Skip to main content

Спазмалгон /Spasmalgon

Улашиш:
  Reading time 13 minutes

Дори препаратини қўллашдан аввал шифокор билан албатта маслаҳатлашиш ва йўриқномани диққат билан ўқиб чиқиш керак!

 

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СПАЗМАЛГОН

SPASMALGON

Препаратнинг савдо номи: Спазмалгон®/Spasmalgon®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): метамизол натрий; питофенон гидрохлориди; фенпивериний бромиди

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

Ҳар бир 2 мл инъекция учун эритмали ампула қуйидагиларни сақлайди

фаол моддалар: 1000 мг метамизол натрий (metamizole sodium), 4 мг питофенон гидрохлориди (pitofenone hydrochloride), 0,04 мг фенпивериний бромиди (fenpiverinium bromide).

Ҳар бир 5 мл инъекция учун эритмали ампула қуйидагиларни сақлайди

фаол моддалар: 2500 мг метамизол натрий (metamizole sodium), 10 мг питофенон гидрохлориди (pitofenone hydrochloride), 0,1 мг фенпивериний бромиди (fenpiverinium bromide).

Ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, деярли заррачалар сақламайдиган оч-сариқ рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши восита, спазмолитик восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамик хусусиятлари

Спазмалгон – яққол спазмолитик ва анальгетик фаолликка эга бўлган мажмуавий дори препаратидир.

Метамизол кучсиз яллиғланишга қарши ва спазмолитик фаоллик билан бирга яққол анальгетик ва антипиретик таъсирга эга.

Фенпиверин меъда, ичак, ўт ва сийдик чиқариш йўлларининг силлиқ мушаклари тонуси ва моторикасини сусайтиради.

Питофенон гидрохлориди силлиқ мушакларга яққол спазмолитик таъсирли папаверинсимон таъсир кўрсатади.

Фармакокинетик хусусиятлари

Сўрилиши: Мушак ичига юборилганида тез сўрилади. Метамизол тахминан 85% тизимли биокираолишликка эга.

Тақсимланиши: Метамизол плазма протеинлари билан 50-60% боғланади. Гемато-энцефалик ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Тақсимланиш хажми – тахминан 0,7 л/кг ни ташкил қилади.

Метаболизми: Жигарда жадал биотрансформацияга учрайди. Унинг асосий метаболити 4-метил-амино-антипирин иккита метаболити, шу жумладан фармакологик фаол бўлган 4-амино-антипирин (АА) ҳосил бўлиши билан жигарда метаболизмга учрайди.

Плазмадаги максимал концентрациялари (ҳамма метаболитларига нисбатан) тахминан 30-90 минутдан кейин аниқланади.

Чиқарилиши: Метаболитлари шаклида буйрак орқали чиқарилади, бунда метамизолнинг чиқарилган миқдорининг 3% ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 10 соатни ташкил қилади.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар: МАА фаол метаболитининг ярим чиқарилиш даври жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда тахминан 3 марта узаяди. Бундай пациентларга метамизолнинг пастроқ дозалари билан даволаниш тавсия қилинади.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар: Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда айрим метаболитларининг чиқарилиш даражасини пасайиши кузатилади. Бундай пациентларга метамизолнинг пастроқ дозалари билан даволаниш тавсия қилинади.

Қўлланилиши

Спазмалгон меъда-ичак йўллари, ўт йўллари, буйрак ва сийдик чиқариш йўлларининг силлиқ мушакларини спазмларида, буйрак-тош касаллиги, оғриқли ҳайз кўришда (дисменорея) ўткир, ўртачадан кучлигача бўлган оғриқларни қисқа муддатли бартараф қилиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Спазмалгонни доимо ушбу қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилган кўрсатмаларга аниқ риоя қилган ҳолда қўлланг. Агар Сиз бирон бир нарсага ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.

Спазмалгон инъекция учун эритмаси мушак ичига юборилади.

Фақат қисқа муддатли даволаш учун ишлатинг!

Шифокор назорати остида ва ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда анафилактик шок пайдо бўлиши хавфи туфайли, шошилинч ёрдам кўрсатиш учун тайёргарлик бўлганида юборилади.

Катталар ва 15 ёшдан ошган ўсмирлар: Катталар ва 15 ёшдан ошган ўсмирлар (>53 кг) учун одатдаги доза бир марта мушак ичига 2-5 мл ни ташкил қилади. Зарурати бўлганида доза ҳар 6-8 соатда такрорланади. Максимал суткалик доза 6 мл инъекция учун эритмадан (3 г метамизол натрийга эквивалент) ошмаслиги керак.

65 ёшдан ошган пациентлар: Одатда дозани камайтириш талаб қилинмайди. Ёшга боғлиқ бўлган жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда препаратнинг дозасини камайтириш керак. Дозани даволовчи шифокор белгилайди.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар: Катталар учун тайинлаган дозанинг ½ қисми қўлланади, чунки модданинг чиқарилиш тезлиги буйрак фаолиятини бузилишларида секинлашади.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар: Юқори дозаларни қўллашдан сақланиш керак. Қисқа муддатли қўллашда дозани пасайтиришнинг зарурати йўқ.

Даволаш давомийлиги 2-3 кун.

Даволаш самарасига эришилганидан сўнг, перорал оғриқни қолдирувчи ва спазмолитик воситалар билан даволашга ўтиш мумкин.

Агар Сизда ушбу препаратни қабул қилиш бўйича ҳар қандай қўшимча саволлар бўлса, даволовчи шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Ножўя таъсирлари

Барча дори воситалари каби, ҳар бир пациентда пайдо бўлавермаслигига қарамасдан, Спазмалгон ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

Ножўя таъсирлари тез-тезлиги бўйича қуйидагича таснифланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлардан баҳо бериш мумкин эмас).

Қуйида санаб ўтилган ножўя реакциялари дори препарати таркибига кирувчи метамизол томонидан чақирилади.

Тез-тез эмас (100 одамдан 1 камроғида намоён бўлади)

Тери тошмалари (экзантема) – овал, пластинкалар шаклидаги, бинафшадан тўқ-қизил рангли пуфакчалар. Юбориш вақтида ёки юборишдан сўнг – ўта юқори сезувчанликнинг бошқа белгилари билан бирга кечмайдиган қон босимини пасайиши, пульсни тезлашиши.

Кам (1000 одамдан 1 камроғида намоён бўлади)

Лейкопения (оқ қон хужайраларининг сонини камайиши, бу инфекцияларни ривожланиш эҳтимолини оширади), макулопапулёз тошмалар (тери пластинкалари ва тугунларини ҳосил бўлиши), анафилактик ва анафилактоид реакциялар, айниқса парентерал қўллашдан кейин. Бундай реакциялар препаратни юбориш вақтида ёки бевосита юборилганидан кейин, аммо юборилганидан сўнг бир неча соатдан кейин ҳам пайдо бўлиши мумкин. Улар кўпроқ инъекциядан кейин биринчи соат давомида пайдо бўлади. Енгилроқ реакциялар тери ва шиллиқ қаватлар томонидан типик реакциялар кўринишида (масалан, қичишиш, ачишиш, қизариш, тошмалар, эшакеми, шишлар), диспепсия ва айрим ҳолларда меъда-ичак шикоятлари намоён бўлади. Ушбу енгил реакциялар тарқалган эшакеми, оғир ангиоэдема (шу жумладан, ларингеал), оғир бронхоспазм, юрак ритмини бузилиши, қон босимини пасайиши (баъзида аввал қон босимини ошиши билан) ва сийдик миқдорини ошиши ёки камайиши, буйракни яллиғланиши билан кечувчи буйрак фаолиятини бузилиши билан ифодаланувчи оғир шаклларига ўтиши мумкин.

Спазмалгон препарати билан даволаниш вақтида сийдик қизил рангга бўялиши мумкин. даволаш тўхтатилганидан кейин ранги нормаллашади.

Жуда кам (10000 одамдан 1 камроғида намоён бўлади)

Агранулоцитоз (оқ қон хужайраларининг сонини кескин камайиши, бу инфекциялар ривожланиши эҳтимолини оширади). Агранулоцитоз ножўя таъсирлари пайдо бўлмаганлиги билан аввал метамизол билан даволанган пациентларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Агранулоцитозни пайдо бўлиши хавфи метамизолни узоқ муддатли (1 ҳафтадан ортиқ) қўллашда ошади. Агранулоцитознинг характерли белгилари тери ва оғиз, томоқ, жинсий аъзолар шиллиқ қаватларни яллиғланиши, томоқда оғриқ ва тана ҳароратини ошишини ўз ичига олади. Умумий ҳолатни бирдан ёмонлашиши, тана ҳароратини пасаймаслиги ёки уни қайта кўтарилиши, шиллиқ қават ва тери томонидан оғриқли ўзгаришлар пайдо бўлганида, Спазмалгон препарати билан даволашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Жуда кам ҳолларда тромбоцитопения (тромбоцитлар сонини камайиши, бу қон кетишлар ёки кўкаришларни пайдо бўлиши хавфини оширади), гемолитик камқонлик (қизил қон хужайраларини камайиши, бу рангпарлик ёки терини сарғайиши, ҳолсизлик ёки ҳансирашга олиб келади), апластик анемия (қон хужайраларининг сонини кескин камайиши, бу ҳолсизлик, кўкаришларни пайдо бўлиши ёки инфекциялар ривожланиши эҳтимолини ошишига олиб келади) ҳам кузатилиши мумкин.

Анальгетик астмаси бўлган пациентларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари астматик ҳуруж; Стивенс-Джонсон (хавфли экссудатив эритема) ёки Лайелл (токсик эпидермал некролиз) синдроми; циркулятор шок кўринишида намоён бўлади.

Тез-тезлиги номаълум бўлган:

Оғизни қуриши, кўнгил айниши, қоринда оғриқ ва дискомфорт ҳисси, гастрит ва меъда яра касаллигини зўрайиши, айрим ҳолларда ульцерациялар ва қон кетиши, бош айланиши, бош оғриғи, кўришни бузилиши, аккомодацияни бузилиши, сийишни қийинлашиши.

Парентерал қўлланганда юбориш жойида оғриқ ва маҳаллий реакциялар, жуда кам ҳатто флебитлар пайдо бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик пайдо бўлганида, буйрак ёки қон яратиш фаолиятини бузилишлари бўлганида, Спазмалгон препаратини қўллаш тўхтатилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Спазмалгон препаратининг фаол моддалари ёки пиразолон ҳосилалари ёки ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларига аллергия (ўта юқори сезувчанлик);
  • оғир жигар ва/ёки буйрак касаллиги бўлса;
  • ичак тутилиши ва мегаколон (йўғон ичакни кенгайиши) ҳолларида;
  • эритроцитлар фаолиятини бузилиши билан боғлиқ жигар порфирияси ёки глюкозо-6-фосфат-дегидрогеназа ферментининг етишмовчилигининг наслий касаллиги бўлса;
  • агар суяк кўмигининг фаолиятини бузилиши (цитостатиклар билан даволанишдан кейин) ёки апластик анемия (қон хужайраларининг сонини камайиши, бу ҳолсизлик, кўкаришларни пайдо бўлиши ёки инфекциялар ривожланиши эҳтимолини ошишига олиб келади), агранулоцитоз (оқ қон хужайраларининг сонини кескин камайиши, бу инфекциялар ривожланиши эҳтимолини оширади) ёки лейкопения (оқ қон хужайраларининг умумий сонини камайиши) каби қон касалликлари бўлса;
  • простата безининг аденомаси;
  • ўт пуфаги ва қовуқ атонияси;
  • гипотония (паст қон босими) ёки турғун бўлмаган қон айланиши;
  • ҳомиладорлик ва эмизишда қўллаш мумкин эмас.

Ушбу дори препаратини 15 ёшдан кичик болаларга буюриш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга Сиз ҳозир қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бошқа дори препаратлари, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори препаратлари ҳақида хабар беришингизни сўраймиз.

Марказий нерв тизимини бостирувчи, оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши дори препаратлари, ҳомиладорликка қарши дори препаратлари, кумарин антикоагулянтлари (қон ивишини пасайтиради), хлорпромазин (руҳий касалликларни даволаш учун), хлорамфеникол (антибиотик), циклоспорин (ўсма касалликларида қўлланилади), ухлатувчи дори препаратларини бир вақтда қўллаш даволашга таъсир қилиши мумкин.

Спазмалгонни овқат маҳсулотлари ва ичимликлар билан бирга қўллаш

Спазмалгон билан даволаш вақтида алкоголни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди, чунки дори препаратининг ножўя таъсирлари кучайиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Спазмалгон препарати билан даволашни бошлашдан олдин, агар Сизда буйрак ёки жигар касалликлари; ичак тутилиши ёки меъда-ичак йўлларидан ичидагисини қийинчилик билан ўтиши (ахалазия, привратник ва ўн икки бармоқ ичак ярасидаги стеноз); гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги, ичак атонияси, паралитик илеус; глаукома (кўз ички босимини ошиши); миастения гравис (мушак кучсизлиги), юрак касалликлари (аритмиялар, юрак ишемик касаллиги, димланган юрак етишмовчилиги) бўлса, шифокорга хабар беринг.

Спазмалгон препарати билан даволаниш вақтида оғир ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилактик реакцияларни ривожланиш хавфи мавжуд. Ўта юқори сезувчанликнинг биринчи симптомлари пайдо бўлганида препаратни юбориш дарҳол тўхтатилсин ва ушбу ҳолатни бартараф қилиш учун шошилинч чоралар (адреналин, глюкокортикоидлар, антигистамин воситалари) кўрилсин.

Метамизолга бўлиши мумкин бўлган ўта юқори сезувчанликнинг оғир реакциялари юзага келиши хавфи қуйидаги ҳолларда ошади: анальгетик астмаси; бронхиал астма, айниқса, агар риносинусит (бурун ва бурун бўшлиқларини яллиғланиши) ёки бурунда полиплари; сурункали эшакеми бўлган пациентларда; бўёвчилар (масалан, тартразин) ёки консервантларга (бензоатларга) ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда; алкоголни ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларда. Бундай пациентлар ҳаттоки алкоголнинг кўп бўлмаган миқдорига аксириш, кўз ёшини оқиши ва юзни кучли қизариши пайдо бўлиши билан реакция берадилар. Бундай алкоголни ўзлаштираолмаслик ташҳисланмаган анальгетик астманинг белгиси бўлиши мумкин.

Метамизол сақловчи дори воситалари билан даволашда шок (циркулятор коллапс) ва агранулоцитоз (оқ қон хужайраларининг сонини кескин камайиши, бу инфекциялар ривожланиши эҳтимолини оширади) пайдо бўлишини хавфи мавжуд. Улар дозага боғлиқ эмас ва уларни олдиндан билиш мумкин эмас.

Қон касалликлари бўлган ёки анамнезида шундай касалликлари бўлган пациентларда Спазмалгон препарати қўлланганда, даволаш вақтида қон манзарасини назорат қилиш керак.

Спазмалгон инъекция учун эритмаси қон босимини пасайишини чақириши мумкин. Бундай реакцияни, айниқса қон босими паст ёки суюқлик йўқотган, қон айланишини бузилиши ёки бошланғич циркулятор коллапс (масалан, инфаркт ёки оғир жароҳатлари бўлган пациентлар), тана ҳарорати юқори бўлган пациентларда пайдо бўлишини хавфи ошади. Бундай пациентларга Спазмалгон препаратини мушак ичига юборишни горизонтал (ётган) ҳолатда ва қон босими, юрак қисқаришлари ва нафас тез-тезлигини доимий назорати остида амалга ошириш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳар қандай дори препаратини қабул қилишдан аввал даволовчи шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик вақтида Спазмалгонни қўллаш мумкин эмас.

Агар эмизикли оналарни препарат билан даволашнинг зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасининг таъсирининг ўзига хослиги

Спазмалгон дори препарати бош айланиши, кўришни бузилиши, ҳамда диққатга нохуш таъсир қилиши ва кутилмаган вазиятларда реакцияни бузилишини чақириши мумкин. Шунинг учун ушбу препарат билан даволанишда транспорт воситаларини бошқариш ва машиналар билан ишлашдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, меньерсимон кўринишлар, қулоқларни шанғиллаши, шок, ўткир буйрак ва жигар етишмовчилиги, тиришишлар.

Даволаш: симптоматик даволаш тиббий муассасада ўтказилади.

Совуқ тер, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, терининг рангини ўзгариши ва бўғилиш каби белгилар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Чиқарилиш шакли

Тиниқ, деярли заррачалар сақламайдиган оч-сариқ рангли суюқлик, очиш учун белгиси – рангли нуқтаси бўлган жигарранг шиша ампулаларда.

2 мл инъекция учун эритма ампулалар

5 ёки 10 ампуладан ПВХ плёнкали блистерда, 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

5 мл инъекция учун эритма ампулалар

5 ёки 10 ампуладан ПВХ плёнкали блистерда, 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Музлатилмасин!

Яроқлилик муддати

4 йил.

Картон қутида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин Спазмалгонни ишлатманг. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: