Skip to main content

Синупрет®

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

CИНУПРЕТ®

SINUPRET®

Препаратнинг савдо номи: Синупрет®

Дори шакли: сироп

Таркиби:

100 г сироп сақлайди:

фаол моддалар:

эрбаходош илдизи (Gentianae radix)                                             0,069 г

косали наврўзгул гуллари

(Primulae flos cum calycibus)                                                           0,207 г

отқулоқ ўти (Rumicis herba)                                                           0,207 г

маржондарахат гуллари (Sambuci flos)                                         0,207 г

тизимгул ўти (Verbenae herba)                                                      0,207 г

дан олинган спиртли экстрактлар аралашмаси                          10,0 г

ёрдамчи моддалар: этанол, тозаланган сув, суюқ мальтит, олча хушбўйи.

Таърифи: олча ҳидли ва ширин таъмли оч жигарранг рангли қовушқоқ суюқлик.

Сақлаш жараёнида озгина хиралашиши ёки бироз чўкма тушиши мумкин.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун ўсимликлардан олинган дори препарати.

АТХ коди: R05X

 

Фармакологик хусусиятлари

Ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат.

Фармакологик хусусиятлари препаратнинг таркибига кирувчи биологик фаол моддаларга боғлиқ. Синупрет® секретолитик, секретомотор ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Буруннинг ёндош бўшлиқлари ва юқори нафас йўлларидан экссудатни оқиб чиқишига ёрдам беради. Антибактериал ва вирусларга қарши таъсирга эга ва инфекцияларда ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг барча фаол моддалари бўйича маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли мавжуд эмас.

Қўлланилиши

Қовушқоқ секрет ҳосил бўлиши билан кечувчи ўткир ва сурункали синуситлар.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга:         7 мл дан кунига 3 марта

6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларга:                   3,5 мл дан кунига 3 марта

2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга:                     2,1 мл дан кунига 3 марта

Даволаш 7-14 кунни ташкил этади.

Агар симптомлар сақланса ёки вақти-вақти билан такрорланса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

 

Ножўя таъсирлари

Қуйидаги ножўя таъсирлар бўлиши мумкин:

– меъда-ичак бузилишлари (масалан, қориннинг юқори қисмида оғриқ)

– аллергик реакциялар (масалан, экзантема, қичишиш).

Ножўя самаралар пайдо бўлганида (айниқса аллергик реакциялар) препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик
  • 2 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Этиопатогенетик даволаш мақсадида антибактериал дори воситалари билан мажмуада қўллаш мумкин ва мақсадга мувофиқ.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳозирги вақтгача номаълум.

Махсус кўрсатмалар

Агар касалликнинг симптомлари 7-14 кундан кўп сақланса, вақти-вақти билан такрорланса, шунингдек ҳансираш, иситма, йирингли балғам пайдо бўлганида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Препарат алкоголь сақлаганлиги сабабли, алкоголизми бўлган беморлар, шунингдек алкоголга қарамликни даволашдан сўнг препаратни қабул қилишлари мумкин эмас. Алкоголизм ёки жигар касалликлари билан хасталанган, жароҳатлари ва бош мия касалликлари ва тутқаноғи бўлган пациентлар Синупрет® сиропи 8,0% спирт сақланишини ёдда тутишлари керак.

1 мл сироп 0,0639 мл спирт сақлайди.

Қандли диабети бўлган беморларда қўлланиши

Ушбу препарат мальтит эритмасини сақлайди.

Агар сизга маълум турдаги қандларни ўзлаштираолмаслик билан хасталанганлигингиз маълум бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслахатлашинг.

7,0 мл сироп 5,5 г мальтит эритмасини сақлайди, бу тахминан 0,35 нон бирлигига (НБ) тўғри келади. Энергетик қиймати 2,3 ккал/г мальтитни ташкил этади. Мальтит енгил сурги таъсир кўрсатиш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик вақтида Синупрет®ни фақат шифокорнинг тавсияси бўйича қўллаш мумкин.

Лактация (эмизиш) даврида препаратни қўллаш тажрибаси йўқлиги сабабли, бу даврда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Транспорт воситаси ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсир қилиш хусусияти.

Агар препарат тавсия этилган дозаларда истеъмол қилинса, у транспортни бошқариш ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Истеъмол қилишдан олдин чайқатинг!

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: препаратни терапевтик дозалардан сезиларли даражада ортиқ дозаларда қабул қилиш, меъда бузилишлари, қусиш ёки диареяни чақириши мумкин.

Даволаш: препаратни қабул қилишни тўхтатиш, даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун 100 мл сироп юқорисида ўлчов томчилагич мосламаси, биринчи очиш назорати бўлган бураладиган қопқоқли ва ўлчов стакани бўлган тўқ шиша флаконда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3,5 йил.

Очилган флаконларни 6 ой давомида ишлатиш мумкин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: