Skip to main content

Сукцилатсол

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СУКЦИЛАТСОЛ

SUKCIlATSOLUM

Препаратнинг савдо номи: Сукцилатсол

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): натрий хлорид, калий хлорид, кальций хлорид, магний хлорид, қаҳрабо кислотаси, натрия гидрокарбонати.

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: натрий хлорид – 0,62 г, калий хлорид – 0,03 г, кальций хлорид – 0,0082 г, магний хлорид – 0,01 г, қаҳрабо кислотаси – 0,2 г, натрия гидрокарбонати – 0,3 г.

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув 100 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар.

Код АТХ: В05ХА

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат бўлиб, унинг таъсири таркибидаги компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ. Бу компонентлардан энг муҳими қаҳрабо кислотасидир.

Қаҳрабо кислотаси Кребс циклининг ягона метаболити бўлиб, тўқималарда кислороднинг парциал босими пасайганда, НАД – га боғлиқ субстратларнинг оксидланиши тўхтаганида ҳам оксидланиш ҳусусиятига эга. Қаҳрабо кислотасининг фосфорланиш  тезлиги НАД – га боғлиқ субстратларга нисбатан ахамиятли даражада юқори эканлигини эътиборга олиб, вақт бирлигида қаҳрабо кислотасининг ҳисобига АТФ кўпроқ синтезланади.

6-yillik-qizil-jenshen

Препарат сув – туз алмашинувида бошқарувчи таъсир кўрсатади ва энергия алмашинувини фаоллаштиради, кислота – ишқор ҳолатини фақат қонда тўлик оксидланмаган махсулотларни пассив нейтраллаш, ҳужайралардаги метаболик жараёнларни меъёрлаштириш ҳисобига хам меъёрлаштиради. Турли қон йўқотишларда, шокларда, жисмоний зўриқишларда микроциркуляцияни яхшилайди. гемодинамик кўрсаткичларни ва юрак мушаклари фаолиятини тиклайди. Сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг таъсири юборилгандан кейин 20-30 минутдан сўнг намоён бўлади.

Қўлланилиши

Шошилинч ҳолатлар: қон кетишлари (операция вақтидаги гипотоник, операциядан кейинги, меъда-ичак, травматик) ва шоклар (травматик, термик, геморрагик, анафилактик, гиповолемик, септик), қон йўқотишларда (1000 мл гача) айланаётган қон ҳажмини тўлдириш, микроциркуляцияни яхшилаш, метаболик ацидозни коррекция қилиш ва ҳужайраларда метаболизмни тиклаш учун, шунингдек ўртача ва оғир даражали темир танқислиги анемиясида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Шошилинч ҳолатларда: қон кетишларда (операция вақтидаги гипотоник, меъда-ичак, операциядан кейинги, травматик), қон йўқотишларида (1000 мл гача) ва шокларда (травматик, термик, геморрагик, анафилактик, гиповолемик, септик): 200-400 мл дан суткада бир марта буюрилади.

Таянч-ҳаракат аппаратини шикастланиши ва касалликлари юзасидан операциялардан олдин ва кейин: 400 мл дан суткада бир мартда буюрилади.

Операциядан кейинги даврда ацидозни бартараф қилиш учун:200- 400 мл дан суткада бир марта буюрилади.

Темир танқислиги анемиясида: асосий даволар фонида 200 мл дан суткада бир марта юборилади.

Ножўя таъсирлари

Доза сезиларли ошириб юборилганида, камдан-кам ҳолларда алкалоз кўринишлари пайдо бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни алкалозда (айниқса декомпенсацияланган), организмга катта миқдордаги суюқликни юбориш мумкин бўлмаган барча ҳолларда (бош мия ички босими билан кечувчи бош мия ёпиқ жароҳатида, юрак фаолиятини декомпенсацияси, ўпка шишида ва шунга ўхшашларда) ҳомиладорлик ва лактация даврида, 18 ёшгача бўлганларда (бу тоифа пациентларида қўллаш тажрибаси йўқлиги туфайли), шунингдек препаратга юқори сезувчанликда қўлланмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни антибиотиклар, сувда эрувчи витаминлар ва глюкоза эритмаси билан бирга қўллаш мумкин. Сукцинасолни бошқа ишқорлантирувчи ва тузли эритмалар билан бирга қўллаш тақиқланади.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қўллаш фонида (организмда аэроб жараёнларнинг фаоллашуви туфайли) қон ва сийдикда ишқорий реакцияни пайдо бўлиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар тақдим қилинмаган.

 

Чиқарилиш шакли

100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл шиша бутилкаларда (флаконларда).

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: