Skip to main content

Севофлуран

Улашиш:
  Reading time 13 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СЕВОФЛУРАН

SEVOFLURANE

 

Препаратнинг савдо номи: Севофлуран

Таъсир этувчи модда (ХПН): севофлуран

Дори шакли: ингаляцион наркоз учун эритма, 250 мл

Таркиби:

Бир флакон 250 мл севофлуран сақлайди/

Таърифи: рангсиз, тиниқ, учувчан, енгил, ёнмайдиган суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Анестетиклар. Умумий анестетиклар. Галогенланган гидрокарбонатлар. Севофлуран.

АТХ коди: N01AB08

Фармакологик хусусиятлари

Фармакокинетикаси

Эрувчанлиги

6-yillik-qizil-jenshen

Севофлуранни қонда паст эрувчанлиги наркозга киритилганда унинг альвеоляр концентрациясини тез ошиши ва наркоз тўхтатилганда тез пасайишини таъминлайди. Альвеоляр концентрацияси ва тўпланиш фазасидаги нафас олинаётган аралашмадаги концентрацияси нисбати севофлуран ингаляциясидан 30 минутдан кейин 0,85 ни ташкил этади. Ажратиш фазасида альвеоляр концентрациялар нисбати севофлуран ингаляциясидан 5 минутдан кейин 0,15 ни ташкил қилади.

Тақсимланиши ва метаболизми

Севофлуранни ўпкадан тез чиқарилиши препаратнинг метаболизмини минимумга етказади. Одамда севофлураннинг сўрилган дозасининг 5% дан камроғи гексафторизопропанол ҳосил бўлиши, ноорганик фтор ва углерод диоксиди (ёки фақат углерод диоксиди) ажралиб чиқиши билан CYP2Е1 изоферменти таъсирида метаболизмга учрайди. Ҳосил бўлган ексафторизопропанол глюкурон кислотаси билан тез конъюгацияга учрайди ва сийдик билан чиқарилади. Севофлуран метаболизмининг бошқа йўллари аниқланмаган. Севофлуран трифторсирка кислотагача метаболизмга учрамайдиган ягона фторланган учувчан наркоз учун восита ҳисобланади.

Фтор ионларининг концентрацияси наркознинг давомийлиги, юборилган севофлураннинг концентрацияси ва наркоз учун аралашманинг таркибига боғлиқ.

Барбитуратлар севофлуранни дефторизацияга учратмайди.

Abbott компаниясининг тадқиқотларига кўра, тахминан 7% катталарда ноорганик фторнинг концентрацияси 50 мкМ дан юқори бўлган; лекин бунда бу пациентларнинг ҳеч бирида буйрак фаолиятини клиник аҳамиятли ўзгаришлари аниқланмаган.

Фармакодинамикаси

Препарат ингаляцион наркоз учун мўлжалланган. Киритиш наркози учун препаратни қўллаш хушни тез йўқолишига олиб келади, у анестезия тўхтатилгандан кейин тез тикланади.

Кириш наркози минимал қўзғалиш ва юқори нафас йўлларини таъсирланиши билан кечади, трахеобронхиал тизимда ортиқча секрецияни ва МНТ ни рағбатлантирилишини чақирмайди. Севофлуран (ингаляцион наркоз учун бошқа воситалар каби) нафас фаолиятини дозага боғлиқ сусайиши ва АБ пасайишини чақиради. Эпинефрин (адреналин) таъсири остида аритмиялар ривожланишига сабабчи севофлураннинг одамдаги бўсаға даражаси изофлуран билан бир хил бўлган ва галотан учун бўсаға даражасидан юқори бўлган.

Севофлуран бош мия ички босимига минимал даражада таъсир кўрсатади ва СО2 га реакцияни камайтирмайди. Жигар ёки буйрак фаолиятига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди ва буйрак ёки жигар етишмовчилигини кучайишини чақирмайди. Ҳатто узоқ муддатли наркозда (тахминан 9 соатгача) буйракнинг концентрацион фаолиятига таъсир кўрсатмайди.

Кислородда севофлураннинг минимал альвеоляр концентрацияси (бир марталик таъсирга 50% пациентларда ҳаракат реакцияси кузатилмайдиган концентрация) (МАК) 40 ёшдаги одамда 2,05% ни ташкил этади. Бошқа галогенланган препаратлар каби севофлураннинг МАК ёш ўтган сари ва азот оксиди қўшилганда пасаяди.

Қўлланилиши

Стационар ва амбулатор шароитда катталарда ва болалардаги жарроҳлик операцияларида кириш ва тутиб турувчи умумий анестезияда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Премедикация учун воситаларни анестезиолог шахсий равишда танлаши керак.

Жарроҳлик аралашувлари вақтидаги умумий анестезия

Умумий анестезия ўтказиш вақтида пурковчи мосламадан чиқаётган Севофлураннинг концентрациясини билиш керак. Бунинг учун севофлуран учун калибровка қилинган пурковчи мосламадан фойдаланиш мумкин.

Умумий анестезияга киритиш

Доза шахсий равишда танланади ва беморнинг ёши ва ҳолатини ҳисобга олган ҳолда зарур самарага эришилгунча титрланади. Севофлуран ингаляциясидан кейин қисқа таъсирли барбитуратлар ёки киритувчи умумий анестезия учун бошқа препаратни юбориш мумкин. Умумий анестезияга киритиш учун севофлуранни кислородда ёки кислород ва азот оксиди аралашмасида қўллаш мумкин.

Катталар ва болаларда жарроҳлик аралашувларидан олдин 8% гача концентрацияда севофлуран ингаляцияси одатда 2 минутдан камроқ даврда умумий анестезияга киришни таъминлайди.

Тутиб турувчи умумий анестезия

Умумий анестезиянинг зарур даражасини 0,5-3% концентрацияли севофлуранни азот оксиди ёки усиз ингаляция йўли орқали тутиб туриш мумкин.

Катталар ва болалар учун ёшни ҳисобга олганда МАК кўрсаткичи.

Пациентнинг ёши

(йиллар)

Ўртача МАК.
Севофлуран

тоза кислородда

Ўртача МАК

Севофлуран

65%/N2O/35% O2 бўлганда*

0-1 ойлик**3.3% 
1-<6 ойлик3.0% 
6 ойлик-<3 ёш2.8%2.0%
<3 ёшот 3,3 до 2,6%2,0%
3 ёш – <5 ёш2,5%Маълумотлар мавжуд эмас
5-122,4%Маълумотлар мавжуд эмас
252,5%1,4%
352,2%1,2%
402,05%1,1%
501,8%0,98%
601,6%0,87%
801,4%0,70%

* болалар учун пациентлар каби 60% N2O/40% O2 газларнинг аралашмаси ишлатилади

** муддатида туғилган чақалоқлар. Чала туғилган чақалоқларда МАК аниқланмаган.

Ёш ўтган сари МАК пасайиб боради. 80 ёшдаги пациентда МАК ни таъминловчи севофлураннинг ўртача концентрацияси 20 ёшдаги пациентдаги шу кўрсаткичнинг тахминан 20% ни ташкил қилди.

Беморлар одатда севофуран билан умумий анестезиядан тез чиқади. Шунинг учун операциядан кейинги оғриқсизлантириш эртароқ талаб этилиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

  • тажавузкорлик, бош айланиши, уйқучанлик (умумий анестезиядан чиққандан кейин)
  • ўз-ўзидан ўтиб кетувчан дистоник ҳаракатлар, қисқа муддатли тиришишлар
  • кайфиятни бироз ўзгариши
  • нафасни дозага боғлиқ сусайиши, йўтални кучайиши, нафас олишни бузилишлари (интубациядан кейин апноэ, ларингоспазм)
  • юрак фаолиятини дозага боғлиқ сусайиши, артериал босимни пасайиши ёки ошиши, брадикардия, тахикардия
  • кўнгил айниши, қусиш, сўлак оқишини ошиши

Кам ҳолларда

  • аллергик реакциялар (тошма, эшакеми, қичишиш, бронхоспазм, анафилактик ёки анафилактоид реакциялар)
  • қалтираш, иситма
  • қон зардобида глюкоза даражасини ўзагариши

Айрим ҳолларда

  • операциядан кейинги гепатит, жигар фаолияти кўрсаткичларини ўткинчи бузилиши
  • скелет мушакларини гиперметаболизми ҳолати, хавфли гипертермия
  • лейкоцитлар сонини ўзгариши, ноорганик фторнинг зардобдаги концентрациясини ўтувчан ошиши (наркоз вақтида/наркоздан кейин), унинг даражаси 48 соат давомида нормага қайтади. Клиник тадқиқотлар бунда буйрак фаолияти издан чиқмаслигини кўрсатди.

