Skip to main content

Сыворотка противоботулиническая типа В лошадиная очищенная концентрированная жидкая

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Сыворотка противоботулиническая типа В лошадиная очищенная концентрированная жидкая

Дори препаратининг номи: Сыворотка противоботулиническая типа В лошадиная очищенная концентрированная жидкая

Гуруҳлаш номи: В тури ботулиник анатоксин.

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

Ботулизмга қарши зардобининг В тури, В тури токсини билан иммунизацияланган отларнинг қон зардобини ботулизм анатоксини ёки специфик иммуноглобулинларни сақловчи оқсил фракциясидир.

Зардобнинг бир ампуласи бир даволовчи дозани сақлайди, у 5000 халқаро бирликни (ХБ) ташкил қилади.

Таърифи: препарат тиниқ ёки бироз товланувчи рангсиз ёки сарғиш тусли чўкмасиз суюқликдир.

1:100 нисбатда суюлтирилган тозаланган от зардоби билан комплектда чиқарилади, у тиниқ рангсиз чўкмасиз суюқликдир.

Фармакотерапевтик гуруҳи. МИБК-зардоб

АТХ коди: J06AA04

 

Иммунобиологик хусусиятлари

Препарат ботулизмнинг А тури токсинларини нейтралловчи антитоксинларни сақлайди.

6-yillik-qizil-jenshen

 

Қўлланилиши

Ботулизмни даволаш ва олдини олиш учун қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ботулизмни олдини олиш учун специфик шошилинч воситаларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

  1. 1:100 нисбатда суюлтирилган от зардоби, моновалент зардоблар (А, В ва Е турлари) нинг аралашмасини ёки ботулизмга қарши моновалент зардобни аввалги юборилишига бўлган анамнездаги тизимли аллергик реакциялар ва асоратлар ёки препаратларга юқори сезувчанлик бўлган ҳолатлар.
  2. Ботулизми бўлган беморларда от оқсилига сезувчанликни аниқлашда анафилактик шокни ривожланиши ботулизмга қарши зардобни юборилишига қарши кўрсатма ҳисобланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ботулизмга қарши зардоб ботулизмни даволаш ва олдини олиш мақсадида қўлланади.

Зардоб даволаш мақсадида ботулизмнинг биринчи белгилари пайдо бўлган вақтидан бошлаб максимал эрта муддатларда юборилади. Зардобни юборишдан олдин ботулиник токсин ва ботулизм қўзғатувчисини текшириш учун бемордан 10 мл ҳажмда қон, сийдик, меъда ювилган сувлар (қусиш массалари) олиниши лозим. Текширишга шунингдек касалликни чақирган озиқ-овқат маҳсулоти ҳам юборилади.

Ботулизм (қўзғатувчи) токсинининг номаълум тури чақирган касалликни даволаш учун моновалент зардоблар аралашмаси ишлатилади. Токсин (қўзғатувчи) нинг тури маълум бўлган ҳолларда тегишли турдаги моновалент зардоб ишлатилади.

Клиник белгиларнинг яққоллик даражасидан қатъий назар, препаратнинг бир даволаш дозаси вена ичига томчилаб юборилади. Юборишдан олдин ушбу доза (37±1)оС ҳараратгача бўлган иссиқ сувда иситилган 200 мл натрий хлоридининг 0,9% ли стерил изотоник эритмасида суюлтирилади. Юбориш тезлиги минутига 60-90 томчи. Камдан-кам ҳолларда, томчилаб юбориладиган инфузияни амалга ошириш мумкин бўлмаганида, зардобнинг даволаш дозаси олдиндан суюлтирмасдан, шприц ёрдамида аста-секин оқим билан юборишга йўл қўйилди. Юз бериши мумкин бўлган аллергик реакцияларни олдини олиш учун, зардобни вена ичига юборишни бошлашдан олдин беморга 60-90 мг преднизолон оқим билан юборилади.

Зардоб бир марта юборилади.

Профилактика мақсадида зардоб, бемор билан бир вақтда ботулизм касаллигини чақирган маҳсулотларни истеъмол қилган одамларга хам юборилади. Касалликни чақирган токсин тури бўлган зардобнинг худди шу турининг даволаш дозасининг ярми (ампула ичидагисининг ярми) юборилади. Агар токсиннинг тури аниқланмаган бўлса, моновалент зардобнинг ҳамма турларининг ярим даволаш дозаси юборилади. Препарат мушак ичига юборилади.

Ишлатишдан олдин препаратли ампулани синчиклаб кўрилади. Бутунлиги бузилган, ёрлиғи бўлмаган ампулалардаги препарат, шунингдек физик хусусиятлари бузилган (рангини ўзгариши, парчаланмайдиган қолдиқлари бўлган), яроқлилик муддати ўтган, нотўғри сақланган препарат қўллаш учун яроқли эмас.

Юборишдан олдин зардобли ампула (37±1)оС ҳароратли сувда 5 минут тутиб туриб иситилади.

Зардобли ампулани очиш, препаратни юбориш муолажаси ва очилган ампулани сақлаш (бир соатдан кўп эмас) асептика ва антисептика қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

Зардобни юбориш шифокорнинг кузатуви остида ўтказилади.

