Skip to main content

Седанорм-LIK

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СЕДАНОРМ-LIK

SEDANORM-LIK

 

Препаратнинг савдо номи: Седанорм-LIK

Таъсир этувчи модда (ХПН): мажмуавий препарат

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма.

Таркиби:

100 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: доривор ўсимликлар хом ашёсидан иборат суюқ экстракти (1:4,5): валериана илдизи илдизпоялари билан, дўлана мевалари, далачой ўти, қалампирялпиз барглари – 94 мл, пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – 0,06 г; никотинамид (РР витамини) – 0,3 г.

ёрдамчи моддалар: сорбит (Е 420), этанол 35% – 100 мл гача.

Таърифи: оч жигаррангдан-жигарранггача бўлган суюқлик. Сақлаш жараёнида бироз чўкма хосил бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Седатив восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларининг хусусиятларига боғлиқ. Доривор ўсимликлар экстрактларининг биологик фаол моддалари нерв тизимининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади ва асосан седатив, анксиолитик самараларга эга бўлиб, қўрқув, рухий зўриқиш ҳолатларини бартараф қилади.

 

Фармакокинетикаси

Препаратнинг фармакологик самарадорлиги унинг компонентларининг йиғиндисига боғлиқ, шунинг учун кинетик текширишларни ўтказишнинг имконияти йўқ, чунки барча компонентларни бир вақтда маркерлар ёки биологик текширишлар ёрдамида кузатиш мумкин эмас.

Қўлланилиши

Асабийлик, безовталик, қўрқув, чарчоқлик, паришонлик, хотирани бузилиши, рухий ҳолдан тойиш билан кечувчи неврастения ва неврастеник реакциялар; мигрень; қичишувчи дерматозлар (экзема, эшакеми); уйқусизлик (енгил шакллари); «менеджер» синдроми (доимий рухий зўриқиш ҳолати); асабнинг зўриқиши билан боғлиқ бўлган бош оғриқлари; климактерик синдромида симптоматик даволаш воситаси сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат ичга 5 мл дан суткада 3 марта буюрилади. Зарурати бўлганида бир марталик доза 10 мл гача оширилади. Беморда тормозланиш пайдо бўлган ҳолда, 2,5 мл дан эрталаб ва кундузи, ҳамда 5 мл дан кечасига буюрилади. Қабул қилишлар оралиғи – 8 соатни ташкил қилади. Мумкин бўлган эмоционал юкланишдан  20-30 минут олдин препарат 5-10 мл дан бир марта қабул қилиниши мумкин. Препарат суюлтирилмаган ҳолда ёки ичимликлар (чой, шарбат) билан бирга қабул қилиниши мумкин. Кўнгил айниши пайдо бўлган ҳолларда, препаратни овқатланиш вақтида қабул қилиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар – гиперемия, тери тошмаси, шишлар, эшакеми, оғир ҳолларда – анафилактик реакциялар;

Марказий нерв тизими томонидан – уйқучанлик, чарчоқлик, бош айланиши, руҳий ҳолатнинг сусайиши;

Меъда – ичак йўллари томонидан – кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, қабзият; юрак – қон томир томонидан – брадикардия, АБ ни пасайиши;

таянч-ҳаракат тизими томонидан – оёқ-қўлларнинг увишиши, мушакларнинг кучсизлиги кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Депрессияли беморлар ва марказий нерв тизими сусайиши билан кечувчи ҳолатлар, меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги, жигар касалликлари, юрак ишемик касаллиги, спазмофилия, миастения, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи моддалар, шунингдек алкоголнинг таъсирини кучайтиради. Леводопа ва пиридоксин гидрохлоридининг таъсири ўзаро сусайиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни овқат ҳазм қилиш йўлларида оғир даражали органик касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик даврида, айниқса 1-уч ойлиги давомида ва эмизиш даврида эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Болалар. Препаратни 12 ёшгача болаларда қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Седанорм – LIK ни қабул қилаётган пациентлар, юқори диққат ва тезкор ҳаракат ва руҳий реакцияларни талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан (транспорт воситаларини бошқариш, мураккаб механизмлар билан ишлаш) сақланишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: тушкунлик ва уйқучанлик ҳисси. Кейинчалик бу симптомлар кўнгил айниши, мушакларнинг кучсизлиги, бўғимларда оғриқ ва меъдада оғирлик ҳисси билан кечиши мумкин. Шунингдек никотинамид дозасини ошириб юборилишининг симптомлари (тахикардия, тремор, кўнгил айниши, қусиш, терлаш, йўтал, тери тошмаси, артериал гипотензия) билан намоён бўлиши мумкин.

Даволаш. шифокор буюрадиган симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

25 мл, 30 мл, 40 мл, 50 мл, 90 мл ва 100 мл дан флаконларда. Флаконлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: