Skip to main content

Септолете ментол пастилкалари

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

Илова-варақа: пациент учун маълумот

Септолете®  ментол  пастилкалари

бензалконий хлориди

оғиз бўшлиғи ва томоқ яллиғланишида қўлланилади

Ушбу препаратни қўллашдан олдин, ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим маълумот сақланади.

Препаратни ҳамиша ушбу илова-варақада кўрсатилгандек ёки шифокор ёки фармацевтни кўрсатмаси бўйича қўллаш керак.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Сиз уни яна ўқиб чиқишингиз керак бўлиши мумкин.
  • Қўшимча маълумотлар ёки маслаҳат олиш учун фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Агар Сизда ножўя самаралар ривожланса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя самараларга ҳам тааллуқлидир. 4-бўлимга қаранг.
  • Препаратни 3 кун қўллагандан кейин, агар Сизнинг ҳолатингиз яхшиланмаса ёхуд ёмонлашса, Сиз шифокорга мурожаат қилишингиз лозим.

 

Ушбу илова-варақада қандай маълумот сақланади

  1. Септолете® ментол препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланилади
  2. Септолете® ментол препаратини қўллашдан аввал
  3. Септолете® ментол препаратини қандай қўлланилади
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар
  5. Септолете® ментол препаратини қандай сақлаш керак
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

 

  1. Септолете® ментол препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланилади

Септолете® ментол антисептик таъсир кўрсатуви ва турли хилдаги бактериялар ва айрим замбуруғларнинг турларини парчалайдиган бензалконий хлоридини сақлайди.

Септолете®  ментол инфекцияларни чақирган қўзғатувчиларга бевосита таъсир кўрсатади, инфекцияни тарқалишига тўсқинлик қилади ҳамда оғиз бўшлиғи ва томоқнинг яллиғланиш касалликларни кечишини самарали енгиллаштиради.

Септолете®  ментол қуйидагиларда:

  • оғиз бўшлиғи ва томоқнинг енгил инфекцияларида;
  • шамоллаш ва гриппда (томоқда оғриқ, қуруқлик, ачишиш ва таъсирчанлик ҳисси);
  • милкларни ва оғиз шиллиқ қаватини яллиғланишида симптомларни енгишлаштириш учун;
  • бўғилишда ва оғиздан ёқимсиз ҳид келганда тавсия қилинади.

Препарат 3 кун қўлланганидан кейин, агар Сизнинг ҳолатингиз яхшиланмаса ёхуд ёмонлашса, Сиз шифокорга мурожаат қилишингиз лозим.

 

  1. Септолете® ментол препаратини қўллашдан аввал

Қуйидаги ҳолатларда Септолете®  ментол  препаратини қабул қилманг

Агар Сизда бензалконий хлоридига ёки ушбу препаратнинг бошқа компонентларига (6-бўлимда санаб ўтилган) аллергия бўлса препаратни қабул қилманг;

 

Махсус кўрсатмалар

Септолете® ментол препаратини қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  • Агар сизда сурункали йўтал ёки узоқ муддат давом этувчи овозни бўғилиши бўлса, шифокор билан маслаҳатлашинг.
  • Агар сизда иситма, бош оғриғи ва қусиш билан кечувчи оғир инфекция бўлса, айниқса агар сиздаги симптомлар 3 кун ўтгач хам сусаймаса, шифокор билан маслаҳатлашинг;
  • Агар сиз диабет билан хасталанган бўлсангиз, ҳар бир пастилка 207,2 г лактоза,
    646,6 мг сахароза, 33,67 мг глюкоза ва 152,7 мг сорбитол (Е420) сақланишини ёдда тутиш керак.
  • Септолете® ментол препарати 4 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Бошқа препаратлар ва Септолете® ментол

Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, яқин орада қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилишни режалаштираётган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Септолете® ментол препаратини бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Бензалконий хлориди йирик анионларни (цитратлар, йодидлар, салицилатлар) сақловчи айрим таъсир этувчи моддалар билан кучсиз эрувчи моддаларни ҳосил қилади.

Септолете® ментол препаратини овқат ва ичимликлар билан бирга қабул қилиш

Септолете® ментол препаратини бевосита овқатдан олдин ёки овқатланиш вақтида қабул қилманг.

Пастилкаларни сут билан қабул қилмаслик керак, чунки сут цетилпиридиний хлоридининг микробларга қарши самарадорлигини пасайтиради.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши, фертилликка таъсири

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизаётган бўлсангиз, ўзингизни ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, ушбу дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Одамларда препаратни фертилликка таъсири тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.

Хавфсизлик ҳақида маълумотлар йўқлиги туфайли, ушбу препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўллаш тавсия қилинмайди.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш

Септолете® ментол препаратини транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири аниқланмаган.

Септолете® ментол лактоза, глюкоза, сахароза ва сорбитол (Е420) сақлайди

Агар шифокорингиз Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик борлиги тўғрисида айтганг бўлса, ушбу дори препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Септолете® ментол болаларда кариес чақириши мумкин.

  1. Септолете® ментол препаратини қандай қабул қилиш керак

Септолете® ментол пастилкасини оғиз бўшлиғида аста секин шимиш керак.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1 пастилкадан ҳар 2-3 соатда қабул қилиш керак, суткада кўпи билан 8 пастилкани қабул қилиш керак.

10–12 ёшли болаларга 1 пастилкадан ҳар 3-4 соатда қабул қилиш керак, суткада кўпи билан 6 пастилка қабул қилиш керак.

4–10 ёшли болаларга 1 пастилкадан ҳар 3-4 соатда қабул қилиш керак, суткада кўпи билан 4 пастилк қабул қилиш керак.

Пастилкаларни бевосита овқатдан олдин ёки овқатланиш вақтида қабул қилиш мумкин эмас.

Агар Сиз Септолете® ментол препаратини керагидан ортиқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз

Ҳар бир пастилкада таъсир этувчи моддасининг миқдорини ҳисобга олиб, дозани ошириб юборилиши хавфи минималдир.

Пастилкаларни кўп миқдорда қабул қилиниши меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларига масалан кўнгил айниши, қусиш ва диареяга олиб келиши мумкин. Бу ҳолатда препаратни қабул қилишини тўхтатинг, кўп миқдорда сув ёки сут ичинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг.

Агар Сиз  Септолете® ментолни  қабул қилишни унутган бўлсангиз

Ўтказиб юборилган дозани ўрнини қоплаш учун икки баробар дозани қабул қилмаслик керак. Агар Сизда ушбу препаратни қабул қилиш юзасидан қўшимча саволлар туғилса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар

Барча дори препаратлари каби, ушбу препарат ҳам гарчи улар ҳаммада ҳам юз бермаса-да пайдо бўлмаса ҳам ножўя самараларни келтириб чиқариши мумкин.

Препарат тавсиялар бўйича қўлланса ножўя самаралар жуда кам ҳолларда пайдо бўлади.

Жуда кам ҳолларда юз берадиган ножўя самаралар (10 000 нафар инсондан кўпи билан     1 нафарида юз бериши мумкин):

  • айниқса сезувчан инсонларда доза ошириб юборилганда кўнгил айниши, қусиш, диарея ва қоринда оғриқ;
  • ўта юқори сезувчанлик реакцияси бўлиши мумкин.

Агар Сизда ножўя самаралар ривожланса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Ушбу илова-варақада санаб ўтилмаган ҳар қандай ножўя самараларига ҳам тааллуқлидир. Сиз шунингдек ножўя самаралар ҳақида бевосита хабар беришингиз мумкин.

  1. Септолете® ментол препаратини қандай сақлаш керак

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Ушбу препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.

Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Дори препаратларни канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юбориш мумкин эмас. Сиз бошқа қўлламайдиган дори препаратларини қандай қилиб утилизация қилиш тўғрисида фармацевтдан сўранг. Ушбу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

 

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

Септолете® ментол нималар сақлайди

Фаол модда: бензалконий хлориди. Ҳар бир пастилка 1,0 мг бензалконий хлориди сақлайди.

Ёрдамчи моддалар:

  • ядро: қалампир ялпиз эфир мойи, эвкалипт мойи, левоментол, тимол, лактоза моногидрати, суюқ парафин, глицерол, тозаланган канакунжут мойи, кўпик ўчирувчи 1510, сорбитол, суюқ глюкоза (қуруқ модда), магний стеарати, сахароза;
  • қобиғи: мис хлорофиллини буёвчиси (Е141), картамус концентрати, титан диоксиди (Е 171), повидон, капол 600 Фарма, сахароза.

 

Септолете® ментол қандай кўринишга эга ва ўрам ичидагиси

Думалоқ, икки томонлама қавариқ, силлиқ юзали, оч-яшилдан  яшил ранглигача бўлган қобиқ билан қопланган пастилкалар.

15 пастилкадан ПВХ/ПЭ/ПВДХ – фольгали ва алюмин фольгали блистерда.

2 блистердан илова-варақаси билан картон қутида.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

 

Улашиш: