Skip to main content

Сенадексин-Remedy

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СЕНАДЕКСИН-REMEDY

SENADEXINUM-REMEDY

 

Препаратнинг савдо номи: Сенадексин-Remedy

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): А ва В сеннозидлар (кальций тузлари кўринишида).

Дори шакли: Таблеткалар.

Таркиби:

Хар бир таблетка сақлайди:

Фаол модда: 20% кальций сенноизидлари – 70 мг.

Ёрдамчи моддалар: моногидрат лактозаси, маккажўхори крахмали, ванилин, магний стеарати, нипагин, стеарин кислотаси.

Таърифи: Яссицилиндрик шаклли фаскаси билан, бир томони рискали кул ранг тусли, оч жигарранг ранглидан тўқ жигарранг ранглигача бўлган,оқ ва тўқ рангли доғли, ванилин ҳидли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сурги восита.

АТХ коди: А06АВ06

Фармакологик хусусиятлари

Препаратни ичилгандан 8-10 соатдан кейин ич келтирувчи таъсир кўрсатади. Препаратни бу хусусияти, йўғон ичак рецепторларига таъсири натижасида ичак перистальтикасини кучайтириши билан белгиланади. Чамбарак ичакка танлаб таъсир кўрсатади, ичакни меъёрий фаолиятини тиклайди, препаратга ўрганиб қолиш ҳолатлари учрамайди ва овқатни ҳазм қилишга таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Препаратни таъсир этувчи моддалари қисман ингичка ичакда сўрилади ва йўғон ичакда ажралиб чиқади, бир қисми эса бактериялар таъсири натижасида айнан йўғон ичакда ажралиб чиқади. Организмдан сийдик ва аҳлат билан чиқиб кетади.

Қўлланилиши

Сенадексин турли этиологияли спастик ва атоник қабзиятларда, шу жумладан йўғон ичак  перистальтикасини сусайишига ва гипотониясига қўлланилади. Ич келишини тартибга солиш мақсадида геморройда, проктитда ва орқа тешик ёриқлари касалликларида тавсия этилади.

Қўллаш усули ва дозаси

Сенадексин ичга кечки овқатдан кейин одатда 1 таблеткадан ичилади. Таъсири сезилмаса бир неча кундан сўнг бир марталик дозасини 2-3 таблеткагача ошириш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Препарат қабул қилингандан сўнг метеоризм, қоринда санчиқсимон оғриқ ва ич суриш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатларда дозасини камайтириш ёки даволашни тўхтатиш лозим бўлади. Узоқ вақт қўлланганда, айниқса катта дозаларда, электролитларни йўқолиши асосан, калий, альбуминурия, гематурия, ичак шиллиқ қаватида меланинни тўпланиши ва мускуллараро боғланишларни бузилиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Спастик колитда, кўричакда, ичакни бекилиб қолишида, cабаби ноаниқ қориндаги оғриқларда, сув ва электролит алмашинуви бузилишида, жарохатланган чурра, қорин бўшлиғи аъзоларини ўткир яллиғланиш касалликларида, перитонитда, меъда-ичак йўлидан ва бачадондан қон кетиши ҳолатларида, циститда, қўлланилмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сенадексиннинг катта дозаларини узоқ вақт қабул қилиш юрак гликозидлари таъсирини кучайтиради ва гипокалиемия ривожланиши билан боғлиқ  бўлган антиаритмик препаратларга таъсир қилади.

Тиазид диуретиклар, глюкокортикоидлар, қизил мия илдизи препаратлари билан бирга қабул қилганда гипокалиемия хавфи ошади. Тетроциклин қаторидаги антибиотиклар абсорбцияси бузилади.

 

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва буйрак касалликларида, ҳомиладорликда ва эмизикли даврида эҳтиёткорлик билан тавсия этилади. Баъзан сенадексин қабул қилинганда сийдикни ранги ўзгариши мумкин, буни клиник аҳамияти йўқ.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври:

Ҳомиладорликда сенадексин препаратини қабул қилгандаги хавфсизлиги исботланмаган. Абдоминал оғриқ, диарея, ичаклар спазмини ривожланиш хавфи бўлгани учун буюриш тавсия этилмайди.

Автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:

Препарат автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Терапевтик дозани ошириб юбориш кучли диарея сув-электролит дисбаланси ривожланиши билан кечади. Препарат бекор қилиниб, симптоматик дори воситаларини буюриш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: