Skip to main content

Солкосерил

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

СОЛКОСЕРИЛ

SOLCOSERYL®

препаратини пациентлар учун тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Препаратнинг савдо номи: Солкосерил

Дори шакли: сиртга қўллаш учун гель ва сиртга қўллаш учун суртма

1 г таркиби:

Солкосерил гели ва Солкосерил суртмаси қуйидагиларни сақлайди:

фаол компоненти:

Солкосерил (эмадиган бузоқчаларнинг қонидан олинган протеинсизланган диализат),

қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда мувофиқ 4,15 мг/г ва 2,07 мг/г.

ёрдамчи моддалар:

Солкосерил гель – метилпарагидроксибензоат (Е218), пропилпарагидроксибензоат (Е216), натрий кармеллоза, пропиленгликол, кальций лактати пентагидрати, инъекция учун сув, сут кислотаси ва/ёки натрий гидроксиди.

Солкосерил суртмаси – метилпарагидроксибензоат (Е218), пропилпарагидроксибензоат (Е216), цетил спирти, холестерол, оқ вазелин, инъекция учун сув.

Таърифи

Солкосерил гели: гомоген, деярли рангсиз, тиниқ, зич консистенцияли гель. Солкосерилнинг ўзига хос енгил (гўшт бульонининг ҳиди) ҳидли.

Солкосерил суртмаси: бир хил, оқдан сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган ёғли масса. Солкосерилнинг ўзига хос енгил (гўшт бульонининг ҳиди) ҳидли ва вазелин ҳидли.

Фармакотерапевтик гуруҳи: жароҳатлар ва яралар даволаш учун восита. Жароҳатларни битказувчи бошқа воситалар.

АТХ коди: D03АХ

 

Фармакологик хусусиятлари

Солкосерил депротеинизациялаштирилган гемодиализати бўлиб, кимёвий ва фармакологик хусусиятлари бугунги кунда фақат қисман таърифланган, препарат катта миқдорда бузоқчаларнинг қон ҳужайраси ва зардобининг қуйимолекуляр бирикмаларини сақлайди (диализ/ультрафильтрация, чегаравий молекуляр массаси 5000D гача).

Ҳужайра ва тўқималарнинг турли культураларида, аъзоларда, шунингдек ҳайвон организмдаги ўтказилган тадқиқотлар Солкосерилда қуйидаги хусусиятлар мавжудлигини кўрсатди:

– аэроб энергетик алмашинувни, шунингдек керакли миқдордаги озуқа моддалари билан таъминланган ҳужайраларда оксидланиш-фосфорланиш жараёнларни бир маромда ушлаб туради ва/ёки тиклайди, ва шу орқали юқори энергияли фосфатлар билан таъминланишини бир маромда ушлаб туради ва/ёки тиклайди;

–  кислородни ўзлаштирилишини (in vitro шароитида), гипоксияга учраган ва метаболизми сустлашган тўқима ва ҳужайраларда, глюкозани ташилишини оширади;

– шикастланган тўқималарда ва/ёки етарли миқдордаги озуқа моддалар билан таъминланмаган тўқималарда репаратив ва регенератив жараёнларни яхшилайди;

– қайтувчан шикастланган хужайра тизимларида иккиламчи дегенерацияни ва патологик ўзгаришларни бартараф қилади ва/ёки камайтиради;

in vitro шароитидаги моделларда коллаген синтезини кучайтиради, шунингдек

in vitro шароитида ҳужайралар пролиферациясини ва миграциясини рағбатлантиради.

Шундай қилиб, Солкосерил гипоксияга мойил бўлган тўқималарни ва/ёки қувватсизланишга мойил бўлган субстратни ҳимоялайди. Бу қайтувчан шикастланган тўқима фаолиятини тикланишини рағбатлантиради, шунингдек шикастланишларни битишини тезлаштиради ва ушбу жараённинг сифатли кечишини оширади.

 

Қўлланилиши

Солкосерил гель/суртмаси қуйидаги ҳолларда қўлланади:

– ахамиятсиз шикастланишлар (шилинишлар, тирналишлар, кесилишлар);

– 1 ва 2 даражали куйишлар (қуёшдан куйиш, термик куйишлар);

– совуқ уришлар;

– қийин битувчи жароҳатлар (шу жумладан трофиқ яралар ва ётоқ яралар).

Турли тўқималарда трофик шикастланишларини даволаш учун Солкосерил фақат жароҳатдан некрозга учраган тўқималарни олиб ташланганидан кейин қўлланади.

Солкосерил гели даволашнинг бошланғич босқисида янги жароҳатларга, нам ажралмалари бўлган жарохатларга ёки хўлланиш кўринишлари бўлган яраларга қўйилади.

Солкосерил суртмаси, асосан (хўлланмаган) жароҳатларни даволаш учун қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанлик.

Аллергик реакцияларга мойиллик бўлганида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Солкосерил маҳаллий қўлланади.

Кунига 2 марта жароҳатга юпка қават қилиб қўлланади.

Қўллаш тажрибаси Солкосерил гелини айниқса нам ажралмалари бўлган жароҳатлар ёки ҳўлланиш кўринишлари бўлган яралар учун яроқли эканлигини, суртма сифатида эса айниқса қуруқ жароҳатлар учун яроқлилигини кўрсатди.

Болалар ва ўсмирлар

Адабиётда болаларда Солкосерилни қўллаш ҳоллари таърифланган. Болаларда Солкосерил суртмасини қўллаган афзал.

 

Ножўя таъсири

– Кам ҳолларда Солкосерил қўйилган жойда эшакеми, четда ҳосил бўлган дерматит кўринишидаги аллергик реакциялар ривожланиши мумкин. Бундай ҳолда препарат билан даволашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

– Солкосерил гели қўйилган жойда қисқа муддатли ачишиш сезилиши мумкин. Агарда ачишиш узоқ вақт ичида ҳам ўтмаса, Солкосерил гелини қўллашдан воз кечиш керак.

 

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши (интоксикация)

Солкосерил гели/суртмасининг дозасини ошириб юборилишининг оқибатлари ҳақида маълумотлар йўқ.

 

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири

Солкосерилни маҳаллий таъсирга эга бошқа дори препаратлар билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар препаратни ҳомила учун хавфини аниқламаган. Солкосерилни аёлларда ҳомиладорликни кечишига ва ҳомилага таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Солкосерилни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши мақсадга мувофиқ эмас ва уни фақат фойда хавфдан устун бўлганда шифокор назорати остида қўллаш мумкин.

 

Транспорт воситаларни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Тадқиқотлар ўтқазилмаган.

Эҳтиёткорлик чоралари

– Солкосерилни ифлосланган жароҳатга қўйиш мумкин эмас, чунки у ўзининг таркибида микробларга қарши компонентларни сақламайди;

– солкосерилни, барча бошқа дори препаратлари каби ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мақсадга мувофиқ эмас ва жуда зарур бўлганида шифокорнинг назорати остида қўллаш мумкин;

– оғриқ хислари пайдо бўлганда, Солкосерил қўйилган жой билан яқин тери соҳаларини қизаришида, жароҳатдан ажратмалар чиққанида, ҳарорат ошганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак;

– агарда Солкосерил қўлланганида шикастланган соҳани битиши 2-3 ҳафтада кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун Солкосерил гели.

Сиртга қўллаш учун Солкосерил суртмаси.

20 г дан алюмин тубаларда. Туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 5 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Очилган тубани ҳона ҳароратида (15º-25ºС) сақланганда яроқлилик муддати 28 кун.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: