Skip to main content

Тайгерон таблетка

Улашиш:
  Reading time 29 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧАЙЎРИҚНОМА

ТАЙГЕРОН®

TIGERON

 

Препаратнинг савдо номи: Тайгерон®

Таъсир этувчи модда (ХПН): левофлoксацин гемигидрати

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби

Қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 250/500/750 мг левофлоксацинга эквивалент левофлoксацин гемигидрати;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, K-30 повидон, кросповидон, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, изопропил спирти, пушти opadry 03B84681.

Таърифи: капсуласимон шаклдаги, бир томонида «250» (250 мг ли дозаси учун), «500» (500 мг ли дозаси учун) ёки «750» (750 мг ли дозаси учун) гравировкаси бўлган, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибактериал препаратлар – хинолон ҳосилалари, фторхинолонлар.

АТХ коди: J01MA12.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармокодинамикаси

Левофлоксацин фторхинолонлар гуруҳига мансуб синтетик антибактериал препарат ва офлоксацин препарати рацемик аралашмасининг S-энантиомери бўлиб ҳисобланади.

Таъсир механизми

Фторхинолонлар гуруҳига мансуб антибактериал препарат сифатида левофлоксацин ДНК-ДНК-гираза комплексига ва топоизомераза IV га таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси/фармакодинамикасининг нисбати

Левофлоксациннинг бактериал фаоллиги даражаси қон плазмасида максимал концентрацияси (Сmax) ёки «концентрация – вақт» эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) ва минимал бостирувчи концентрация (МБК) ўртасидаги нисбатга боғлиқ.

Резистентлик механизми

Левофлоксацинга резистентлик II типдаги топоизомеразалар, ДНК-гираза ва топоизомераза IV да сайт-нишон мутацияси йўли билан босқичма-босқич ривожланади. Пенетрацион тўсиқлар (Pseudomonas aeruginosa га хос бўлган механизм) ва эффлюкс механизми каби бошқа резистентлик механизмлари ҳам микроорганизмларнинг левофлоксацинга сезувчанлигини камайтириши мумкин.

Левофлоксацин ва бошқа фторхинолонларга кесишган резистентлик кузатилган. Левофлоксациннинг таъсир этиш механизмининг ўзига хос хусусиятлари туфайли, левофлоксацин ва микробларга қарши бошқа воситалар ўртасида кесишган резистентлик кузатилмайди.

Чегаравий кўрсаткичлар. Европа микробларга қарши сезувчанликка тест синовлари қўмитаси (EUCAST) томонидан тавсия этиладиган, сезгир микроорганизмларни ўртача сезгир организмлардан ва ўртача сезгир организмларни резистент организмлардан ажратувчи левофлоксацин учун МБК нинг чегаравий кўрсаткичлари қуйидаги МБК тест жадвалида (мг/л) келтирилган.

Европа микробларга қарши сезувчанликка тест синовлари қўмитаси (EUCAST) томонидан тавсия этиладиган левофлоксацин учун МБК нинг чегаравий кўрсаткичлари (2.0, 2012-01-01 версияси):

ПатогенСезгирРезистент
Enterobacteriacae≤1 мг/л>2 мг/л
Pseudomonas spp.≤1 мг/л>2 мг/л
Acinetobacter spp.≤1 мг/л>2 мг/л
Staphylococcus spp.≤1 мг/л>2 мг/л
S. pneumoniae 1≤2 мг/л>2 мг/л
Streptococcus A, B, C, G≤1 мг/л>2 мг/л
H. influenzae2, 3≤1 мг/л>1 мг/л
M. catarrhalis3≤1 мг/л>1 мг/л
Турлар билан боғлиқ бўлмаган чегаравий кўрсаткичлар4≤1 мг/л>2 мг/л
1.   Левофлоксацинни юқори дозаларда қўллаган ҳолда даволашнинг чегаравий кўрсаткичлари.

2.   Фторхинолонларга нисбатан паст сезгирлик (ципрофлоксацин учун МБК – 0,12-0,5 мг/л) намоён бўлиши мумкин, бироқ мазкур резистентлик Н.Influenzae келтириб чиқарадиган нафас йўллари инфекцияларида клиник аҳамиятга эга эканлигини исботловчи далиллар йўқ.

3.   Сезгирлик бўсағасидан ошадиган МБК кўрсаткичларига эга штаммлар жуда кам ҳолларда учрайди ва ҳозиргача улар ҳақида хабарлар берилмаган. Бундай колониялар аниқланганида идентификация қилиш ва микробларга қарши сезгирликка доир тестларни такрорлаш зарур, ва агар натижалар тасдиқланса, колонияларни референс лабораториясига жўнатиш зарур. Ҳозирги вақтга қадар фойдаланилаётган резистентлик бўсағасидан ошадиган, МБК кўрсаткичлари тасдиқланган штаммлар учун клиник жавобни исботловчи далиллар олинмагунча, улар резистент деб қаралиши керак.

4.   Чегаравий кўрсаткичлар дозани кунига 1 марта 500 мг дан кунига 2 марта 500 мг гача қабул қилинганида ва кунига 1 марта 500 мг дан кунига 2 марта 500 мг гача дозада вена ичига юборилганида аниқланган.

Резистентликнинг тарқалганлиги танланган турлар учун географик жиҳатдан ва вақт бўйича ўзгариб туриши мумкин. Резистентлик ҳақида, айниқса оғир инфекцияларни даволаганда, маҳаллий ахборотни олиш мақсадга мувофиқ. Зарурати бўлганида, резистентликнинг маҳаллий тарқалганлиги энг камида инфекцияларнинг айрим турларида препаратнинг самарадорлиги шубҳа остига олинадиган ҳолларда мутахассис билан маслаҳатлашиш лозим.

Одатда сезгир бўлган турлар

Аэроб граммусбат бактериялар: Bacillus anthracis, Staphylococcus aureus methicillin-susceptible, Staphylococcus saprophyticus, Streptococci, group C and G, Streptococcus agalactiae, Streptococcus pneumonia, Streptococcus pyogenes.

Аэроб грамманфий бактериялар: Eikenella corrodens, Haemophilus influenzae, Haemophilus para-influenzae, Klebsiella oxytoca, Moraxella catarrhalis, Pasteurella multocida, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri.

Анаэроб бактериялар: Peptostreptococcus.

Бошқалар: Chlamydophila pneumonia, Chlamydophila psittaci, Chlamydia trachomatis, Legionella pneumophila, Mycoplasma pneumonia, Mycoplasma hominis, Ureaplasma urealyticum.

Орттирилган резистентлик муаммоли бўлиши мумкин бўлган турлар

Аэроб граммусбат бактериялар: Enterococcus faecalis, метициллинга резистент Staphylococcus aureus#, коагулаза-манфий Staphylococcus spp.

Аэроб грамманфий бактериялар: Acinetobacter baumannii, Citrobacter freundii, Enterobacter aerogenes, Enterobacter cloacae, Escherichia coli, Klebsiella pneumonia, Morganella morganii, Proteus mirabilis, Providencia stuartii, Pseudomonas aeruginosa, Serratia marcescens.

Анаэроб бактериялар: Bacteroides fragilis.

Наслий резистент штаммлар

Аэроб граммусбат бактериялар: Enterococcus faecium.

# Метициллинга резистент бўлган S. aureus учун фторхинолонларга, шу жумладан левофлоксацинга нисбатан жуда юқори корезистентлик эҳтимоли мавжуд.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Ичга қабул қилинганидан кейин левофлоксацин тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Қон плазмасидаги чўққи концентрациясига 1–2 соат давомида эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги 99-100% ни ташкил этади.

Овқат қабул қилиш левофлоксацинни сўрилишига кам таъсир кўрсатади.

Плазмадаги левофлоксациннинг мувозанат ҳолатига левофлоксацинни суткада 1 ёки 2 марта 500 мг дозада қабул қилинганида 48 соат давомида эришилади.

Тақсимланиши

500 мг ёки 750 мг дозалар бир марта ва такроран юборилганидан кейин ўртача тақсимланиш ҳажми 74–112 л ни ташкил этади, бу унинг организм тўқималарида кенг тарқалишидан далолат беради. Соғлом кўнгиллиларда левофлоксациннинг плазмадаги чўққи концентрациясига тери тўқималари ва пуфак суюқлигида доза қабул қилинганидан кейин 3 соат ўтгач эришилади.

Левофлоксацин шунингдек ўпка тўқималарига ҳам яхши киради. Ўпка тўқималаридаги левофлоксациннинг концентрацияси қон плазмасидагига нисбатан 2-5 марта юқори бўлади ва 500 мг ли 1 та доза перорал қабул қилинганидан кейин 24 соат давомида
2,4 мкг/г дан 11,3 мкг/г гачани ташкил этган.

Метаболизми

Левофлоксацин плазма ва сийдикда стереокимёвий жиҳатдан барқарор бўлади, ўзининг энантиомери, D-офлоксацинга айланмайди. Левофлоксацин одамларда чекланган метаболизмга учрайди ва кўпроқ ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади. Перорал қабул қилинганидан кейин қабул қилинган дозанинг тахминан 87% 48 соат давомида ўзгармаган кўринишда сийдик билан, 4% дан камроғи 72 соат давомида ахлат билан чиқарилади. Қабул қилинган дозанинг 5% дан камроғи одамда аниқланадиган ягона метаболитлар (десметил, N-оксид) кўринишида аниқланади. Ушбу метаболитлар аҳамиятсиз специфик фармакологик фаолликка эга.

Чиқарилиши

Левофлоксацин асосан буйраклар орқали ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Левофлоксациннинг бир марталик ёки кўп марталик дозалари ичга ёки вена ичига юборилганидан кейин плазмадан ярим чиқарилишининг ўртача даври 6 соатдан 8 соатгачани ташкил этади. Ўртача тахминий клиренси минутига 144–226 мл ни, буйрак клиренси минутига 96–142 мл ни ташкил этади. Буйрак клиренсининг калавалар фильтрацияси даражасидан юқори бўлган кўрсаткичи левофлоксацин нафақат калавалар фильтрацияси билан, балки каналчалар секреция билан ҳам чиқарилишини кўрсатади. Циметидин ёки пробенецидни бир вақтда қўлланилиши буйрак клиренсини мувофиқ равишда 24 ва 35% га пасайишига олиб келади, бу левофлоксацинни каналчаларнинг проксимал бўлимлари билан секрециясидан далолат беради.

 

Қўлланилиши

Енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги инфекциялари бўлган катта ёшдаги пациентларга Тайгерон левофлоксацинга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцияларни:

  • ўткир бактериал синусит;
  • бактериал этиологияли сурункали бронхитнинг зўрайиши;
  • пневмониянинг касалхонадан ташқари шакли;
  • сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари;
  • сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (шу жумладан пиелонефрит);
  • сурункали бактериал простатит;
  • тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари (асоратланмаган ва асоратланган);
  • септицемия/бактериемия
  • қорин бўшлиғи органларининг инфекцияларини даволашда қўлланади.

Левофлоксацин буюрилганида фторхинолонларни тегишли тарзда қўлланилиши бўйича миллий ва/ёки ички йўриқномаларга амал қилиш зарур.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Тайгерон таблеткалари суткада 1 ёки 2 марта қабул қилинади. Доза инфекциянинг тури ва оғирлик даражасига, шунингдек тахмин қилинаётган қўзғатувчининг сезгирлигига боғлиқ.

Даволаш давомийлиги

Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқ (қуйида келтирилган жадвалга қаранг). Тайгерон препарати билан даволашни тана ҳарорати нормага келганидан ёки микробиологик тестлар билан тасдиқланган ҳолда қўзғатувчилар йўқ қилинганидан кейин энг камида 48-72 соат давомида давом эттириш тавсия этилади.

Қўллаш усули

Тайгерон таблеткаларини чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш лозим. Таблеткаларни овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Тайгерон таблеткаларини сўрилишнинг пасайишини олдини олиш мақсадида темир тузлари, антацидлар ва сукральфат қабул қилинишидан энг камида икки соат олдин ёки қабул қилинганидан кейин икки соат ўтгач қабул қилиш лозим.

Дозалари

Буйрак функцияси нормал бўлган, креатинин клиренси минутига > 50 мл ни ташкил этадиган катта ёшдаги пациентлар учун дозалар

КўрсатмаларСуткалик доза, мгСуткада қабул қилишлар сониДаволаш давомийлиги
Ўткир бактериал синусит500 мг1 марта10–14 кун
750 мг1 марта5 кун
Бактериал этиологияли сурункали бронхитнинг зўрайиши250–500 мг *1 марта7-10 кун
750 мг1 марта3–5 кун
Пневмониянинг касалхонадан ташқари тури500 мг1–2 марта7–14 кун
750 мг1 марта5 кун
Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари250 мг1 марта3 кун
Сурункали бактериал простатит500 мг1 марта28 кун
Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари

(шу жумладан пиелонефрит)

250 мг

750 мг

1 марта

1 марта

10 кун

5 кун

Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (асоратланмаган)500 мг1-2 марта7-10 кун
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (асоратланган)750 мг1 марта7-14 кун
Септицемия/бактериемия500 мг1–2 марта10-14 кун
Қорин бўшлиғи аъзоларининг инфекциялари*500 мг1 марта7-14 кун

* анаэроб бактериялар сезгир бўлган антибиотик билан мажмуада.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган, креатинин клиренси минутига < 50 мл ни ташкил этадиган пациентлар учун дозалар

Буйрак функцияси нормал бўлганида ҳар 24 соатда дозалаш тартиби Креатинин клиренси минутига 20-49 млКреатинин клиренси

минутига 10-19 мл

Гемодиализ ёки

доимий амбулатор перитонеал диализ

750 мгҳар 48 соатда

750 мг

бошланғич доза

750 мг, сўнгра

ҳар 48 соатда

500 мг

бошланғич доза

750 мг, сўнгра

ҳар 48 соатда

500 мг

500 мгбошланғич доза

500 мг, сўнгра

ҳар 24 соатда

250 мг

бошланғич доза

500 мг, сўнгра

ҳар 48 соатда

250 мг

бошланғич доза

500 мг, сўнгра

ҳар 48 соатда

250 мг

250 мгДозага тузатиш киритиш талаб қилинмайдиҳар 48 соатда

250 мг.

Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекцияларини даволашда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди

Дозага тузатиш киритиш ҳақида маълумотлар йўқ

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар учун дозалар

Дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди, чунки левофлоксацин фақат аҳамиятсиз даражада жигарда метаболизмга учрайди ва кўпроқ буйраклар орқали чиқарилади.

Кекса ёшдаги пациентлар учун дозалар

Агар буйрак функцияси бузилмаган бўлса, дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя таъсирлар MedDRA бўйича аъзолар тизими таснифи асосида тақдим этилган. Қуйида санаб ўтилган нохуш реакциялар қуйидагича таснифланган:

«жуда тез-тез» (≥1/10), «тез-тез» (≥1/100, <1/10), «тез-тез эмас» (≥1/1000, <1/100), «кам ҳолларда» (≥1/10000, <1/1000), «жуда кам ҳолларда» (<1/10000), «тез-тезлиги номаълум» (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).

Тез-тезлиги бўйича ҳар бир гуруҳда ножўя самаралар оғирлик даражасини пасайиши тартибида тақдим этилган.

Аъзолар тизими синфиТез-тез

(≥1/100 – <1/10)

Тез-тез эмас

(≥1/1000 – <1/100)

Кам ҳолларда

(≥1/10000 – <1/1000)

Номаълум

(мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас)

Инфекциялар ва инвазияларзамбуруғли инфекциялар, шу жумладан Candida туридаги замбуруғлар, бошқа резистент микро-организмлар
Қон ва лимфатик тизим томониданлейкопения, эозинофилияТромбо-цитопения, нейтропенияпанцитопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия
Иммун тизими томониданангионевротик шиш, юқори сезувчанликанафилактик шокa
Метаболизм ва озиқланиш томонидананорексиягипогликемия, айниқса диабети бўлган пациентлардагипергликемия, гипогликемик кома
Руҳият томонидануйқусизликбезовталик, онгни чалкашиши, асабийликпсихотик бузилишлар (шу жумладан галлюцинациялар, паранойя), депрессия, хавотирлик,

ғайриоддий тушлар, тунги даҳшатли тушлар

Ўзига зарар етказувчи хулқ билан намоён бўлувчи психотик реакциялар, шу жумладан ўз жонига қасд қилиш фикрлари ёки ҳаракатлари
Нерв тизими томониданбош оғриғи, бош айланишиуйқучанлик, тремор, дисгевзияконвульсиялар,

парестезия

периферик сенсор нейропатия, периферик сенсомотор нейропатия, паросмия, шу жумладан аносмия, дискинезия,

экстрапирамид бузилишлар, агевзия,

синкопе, бош мия ички хавфсиз гипертензия

Кўриш аъзоси томониданкўришнинг хиралашиши каби кўришни бузилишларикўришни вақтинча йўқотилиши
Эшитиш ва мувозанат аъзолари томониданвертигоқулоқларда шовқинэшитишни бузилиши, эшитишни йўқотилиши
Юрак-қон томир тизими томонидантахикардия, юракни

тез-тез уриши

юрак қоринчалари

тахикардияси, бу юракни тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин,

юрак қоринчалари

аритмияси, torsade de pointes туридаги тахикардия (кўпроқ Q–T интервали узайиши хавфи омиллари бўлган пациентларда), ЭКГ да Q–T интервалини узайиши

Қон томирлар томонидан бузилишларгипотензия
Нафас олиш тизими ва кўкс оралиғи томонидандиспноэбронхоспазм, аллергик пневмонит
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидандиарея, кўнгил айниши, қусишқоринда оғриқ, диспепсия, қоринни дам бўлиши, қабзиятгеморрагик диарея, бу кам ҳолларда энтероколит, шу жумладан сохтамембраноз колит ҳақида далолат бериши мумкин, панкреатит
Гепатобилиар тизим томониданжигар энзимлари кўрсаткичларини (АлАТ/АсАТ, ИФ, гамма-глютамилтранс-пептидаза) ошишибилирубин даражасини ошишисариқлик, жигарнинг оғир шикастланиши, шу жумладан оғир асосий касалликлари бўлган пациентларда ўлим билан якунланувчи ўткир жигар етишмовчилиги ҳоллари, гепатит
Тери ва тери ости тўқималари томонидантошма, қичишиш, эшакеми, гипергидрозтоксик эпидермал некролиз,

Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема,

фотосезув-чанлик реакциялари, лейкоцито-кластик васкулит, стоматит

Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томониданартралгия, миалгияпайларнинг шикастланиши, шу жумладан тендинит (масалан ахилл пайи),

myasthenia gravis билан хасталанган беморларда алоҳида аҳамият касб этиши мумкин бўлган мушак заифлиги

рабдомиолиз, пай узилиши (масалан ахилл пайи),

бойламларнинг узилиши, мушакларнинг узилиши, артрит

Буйрак ва сийдик чиқариш

тизими томонидан

қон плазмасида креатининнинг юқори кўрсаткичлариўткир буйрак етишмовчилиги (масалан интерстициал нефрит оқибатида)
Умумий бузилишлар

ва препаратни юбориш жойидаги асоратлар

астенияпирексияоғриқ (шу жумладан бел, кўкрак ва қўл-оёқларда оғриқ)

aАнафилактик ва анафилактоид реакциялар баъзида ҳатто биринчи доза қабул қилинганидан кейин ҳам ривожланиши мумкин.

bтери-шиллиқ қаватлар реакциялари баъзида ҳатто биринчи доза қабул қилинганидан кейин ҳам ривожланиши мумкин.

Фторхинолонлар қўлланилиши билан боғлиқ бошқа нохуш реакцияларга порфирияси бўлган беморларда порфирия хуружлари тааллуқлидир.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Тайгерон таблеткаларини қуйидаги ҳолларда:

  • левофлоксацинга ёки хинолоннинг бошқа ҳосилаларига ёки ёрдамчи моддаларга индивидуал юқори сезувчанликда;
  • тутқаноқда;
  • анамнезда бошқа фторхинолонлар қўлланилганидан кейин пайларнинг патологик ҳолатларида;
  • 18 ёшгача бўлган болаларда;
  • ҳомиладорлик даврида;
  • лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тайгерон таблеткаларига бошқа дори препаратларининг таъсири

Темир тузлари, магний ва алюминийни сақловчи антацидлар

Темир тузлари, магний ва алюминийни сақловчи антацидлар билан бир вақтда қўлланилганида левофлоксацинни сўрилиши сезиларли равишда пасаяди. Тайгерон таблеткалари қабул қилинишидан икки соат олдин ёки қабул қилинганидан кейин икки соат давомида темир тузлари каби икки ва уч валентли катионларни ёки магний ёки алюминийни сақловчи антацидларни ўз таркибида сақлайдиган препаратларни қўллаш тавсия этилмайди. Кальций карбонати билан қўлланилганида ўзаро таъсирлар аниқланмаган.

Сукральфат

Тайгерон препаратининг биокираолишлиги уни сукральфат билан бир вақтда қўлланилганида аҳамиятли равишда пасаяди. Тайгерон таблеткалари препаратини қабул қилишдан 2 соат олдин сукральфатни қабул қилиш лозим.

Теофиллин, фенбуфен, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар

Клиник тадқиқотларнинг маълумотларида левофлоксацин ва теофиллиннинг фармакокинетик ўзаро таъсири аниқланмаган. Хинолонларни теофилин, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ёки тиришишларга тайёрлик бўсағасини пасайтиришга қодир бўлган бошқа препаратлар билан бирга буюрилганида тиришишлар бўсағасини пасайиши эҳтимоли бор. Фенбуфен иштирокида левофлоксацин концентрацияси фенбуфен иштирокисиз олинган кўрсаткичлардан фарқли равишда 13% га юқори бўлади.

Глюкокортикостероидлар

Глюкокортикостероидлар билан бир вақтда қабул қилиниши пайларнинг узилиши хавфини оширади.

Пробенецид ва циметидин

Пробенецид ва циметидин левофлоксациннинг чиқарилишига статистик ишончли таъсир кўрсатиш сабаби бўлиб ҳисобланади. Левофлоксациннинг буйрак клиренси циметидин ва пробенецид билан бирга қўлланилганида уларнинг левофлоксацинни буйрак каналчалар секрециясини блоклашга қодирлиги ҳисобига мувофиқ равишда 24% ва 34% га пасаяди. Левофлоксацинни буйрак каналчалар секрециясига таъсир кўрсатувчи препаратлар, масалан циметидин ва пробенецид билан бир вақтда қўлланилганида, буйрак функцияси чекланган пациентларда уларни левофлоксацин билан бирга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.

Бошқа муҳим маълумот

Клиник тадқиқотларнинг маълумотлари кальций карбонати, дигоксин, глибенкламид, ранитидин каби препаратлар билан бир вақтда қўлланилганида левофлоксацин фармакокинетикаси бирон-бир клиник жиҳатдан сезиларли даражада ўзгармаганлигини кўрсатади.

Тайгеронни бошқа дори препаратларига таъсири

Циклоспорин

Левофлоксацин ва циклоспоринни бир вақтда қўлланилганида циклоспоринни ярим чиқарилиши даври 33% га ошади.

 

 

К витаминининг антагонистлари

Қон ивиши кўрсаткичлари (ПВ/ХНН) асосли ёмонлашиши ва/ёки Тайгерон препаратини К витамини антагонистлари (масалан, варфарин) билан мажмуада қабул қилаётган пациентларда қон кетиши ривожланиши муносабати билан ушбу пациентларда коагуляция кўрсаткичларининг синчков мониторингини олиб бориш зарур.

QT интервалини узайтирувчи препаратлар

Левофлоксацинни бошқа фторхинолонлар сингари QT интервали узайиши хавфининг маълум омиллари (масалан, аритмияга қарши IA ва III синф препаратлари, трициклик антидепрессантлар, макролидлар) мавжуд бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Ўзаро таъсирнинг бошқа турлари

Овқат қабул қилиш

Овқат билан ўзаро таъсирлашиши аниқланмаган, шунинг учун Тайгерон таблеткаларини овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Алкоголь

Препаратни алкоголь билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Метициллинга резистент бўлган тилла-ранг стафилококк фторхинолонларга, шу жумладан левофлоксацинга ҳам чидамли бўлиши эҳтимоли юқори. Шундай қилиб, метициллинга резистент бўлган стафилококк келтириб чиқарган ёки у томонидан келтириб чиқарилишига шубҳалар бўлган инфекцияларни даволаганда, агар лаборатория таҳлилларининг натижалари микроорганизмнинг левофлоксацинга сезгирлигини тасдиқламаса (шунингдек, агар метициллинга резистент бўлган стафилококк келтириб чиқарган инфекцияларни даволаганда одатда буюриладиган антибактериал воситаларни қўллаш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланмаса), левофлоксацинни қўллаш тавсия этилмайди.

Левофлоксацинни ўткир бактериал синуситни ва сурункали бронхит зўрайишини даволашда ушбу инфекцияларга тўғри ташҳис қўйилган тақдирда қўллаш мумкин.

Сийдик чиқариш йўлларида энг кўп тарқалаган патоген бўлган E. coli нинг фторхинолонларга резистентлиги Европа Иттифоқи мамлакатларида ўзгарувчан бўлади. Шу сабабли препаратни буюраётган шифокорга минтақада E. coli нинг фторхинолонларга резистентлиги даражасини инобатга олиш тавсия этилади.

Тендинит ва пайларнинг узилиши

Кам ҳолларда тендинит юзага келиши мумкин. Ахилл пайи энг кўп шикастланади, тендинит пайларнинг узилишига олиб келиши мумкин. Тендинит ва пайларнинг узилиши, айрим ҳолларда икки томонлама бўлган пай узилишлари левофлоксацин билан даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида юзага келиши мумкин, шунингдек ушбу патологияларнинг даволаш тўхтатилганидан кейин бир неча ой давомида юзага келиши ҳоллари ҳақида хабар берилган. Тендинит ва пайларнинг узилиши ривожланиши хавфи 60 ёшдан катта бўлган пациентларда, 1000 мг суткалик дозаларни қабул қилаётган пациентларда, шунингдек кортикостероидлар қабул қилинганида ошади. Кекса ёшдаги пациентларда креатинин клиренсига боғлиқ равишда суткалик дозага тузатиш киритиш лозим. Демак, левофлоксацин буюрилганида бундай пациентлар юзасидан синчков мониторинг олиб борилиши зарур. Тендинит симптомлари юзага келганида барча пациентлар даволовчи шифокорга мурожаат қилишлари лозим. Тендинитга шубҳа қилинганида левофлоксацин қўлланилишини дарҳол тўхтатиш ва шикастланган пайни тегишли равишда (масалан, унга етарлича иммобилизацияни таъминлаган ҳолда) даволашни бошлаш лозим.

Clostridium difficile келтириб чиқарадиган касалликлар

Левофлоксацин билан даволаш вақтида ёки даволангандан кейин (шу жумладан даволаш якунлангандан кейин бир неча ҳафта ўтгач) юз берадиган диарея, айниқса оғир, давомли ва/ёки қон билан аралаш кечувчи диарея Clostridium difficile келтириб чиқарадиган касаллик симптоми бўлиши мумкин. Clostridium difficile келтириб чиқарадиган касаллик оғирлик даражаси бўйича енгил даражадан то ҳаётга хавф солувчи даражагача бўлиши мумкин, бунда сохтамембраноз колит энг оғир шакли бўлиб ҳисобланади. Шундай қилиб, агар пациентларда левофлоксацинни қўллаш билан даволаш вақтида ёки ундан кейин оғир диарея ривожланса, мазкур ташҳисни эътиборга олиш муҳим. Clostridium difficile келтириб чиқарадиган касалликка шубҳа қилинганида левофлоксацин қўлланилишини дарҳол тўхтатиш ва шошилинч тегишли даволашни бошлаш лозим. Перистальтикага қарши препаратларни мазкур клиник вазиятда қўллаш мумкин эмас.

Тиришишлар юзага келишига мойил пациентлар

Хинолонлар тиришишларга тайёрлик бўсағасини пасайтириши ва тиришишларни чақириши мумкин. Левофлоксацинни анамнезда тутқаноғи бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас, ва бошқа хинолонлар каби мазкур препаратни тиришишларга мойиллиги бўлган пациентларда ёки фаол моддалари (масалан, теофиллин) тиришишларга тайёрлик бўсағасини пасайтирувчи дори воситаларини қўллаган ҳолда бирга олиб бориладиган даволашни ўтказишда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Конвульсияли тиришишлар юзага келганида левофлоксацинни қўллаган ҳолда даволашни тўхтатиш лозим.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчили бўлган пациентлар

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа фаоллигининг яширин ёки яққол бузилишлари бўлган пациентларда хинолонли антибактериал препаратлар билан даволашни ўтказишда гемолитик реакцияларларга мойиллик кузатилиши мумкин. Шундай қилиб, бундай пациентларда левофлоксацинни қўллаш зарурати бўлганида уларни гемолиз юзага келиши юзасидан кузатиш лозим.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Левофлоксацин асосан буйраклар орқали чиқарилиши туфайли, буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда Тайгерон таблеткалари дозасига тузатиш киритиш лозим.

Юқори сезувчанлик реакциялари

Левофлоксацин оғир ва потенциал ўлим билан якунланувчи (масалан ангионевротик шишдан то анафилактик шоккача) юқори сезувчанлик реакцияларини келтириб чиқариши мумкин бўлиб, улар баъзида препаратнинг биринчи дозаси юборилганидан кейин юзага келади. Пациентлар дарҳол даволашни тўхтатиши ва тегишли шошилинч ёрдам кўрсатилиши учун даволовчи шифокор ёки тез ёрдам шифокори билан боғланиши лозим.

Оғир буллёз реакциялари

Левофлоксацинни қўллаганда Стивенс–Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролиз каби оғир буллёз тери реакциялари юзага келиши ҳоллари ҳақида хабар берилган. Терида/шиллиқ қаватларда реакциялар юзага келганида даволашни давом эттиришдан олдин пациентларга даволовчи шифокор билан дарҳол боғланишни тавсия этиш лозим.

Дисгликемия

Барча хинолоноларни қўллагандаги каби қонда глюкоза миқдорининг бузилишлари, шу жумладан гипогликемия ҳам, гипергликемия ҳам юзага келиши ҳақида хабар берилган бўлиб, улар одатда диабети бўлган, перорал гипогликемик препаратлар (масалан, глибенкламид) ёки инсулин қўлланган ҳолда қўшимча даволанаётган пациентларда кузатилган. Гипогликемик кома ҳоллари ҳақида хабар берилган. Диабети бўлган пациентларда қонда глюкоза даражасини синчков кузатиб бориш тавсия қилинади.

Фотосенсибилизацияни олдини олиш

Левофлоксацин қўллаганда фотосенсибилизация юзага келиши ҳақида хабар берилган. Фотосенсибилизация ривожланишини олдини олиш учун пациентларга даволаш вақтида ва у тўхтатилганидан кейин 48 соат ўтгач кучли қуёш нури ёки сунъий УБ нурланиши (масалан, УБ лампа, солярий) таъсирида заруратсиз бўлиш тавсия этилмайди.

K витаминининг антагонистлари қўлланган ҳолда даволанаётган пациентларда

Коагуляция синамалари (ПВ/ХНН) кўрсаткичлари ошиши ва/ёки қон кетиши юзага келиши эҳтимоли туфайли, левофлоксацин ва K витамини антагонисти (масалан, варфарин) мажмуаси қўлланилган ҳолда даволанаётган пациентларда мазкур препаратлар бир вақтда қўлланилганида коагуляция синмалари натижалари мониторингини олиб бориш зарур.

Психотик реакциялар

Хинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қабул қилган пациентларда психотик реакциялар юзага келиши ҳоллари ҳақида хабар берилган. Жуда кам ҳолларда, ҳатто левофлоксацин дозасини бир марта қўлланилганидан кейин бундай реакциялар пациентнинг ўзига хавф туғдирувчи ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва хулқи пайдо бўлишига қадар ривожланиб борган. Бундай реакциялар пайдо бўлганида левофлоксацинни қабул қилиш тўхтатилиши ва тегишли чоралар кўрилиши лозим. Левофлоксацинни психоз бўлган беморларда ёки анамнезда руҳий касалликлар мавжуд бўлганида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

QT интервалини узайиши

Фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни:

  • QT интервалини узайиши туғма синдроми;
  • QT интервалини узайишини келтириб чиқарувчи дори препаратларини (масалан, аритмияга қарши IA ва III синфи препаратлари, трициклик антидепрессантлар, макролидлар, нейролептиклар) бирга қўлланилиши;
  • электролитлар мувозанатининг мувофиқлаштирилмаган бузилишлари (масалан, гипокалиемия, гипомагниемия);
  • юрак касалликлари (масалан, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия) каби QT интервали узайиши хавфининг маълум омиллари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Кекса ёшдаги беморлар ва аёллар QT интервали узайишини келтириб чиқарувчи препаратларга сезгирроқ бўлишлари мумкин, шу сабабли фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни пациентларнинг мазкур гуруҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Периферик нейропатия

Фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қабул қилган пациентларда тезда ривожланиши мумкин бўлган периферик сенсор нейропатияси ва периферик сенсомотор нейропатияси юзага келиши ҳақида хабар берилган. Нейропатия симптомлари пайдо бўлганида қайтмас бузилишларни олдини олиш учун левофлоксацин қўлланилишини тўхтатиш лозим.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Левофлоксацин, энг аввало, оғир асосий касаллиги, масалан сепсис бўлган пациентларда қўлланилганида ўлим билан якунланадиган жигар етишмовчилигига қадар жигар некрози ҳоллари ҳақида хабар берилган. Пациентларга даволашни тўхтатишни тавсия қилиш ва анорексия, сариқлик, сийдикнинг қора рангда бўлиши, қичишиш ва қорин оғриғи каби жигар касалликлари симптомлари ва белгилари пайдо бўлганида даволовчи шифокор билан боғланиш лозим.

Миастения грависнинг зўрайиши

Фторхинолонлар, шу жумладан левофлоксацин нейро-мушак блоклаш қилиш фаоллигига эга ва миастения гравис билан касалланган пациентларда мушак заифлигини кучайтириши мумкин. Постмаркетинг кузатиш даврида юзага келган жиддий нохуш реакциялар, шу жумладан ўлим ҳоллари ва ўпкани ёрдамчи сунъий вентиляцияси зарурати ҳоллари миастения гравис билан касалланган пациентларда фторхинолонлар қўлланилиши билан боғлиқ бўлган. Пациентда анамнезда миастения гравис мавжуд бўлганида левофлоксацинни қўллаш тавсия этилмайди.

Кўришни бузилишлари

Кўриш бузилишлари юзага келганида ёки препаратни қабул қилишнинг кўзга таъсири намоён бўлганида, дарҳол офтальмологга мурожаат қилиш лозим.

Суперинфекция

Левофлоксацинни қўлланилиши, айниқса узоқ вақт давомида қўлланилиши сезгир бўлмаган микроорганизмларнинг ҳаддан ташқари ўсишига олиб келиши мумкин. Даволаш даврида суперинфекция юзага келганида тегишли чораларни кўриш лозим.

Лаборатория текширувлари натижаларига таъсири

Левофлоксацинни қўллаш билан даволанаётган пациентларда сийдикда опиатларни аниқлаш таҳлили сохта мусбат натижаларни бериши мумкин. Янада специфик усулдан фойдаланган ҳолда опиатлар мавжудлигига таҳлиллар натижаларини тасдиқлаш талаб қилиниши мумкин.

Левофлоксацин Mycobacterium tuberculosis ўсишини сўндириши ва, демак, туберкулёзни бактериологик ташҳислашнинг сохта манфий натижалари сабаби бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик даври

Левофлоксацинни ҳомиладор аёлларда қўлланилишига доир маълумотларнинг чекланган сони мавжуд. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда репродуктив токсиклик нуқтаи назаридан бевосита ёки билвосита зарарли таъсирлар аниқланмаган. Бироқ, одам иштирокида ўтказилган синовларнинг маълумотлари йўқлиги туфайли, шунингдек экспериментал маълумотлар ўсиб борувчи организмда оғирлик юкини кўтарувчи тоғайлар фторхинолонлар томонидан шикастланиши хавфини тасдиқлаши оқибатида левофлоксацинни ҳомиладор аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Лактация даври

Лактация даврида аёлларда Тайгерон таблеткаларини қўллаш мумкин эмас. Ҳозирги вақтда левофлоксацинни кўкрак сути билан ажралишига доир маълумот етарли эмас; бироқ маълумки, бошқа фторхинолонлар кўкрак сути билан ажралади. Одам иштирокида ўтказилган тадқиқотларнинг маълумотлари йўқлиги туфайли, шунингдек экспериментал маълумотлар ўсиб борувчи организмда оғирлик юкини кўтарувчи тоғайлар фторхинолонлар томонидан шикастланиши хавфини тасдиқлаши оқибатида левофлоксацинни аёлларда эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препаратнинг айрим ножўя самаралари (масалан, бош айланиши/вертиго, уйқучанлик, кўришнинг бузилиши) пациентнинг диққатни жамлаш ва таъсирларга реакция тезлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, бу ўз навбатида ушбу қобилиятлар (автомобилни бошқарганда ёки турли механизмлар билан ишлаганда) жуда муҳим бўлганда хавфли бўлиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳайвонларда ўтказилган токсикологик тадқиқотларда ва левофлоксациннинг терапевтик дозаларидан юқори дозаларда ўтказилган клиник тадқиқотларда олинган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда, онгни хиралашиши, бош айланиши, онгнинг бузилишлари ва тиришиш хуружлари, QT интервали узайиши каби марказий нерв тизими томонидан симптомлар, шунингдек меъда-ичак йўллари томонидан реакциялар, масалан, кўнгил айниши ва шиллиқ қаватлар эрозияси Тайгерон таблеткалари билан дозани ўткир ошириб юборилишининг кутиладиган муҳим симптомлари бўлиб ҳисобланади.

Доза ошириб юборилганида меъдани ювиш ва симптоматик даволашни амалга ошириш талаб қилинади. QT интервали узайиши мавжудлиги эҳтимоли туфайли, ЭКГ-мониторингини ўтказиш лозим. Меъданинг шиллиқ қаватини ҳимоя қилиш учун антацид воситаларни қўллаш мумкин. Левофлоксацин гемодиализ, перитонеал диализ ва доимий амбулатор перитонеал диализ воситасида чиқарилмайди. Специфик антидоти мавжуд эмас.

 

Чиқарилиш шакли

5 ёки 10 таблеткадан ПВХ плёнкали ва алюминли фольгали блистерда; 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: