчи восита (дори), у шиллиқни ва балғамни суюлтиради тозалайди: қуюқ шиллиқ суйилади ва оғизга тушади, бунинг натижасида у йўтал билан енгил чиқиб кетади. Лаванда мойи нафас йўлларини ичкаридан қоплаб турувчи хилпилловчи эпителий киприкчаларининг харакат фаоллигини рағбатлантириши кўрсатилган. Шундай қилиб, нафас йўлларининг ўз-ўзини тозалаш жараёни яхшиланади.
  • Иммунитетни рағбатлантириши: Тавипек ҳужайравий иммунитетни фаоллаштириш, лейкоцитлар деб номланган қон оқ ҳужайраларининг фагоцитар фаоллигини ошириш йўли билан иммунитетнинг носпецифик бўғимларини рағбатлантиради.
  • Лаванда мойи антимикроб фаолликка ҳам эга: турли бактериялар ва замбуруғларни (шу жумладан туберкулез микобактериялари) ўсишини ингибиция қилади (сусайтиради) ва касал чақирувчи микроорганизмларнинг токсинини фаолсизлантиради.

Бу препарат нима учун қўлланилади:

Ўсимлик препарати.

Балғам кўчирувчи восита сифатида (балғам ва шиллиқни йўтал орқали чиқариб юборишни енгиллаштиришда ишлатиладиган дори) ва антибиотикотерапияни қўллаб-қувватлаб туришда қуйидаги ҳолатларда қўлланилади.

  • Ўткир ва сурункали бронит (кичик бронхололаларни яллиғланиши),
  • Бронхоэктазалар (бронхлар кенгайиши),
  • Ларингобронхит (овоз аппарати ва кичик бронхиолаларни яллиғланиши),
  • Бронхиал эмфизема
  • Чекувчилар йўтали
  • Синусит (бурун бўшлиқлар яллиғланиши)
  • Ўпка туберкулези бўлган беморларда бронхитда қўлланилади.

  1. ТАВИПЕК КАПСУЛАЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ БОШЛАШИНГИЗДАН ОЛДИН

Тавипек капсулаларини қабул қилманг:

  • Агар Сизда лаванда мойи ёки Тавипекнинг бирон-бир ингредиентига аллергия (юқори сезувчанлик) бўлса, қабул қилманг.

 

Тавипек капсулаларини қабул қилаётганда алоҳида эҳтиёткорликка амал қилинг

  • Агар симптомлар сақланаётган бўлса ёки агар, Тавипекдан фойдаланилгандан кейин ижобий таъсирни ҳис этмасангиз, унда иложи борича тезроқ шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Тавипек капсулаларини болаларда қўллаш бўйича етарли тадқиқотлар йўқ.

Бошқа дориларни қабул қилиш

Шу вақтгача ҳеч қандай ўзаро таъсир кузатилмаган.

Агар Сиз бошқа хар қандай бошқа дориларни, шу жумладан рецептсиз олинган дориларни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, илтимос, шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

 

Тавипек капсулаларини овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш

Шу вақтгача ҳеч қандай ўзаро таъсир кузатилмаган.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳар қандай препаратни қабул қилишдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Тавипек ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши мумкин.

 

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш

Тавипек транспорт воситалари ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

 

Тавипек капсулаларининг айрим ингредиентлари тўғрисида муҳим маълумот

Йўқ.

  1. ТАВИПЕК КАПСУЛАЛАРИНИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК

Агар Сиз ишонч ҳосил қилмасангиз, илтимос шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.

Катталар ва 12 ёшдан катта ўсмирлар: 2 капсула кунига уч марта буюрилади.

Тавипек капсулаларини бутунлигича, овқатланишдан 30 минут олдин, сув билан қабул қилиш керак.

Касалликнинг табиатига қараб, Тавипек капсулалари узоқ вақт қабул қилиниши мумкин.

 

 

Агар Сиз Тавипек капсулаларини буюрилганидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз

Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари кузатилмаган.

 

Агар Сиз Тавипек капсулаларини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг.

Агар Сиз Тавипек капсулаларини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз.

Агар Сизда Тавипек капсулаларини кейинчалик қабул қилиш бўйича саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАР

Ҳар қандай дори препарати каби, Тавипек ҳам, гарчи улар ҳаммада ҳам кузатилмасада, ножўя самараларни келтириб чиқариши мумкин.

Агар қандайдир ножўя таъсир жиддийлашса ёки Сиз ушбу варақада кўрсатилмаган қандайдир ножўя таъсирларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беришингизни сўраймиз.

Кам ҳолларда:

Индивидуал сезувчанлик ва қабул қилинган дозага қараб, кекириш ёки кучсиз кўнгил айниши каби ножўя самаралар юз бериши мумкин.

Нафас чиқаришда лаванда мойи ҳидини ҳис этишингиз мумкин. Бироқ бу кўпинча мақбул ҳолат ҳисобланади.

  1. ТАВИПЕК КАПСУЛАЛАРИНИ ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК

Болалар ололмайдиган ва кўрмайдиган жойда сақланг.

Ёруғликдан ҳимоя қилиш учун ташқи картон қутида сақланг.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланг.

Тавипекни картон қутида кўрсатилган “ГОДЕН ДО” деб кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатманг. Яроқлилик муддати ушбу ойнинг охирги кунига тааллуқлидир.

Дорини оқар сувлар орқали ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юбориш мумкин эмас. Керак бўлмаган препаратларни қандай қилиб йўқотиш тўғрисида фармацевтингиздан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. КЕЙИНГИ БОШҚА МАЪЛУМОТЛАР

Тавипек капсулалари нималарни сақлайди.

  • Фаол модда – лаванда мойи

1 капсула 0,15 г лаванда мойи сақлайди.

  • Бошқа ингредиентлар: желатин, глицерин, хинолин сариғи (Е104), сариқ-тўқ сариқ бўёвчи (Е110), метакрилат кислотаси этилининг акрилатли сополимери, натрий лаурил сульфати, пропиленгликоль, полисорбат 80, глицерин моностеарати.

Тавипек капсулаларининг ташқи кўриниши ва ўрам таркиби

30 ва 60 ичакда чидамли (юмшоқ) капсулалардан қутиларда.

Улашиш: