Skip to main content

Седоник NPH

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎллаш БЎЙИЧА йЎриҚнома

СЕДОНИК® NPH

SEDONICUM NPH

Препаратнинг савдо номи: Седоник® NPH

Таъсир этувчи модда (ХПН): Мажмуавий препарат.

Дори шакли: капсула

Таркиби:

бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

дўлана мевалари – 0,03 г;

кашнич мевалари – 0,015 г;

доривор лимонўт – 0,045 г;

қашқарбеда ўти – 0,015 г;

сули меваси – 0,075 г;

арслонқуйруқ ўти – 0,06 г;

қулмоқ тўпмеваси – 0,06 г.

6-yillik-qizil-jenshen

Таърифи: яшил рангли желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Седатив восита.

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат. Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларини ҳусусиятлари билан боғлиқ.

Доривор ўсимликларнинг биологик фаол моддаларининг экстрактлари асосан седатив таъсир кўрсатади ва қўрқув ҳисси, руҳий зўриқишни бартараф қилиб нерв тизимининг функционал фаоллигига яхши таъсир қилади.

Препаратнинг седатив самараси уни биринчи марта қўллашдаёқ юз беради. Максимал терапевтик самара 1-1,5 соатдан кейин бошланади ва 2-4 соат давом этади.

Қўлланилиши

Турли этиологияли неврозлар; таъсирчанлик, хавотирлик, қўрқув, юқори толиқиш, паришонхотирлик билан бирга кечувчи неврастениянинг енгил шакллари; нерв қўзғалиши, уйқусизлик;, гипертоник ва кардиал типдаги нейроциркуляр дистония, астеник синдромда (гиперстеник шакли) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Оғиз орқали катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1-2 капсуладан кунига 3 марта, овқатдан 30 минутдан кейин, камида 100 мл суюқлик билан бирга буюрилади. Даволаш курси – 4 ҳафта. Зарурати бўлганида уни 10-15 кундан кейин такрорлаш мумкин. Йил давомида даволаш курсини 2-3 марта такрорлаш тавсия қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат компонентларига юқори сезувчанликда, аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда уйқучанлик, артериал босимни пасайиши, диспептик ҳолатлар (кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши) пайдо бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига юқори сезувчанликда, 12 ёшгача бўлган болаларда, ҳомиладорлик ва лактация даврида, ҳамда қоннинг ивиши пасайган, ички қон кетиши бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларининг таъсирини кучайтиради. Препарат компонентлари В гуруҳи витаминларини сақлайди ва улар леводопанинг таъсирини сусайтириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат ҳайдовчилар ва диққатни юқори жамлаш ва тезкор ҳаракат реакцияларини талаб қиладиган механизмлар билан ишлайдиган пациентларга буюрилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: артериал босимни пасайиши, бош айланиши, жиғилдонни қайнаши, кўнгил айниши бўлиши мумкин.

Даволаш: симптоматик (меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш).

 

Чиқарилиш шакли

Капсула. 10 капсуладан контур уяли ўрамда. 1, 2, 3 контур уяли ўрамда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºC дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Улашиш: