Skip to main content

СУПРИМА-ЛОР

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СУПРИМА-ЛОР

SUPRIMA-LOR

 

Препаратнинг савдо номи: СУПРИМА-ЛОР

Таъсир этувчи модда (ХПН): 2,4-дихлорбензил спирти, амилметакрезол

Дори шакли: ананасли ёки малинали ёки ментолли шимиш учун таблеткалар; апельсин хушбўйи, ёки лимон хушбўйи, ёки асал ва лимон хушбўйи, ёки қулупнай хушбўйи, ёки эвкалипт хидли шимиш учун таблеткалар.

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

2,4-дихлорбензил спирти ………………….1,2 мг,

амилметакрезол…………………………..…0,6 мг

ёрдамчи моддалар:

СУПРИМА-ЛОР малинали: қанд S/30 асоси, декстроза 84%, сувсиз лимон кислотаси, ментол, азорубин, малина хушбўйи;

СУПРИМА-ЛОР ананасли: қанд S/30 асоси, декстроза 84%, сувсиз лимон кислотаси, ментол, қуёш ботиши сариғи ва хинолин сариғи бўёвчилари,  ананас хушбўйи;

СУПРИМА-ЛОР ментолли: қанд S/30 асоси, декстроза 84%, сувсиз лимон кислотаси, ментол, бриллиант кўки, ялпиз мойи;

СУПРИМА-ЛОР апельсин хушбўйи: қанд S/30 асоси, суюқ глюкоза 84%, сувсиз лимон кислотаси, ментол, қуёш ботиши сариғи FCF бўёвчиси,  апельсин хушбўйи;

СУПРИМА-ЛОР лимон хушбўйи: қанд S/30 асоси, суюқ глюкоза 84%, сувсиз лимон кислотаси, ментол, қуёш ботиши сариғи FCF, хинолин сариғи бўёвчиси,  лимон хушбўйи;

СУПРИМА-ЛОР асал ва лимон хушбўйи: қанд S/30 асоси, суюқ глюкоза 84%, сувсиз лимон кислотаси, ментол, хинолин сариғи бўёвчиси,  асал хушбўйи, лимон хушбўйи;

СУПРИМА-ЛОР қулупной хушбўйи: қанд S/30 асоси, суюқ глюкоза 84%, сувсиз лимон кислотаси, ментол, понсо 4R бўёвчиси қулупной хушбўйи;

СУПРИМА-ЛОР эвкалипт хидли: қанд S/30 асоси, суюқ глюкоза 84%, сувсиз лимон кислотаси, ментол, бриллиант кўки бўёвчиси FCF, эвкалипт хушбўйи.

Таърифи:

СУПРИМА-ЛОР малинали: қизил-малина рангли, малина ҳидли, думалоқ таблеткалар. Бўялишини бир текис бўлмаслигига, карамель массасида хаво пуффакчаларини бўлишига ва таблеткаларининг юзаси ва четларида бироз нотекислик бўлишига йўл қўйилади. Оқ қатлам пайдо бўлиши мумкин.

СУПРИМА-ЛОР ананасли: Сариқ рангли, ананас ҳидли, думалоқ таблеткалар. Бўялишини бир текис бўлмаслигига, карамель массасида хаво пуффакчаларини бўлишига ва таблеткаларининг юзаси ва четларида бироз нотекислик бўлишига йўл қўйилади. Оқ қатлам пайдо бўлиши мумкин.

СУПРИМА-ЛОР ментолли: Оч-хаворанг рангли, ментол ҳидли, думалоқ таблеткалар. Бўялишини бир текис бўлмаслигига, карамель массасида хаво пуффакчаларини бўлишига ва таблеткаларининг юзаси ва четларида бироз нотекислик бўлишига йўл қўйилади. Оқ қатлам пайдо бўлиши мумкин.

СУПРИМА-ЛОР апельсин хушбўйи: Зарғалдоқ рангли, апельсин ҳидли, думалоқ таблеткалар. Бўялишини бир текис бўлмаслигига, карамель массасида хаво пуффакчаларини бўлишига ва таблеткаларининг юзаси ва четларида бироз нотекислик бўлишига йўл қўйилади. Оқ қатлам пайдо бўлиши мумкин.

СУПРИМА-ЛОР лимон хушбўйи: Сариқ рангли, лимон ҳидли, думалоқ таблеткалар. Бўялишини бир текис бўлмаслигига, карамель массасида хаво пуффакчаларини бўлишига ва таблеткаларининг юзаси ва четларида бироз нотекислик бўлишига йўл қўйилади. Оқ қатлам пайдо бўлиши мумкин.

СУПРИМА-ЛОР асал ва лимон хушбўйи: Оч-сариқ рангли, асал ва лимон хидили, думалоқ таблеткалар. Бўялишини бир теккис бўлмаслигига, карамель массасида хаво пуффакчаларини бўлишига ва таблеткаларининг юзаси ва четларида бироз нотекислик бўлишига йўл қўйилади. Оқ қатлам пайдо бўлиши мумкин.

СУПРИМА-ЛОР қулупной хушбўйи: Қизил рангли, қулупной ҳидли, думалоқ таблеткалар. Бўялишини бир текис бўлмаслигига, карамель массасида хаво пуффакчаларини бўлишига ва таблеткаларининг юзаси ва четларида бироз нотекислик бўлишига йўл қўйилади. Оқ қатлам пайдо бўлиши мумкин.

СУПРИМА-ЛОР эвкалипт ҳидли: Оч-ҳаворанг рангли, ментол ва эвкалипт ҳидли, думалоқ таблеткалар. Бўялишини бир текис бўлмаслигига, карамель массасида хаво пуффакчаларини бўлишига ва таблеткаларининг юзаси ва четларида бироз нотекислик бўлишига йўл қўйилади. Оқ қатлам пайдо бўлиши мумкин.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антисептик восита.

АТХ коди: R02АА20

 

Фармакологик хусусиятлари

Оғиз бўшлиғи ва томоқда маҳаллий қўллаш учун мажмуавий антисептик препарат. Микробларга қарши таъсир кўрсатади. Граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан фаол.

Тизимли сўрилиши паст бўлганлиги туфайли, СУПРИМА-ЛОР препаратининг фармакокинетикаси бўйича маълумотлар мавжуд эмас.

 

Қўлланилиши

Оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион-яллиғланиш касалликларини симптоматик даволаш учун қўлланади. Препаратнинг самарадорлиги кенг таъсир доирасига эга икки антибактериал компонентларини бўлиши билан боғлиқ.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга тавсия қилинади. Оғиз бўшлиғи ва томоқ яллиғланишининг биринчи симптомлари пайдо бўлганида тавсия этилади:

Катталарга -1 таблеткадан ҳар 2 соатда.

Максимал суткалик доза – 8 таблетка.

6 ёшдан ошган болаларга 1 таблеткадан ҳар 4 соатда.

Таблеткани бутунлай эригунича шимиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Кўрсатилиши бўйича тавсия қилинган дозаларда қўлланганида препаратнинг ножўя таъсири аниқланмаган

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

СУПРИМА-ЛОР препаратини бошқа гуруҳ дори препаратлари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Кўрсатилган доза оширилмасин.

Қандли диабети бўлган беморларга буюришда, препаратни қанд сақланиши ҳисобига олиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Даволаш: симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

Ананасли ёки малинали, ёки ментолли сўриш учун таблеткалар; апельсин хўшбўйли, ёки лимон хушбўйли, ёки асал ва лимон хушбўйли, ёки қулупнай хушбўйли, ёки эвкалипт ҳидили сўриш учун таблеткалар.

4  таблеткадан алюмин стрипда.

4 ёки 25 та стриплар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

150 стрип 1 та таблеткадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ПЭТ флаконга жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: