Skip to main content

СОНДОКС

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ИЛОВА-ВАРАҚА. ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ.

СОНДОКС

SONDOXUM

 

Препаратни қўллашдан олдин, ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг!

Ушбу илова-варақани сақланг. Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.

Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, илтимос, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ушбу препарат шахсан Сизга буюрилган ва уни бошқа шахсларга бериш мумкин эмас, хатто агар уларнинг касалликларини симптомлари, Сизда кузатилаётганга ўхшаш бўлса ҳам.

Препаратнинг савдо номи: Сондокс

Таъсир қилувчи модда (ХПН): доксиламин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка сақлайди:

Фаол модда: 15 мг доксиламин сукцинати;

Ёрдамчи моддалар: магний стеарати, лактоза моногидрати (сут қанди), картошка крахмали, микрокристаллик целлюлоза.

6-yillik-qizil-jenshen

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ шаклли, фаска ва рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ухлатувчи восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Кимёвий тузилиши ва таъсири бўйича димедролга яқин. Аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Марказий нерв тизимига киради ва яққол седатив таъсир кўрсатади, шунинг учун махсус ухлатувчи препарат (биринчи авлод) сифатида ишлатилади. Уйқуга кетиш вақтини қисқартиради, уйқунинг давомийлиги ва сифатини оширади, бунда уйқу босқичларини ўзгартирмайди. Сондокс таблеткаларининг таъсир этувчи моддаси – доксиламин сукцинати, меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Гистогематик тўсиқлардан (шу жумладан гематоэнцефалик тўсиқ) ўтади ва тўқималар ва аъзолар бўйлаб тақсимланади. Биотрансформацияси жигарда амалга оширилади. Доксиламин сукцинатининг асосий қисми (тахминан 60%) сийдик билан ўзгармаган холда чиқарилади, бир қисми аҳлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Уйқусизлик.

Қўллаш усули ва дозалари

Фақат катталар ва 15 ёшдан ошган болалар учун!

Сондокс таблеткалари ичга 1 таблеткадан уйқуга кетиш мўлжалланган вақтдан 15-30 минут олдин қабул қилинади. Таблеткаларни кўп бўлмаган миқдордаги сув билан бирга қабул қилиш керак. Дозани ½ таблеткагача камайтириш ёки 2 таблеткагача оширишнинг зарурати бўлганида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади, лекин қуйидаги ножўя самаралари кузатилиши мумкин: оғизни қуриши, кўриш аккомодациясини бузилиши, қабзият, сийишни қийинлашиши (айниқса бу кўринишларга мойиллиги бўлган беморларда).

Нохуш кўринишлар пайдо бўлган холда, шифокор билан маслаҳатлашиш керак!

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни глаукомаси, сийдик чиқариш йўллари ва простата касалликлари бўлган беморларда, ҳомиладорликда, эмизиш даврида (препарат қабул қилинганида эмизишдан воз кечиш керак) қўллаш мумкин эмас. Препаратни 15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Қўллашдаги эҳтиёткорликлар

Даволанишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг! Шифокорнинг маслаҳатисиз препаратни қўлламанг.

Ўпка касалликларида препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади. Ҳомиладорликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сондокс таблеткалари барбитуратлар, бензодиазепинлар, клонидин, опиоид анальгетиклар, нейролептиклар, транквилизаторлар билан бир вақтда қўлланганида, марказий нерв тизимига бостирувчи таъсирини кучайиши кузатилади. Сондокс таблеткалари атропин ёки бошқа М-холиноблокаторлар билан бир вақтда қўлланганида, ножўя таъсирларининг: оғизни қуриши, сийишни қийинлашиши, пайдо бўлишини хавфи ошади.

Агар Сиз ҳар қандай бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, препаратни қўллаш мумкинлиги бўйича албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

Махсус кўрсатмалар

Қўллашни чекланиши: ўпка касалликларида препаратни қўллашнинг зарурати бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Препарат диққатни пасайиши, уйқучанликни чақиради, шунинг учун транспорт хайдовчиларига таъсир қилиши мумкин. Алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Тасодифан ёки атайлаб дозани ошириб юборилиши фақат таблеткаларни жуда катта дозаларда қабул қилинганида юз бериши мумкин.

Симптомлари: қўзғалиш, галлюцинациялар, мувозанатни бузилиши, харакат координациясини бузилиши, қўл ва оёқ бармоқларининг тиришишлари, тиришишлар. Симптомлар кўрсатилган кетма-кетликда пайдо бўлади, лекин айрим холларда заҳарланишнинг биринчи симптомлари қалтираш ва қўл ва оёқ бармоқларининг тиришишлари бўлиши мумкин. Кўпинча атропинизация симптомлари – қорачиқларни кенгайиши, аккомодация фалажи, юз терисини қизариши, тана ҳароратини ошиши кузатилади. Даволаш бўлмаганида коллапс билан бирга кечувчи кома ривожланиши мумкин.

Даволаш. Тез ёрдамни чақириш керак, шифокор келгунича суньий нафас ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда, 1 блистердан ёки 3 блистердан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365