Skip to main content

Синафлан-RG

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СИНАФЛАН-RG

SINAFLAN-RG

 

Препаратнинг савдо номи: Синафлан-RG

Таъсир этувчи модда (ХПН): Флуоцинолон ацетониди

Дори шакли: Суртма

Таркиби:

Фаол модда: Синафлан (флуоцинолона ацетонида).

Ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, тиббиёт вазелини, сувсиз ланолин, церезин.

Таърифи: Оч сариқдан сариқ рангача бўлган суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Глюкокортикостероидлар.

АТХ коди: D07AC04

Фармакологик хусусиятлари

Сиртга қўллаш учун глюкокортикостероид (ГКС). Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, қичимага қарши ва антиэкссудатив таъсирга эга. Липофил хусусиятларни намоён қилади ва тери орқали тизимли қон оқимига осон ўтади. Фосфолипаза А2 фаоллигини блоклаш ва ҳужайра мембраналарининг фосфолипидларидан арахидон кислотасини ажралиб чиқишини камайтириши натижасида простагландинлар ва лейкотриенларнинг ҳосил бўлишини сусайтириб яллиғланиш жараёнларини камайтиради, шунингдек маҳаллий аллергик реакцияларни сусайтириш йўли билан аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Маҳаллий томирларни торайтирувчи таъсири натижасида экссудатив реакциялар камаяди, оқсилларнинг синтези, коллагеннинг тўпланиши камаяди. Терида оқсилларнинг парчаланишини тезлаштиради ва пролифератив жараёнларни сусайтиради.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакокинетикаси

Препарат шох қавати орқали терига осон киради. Сиртга қўлланганида аҳамиятсиз даражада тизимли қон оқимига сўрилади. Сўрилиши терининг яллиғланган бурмаларида ёки терининг шикастланган эпителий соҳаларида, тез-тез қўлланганида ёки терининг катта юзаларига қўлланганида ошади. Препаратнинг сўрилиши болаларда катталарга нисбатан кучлироқ. Сўрилган қисми жигарда биотрансформацияга учрайди. Сийдик билан ва ахамиятсиз  миқдорда сафро билан чиқарилади.

Қўлланилиши

ГКС билан даволашга бериладиган узоқ қичишиш ва гиперкератоз билан кечувчи терининг ўткир ва оғир инфекцияланмаган қуруқ давом этувчи яллиғланиш касалликлари: себореяли дерматит, атопик дерматит, эритематоз темиратки, аллергик контакт экзема, қизил югурик, кўпшаклли эритема, ясси темиратки, ўтказиб юборилган псориазда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозаси

Препарат терининг шикастланган жойларига кунига 1-2 марта, юпқа қават қилиб енгил ишқалаб қўйилади. Даволаш давомийлиги касалликнинг хусусиятига ва даволашнинг самарадорлигига боғлиқ ва одатда 5-10 кунни ташкил қилади. Касаллик чўзилиб кетган ҳолларда даволаш курси 25 кун ва кўпроққа узайтирилиши мумкин. Шикастланишнинг чекланган ўчоқларида самарасини ошириш учун суртмани окклюзион боғлов остида қўллаш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: хусунбузар постстероид томирли пупура, эпидермисни ўсишини сусайиши, тери ва тери ости клетчаткасини атрофияси, терини қуруқлиги, гипертрихоз, сочни тўкилиши, терининг депигментацияси ёки пигментацияси, стриялар, телеангиэктазиялар, периорал дерматит, фурункулез, иккиламчи инфекция; баъзида –эшакеми, доғли-папулез тошма, кечаётган касалликнинг зўрайиши. Қовоқлар терисига қўлланганида глаукома ёки катарактани ривожланиши мумкин.

Тизимли реакциялар: Окклюзион боғлов остида қўлланганида ГКС тизимли таъсирининг белгиларини (шишлар, артериал гипертензия, иммунодепрессив таъсири) ривожланиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Терининг инфекцион, замбуруғли, туберкулезли, заҳмли, вирусли ва ўсмали касалликларида, периорал дерматитда, ҳуснбузарлар (пушти ва оддий), вакцинациядан кейинги тери реакциялари, ҳомиладорлик, 2 ёшгача бўлган болалар, препаратга ва бошқа ГКСларга юқори сезувчанликда қўлланмайди. Препаратни жароҳатларга ва ярали юзаларга суртиш мумкин эмас. Кўз касалликларини даволаш учун, терининг катта соҳалари шикастланганида, айниқса ёш болаларда буюриш мумкин эмас. Маҳалий қўлланганидан кейин, препаратни кўкрак сути билан қай даражада чиқарилиши номаълум, шунинг учун эмизикли оналарга уни эҳтиётлик билан буюриш лозим.

Дориларнинг ўзаро таъсири

ГКС сиртга қўлланганида ўзаро таъсирининг ҳоллари аниқланмаган. ГКС билан даволаш вақтида чечакка қарши эмлашни ўтказиш мумкин эмас. Препарат иммунодепрессив препаратларнинг таъсирини кучайтириши ва иммуностимуляторларнинг таъсирини сусайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Псориазда окклюзион боғлов ишлатилади, уни ҳар куни алмаштириш лозим. Даволашни танафуссиз 2 ҳафтадан ортиқ ўтказиш мумкин эмас. Узоқ муддат қўллашдан сақланиш керак. Терининг катта соҳаларига узоқ муддат қўлланганида ножўя самараларининг ривожланишини тез-тезлиги ва препаратнинг тизимли таъсирини ривожланиш хавфи (шишлар артериал гипертензия, гипергликемия, иммунодепрессив таъсири) ошади.

Маҳаллий қўлланганида буйрак усти безлари – гипофизар тизимини сусайиши оқибатида АКТГ ишлаб чиқарилишини пасайиши, кортизолнинг қондаги даражасини камайиши ва ятроген Кушинга синдромини пайдо бўлиши мумкин, улар даволаш тўхтатилгандан кейин ўтиб кетади. Буйрак усти безлари пўстлоғининг фаолиятини қон ва сийдикда кортизолни, буйрак усти безлари АКТГ билан рағбатлантирилганидан кейин аниқлаш йўли орқали вақти-вақтида назоратини ўтказиш тавсия қилинади.

Суртма қўлланган жойда инфекция ривожланган ҳолларда мувофиқ антибактериал ёки замбуруғларга қарши даволашни қўллаш лозим. Препаратни очиқ ёки ёпиқ бурчакли глаукомали, шунингдек катарактали шахсларда, қовоқлар терисига, касалликни зўрайиш хавфи сабабли, қўллашдан сақланиш керак. Тери ости клетчаткасининг атрофик ҳолатларида, айниқса кекса ёшдаги шахсларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Препаратни юз терисига эҳтиёткорлик билан ва 1 ҳафтадан кўп бўлмаган вақт қўллаш лозим. 1 ҳафта давомида 1 тубадан кўп бўлмаган суртмани қўллаш мумкин. Препарат 2 ёшдан катта болаларда терининг унчалик катта бўлмаган юзасига суткада 1 марта қўлланади. Болаларда препарат юз терисига қўлланмайди. Препарат қўлланганида транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат кўрсатиш қобилияти бузилмайди.

Препартни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: узоқ муддат аҳамиятли миқдорларда терининг катта соҳаларига қўлланганида препаратнинг тизимли таъсирининг белгиларини ривожланиши (АБ ни ошиши, гипергликемия, шишлар, иммунодепрессив таъсири), оғир ҳолларда эса Кушинг касаллигини ривожланиши мумкин.

Даволаш: препаратни аста-секин бекор лозим.

Чиқарилиш шакли

0,25% суртма, 15 г ва 25 г дан тубаларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юкори бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365