Ботулизмга қарши зардобни юборишдан олдин бегона оқсилга сезувчанликни аниқлаш учун, препаратнинг комплектида бўлган 1:100 нисбатда суюлтирилган от зардоби билан мажбурий тарзда тери ички синамаси ўтказилади.

Тозаланган 1:100 нисбатда суюлтирилган зардоб ампулалари қизил, ботулизмга қарши зардоб эса – кўк ёки қора ранг билан белгиланган.

Тозаланган суюлтирилган зардоб 0,1 мл дозада билакнинг ички юзасига тери ичига юборилади.

Агарда юбориш жойида 20 минутдан кейин 1 см дан кичик шиш ёки қизариш пайдо бўлса, синама салбий ҳисобланади. Агар шиш ёки қизариш 1 см ва ундан катта бўлса, синама ижобий ҳисобланади.

Салбий тери ички синамасида тери остига 0,1 мл суюлтирилмаган ботулизмга қарши зардоб юборилади. Зардобга реакция бўлмаганида 30 минутдан кейин вена ичига ёки мушак ичига зардобнинг буюрилган дозасини ҳаммаси юборилади.

Тозаланган суюлтирилган зардобга ижобий тери ички синамасида ёки суюлтирилмаган зардоб билан тери остига инъекциясига аллергик реакциялар пайдо бўлганида, ботулизмга қарши зардоб фақат даволаш мақсадида шифокор кузатуви остида ва ўта эҳтиёткорлик билан юборилади: Аввал 60 мг преднизолон ва гистаминга қарши препаратлар мушак ичига юборилади, сўнгра эса тери ички синамаси учун мўлжалланган тозаланган 1:100 суюлтирилган зардоб 20 минутлик интервал билан 0,5 мл, 2,0 мл ва 5,0 мл дозада тери остига юборилади. Бу дозаларга реакциялар бўлмаса, 0,1 мл ботулизмга қарши зардоб тери остига юборилади. Реакция кузатилмаса, 30 минутдан кейин зардобнинг ҳамма дозаси юборилади.

Юқорида кўрсатилган дозаларнинг биронтасига ижобий реакция бўлган ҳолларда, беморга вена ичига оқим билан 180-240 мг преднизолон ва 5-10 минут ўтгач, зардобнинг даволовчи дозасининг ҳаммаси юборилади.

Эҳтиёткорлик чоралари

Анафилактик шокни юз бериш эҳтимолини ҳисобга олиб, препаратни юбориш тугатилганидан кейин 30 минут давомида эмланганлар устидан тиббий кузатувни таъминлаш керак. Ботулизмга қарши зардобни юбориш ўтказиладиган жойлар шокка қарши даволаш воситалари, биринчи навбатда адреналин (эпинефрин) билан таъминланган бўлиши керак.

Зардобни (ботулизмга қарши ва суюлтирилган зардобни) юбориш, дозани, юбориш усули ва вақти, беморнинг реакцияси, серия рақами, препаратни ишлаб чиқарган корхонанинг номи мажбурий тарзда кўрсатилган ҳолда касаллик тарихида қайд этилган бўлиши керак.

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

 

Ножўя таъсирлари

Ботулизмга қарши зардобни юбориш дарҳол кечувчи аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик шокни, шунингдек зардоб касаллигини ривожланиши билан кечиши мумкин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

 

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича, она учун бўлиши мумкин бўлган фойда ва ҳомила ёки бола учун хавфни ҳисобга олиб, қўллашга рухсат берилади.

 

Дори препаратини транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига бўлиши мумкин бўлган таъсири тўғрисида маълумотлар

Маълумотлар йўқ.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 5000 ХБ/доза. Ботулизмга қарши зардобнинг В тури – 5000 ХБ дан ампулада. Ампуладаги препаратнинг ҳажми зардобнинг фаоллигига боғлиқ. 1:100 нисбатдаги тозаланган суюлтирилган от зардоби – 1 мл дан ампулада.

Комплектда чиқарилади. Комплект ботулизмга қарши зардобнинг 1 ампуласи ва 1:100 нисбатдаги тозаланган суюлтирилган от зардобининг 1 мл ампуласидан иборат.

5 комплектдан қўллаш бўйича йўриқномаси, ампула пичоқчаси ёки скарификатор билан бирга картон қутида.

1:100 нисбатдаги тозаланган суюлтирилган от зардобининг ампуласига қизил ранг билан, ботулизмга қарши зардобнинг В турини ампуласи – кўк ёки қора ранг билан маркировка қилинади.

Чизиқчаси, синдириш халқаси ёки очиш учун нуқтаси бўлган ампулалар ишлатилганида ампула пичоғи ёки ампула скарификатори қўйилмайди.

 

Ташиш шароити

СП 3.3.2. 1248-03 га мувофиқ 2 дан 8оС гача ҳароратда ташилади. Музлатишга йўл қуйилмайди.

Сақлаш шароити

СП 3.3.2.1248-03 га мувофиқ, 2 дан 8оС гача бўлган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда. Музлатишга йўл қўйилмайди.

Яроқлилик муддати

2 йил. Яроқлилик муддати ўтган препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

Бериш тартиби

Даволаш-профилактика муассасалари учун.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365