Постмаркетинг кузатувларга мувофиқ севофлуранни қўллаганда юрак тўхташи, шунингдек бронхоспазм, нафас олишни бузилиши, стридор ҳақида хабар берилган, улар ингаляцион анестетикларни қўллаганда ўта юқори сезувчанлик реакциялари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Гепатит, жигар етишмовчилиги, жигар некрози бўлиши мумкин, лекин севофлуран билан боғлиқлиги исботланмаган. Контакт дерматит, юзни шиши, кўкрак қафаси соҳасида оғриқ ривожланиши ҳақида хабар берилган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • хавфли гипертермия ривожланишига тасдиқланган ёки гумон қилинаётган генетик мойиллик
  • севофлуран ёки галоген сақловчи бошқа препаратларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Севофлураннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги жаррохлик амалиётида тез-тез қўлланадиган турли препаратлар, шу жумладан марказий нерв тизимига, вегетатив нерв тизимига таъсир этувчи воситалар, миорелаксантлар, микробларга қарши препаратлар (шу жумладан аминогликозидлар), гормонлар ва уларнинг аналоглари, қон препаратлари ва юрак-қон томир воситалари, шу жумладан эпинефрин (адреналин) билан бир вақтда қўлланилганда исботланган.

Севофлураннинг дори препаратларини зардобдаги ва тўқималардаги оқсиллар билан боғидан сиқиб чиқариши ўрганилмаган.

Клиник тадқиқотларда оқсиллар билан фаол боғланадиган дори препаратлари, масалан фенитоин қабул қилган беморларда севофлуран қўлланилганда нохуш кўринишлар аниқланмаган.

Наркоз учун вена ичи воситаси, масалан, пропофол юборилгандан кейин севофлураннинг пастроқ дозалари талаб этилиши мумкин.

Севофлуранни барбитуратлар, шунингдек бензодиазепинлар ва опиоид анальгетиклар билан қўллаш мумкин. Бензодиазепинлар ва опиоид анальгетиклар севофлураннинг МАК ни пасайтиради деб тахмин қилинади.

Азот оксиди билан бир вақтда қўлланилганда севофлураннинг МАК катталарда тахминан 50% га ва болаларда тахминан 25% га пасаяди.

Севофлуран деполяризацияламайдиган миорелаксантлар чақирган нерв-мушак блокадасининг жадаллиги ва давомийлигига таъсир кўрсатади. Альфентанил/N2O наркозига қўшимча сифатида Севофлуран юборилганда панкуроний, веруноний ва атракурийнинг самараларини кучайтиради. Бу миорелаксантларни севофлуран билан бирга буюрилганда уларнинг дозасига изофлуранни қўллаган ҳолатдагидек тузатиш киритиш керак. Сукцинилхолин самараси ва деполяризациялайдиган миорелаксантларнинг таъсири давомийлигига севофлураннинг таъсири ўрганилмаган.

Севофлуран ингаляцияси бошлангандан бир неча минутдан кейин миорелаксантларнинг таъсирини кучайиши кузатилганлиги туфайли, кириш наркози вақтида миорелаксантларнинг дозасини камайтириш интубацияни кечиктиришга ёки мушакларни ноадекват бўшашишига олиб келиши мумкин.

Деполяризацияламайдиган миорелаксантлар орасида векуроний, панкуроний ва атракурий билан ўзаро таъсири ўрганилган. Гарчи уларни қўллаш бўйича махсус тавсиялар мавжуд бўлмасада, шунга қарамасдан, эндотрахеал интубацияда деполяризацияламайдиган миорелаксантларнинг дозасини камайтириш мумкин эмас; наркоз тутиб турилганда деполяризацияламайдиган миорелаксантларнинг дозаси эҳтимол N2O/опиоид анальгетиклар билан наркозга нисбатан пасайтирилиши керак. Миорелаксантларнинг қўшимча дозалари нервларни рағбатлантиришга жавобга қараб юборилади.

Севофлуранни бошқа дори препаратлари билан фармацевтик номутаносиблиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас.

Махсус кўрсатмалар

Севофлуранни фақат умумий анестезия ўтказиш тажрибасига эга шифокорлар томонидан қўллашниши мумкин. Нафас йўлларини ўтказувчанлиги тиклаш, ўпкани сунъий вентиляцияси, оксигенотерапия ва реанимация ўтказиш учун ускуналар тайёр бўлиши керак.

Умумий анестезия даражаси осон ва тез ўзгариши мумкин, шунинг учун севофлуранни юборганда фақат махсус калибровка қилинган пурковчи мосламалардан фойдаланиш керак.

Қуриган СО2 сорбентларини алмаштириш

Агар сорбент қуриса, масалан қуруқ газни узоқ вақт таъсирида севофлуран ва СО2 сорбентларини ўзаро таъсирида юзага келадиган экзотермик реакция кучаяди. Севофлуранни қуриган СО2 сорбентлари билан бирга қўлланилганда наркоз учун аппаратларда ҳаддан ташқари қизиб кетиш ва/ёки ўз-ўзидан ёниб кетишини кам ҳолатлари таърифланган. СО2 сорбентлари сақловчи резервуарлар қизиб кетганда севофлуранни одатдаги бўлмаган тутилиши, концентрациясини ошиши ёки кутилмаганга пасайиши (пурковчи мосламадаги кўрсаткичларга нисбатан) кузатилиши мумкин.

Агар анестезиолог СО2 сорбентлари қуриган деб ҳисобласа, севофлуранни қўллашдан олдин уни алмаштириш керак. СО2 сорбентлари қуриганда индикартор ранги ҳар доим ҳам ўзгарвермайди. Шундай қилиб, индикартор рангини ўзгармаслигини гидратациянинг адекват даражаси деб қаралмаслиги керак. Индикатор рангидан қатъий назар СО2 сорбентларини вақти-вақти билан алмаштириш керак.

Умумий анестезия чуқурлашганда артериал гипотензия ва нафас фаолиятини сусайишини ошиши кузатилади.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда Севофлуранни қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Шунинг учун буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Нейрохирургик аралашувларда агар беморда бош мия ички босимини ошиши хавфи бўлса, севофлуранни гипервентиляция каби бош мия ички босимини пасайтиришга қаратилган чоралар билан эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Тутиб турувчи наркозда севофлураннинг дозасини ошиши артериал босимни дозага боғлиқ пасайишини чақиради. Артериал босимни ҳаддан ташқари пасайиши чуқур умумий анестезия билан боғлиқ бўлиши мумкин, бундай ҳолларда уни юборилаётган севуфлураннинг концентрациясини камайтириш орқали ошириш мумкин.

Умумий анестезия учун ҳар қандай дори воситалари каби юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда миокард ишемиясидан сақланиш учун барқарор гемодинамикани тутиб туриш керак.

QT интервални узайиши ҳақида айрим хабарлар мавжуд, бу кам ҳолларда ўлим билан якунланган.

Препаратни қўллаганда жигарни шикастланиши ривожланиши хавфи ошади.

Хавфли гипертермия ривожланган ҳолатлар ҳақида алоҳида хабарлар мавжуд. Ингаляцион наркоз учун воситалар қўлланилганда кам ҳолларда гиперкалиемияга олиб келиши мумкин, бу аритмия билан намоён бўлиши мумкин, болаларда операциядан кейинги даврда ўлим ҳолатлари кузатилган. Бунга айниқса нейро-мушак касалликлари, шу жумладан Дюшен нейро-мушак дистрофияси бўлган беморлар мойил. Шунингдек бу пациентларда қон плазмасида креатинфосфокиназа фаоллигини ошиши, айрим ҳолларда – миоглобинурия кузатилган.

Умумий анестезиядан чиқаётган беморларни бўлимга транспортировка қилишдан олдин синчковлик билан кузатиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда препаратни қўллашнинг адекват ва қатъий назоратланган тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳомиладорликда севофлуранни фақат жуда зарур ҳолатларда қўллаш мумкин. Клиник тадқиқотларда кесар кесишдаона ва бола учун севофлуранни қўллашнинг хавфсизлиги намойиш қилинган. Табиий йўл билан туғруқда севофлураннинг хавфсизлиги аниқланмаган.

Севофлуран кўкрак сути билан ажралиши номаълум, шунинг учун эмизиш даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Пациентларни наркоздан кейин бир қанча вақт давомида автомобилни бошқариш ёки потенциал хавфли механизмларни ишлатиш каби тезкор реакцияни талаб этувчи ишларни бажариш қобилияти ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: нафас тизими ва юрак фаолиятига сусайтирувчи таъсир кучайиши.

Даволаш: Севофлуранни юборишни тўхтатиш, нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш, кислородни юбориш билан ўпкани ёрдамчи ёки назоратланган вентиляцияни бошлаш ва юрак-қон томир тизимининг адекват фаолиятини тутиб туриш.

Хавфли гипертермияни даволаганда Севофлуранни юборишни бекор қилиш, дантролен натрийни вена ичига юбориш ва тутиб турувчи симптоматик даволаш кўрсатилган.

Чиқарилиш шакли

250 мл дан препарат биринчи очиш назоратли бураладиган қора полиэтилен қопқоқ билан беркитилган қаҳрабо рангли шиша флаконларда. 6 флакондан зич картон қутига жойланган, ҳар бир флакон полиэтилен плёнка билан ўралган, плёнка остига давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси жойланган.

Сақлаш шароити

Герметик ёпилган флаконларда, вертикал ҳолатда, ёруғликдан ҳимояланган, иссиқдан узоқ жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!

 

Яроқлилик муддати

2 йил

Биринчи марта очилгандан кейин ишлатилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365