Skip to main content

Супервелгра-100

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ  БЎЙИЧА  ЙЎРИҚНОМА

СУПЕРВЕЛГРА-100

SUPERVELGRA-100

 

Препаратнинг савдо номи: Супервелгра-100

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): силденафил ва дапоксетин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 100 мг силденафил; 60 мг дапоксетин;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, тозаланган сув, лактоза, натрий кроскармеллоза, гидроксипропилцеллюлоза, изопропил спирти, сувсиз коллоид кремний диоксиди, тозаланган тальк, магний стеарати, гипромеллоза (Е15), полиэтиленгликол (6000), титан диоксиди, Color brilliant blue FCF lake бўёвчиси, дихлорметан, Color indigo carmine lske бўёвчиси.

Таърифи: мовий рангли, ромб шаклидаги, икки ёқлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида “100” гравировкаси бўлган ва бошқа томони силлиқ таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: потенцияни мувофиқлаштириш учун восита.

АТХ коди: G04BE03.

Фармакологик хусусиятлари

Супервелгра эркаклар эректил дисфункциясини ва муддатидан олдинги эякуляциясини даволаш учун бугунги кундаги энг самарадор препарат хисобланади.

Бир таблетка 100 мг Силденафил ва 60 мг Дапоксетин сақлайди. Силденафил давомли ва кучли эрекцияни таъминлайди, Дапоксетин эса муддатидан олдинги уруғ чиқарилишини олдини олади.

Супервелгранинг асосий фаол компоненти Силденафил цитрати эркакларнинг жинсий олатига қонни оқиб келишига ёрдам беради ва шундай қилиб жинсий рағбатлантирилиш вақтида турғун эрекцияни чақиради.

Фаол модда Дапоксетин уруғни эрта чиқарилишига тўсқинлик қилади ва жинсий алоқа вақтини узайтиради. Супервелгранинг таркибига кирувчи Дапоксетиннинг синовлари, препаратни 80% дан кўпроқ эркакларда уруғни муддатидан олдин чиқарилишини самарали олдини олишини исбот қилган.

Таъсир механизми

Супервелгра руҳий (психоген), органик ва аралаш характерли эректил дисфункцияни даволаш ва олдини олиш учун ишлатилади. Силденафил V тур фосфодиэстеразани бостириши ҳисобига жинсий олатнинг қон томирларини кенгайтиради, жинсий қўзғалишда тўлақонли эрекция юз беради.

Депоксетин эса серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибитори (СҚҚОСИ) бўлиб, эякуляция юз беришини кечиктиради, жинсий алоқа давомийлигини оширади ва оргазмни бостиради, бу кўплаб клиник синовлар билан расмий исботланган.

Қўлланилиши

Супервелгра турли оғирлик даражадаги эректил дисфункцияси ва муддатидан олдинги эякуляцияси, шунингдек уларни қўшилиши бўлган 18 ёшдан катта эркакларга буюрилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга 1 таблеткадан кунига 1 марта мўлжалланган жинсий яқинликдан бир-икки соат олдин қабул қилинади. Таблеткани етарли миқдордаги сув билан бирга қабул қилиш керак.

Ножўя таъсирлари

Препарат қўллаш учун хавфсиз ҳисобланади, лекин кам ҳолларда вақтинчалик характерли қуйидаги ножўя таъсирлари кузатилиши мумкин: бош оғриғи, юзга қон оқиб келиши, бурун битиши, диспепсия, диарея, кўнгил айниши. Бу тарқалган ножўя таъсирлари сувсизланиш билан боғлиқ ва одатда сувни истеъмол қилишни кўпайтириши ҳисобига камайтирилади. Камроқ тарқалган ножўя таъсирлари: тасвирни ёйилиши, ҳаворанг ва яшил рангларни кўришни ўзгариши кўринишидаги кўришни аҳамиятсиз ёмонлашиши, ёруғликка сезувчанлик. Юқорида санаб ўтилган ножўя таъсирлари хавфли эмас ва одатда препаратни қабул қилишга мослашган сари камайиб боради. Одатда, бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни бекор қилиш талаб этилмайди.

Жиддий ножўя самаралари (жуда кам ҳолларда учрайди): 4 соатдан кўпроқ эрекция (приапизм), кўришни аҳамиятли пасайиши ёки йўқотилиши, эшитишни аҳамиятли пасайиши ёки йўқотилиши. Бундай ножўя самаралари жуда кам ҳолларда учрайди. Юқорида санаб ўтилган симптомлардан бири ёки бир нечтаси кузатилганида, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва дархол шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • Препаратнинг фаол компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик
  • Юрак-қон томир тизимининг касалликлари
  • Гипотония (паст артериал босим) АБ 90/50 дан паст
  • Гипертония (юқори артериал босим) АБ 170/110 дан юқори
  • Пигментли ретинит (тўр парданинг генетик касаллиги)
  • Ўроқсимон хужайрали анемия
  • ОИТВ ва С гепатати (хусусан, протеаза ингибиторлари билан даволаш)
  • Пейрони касаллиги, жинсий олатнинг эректил деформацияси
  • Буйрак ва жигар етишмовчилиги
  • Депрессияда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтда дапоксетин билан расмий қайд этилган дориларнинг ўзаро таъсирини ҳоллари мавжуд эмас.

Қуйидаги дори воситалари билан препаратни бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас:

Нитроглицерин (тринитронол), изосорбит мононитрати, нитратларни сақловчи ҳар қандай бошқа препаратлар, шу жумладан попперсларни; нитропруссид натрий; амилнитрит (попперслар); замбуруғларга қарши препаратлар ёки итраконазол, кетоконазол (замбуруғли кандидозни даволаш учун кремлар хавфсиз ҳисобланади) каби антимикотиклар; мибефрадил; эритромицин; циметидин; риқампицин; антидепрессантлар, СҚҚОСИ, SNRI, литий; трициклик антидепрессантлар: монооксидаза ингибиторлари (МАО); серотонин гуруҳининг барча дорилари ва асосан сератонинергик жараёнларга таъсир қилувчи воситалар, шу жумладан L-триптофан, триптан, трабадол, линезолид, далачой; CYP3A4 ингибиторлари; протеаза ингибиторлари ва ОИТВ ва бошқа вирусларни даволаш учун полимераза ингибиторлари.

Махсус кўрсатмалар

Препарат жигар фаоллиятини бузилишлари бўлган пациентларда, оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, шунингдек бир вақтда цитохром Р450 3А4 ингибиторларини (масалан, эритромицин, саквинавир) қабул қилаётган беморларда силденафилнинг плазмадаги миқдорини ошиши юз беради. Бу препаратнинг самарасини оширибгина қолмай, балки ножўя самараларни ҳам пайдо бўлишини чиқариши мумкин. Бундай гуруҳ беморларга препаратни суткада 25 мг дозада буюриш мақсадга мувофиқдир.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Препарат бош айланишини ва кўришнинг бузилишини чақириши мумкин, шунинг учун автомобилни бошқариш ва техникадан фойдаланишдан олдин, пациентлар препаратга нисбатан ўз реакцияларини баҳолашлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Соғлом кўнгиллилардаги тадқиқотларда препаратни бир марталик 800 мг гача дозада қабул қилинганидаги ножўя таъсирлари, унинг кам дозада қабул қилинганидагилари билан деярли мос келади, аммо нисбатан кўпроқ  учрайди.

Даволаш: зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади. Гемодиализ препаратнинг клиренсини тезлаштирмайди, чунки у плазма оқсиллари билан фаол боғланиб, сийдик билан чиқарилмайди.

Чиқарилиш шакли

4 таблетка блистер ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамга жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

36 ой.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

 

Улашиш: