Skip to main content

Синтомицин-MR 0,1 г

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

CИНТОМИЦИН-MR

SYNTHOMYCINUM-MR

 

Препаратнинг савдо номи: Синтомицин

Таъсир этувчи моддаси (ХПН): Хлорамфеникол

Дори шакли: Линимент

Таркиби

Ҳар бир грамм линемент қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: D,L-хлорамфеникол (синтомицин) – 0,1 г.

Ёрдамчи моддалар: канакунжут мойи, эмульгатор №1, сорбин кислотаси, кармеллоза натрий, аэросил, тозаланган сув – 1 г гача.

Таърифи: Оқ ёки бироз сарғиш тусли оқ рангли, кучсиз ўзига хос ҳидли линимент.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотик (хлорамфеникол гуруҳи)

АТХ коди: D06AX02

 

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси жароҳат инфекциялари ва турли шаклдаги йирингли яллиғланишли жараёнларининг турли шаклларини қўзғатувчиларига нисбатан юқори антибактериал фаолликка эга бўлган кенг таъсир доирасига эга антибиотик – хлорамфениколдир.

Хлорамфеникол – бактериостатик антибиотик бўлиб, микроб ҳужайрасида оқсил синтези жараёнини бузади, яхши липофилликка эга бўлиб, бактерияларнинг ҳужайра мембраналари орқали ўтади ва бактериал рибосомаларнинг 50S суббирлиги билан қайтувчан боғланиб, ўсувчи пептид занжирларига аминокислоталарни ўтишини тўхтатади, бу оқсил синтезини бузишига олиб келади. Пенициллинга, тетрациклинларга, сульфаниламидларга чидамли кўпчилик грамманфий ва граммусбат микроорганизм штаммларига нисбатан фаолдир. Куйган жароҳатлар ва трофик яраларни тозаланиши ва битишига ёрдам беради ва уларнинг эпителизацияни тезлаштиради.

 

Фармакокинетикаси

Препарат терига, жароҳатларга ёки шиллиқ қаватларга қўлланганидан сўнг умумий қон оқимига сўрилиш даражаси номаълум.

 

Қўлланилиши

Жароҳат жараёнининг иккинчи босқичидаги жароҳатлар (йирингли, некротик тўқималар бўлмаганида), узоқ вақт битмаётган рофик яралар, 2-3 даражали куйишларда қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Шахсий ўзлаштираолмаслик, суяк кўмигида қон яратилишини сусайиши, ўткир интермиттирловчи порфирия, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, тери касалликлари (замбуруғли касалликлар, псориаз, экзема). ҳомиладорлик ва лактация, янги туғилган чақалоқларда (4 ҳафталиккача).

Осматик фаолликка эга бўлмаганлиги туфайли (асоси: мой, эмулгатор) жароҳат жараёнларининг биринчи босқичида (кўп йиринг ажралиши, тўқималарни яққол шишлари, оғриқ ва некротик тўқималар мавжудлиги туфайли) қўллаш тавсия этилмайди.

Эҳтиёткорлик билан:

Илк болалик ёши, аввал цитостатик препаратлари билан даволанган ёки нур терапиясини олган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат сиртга ишлатилади. Жароҳатлар ва куйишларга хирургик ишлов берилганидан сўнг синтомицин линименти бевосита жароҳат юзасига қўйилади, ундан кейин стерил дока боғлов қўйилади ёки синтомицин линименти боғлов материалига суртилиб, сўнгра жароҳатга қўйилади. Йирингли жароҳатлар бўшлиқларига хирургик ишлов берилганидан сўнг линимент қўйилган тампонлар ғовак қилиб жойлаштирилади, синтомицин линиметли турундалар эса йиринг йўлларига киритилади.

Жароҳатлар ва 2-чи босқичдаги ва куйишларни даволашда жароҳатларни битиши динамикасига қараб, ҳар 1-3 кунда 1 марта қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялари: тери тошмаси, ангионевротик шиш бўлиши мумкин.

Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – ретикулоцитопения, лейкопения, тромбоцитопения, гранулоцитопения, тромбоцитопения, эритропения, апластик анемия, агранулоцитоз.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Эритромицин, клиндамицин, линкомицин билан бир вақтда қўлланганида кузатилади. Бунинг сабаби хлорамфениколни бу препаратларни боғланган ҳолатларидан сиқиб чиқариши ёки бактериал рибосомаларнинг 50S суббирликлари билан боғланишига тўсқинлик қилишини мумкинлиги ҳисобига, уларнинг таъсири ўзаро кучсизланиши мумкин. Пенициллин ва цефалоспоринларнинг антибактериал самарасини пасайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Даволаш жараёнида периферик қон манзарасини мунтазам назорат қилиш лозим. Ҳомиладорлик вақтида ҳомилага ва эмизиш даврида ноҳуш таъсирлар аниқланмаган.

Этанол билан бир вақтда қабул қилинганида дисульфирамга ўхшаш реакция (тери қопламаларнинг гиперемияси, тахикардия, кўнгил айниши, қусиш, рефлектор йўтал, тиришишлар) ривожланиши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

10% ли линимент. 25 г алюмин тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимоялангандан жойда, 20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецеп бўйича.

Улашиш: