Skip to main content

Супралин

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СУПРАЛИН

SUPRALIN

Препаратнинг савдо номи: Супралин

Таъсир этувчи модда (ХПН): хлоропирамин гидрохлориди

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: хлоропирамин гидрохлориди – 25 мг.

ёрдамчи моддалар: сут қанди (лактоза), картошка крахмали, магний стеарати, тальк.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, ўзига хос ҳидли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Аллергияга қарши воситалар (Н1-гистамин рецепторларининг блокаторлари).

АТХ коди: R06AC03

Фармакологик хусусиятлари

Препарат Н1-гистамин рецепторларининг блокаторлари, гистаминга қарши дори воситалари гуруҳига мансуб. Антигистамин фаолликни ва оз спазмолитик фаоллик намоён қилади, аллергик реакцияларни ривожланишини олдини олади ва кечишини яхшилайди, капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради. Препарат шунингдек периферик, холинергик, седатив ва уйқу чақирувчи самарага эга, қичишишга қарши ва ўртача яллиғланишга қарши таъсирларни намоён қилади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Биринчи 2 соат давомида қонда максимал концентрациясига эришилади; концентрациясини терапевтик даражаси 4-6 соат сақланади. Юбориш усулидан қатъий назар, тўқималарда яхши тақсимланади, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Жигарда жадал метаболизмга учрайди. Буйраклар ва ичак орқали нофаол метаболитлари кўринишида чиқарилади.

Қўлланилиши

Аллергик дерматозлар (эшакеми, экзема, тери тошмаси, дерматит) аллергик ринит ва конъюнктивит, пичан иситмаси, Квинке шиши, медикаментоз аллергиялар, енгил кечувчи бронхиал астмада (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқат вақтида буюрилади.

Катталарга кунига 3-4 марта 1 таблеткадан (25 мг) буюрилади. Максимал суткалик доза – 6 таблетка (150 мг) ни ташкил қилади.

Болаларга 1 ойликдан 1 ёшгача суткада 1/4 таблеткадан (6,25 мг) 2-3 марта буюрилади; 1 ёшдан 6 ёшгача – суткада 1/3 таблеткадан (8,3 мг) 2-3 марта буюрилади; 6 ёшдан 14 ёшгача – суткада 1/2 таблеткадан (12,5 мг) 2-3 марта буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Марказий нерв тизими томонидан: ланжлик, уйқусизлик, ҳолсизлик, енгил тремор, бош айланиши. Болаларда безовталик, юқори таъсирчанлик, уйқусизлик билан намоён бўлувчи марказий нерв тизимига бироз рағбатлантирувчи таъсири бўлиши мумкин.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, кўнгил айниши, қусиш, диарея ёки қабзият.

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – артериал босим (АБ) ни пасайиши (кўпинча кекса беморларда), тахикардия, аритмия.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш кузатилиши мумкин.

Бошқалар: кам ҳолларда – сийишни қийинлашиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратга ёки бошқа этилендиамин ҳосилаларига юқори сезувчанликда;
  • ёпиқ бурчакли глаукома;
  • простата безининг хавфсиз гиперплазияси;
  • меъда яра касаллиги;
  • сийишни бузилиши;
  • МАО ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • 1 ойликкача бўлган чақалоқларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи дори воситаларининг самарасини потенция қилади. Препарат трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда қўлланганида М-холиноблокловчи таъсирини кучайтириши мумкин. Аналептиклар билан бир вақтда қўлланганида тиришишларни ривожланиш хавфини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қабул қилаётган пациентлар даволанишни бошида юқори диққат ва тезкор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланишлари керак. Кейинчалик бу чеклов ўтказилаётган даволашга бўлган шахсий реакцияларга боғлиқ. Даволаш вақтида алкоголь истеъмол қилиш тақиқланади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: дозани ошириб юборилиши болаларда қўзғалиш, безовталик, галлюцинациялар, атаксия, атетоз, тиришиш, мидриаз ва қорачиқларни ҳаракатсизлиги, юз терисини қизариши, гипертермия билан намоён бўлади; кейинчалик қон томир коллапси, кома ривожланиши мумкин.

Катталарда тормозланиш, депрессия, коматоз ҳолатлар; сўнгра – психомотор қўзғалишлар, тиришишлар; кам ҳолларда – гипертермия ва терини гиперемияси кузатилади.

Даволаш: симптоматик, махсус антидоти йўқ. Меъдани ювиш, ичга фаоллаштирилган кўмирни (препаратни ичга қабул қилинганидан кейинги эрта муддатларда детоксикация ўтказишда) буюриш, кўрсатмалар бўйича тиришишга қарши воситалар буюрилади ва ўпкани сунъий вентиляцияси ва бошқа реанимация муолажалари ўтқазилади.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутили ўрамларга жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +150С дан +250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: