Skip to main content

Селемин 10С Плюс

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СЕЛЕМИН 10С ПЛЮС

CELEMIN 10S PLUS

Препаратнинг савдо номи: Селемин 10С Плюс

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

100 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

НомиМиқдори/100 мл
Фаол моддалар: 
L-Изолейцин0,510 г
L-Лейцин0,890 г
L-Лизин гидрохлориди0,700 г
L-Метионин0,380 г
L-Фенилаланин0,510 г
L-Треонин0,410 г
L-Триптофан0,180 г
L-Валин0,480 г
L-Аргинин0,920 г
L-Гистидин0,520 г
Глицин0,790 г
L-Аланин1,370 г
L-Пролин0,890 г
L-Цистеин гидрохлориди H2O0,073 г
L-Аспарагин кислотаси0,130 г
L-Аспарагин H2O0,372 г
L-Глутамин кислотаси0,460 г
L-Серин0,240 г
L-Тирозин0,030 г
L-Орнитин гидрохлориди0,320 г
L-Олма кислотаси0,100 г
Ацетилтирозин0,123 г
Натрий ацетати 3H2O0,395 г
Калий ацетати0,245 г
Магний ацетати 4H2O0,056 г
Натрий дигидроген фосфати 2H2O0,140 г
Ёрдамчи моддалар: 
Инъекция учун сув100 мл гача

Таърифи: тиниқ, рангсиздан оч сариқ ранггача бўлган, кўзга кўринадиган заррачалар сақламаган эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: парентерал озиқлантириш учун қўлланадиган препаратлар, аминокислоталар.

АТХ коди: А05ВА.

Фармакологик хусусиятлари

Парентерал оғиқлантириш учун эритма. Эритманинг таркибида барча керакли алмаштириб бўлмайдиган, шартли алмаштириб бўладиган ва алмаштириб бўладиган аминокислоталар, организмдаги оқсилларни тўлиқ синтезланиш имконини берадиган концентрацияларда сақлайди. Сорбитол энергия манбаи бўлиб хизмат қилади ва организмда инсулинни иштирокисиз метаболизмга учрайди. Препаратнинг таркибига кирувчи электролитларнинг миқдори организмнинг нормал эҳтиёжини таъминлайди.

Фармакокинетикаси

Селемин 10С Плюс таркибига кирувчи кристалл аминокислоталар организмдаги метаболик жараёнларга дарҳол киришади. Алмаштириб бўладиган ва барча алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарнинг оптимал нисбати яллиғланиш жараёнларини бартараф қилиш, шикастланган тўқималарни репаратив регенерацияси, ҳаётий муҳим аъзолар тизимининг функционал ҳолатини яхшиланиши, шунингдек азотемия ҳамда уремияни олдини олиш учун яхши шароитлар яратади. Оқсил етишмовчилиги ва катаболизм билан кечувчи ҳолатларда аминокислоталар эритмасини парентерал қўллаш қоннинг нормал оқсил таркибини тез ва ишончли равишда тиклайди. Препарат гомеостазни ушлаб туради ва ҳатто метаболик зўриқишда ҳам организмдаги аминокислоталар мувозанатини издан чиқармайди. Препарат клиник жиҳатдан яхши ўзлаштирилади.

Қўлланилиши

6-yillik-qizil-jenshen

Селемин 10С Плюс аминокислоталар эритмаси тўлиқ ва қисман парентерал озиқлантириш учун мўлжалланган. Организмда оқсилни яққол йўқолиши ва (ёки) оқсилларга бўлган талабни ошиши оқибатида оқсил етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш мақсадида буюрилади:

  • Хушни йўқолиши, кома оқибатида овқат қабул қилиш имкони бўлмаганида;
  • Жарроҳликда: операциядан олдинги ва кейинги даврда, оғиз орқали овқат қабул қилиш имкони бўлмаганида ёки мумкин бўлмаганида – интраоперацион даврдаги турли асоратлар (катта миқдорда қон йўқотилиши, клиник ўлим ва бошқалар) ва операциядан кейинги турли асоратлар (йирингли-септик асоратлар, чокларни мустаҳкам эмаслиги, тромбоэмболия); ўртача ва оғир даражадаги жароҳатлар – кучли плазморея ва йирингланиш билан кечувчи барча даражадаги куйишлар; қизилўнгач ёки меъдани ўювчи моддалар билан шикастланиши; меъда-ичак йўлларини стенозлари – диффуз перитонит, остеомиелит; ўпкани сунъий вентиляцияси аппаратида узоқ муддат бўлиш ва реанимацияни талаб этувчи бошқа ҳолатлар, катаболик реакциялар билан кечувчи жарроҳлик аралашувлари (ўсмаларни олиб ташлаш, эндокрин аъзоларда ўтказилган операциялар, нейрохирургик аралашувлар ва бошқалар), операциядан сўнг оқсил-энергия етишмовчилиги бўлган беморларда (тана вазнини танқислиги, трофик бузилишлар); кўп суякларни синиши.
  • Одатдаги овқатланишни истисно қилувчи неврологик ва руҳий касалликлар.
  • Яққол интоксикация кўринишлари, юқори иситма, узоқ муддатли диарея синдроми ва бошқалар билан кечувчи оғир даражадаги инфекцион касалликлар; анаэроб инфекция.
  • Оғир даражадаги оқсил-энергия етишмовчилигини барча этиологик ва клиник шакллари (алиментар, эндокрин, психоген, рак оқибатидаги кахексия ва бошқалар) да қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратнинг дозаси беморнинг ёши, ҳолати ва вазнига қараб ҳар бир бемор учун индивидуал равишда танланади. Препаратни вена ичига томчилаб юбориш керак.

Катталарга:

Кунига тана вазнига 1,0-2,0 г аминокислота/кг. Препаратнинг суткалик ҳажми 200-800 мл дан ошмаслиги керак. Юбориш тезлиги – минутига 60 томчи = соатига 180 мл.

Янги туғилган чақалоқлар ва болалар:

Кунига тана вазнига 0,20-0,25 г аминокислота/кг. Юбориш тезлиги – инфузияни бошланишида минутига 15-20 томчи, сўнгра минутига 30-40 томчи юборилади.

Ножўя таъсирлари

Препарат қўллаш бўйича йўриқномасига мувофиқ буюрилганида ножўя реакциялар кам кузатилади. Аллергик реакциялар (тошма), меъда-ичак йўллари томонидан кўнгил айниши, қусиш; юрак қон-томир тизими томонидан – тахикардия, кўкрак қафаси соҳасида нохуш ҳислар бўлиши мумкин. Кам ҳолларда шунингдек эт увишиши, иситма, қизиб кетиш ҳисси, бош оғриғи бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Аминокислоталар метаболизмини бузилиши, жигар комаси, буйрак фаолиятини жиддий бузилишлари, гипернатриемия ва гиперкалиемия, димланган юрак етишмовчилиги, гипергидратация, метаболик ацидоз, сорбитолни ўзлаштиролмасликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Парентерал озиқлантириш учун препаратларни антибиотиклар, гормонал препаратлар, гипертензив воситалар билан аралаштириш мумкин эмас, уларни алоҳида – турли веналарга ёки Y-шаклли коннектор ёрдамида юбориш керак. Препарат блеомицин билан номутаносибдир. Селемин 10С Плюс ва қон препаратларини бир инфузия учун тизим орқали юбориш мумкин эмас, чунки сохта агглютинацияни ривожланиш эҳтимоли мавжуд.

Селемин 10С Плюс ва таркибида бикарбонат сақловчи препаратларни бир вақтда инфузия қилиш мумкин эмас, чунки бу ҳолат рН ўзгаришига олиб келиши мумкин. Шунингдек бикарбонат ионлари Селемин 10С Плюс эритмасининг таркибида сақланган кальций ва магний ионлари билан боғланиши ва улар билан преципитатлар (эримайдиган карбонатлар) ҳосил қилиши мумкин. Инсулинни аминокислоталар эритмаси билан аралаштириш инсулиннинг фаоллигини пасайтирмайди.

Махсус кўрсатмалар

Эритма ҳаддан ташқари тез юборилганида аминокислоталар мувозанатини бузилиши билан кечувчи буйрак етишмовчилиги белгилари ривожланиши мумкин. Суюқлик мувозанати, зардобдаги электролитларнинг даражаси, қондаги қанд миқдори ва кислота-ишқор мувозанатини назорат қилиш керак. Препарат билан узоқ муддат даволанганда ёғ кислоталари етишмовчилигидан сақланиш учун рационга етарли миқдорда ёғ киритиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг юқори дозаларини буюриш ёки ҳаддан ташқари тез инфузия қилиш ацидозга, жигар ва буйрак фаолиятларини бузилишларига олиб келиши мумкин. Дозани ошириб юборилиши симптомлари пайдо бўлганида препаратни юборишни вақтинчалик тўхтатиш, сўнгра зарурат бўлганида инфузияни секинроқ юборишни давом эттириш керак. Гиперкалиемияни бартараф қилиш учун 200-500 мл 10% ли глюкоза эритмасини ҳар 3-5 г глюкозага 1-3 ТБ инсулин билан юбориш керак. Беморнинг ҳаётига ҳавф туғдирувчи ҳолатларда унга диализ муолажасини бошлаш керак.

Чиқарилиш шакли

100 мл, 200 мл ёки 500 мл эритма шиша флаконда; 1 шиша флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365