Skip to main content

Сималгель

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СИМАЛГЕЛЬ

SIMALGEL

 

Препаратнинг савдо номи: Сималгель

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия

Таркиби:

5 мл суспензияда қуйидагилар сақланади:

фаол моддалар:

алюмий гидроксидининг қуруқ гели       405 мг;

магний гидроксиди                                     100 мг;

симетикон                                                    125 мг;

ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, қалампир ялпиз мойи, маннитол, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, натрий сахаринати, 70% ли сорбит эритмаси, концентрацияланган водород пероксиди, 95% ли этил спирти, тозаланган сув.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антацид восита; антацид препаратлар ел ҳайдовчи восита билан мажмуада.

АТХ коди: A02АF02

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Сималгаль – алюминий ва магнийнинг оптимал нисбатига эга бўлган маҳаллий таъсир қилувчи кўп компонентли, катион, сўрилмайдиган антацид. Препарат оптимал буфер самарасини чақиради – меъданинг рН қийматини 3,5-4,0 атрофида тутиб туради. Меъдадаги кислоталикни максимал даражада нейтраллайдиган самарага эга. Сималгель пепсин ва ўт кислоталарни сўриб олади, шиллиқ ҳосил бўлишини ва PgE2 синтезини кучайтиради, шиллиқ қаватни ўраб олади ва цитопротектив таъсир кўрсатади, шикастланган тўқимада ҳимоя қопламини ҳосил қилади ва пастки эзофагал сфинктернинг тонусини кучайтиради. Препарат 3-5 минутдан кейин таъсир қилади, самараси 3 соатгача давом этади. Препаратнинг таркибидаги юзаки фаол модда – симетикон фазалар орасидаги чегарада сирт таранглигини пасайтиради, бу меъда-ичак йўллари ичидаги суюқлик ва шиллиқда газ пуфаклари ҳосил бўлишини қийинлаштиради ва уларни парчаланишига ёрдам беради. Симетикон антацидлар билан бирга қўлланганида уларнинг ўраб олувчи самарасини кучайтиради ва шу орқали шиллиқ қаватни агрессив омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилади.

Препаратнинг дори шакли меъданинг шиллиқ қавати бўйлаб бир текис тақсимланиши ва янада узоқроқ таъсир кўрсатиши учун шароит яратади.

Фармакокинетикаси

Препарат деярли сўрилмайди ва организмда электролитлар мувозанатини издан чиқармайди. Алюминий гидроксиди қайта сўрилиши жуда ёмон бўлган, аммо меъда-ичак йўллари орқали ажралиб чиқадиган алюминий хлориди ва алюминийнинг ишқорий тузларини ҳосил қилиб, меъдада ортиқча хлорид кислотани нейтраллайди. Бунда қон зардобидаги алюминий ионларининг миқдори деярли ўзгармайди. Магний гидроксиди ҳам меъадада магний хлоридига айланиб, хлорид кислотасини нейтраллайди. Ичакда бу туз қайта сўрилиши ёмон бўлган магний карбонатини ҳосил қилади ва қонда магний ионларининг концентрациясини ўзгартирмайди. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда қон зардобидаги магний ва алюминий ионларининг даражаси уларни организмдан чиқарилишини бузилиши натижасида токсик қийматларгача ошиши мумкин. Симетикон бутун меъда-ичак йўллари бўйлаб таъсир қилади ва инерт бирикма ҳисобланади. У бошқа моддаларни сўрилишига таъсир қилмайди, тўпланмайди ва тўпланишига олиб келмайди, МИЙнинг рН ва кимёвий муҳитини ўзгартирмайди ва ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Қўлланилиши

Овқат ҳазм қилиш йўлларининг секретор фаолияти нормал бўлиши ва ошиши, метеоризм (ичакда газларни ҳосил бўлишини ошиши) билан кечувчи касалликлари.

Қуйидаги касалликлар:

  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиш босқичи;
  • ўткир гастрит, сурункали гастритни зўрайиш босқичи;
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак эрозияси; пептик яра; диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурраси;
  • рефлюкс-эзофагит;
  • дуодено-гастрал рефлюксда

бошқа дори воситалари билан мажмуада қўлланади.

Шунингдек нотўғри овқатланиш натижасида эпигастрийдаги дискомфорт ва оғриқ, жиғилдон қайнаши, нордон кекиришда, алкоголь, кофе ва никотин ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилинганида ҳам препаратни қўллаш мумкин.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш учун суспензия.

Катталар 10 мл дан суткада 4 марта, овқатдан 1 соат кейин (агар шифокор бошқача буюрмаган бўлса) қабул қиладилар.

Рефлюкс-эзофагитда препарат овқатдан кейин қисқа вақт ўтгач қабул қилинади.

Даволаш курси 2-3 ой.

Вақти-вақти билан қўлланганида (нотўғри овқатланиш натижасидаги дискомфортда) –     10 мл 1 марта қабул қилинади.

10 ёшдан катта болаларда дозани даволовчи шифокор белгилайди (одатда катталарда қўлланадиган дозанинг 1¤2 ни ташкил этади).

Ножўя таъсирлари

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда алюминий, магний интоксикацияси ривожланиши мумкин. Альцгеймер касаллиги ва суяк-бўғим касалликларини (кекса ёшдаги одамларда) зўрайиши мумкин. Кам ҳолларда меъда-ичак йўлларининг аъзолари томонидан таъм билишни бузилиши, кўнгил айниши, қайд қилиш, диарея ва қабзият кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Сималгель препаратининг компонентларига юқори сезувчанлик; буйрак фаолиятини яққол бузилиши (қон зардобида алюминий ва магний ионларининг концентрациясини ошиш хавфи борлиги туфайли, уларни буйрак орқали чиқарилишини секинлашиши сабабли); 10 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Марказий нерв тизими ва жигар касалликлари бўлган, алкоголизм ва тутқаноқ билан хасталанган пациентларга; хомиладор аёлларга эҳтиёткорлик билан қўлланади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сималгель препарати бошқа дори воситалари: тетрациклин қатори антибиотиклари, Н2-гистамин рецепторларининг блокаторлари, ангишвонагул гликозидлари, темир тузлари, ципрофлоксацин, фенотиазин, изониазид, бета-адреноблокаторлар, индометацин ва кетоконазол ва бошқалар билан бир вақтда қўлланганида уларнинг терапевтик самараси пасайиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Суспензияни қабул қилишдан олдин флаконни яхшилаб чайқатиш керак!

Сималгель ва бошқа дори воситалар бирга қўлланганида уларни қабул қилишлар орасидаги оралиқ камида 2 соатни ташкил этиши керак. Буйрак, жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга ва кекса ёшдаги пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади – бундай ҳолатларда буюрилганида даволовчи шифокорнинг назорати остида бўлиши керак.

Препарат узоқ муддат қўлланганида қонда фосфор ва магнийнинг миқдорини назорат қилиш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида, шунингдек 10 ёшгача бўлган болаларга Сималгель препаратини буюриш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кальций, магний, фосфор алмашинувини бузилиш белгилари (ҳолсизлик, суякларда оғриқ, терини қизариши, адекват бўлмаган ҳатти-ҳаракат) бўлиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун суспензия 125 мл ёки 180 мл ёки 300 мл дан флаконларда.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва дозалаш учун қалпоқча билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатиш мумкин эмас!

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: