Skip to main content

Судралиб ўсувчи тоғжамбил ўти

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

CУДРАЛИБ ЎСУВЧИ ТОҒЖАМБИЛ ЎТИ

HERBA THYMI SERPULLI

 

Препаратнинг савдо номи: Судралиб ўсувчи тоғжамбил ўти.

Дори шакли: доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркиби: эфир мойлари (0,5-1%), тимол, карвакрол, ошловчи ва бошқа моддалар.

Таърифи: тешигини диаметри 7 мм бўлган элакдан ўтадиган, поя, барг ва тўпгул бўлакчалари. Баргларини ранги яшил ёки кулранг-яшил, пояси – яшил ёки яшил-сиёхранг, гуллари-сиёхранг. Хушбуй ҳидга эга. Ёқимли-тахир, бироз аччиқроқ таъмга эга.

Фармакотерапевтик гурухи: балғам кўчирувчи.

 

Фармакологик хусусиятлари

Ясноткадошлар – Lamiaceae оиласига мансуб, кўп йиллик ёввойи холда ўсадиган (Sudralib o‘suvchi tog‘jambil) Thymus Serpullum L.,) ўсимлигининг гуллаганида йиғиб, қуритилган ер устки қисми, дори воситаси сифатида қўлланади.

 

Қўлланилиши

Бронхитлар ва юқори нафас йўллари касалликларини даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга дамлама кўринишида қўлланилади. Дамлама тайёрлаш учун 10 г (2 ош кошик) ўтни сирланган идишга солиб, устидан 200 мл (1 стакан) хона хароратидаги қайнаган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаётган сув хаммомида қиздирилади, 45 минут давомида хона хароратида совутилади. Дамлама дока орқали сузиб олинади ва қолган хом-ашё сиқилади. Олинган дамлама хажми қайнатилган сув билан 200 мл га етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

4 та фильтр-пакет ўтни сирланган идишга солиб, устидан 200 мл (1 стакан) хона хароратидаги қайнаган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаётган сув хаммомида қиздирилади, 45 минут давомида хона хароратида совутилади. Фильтр-пакет олинади ва докасиз сиқилади. Олинган дамлама хажми қайнатилган сув билан 200 мл га етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

Ичга ½ – 1/3 стакандан кунига 2 марта (эрталаб ва кечқурун) овқатдан 30 минут олдин қабул қилинади. Сиртга ювиш кўринишида қўлланилади.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препататга шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Кузатилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

2,5 г дан фильтр пакетларда 20 донадан; 30, 50 г дан картон ёки полиэтилен қутиларда ва 15 кг, 25 кг, 30 кг дан қопларда, тойларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан химояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. 

Яроқлик муддати

2 йил.

Дорихонадан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: